ALRISALAH | ibratli kanal
1.95K subscribers
9.76K photos
9.71K videos
116 files
1.4K links
«ALRISALAH»–(Ishonchli xabar) Qalblarga hidoyat ulashuvchi ilmiy-ma'rifiy kanal🌙
📌 BIZNING KANALIMIZDA:

🎞 IBRATLI VIDEOLAR
🎥 TA'SIRLI MARUZALAR
💽 AJOYIB NASHIDALAR
📝 HIKMATLI MAQOLALAR
Download Telegram
ҲОЖАТНИ ЕНГИЛИГА БОРСА ИСТИНЖО ҚИЛМАСА ҲАМ БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Бир жойда эшитдим, агар инсон ҳожатни енгилига борса таҳорат қилиш учун мустахаб қилмаса ҳам бўлаверади деди. Шу гап тўғрими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бавл қилганда сийдик танага танга миқдорида тарқаб кетмаса, уни сув билан ювиш мустаҳаб. Қилса савоб, қилмаса гуноҳ эмас. Лекин сийдик жинсий аъзога танга миқдоридан катта жойга тарқалса, уни ювиш шарт бўлиб қолади.

Ел келиш ёки ухлаб қолиш ёҳуд қон чиқиш билан таҳорат синган пайтларда истинжо (мустаҳаб) қилинмайди. Баъзилар мана шундай истинжо қилинмайдиган ҳолатларда ҳам совуқ кунларда жинсий аъзоларни сув билан ювавериш натижасида тезда касал бўлиб қоладилар. Ваҳоланки, таҳорат қилишдан олдин олд ёки орқа авратлардан нажосат чиққан бўлса ва нажосат танга миқдорича атрофга ёйилса аврат аъзоларини тозалаб, сув билан ювиш шарт бўлади. Аммо нажосат танга миқдорича ёйилмаса, кесак ёки махсус қоғоз билан покланса, етарли. Ундан кейин сув билан ювиш мустаҳаб бўлади, яъни ювса савоб олади, ювмаса гуноҳкор бўлмайди ва таҳоратига нуқсон ҳам етмайди. Шуни таъкидлаш керакки, орқа авратдан чаққан нарсани танга миқдорича чиққан ёки чиқмаганини билиш қийин. Шунинг учун уламолар бугунги кунимизда орқа авратдан нажосат чиққанда сув билан покланишни суннат дейдилар. Аммо бавл қилганда, уни танга миқдорича танага ёйилишини олди олинса, сув билан ювиш шарт бўлмайди, балки мустаҳаб бўлади. Кесак ё махсус қоғоз билан покланиш ҳам жоиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
ҒУСЛ ТАҲОРАТ ЎРНИГА ЎТАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Ҳар қандай вазиятда ғусл қилинса таҳорат ўрнига ўтаверадими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ғуслнинг ҳамма фарзлари бажарилган бўлса, албатта у таҳорат ўрнига ўтади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
ПИРОТЕХНИКА САВДОСИ БИЛАН ШУҒУЛЛАНСА БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Саволим шундан иборатки пиротехника воситаларидан яъни пақилдоқлардан ва мушаклар савдоси билан шуғулланса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Динимизда исроф ва инсонларнга озор бериш ҳаром ҳисобланади. Пиротехникани бирор бир фойдаси йўқ. Балки, инсонга зарари бор. Қанчадан-қанча ёш болалар пиротехника воситалари сабабли мажруҳ бўлиб қолган. Қолаверса, бу нарсада кўплаб мусулмонларга озор бериш бор. Шундан келиб чиқиб, пиротехника савдоси билан шуғулланиш жоиз эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
УЗОҚ ВАҚТ БИРГА ЯШАМАСА ТАЛОҚ ТУШАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Менинг бир танишим эри талоқ бермасдан туриб бошқасига никоҳланиб яшамоқда. Унинг айтишича эр билан узоқ вақт бирга яшамаса ҳам талоқ бўлар экан. Айтингчи шу тўғрими уларнинг никоҳи ҳалолми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Узоқ вақт бирга яшамаслик билан ўз ўзидан талоқ тушиб қолмайди. Биринчи эри талоқ бериб, иддаси чиқмагунча иккинчи одамга никоҳ боғланмайди. Танишингиз иккинчи “эри” билан муносабатларини дарҳол тўхтатишлиги шарт. Аввалги эридан талоғини олиб, иддани ўтказиб, кейин турмушга чиқсин. Ўтган ишларга истиғфор айтиб, тавба қилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
ЧАҚАЛОҒИМНИ СОЧИГА ЙЎЛ ТУШЯПТИ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: 3 ойлик чақалоғимни сочига йўл тушиб кўзини тортиб қўйяпти, шунга нима қилсак бўлади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Динимизда шумланиш йўқ. Сочига йўл тушиши табиий ўзгариш бўлиши мумкин. Кўзи масаласида шифокорга учрашинг. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
ВАЛАДИЗИНОНИ МЕРОСДА ҲАҚҚИ БОРМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Зинодан бўлган болани меросда ҳаққи борми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Жавоб: Йўқ. Зинодан туғилган боланинг насаби зинокор эркакдан собит бўлмайди. Шу билан бирга бу бола зинокор эркакка меросхўр ҳам бўлолмайди.

