ОЛТИНСОЙЛИК ИРРИГАТОРЛАР СУҒОРИШ ТАРМОҚЛАРИНИ БЕТОНЛАШНИ ДАВОМ ЭТТИРАЯПТИ
Олтинсой тумани экин майдонлари ва аҳоли томорқаларини суғориш учун бир неча каналлардан сув олинади. Айрим каналлар эса Денов ва Шўрчи туманлари ҳудудидан ўтади, натижада обиҳаётнинг бир қисми қўшнилар даласига йўналтирилади. Бу далилларни айтишдан мақсад шуки, Олтинсой тумани ерлари сув таъминоти ҳам анча оғир. Буни яхши билган ирригаторлар лимит бўйича ажратилаётган сувдан унумли фойдаланиш, ҳар қатрасини тежаш ва иқтисод қилиш ниятида охирги икки йил орасида туман ҳудудидаги канал, шоҳариқ ва ички суғориш тармоқларининг тупроқ ўзанли қисмларини бетонлашга алоҳида эътибор бермоқда. Туман ирригаторлари маъмурияти ДМ балансидаги суғориш тармоқларини ўз маблағлари ва сувчиларни сафарбар қилиш ҳисобига бетонлаштираётган бўлса, фермер ва кластер ташкилотлари далаларига сув олинадиган ички суғориш тармоқларини истеъмолчиларнинг маблағи ва техникасини, шунингдек, маҳаллалар оқсоқоллари билан ҳамкорликда аҳолини жалб этиш ҳисобига бетонлаштиришаяпти.
Президентимизнинг сув хўжалиги соҳасини ислоҳ қилишга доир фармон ва қарорлари, хусусан, 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сонли қароридан сўнг туман «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси нуфузи ошди ва имтиёзлари кенгайди. Жумладан, истеъмолчилар далаларига етказиб берилаётган сув учун давлат бюджетига ундириладиган солиқ тушумининг 40 фоизи ДМлар ихтиёрида қолдирилаётгани ирригация тармоқларини таъмирлаш-тиклаш, бетонлаш ҳамда гидротехник иншоот ва гидропостларни янгилаш- таъмирлаш учун шароит яратмоқда. Мисол учун туман ДМи ўз маблағи ҳисобига бетонқоргич техникаси, цемент, тош-шағал ва бошқа зарур қурилиш хомашёлари харид қилиб, канал ва шоҳариқларнинг тупроқ ўзанли қисмини пешма-пеш бетонлаштираяпти. Ўтган йил ва жорий йилнинг носуғориш мавсумида суғориш тармоқларининг 60 километр узунликдаги қисмига бетон қоплама ётқизган олтинсойлик ирригаторлар баъзи канал ва шоҳариқларда сув тўхтатилганидан фойдаланиб, бетонлашни давом эттиришаяпти. Шу кеча-кундузда туман сувчиларининг 29 нафари, бетонқоргич ва бошқа техникалар «Ширин» ҳудудидаги «Р-8» шоҳариғининг 2 километр қисмига бетон қоплама ётқизишмоқда.
Аму-Сурхон ИТҲБ матбуот хизмати

НАСОСЛАР БИЛАН ЭМАС, ЎЗИ ОҚАР СУВ БИЛАН ТАЪМИНЛАНДИ
Олтинсой тумани, «Миршоди» маҳалласида яшовчи аҳолининг жами 165 гектардан иборат томорқа ерлари ширкат хўжалиги даврида «Ҳазорбоғ» канали қирғоғига ўрнатилган, охирги йилларда ҳудудда фаолият кўрсатаётган фермер хўжаликлари балансига ўтказилган бир неча насос агрегатлари ёрдамида суғориб келинаётганди. Орада фермер хўжаликлари «электр энергияси харажатлари ортиб кетаяпти, фақат экин майдонларимизни суғорганда насосларни ишлатамиз», деган важларни рўкач қилиб, аҳоли томорқаларига сув беришни чеклаб қўйганди. Фермер хўжаликлари далаларига сув олгандагина бош қулоққа яқин фуқаролар томорқасини суғориб қоларди. Бошқа фуқароларнинг томорқасидаги экинлар сувсиз қолавергач, маҳалла фуқаролари «Очиқ бюджет» овоз йиғиш танловида иштирок этди ва 1,3 миллиард сўмлик лойиҳага эга бўлди.
«Сурхондарёсувқурилишинвест» давлат муассасаси буюртмасига асосан «Олтинсой инвест» МЧЖ қурувчилари «Миршоди» маҳалласида яшовчи фуқароларнинг 165 гектардан иборат томорқа ерларини сув билан таъминлаш учун «Ҳазорбоғ» каналидан маҳалла шоҳариғигача бўлган 3,7 километр узунликда суғориш тармоғи тортиш учун қазиш ва тупроқ ишларини бажарди, ҳажми 315 миллиметрли полиэтилен қувур ётқизилди. Натижада аҳоли томорқа ерлари ўзи оқар сув билан таъминланди.