الولد للفراش

"Бола тўшакники" (яъни, боланинг насаби аёлнинг никоҳдаги эрига тегишли бўлади) қоидаси бўйича агар бола зинодан туғилган бўлса, онасига тобе бўлади. Шу сабабли онаси вафот қилса, бола ундан мерос олиши ёки валади зино бола вафот қилса, онаси ундан мерос олиши мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
КВАС ИЧИМЛИГИ ҲАЛОЛМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Квас ичимлиги ҳалолми? Уни намозхон одам ичиши жоизми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аслида ҳалол нарсалар "мусулмонман" деган инсоннинг барчасига баробар ҳалол, ҳаром нарсалар ҳам худди шундай барча мусулмонга баробар ҳаром бўлади. Мусулмонларни намоз ўқийдиганига ҳаром, қолганларга ҳалол, дейиш мутлақо нотўғри фикр. Ҳатто шундай деб ўйлаш инсонни имонига путр етказади (Аллоҳ асрасин).

Квасга келсак, Квас ва Морс ичимлигининг икки хили бор. Шундан, алкоголи борини ичиб бўлмайди. Алкоголи йўғи ҳақида эса уламолар якдил фикрда эмаслар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
НИКОҲНИ МАСЖИДДА ЎҚИТГАН ЯХШИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Худо хоҳласа яқинда ўғлимни уйлантираётган эдик никоҳни масжидда ўқитган яхшими ёки уйдами?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Масжидда ўқитганингиз яхши. Бу борада ҳадис бор. Пайғамбар алайҳиссалом: "Бу никоҳни эълон қилинг ва уни масжидларда қилинг", деганлар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
АНҲОРДА ЧЎМИЛСА ҒУСЛ ЎРНИГА ЎТАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Ҳозирги кун исиган вақтларда анҳорларда чўмилсак, ғусл ўрнига ўтадими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Албатта. Фақат чўмилиш жараёнида оғиз ва бурунни ғуслдагидек қилиб чайқаб олиш керак бўлади. Чунки ғуслда оғиз ва бурунни ювиш ҳам фарз ҳисобланади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
ЕНГИЛГАН ЖАМОА МАЙДОННИНГ ПУЛИНИ ТЎЛАШИ ЖОИЗМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Кичик майдонда футбол ўйнаймиз. Енгилган жамоа майдоннинг пулини тўлайди. Шу жоизми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Жоиз эмас. Бундай келишув орқали ўйин ташкиллаштириш шариатимиз қонун-қоидаларига зид бўлиб, ҳаром ишдир. Ҳар қандай ўйин ёки спортда пулни ютқазган томон беради дейиш, қиморга кириб қолади.

Шунинг учун футбол майдонига пул тўлашда шариатга мувофиқ йўлни танлаш керак. Масалан, барча ўйинчилардан (хоҳ ютсин хоҳ ютқизсин) пул йиғиб, майдон эгасига бериш керак. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
АЗОН ОВОЗИНИ ЭШИТГАНДА НИМА ДУО ҚИЛИШ КЕРАК?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Азон овозини эшитганда аёл киши нима дуо қилиши керак?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Азонни эшитган ҳар бир эркак ва аёл муаззин қайси калималарни айтса, ўша калималарни қайтариб туради. Масалан, муаззин "Аллоҳу акбар" деса, эшитувчи ҳам паст овозда "Аллоҳу акбар" дейди. Фақат, муаззин "Ҳайя ъалас солаҳ" деганда, эшитувчи "Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллааҳ" дейди ва муаззин "Ҳайя ъалал фалаҳ" деганда, эшитувчи "Маа шаа Аллоҳу каана ва маалам яшаъ лам якун" дейди. Шунингдек, бомдоднинг азонида муаззин "Ассолату хойрум минан навм" деса, эшитувчи "Содақта ва барорта" дейди. Азон тугагандан кейин, саловат айтилади ва азон дуоси ўқилади ("Муҳити Сарахсий", "Фатовои ҳиндийя" китоблари). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
МАОШИМДАН ЭҲСОН ҚИЛСАМ ЭРИМДАН РУХСАТ СЎРАШИМ КЕРАКМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Ўқитувчи бўлиб ишлайман. Маошимдан кимгадир эҳсон қилмоқчи бўлсам хўжайинимдан рухсат сўрашим керакми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Эр-хотин маблағларини умумий тарзда жамғарма қилиб йиққан бўлсалар, жамғармани бир-бирларидан сўрамасдан ишлатишга ҳақлари йўқ.

Лекин ҳар кимнинг ишлаб топган маблағи унинг шахсий мулки ҳисобланади ва ундан ўзи истаганча эҳсон қилиши мумкин. Бировдан рухсат олиши шарт эмас.

Одатда бу каби оилавий масалаларни эр-хотин ўзаро маслаҳатлашиб иш қилишгани мақсадга мувофиқдир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
КАНАЛДА ШУНДАЙ ЧЎМИЛИШИМИЗ ТЎҒРИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Биз қишлоқда яшаймиз, каналга чўмилгани борганда ҳамма тиззадан баланд турсикда чўмилади, болаларни ҳаммаси балоғатга етган. Шундай чўмилишимиз тўғрими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бундай кўринишда чўмилишингиз шариатимиз томонидан талаб қилинган қоидаларга тўғри келмайди. Сабаби, балоғатга етган эркак кишининг аврати киндик тугаган жойдан бошлаб, тиззагача, тизза ҳам аврат ҳисобланади. Бу жойларни киши ўзини никоҳидаги хотинидан бошқа инсонларнинг олдида очиб юриши ва бошқалар ҳам шу жойларга қараши ҳаромдир. Фақат тиббий муолажа пайтида шифокорлар ушбу аврат аъзоларига зарурат миқдорича қарашларига рухсат берилган.

Шундай экан, чўмилиш ҳавзаларида мана шу шариатимизнинг қоидасига амал қилиш ҳар бир эркакнинг зиммасидаги мажбуриятидир. Акс ҳолда, катта гуноҳ бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
ПАЙҒАМБАР ЁШИГА ЕТГАНДА ХУДОЙИ ҚИЛИШ ТЎҒРИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Бизда пайғамбар ёшларига етганига ош қилиб худойи килиб бериш одатга айланяпти. Бу қанчалик тўғри?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Динимизда айнан Пайғамбар ёшига етса эҳсон, худойи қилиш шарт, деган гап йўқ. Аммо хоҳласа, шукрона сифатида эҳсон қилиши жоиз. Бу мажбурият эмас ва буни динимизга бир муҳим амал сифатида киритиш мутлақо тўғримас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
БИТТА ҚУРБОНЛИККА ҲАР-ХИЛ ИБОДАТЛАР НИЯТИДА ШЕРИК БЎЛСА ЖОИЗМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Туя ва сигирга бир киши қурбонлик, яна бири назр, яна бири ақиқа, яна бири нафл ниятида қўшилса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Шерикчиликда қурбонлик қилинган ҳайвонга ҳамманинг бир хил ниятда қўшилиши шарт эмас. Шерикларнинг ҳар бири ибодат (қурбат) ниятида қўшилиши шарти билан, кимдир қурбонлик, кимдир ақиқа, яна кимдир назр ёки нафл қурбонликни ният қилиши жоиз. (Аллома Алоуддин Косоний, “Бадоиъус-саноиъ” китоби).