ОЛИС ҲУДУДДА МЕҲНАТ ҚИЛАЁТГАН СУВ НАЗОРАТЧИЛАРИ ВА МИРОБЛАР ВЕЛОСИПЕДЛИ БЎЛДИ
Жарқўрғон туманининг жами экин майдонлари 27,6 минг гектардан иборат. Туманда 12 та ҳудуд бўлиб, туман «Сув етказиб бериш хизмати» ДМ ирригаторлари фермер ва деҳқон хўжаликлари, кластер ташкилотлари далалари ҳамда аҳоли томорқаларини етарли обиҳаёт билан таъминлаш йўлида ҳормай-толмай меҳнат қилаяпти.
Охирги йилларда сув хўжалигида амалга оширилаётган ислоҳотлар туфайли ДМларнинг хазинасига маблағ туша бошлади. Бу эса ДМлар балансидаги суғориш тармоқларини таъмирлаш, бетонлаш, улардаги гидротехник иншоотларни созлаш, шунингдек, соҳада меҳнат қилаётган сувчиларни қўшимча рағбатлантириш ва мукофотлашга имконият яратмоқда.
Президентимизнинг ўтган йил 5 январдаги ПҚ-5- сонли қарорига кўра, истеъмолчиларга етказиб берилган сув учун давлат бюджетига ундириладиган солиқ тушумларининг 40 фоизи ДМлар ихтиёрида қолдирилиши натижасида хазинага тушадиган маблағ ҳисобига ДМ ирригаторлари, канал бошлиқлари, илғор мироб ва сув назоратчилари қўшимча мукофотланмоқда. Куни-кеча Жарқўрғон тумани ДМ раҳбарлари туманнинг олис ҳудудларида сув назоратчиси ҳамда мироб бўлиб ишлаётган ходимларнинг 10 нафарига велосипед совға қилди. Тадбирда сув хўжалиги вазирлиги вакили Шавкат Исроилов ҳамда Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти Сурхондарё минтақавий маркази директори Ойбек Ғуломов ҳамда туман қишлоқ хўжалик бўлими вакиллари иштирок этди.
- Соҳада меҳнат қилаётганимга 20 йилдан ошди,-дейди Н.Боймуродов номли ҳудуд бош мироби Холиёр Қулматов.-Охирги ўн йиллар ирригация бўлимлари иқтисодий жиҳатдан анча қийналганди. Ирригация бўлимлари замирида ташкил қилинган ДМларда эндиликда имконият анча кенг. Агар истеъмолчилар даласига етарлича обиҳаёт етказиб берилса ва бошқа хизматлар кўрсатилса, насиб бўлса яқин орада ДМдан бой ташкилот бўлмайди. Дастлабки йилиёқ натижалар ойдинлашмоқда: ДМ хазинасига маблағ борлиги учун биз мироб ва назоратчиларни бугун раҳбарият велосипед билан тақдирлади. Яхши ишлайверсак, рағбатлантириш ва мукофотлаш давом этишига умид қиламиз.

ҒАЛЛАДАН БЎШАГАН МАЙДОНДА ПАРВАРИШЛАНАЁТГАН ТАКРОРИЙ ЭКИН ЭГИЛУВЧАН ҚУВУРЛАР БИЛАН СУҒОРИЛМОҚДА
Президентимиз раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида заминдан самарали фойдаланган ҳолда озиқ-овқат маҳсулотлари етиштиришни кўпайтириш асосий вазифалардан бири сифатида белгиланди. Анъанага кўра, сурхондарёлик деҳқонлар, томорқа ер эгалари ҳамда деҳқон хўжаликлари бу йил ҳам ғалла ва бошқа эртачи экинларидан бўшаган ерларига кам сув талаб қиладиган мош, дуккакли экинлар, ерёнғоқ, дон учун маккажўхори етиштирмоқда. Ёзнинг охирига келиб сув бироз камайишини инобатга олган деҳқонларнинг кўпчилиги такрорий экинларини тежамкор технологиялар асосида суғормоқда.
Жарқўрғон тумани «Жайронхона» ҳудудидаги ерларда деҳқончилик қилаётган «Жарқўрғонлик Жамшид» фермер хўжалиги аъзолари аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини қондириш мақсадида ғалладан бўшаган 17 гектар майдонда ерёнғоқ ва бошқа турдаги дуккакли экинларнинг кам сув талаб қиладиган тезпишар уруғини эккан. Азаматлар такрорий экинларини эгилувчан қувурлар ёрдамида суғормоқда.
Жарқўрғон тумани «Сув етказиб бериш хизмати» ДМ мутахассислари фермер хўжалиги даласида уюштирган семинарда ҳудуддаги фермер хўжалиги вакиллари, қизиқувчи аҳоли, туман қишлоқ хўжалиги ходимлари иштирок этди. Семинарда сув хўжалиги вазирлиги мутахассислари қатнашиб, йиғилганларга тежамкор технологияларнинг афзалликлари, уларнинг самараси, ўғит, ишчи кучидан кам фойдаланиш, тежовчи технологияни жорий этган деҳқонларга сув солиғидан бериладиган имтиёзлар ҳақида батафсил тушунча бериб ўтишди.
Семинар жараёнида фермер хўжалиги раҳбари Муҳиддин Остонақулов келгусида барча экин майдонларига тежамкор технологияни жорий қилиши ҳақида сўзлаб, бошқа фермерларга ҳам сувни иқтисод қилиш учун томчилатиб, ёмғирлатиб суғориш технологияларни йўллаш ҳамда эгилувчан қувурлардан фойдаланишни тавсия этди.