Лекин шериклар орасига бирортаси ибодат учун эмас, фақат гўшт учун қўшилса, ҳеч бирининг қурбонлиги дуруст бўлмайди. (Шайх Ашраф Али Таҳонавий, “Ал-Мухтасар фил-фиқҳил-ҳанафий” китоби, Қурбонлик боби).
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
ЧИГИРТКА ҲАЛОЛМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Ҳозирки кунда юртимизда истеъмол учун чигиртка боқилаётганмиш. Шу тўғрими ва уни ейиш жоизми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Боқилаётганидан хабаримиз йўқ, лекин чигиртка ҳалол. Ҳаттоки уни ўлиги ҳам балиқ каби ҳалол эканлиги ҳадисда таъкидланган. Эҳтиёж бўлса ёки тиббий мақсадларда ейиши жоиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
НИКОҲ МАЖЛИСИДА ТАН МАҲРАМЛИККА ОЛИШГА РОЗИМИСИЗ ДЕЙИШ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Ўткан йил рамазон ойи суҳбатларида никоҳ ўқилаётганда куёв болага тан маҳрамликка олишга розимисиз деб айтилар экан ва буни бир Имом нотўғри деди. Шунга аниқлиқ киритиб берсангиз.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Умуман олганда никоҳ мажлисида "Тан маҳрамликка олишга розимисиз" дейиш нотўғри эмас. Чунки бизни урфимизда тан маҳрам деганда хотин, турмуш ўртоқ тушунилади. Аммо шаръий истилоҳларда маҳрам, тан маҳрам иборалари нафақат турмуш ўртоқ, балки, бошқа маҳрамларни ҳам ўз ичига олади. Шунинг учун юртимиздаги баъзи олимлар "тан маҳрамликка" деган иборани янада аниқлаштириб "хотинликка" деб қайдлаб қўйишни тавсия қилишмоқда.

Демак, никоҳ мажлисида тан маҳрамликка деб розилик сўраб, шу кунга қадар ўқилган никоҳлар саҳиҳ, тўғри никоҳ деб эътиборга олинади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
АЁЛ КИШИ МУШК-АНБАР ИШЛАТСА БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Аёл киши атир ишлатмасдан мушк-анбар ишлатса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аёллар номаҳрамлар учун зийнатланмасликлари керак, дегани бу уларнинг нима ишлатишлари, атирнинг номи, таркибига боғлиқ эмас, балки эридан бошқаларни эътиборини тортмасликлари, деганидир.

Демак, аёл киши атир сепадими, мушк-анбар ишлатадими бошқаларни эътиборини тортса, бошқаларга хушбўй, кўркам кўриниш мақсадида бўлса, бу ишлар ҳам жоиз эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
ВИТРНИ ЎҚИМАСДАН ЎЙҚУГА КЕТИШ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Хуфтондан сўнг Витрни ўкимасдан уйқуга кетса гуноҳ бўлмайдими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Хуфтон ва унинг суннатини ўқигандан сўнг кечанинг охирги қисмида, бомдод вақти киришидан аввал уйғониб, витр намозини ўқишига кўзи етса, кечанинг охирида витрни ўқиши мустаҳаб ҳисобланади. Агар уйғонишга ишончи бўлмаса, хуфтондан кейин витрни ўқийди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
СОЧ ЭКТИРИШ МУМКИНМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Соч ўстирадиган дорилардан фойдаланиш ёки соч эктириш мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Соч тўкилиши бирор касаллик сабабидан бўлса, даволаниш мақсадида соч ўстирувчи, мустаҳкамловчи воситалардан фойдаланиш жоиз. Экилган соч одатий соч каби ўсадиган бўлса бунда алдов бўлмайди. Лекин вақтинча ўсиб, бироздан кейин тўкилиб кетадиган бўлса, бу алдов ҳисобланади.

Демак, соч эктириш алдов учун, яъни, совчилик каби ишларда ўзини ёш кўрсатиш мақсадида бўлмаса ва касаллик сабаб сочи тўкилиб кетган бўлса, шу нуқсонни тўғрилаш мақсадида соч эктириш жоиздир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