Al.manfaat.uz
1.96K subscribers
464 photos
544 videos
8 files
1.09K links
Rosululloh ﷺ aytdilar:
"Kim bir yaxshilikka birovni yo'llab qo'ysa unga o'sha ishni qilganlk ajri bor"
(Imom Muslim)

@almanfaatuz
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳадис: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Ким тонг отган пайтда оятал курси ва Ғофир сурасининг аввалги икки ояти, "Ҳамим, танзийлул китааби миналлоҳил ъазийзил ъалийм..."ни ўқиса, ўша кун то кеч киргунича уни муҳофаза қилинади. Ким кеч кирган пайтда ўқиса, то тонг отгунича уни ўша тунда муҳофаза қилинади", дедилар.

Имом Байҳақий ривояти

Обуна бўлинг

🔗 Улашинг

Telegram | Instagram
#Ҳадис_1178📗

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Одамларни юзта туянинг ичидан битта ҳам минадиганини топмагунинг ҳолида кўрасан», дедилар».

(Икки шайх ва Термизий ривоят қилишган).

📝Шарҳ:

📌Туя номини олган ва сиртидан туя бўлиб кўринадиган ҳайвонлар кўп.
📌Аммо уларнинг ичидан ҳақиқий туя деса бўладигани жуда кам бўлади.
📌 Шунингдек, сиртидан одамга ўхшаб кўринадиганлар жуда ҳам кўп. Аммо ҳақиқий инсонлар жуда ҳам оз.
📌Шунинг учун одамлар билан муомала қилишда ҳазир бўлмоқ зарур.
🧠Бошингизга оғриқ келса хурсанд бўлинг

#ҳадис
Росулуллоҳ ﷺ шундай марҳамат қилади:

“Мўминга етган ҳар қандай мусибат борки (ҳатто зирапча кирса ҳам), Аллоҳ шу туфайли унга бир яхшиликни ёзади ёки ундан бир гуноҳ ўчирилади“.

Бошингизга кулфат оғриқ келса қайси гуноҳим учун деб нолиманг!
Хурсанд бўлинг Аллоҳ яхши кўрган бандасига дард беради.

Обуна бўлинг

📌Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

📍 https://t.me/almanfaatuz

Telegram | Instagram
#Ҳадис_644

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Мусулмонга зарар етказишга уринган ёки унга нисбатан макр-ҳийла ишлатган кимса малъундир».

Термизий ривояти
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

Обуна бўлинг

📌Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

📍 https://t.me/almanfaatuz

Telegram | Instagram
#Ҳадис_1113📘

Анас  розияллоҳу  анҳудан  ривоят  қилинади:
«Набий  соллаллоҳу  алайҳи  васаллам: «Саҳарлик  қилинглар.  Албатта,  саҳарликда  барака бордир», дедилар.

(Бешовларидан   фақат   Имом   Абу   Довуд   ривоят қилмаганлар).

Шарҳ:

  📌Демак,  саҳарлик  қилиш  фазилатли  иш. 
📌Шунинг учун  баъзи  бир  ривоятларда  айтилганидек,  бир  қултим  сув билан  бўлса  ҳам саҳарлик  қилиш  керак.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

Обуна бўлинг

📌Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

📍 https://t.me/almanfaatuz

Telegram | Instagram
#Ҳадис

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Сизлардан кимки ифторлик қилса, хурмо билан оғиз очсин, чунки у баракадир. Агар хурмо топа олмаса, сув билан (очсин), зеро сув ўта пок ва тозадир».

Абу Довуд, Термизий ва Ибн Можа ривояти (Салмон ибн Омир розияллоҳу анҳудан)

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

Обуна бўлинг

📌Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

📍 https://t.me/almanfaatuz

Telegram | Instagram
#Ҳадис

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Модомики ифторни тез қилар эканлар, кишилар хайрликда бўлурлар».

Муттафақун алайҳ
(Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан)
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

Обуна бўлинг

📌Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

📍 https://t.me/almanfaatuz

Telegram | Instagram
#Ҳадис

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким Рамазон рўзасини тутиб, ортидан шаввол ойидан олти кун рўза тутса, йил бўйи рўза тутгандек бўлади».

Муслим ривояти
(Абу Айюб Ансорий разияллоҳу анҳудан)

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

Обуна бўлинг

📌Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

📍 https://t.me/almanfaatuz

Telegram | Instagram
#Ҳадис

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким бировга унинг обрўсидами ёки бошқа нарсадами, озгина зулм қилган бўлса, бугун динор ҳам, дирҳам ҳам бўлмай қолмасдан (Қиёмат кунидан) аввал ундан розилик сўраб олсин. Агар унинг солиҳ амали бўлса, ундан қилган зулми миқдорича олинади. Агар унинг савоблари бўлмаса, соҳибининг (ҳақ эгасининг) гуноҳларидан олиб, унга юкланади».

Бухорий ривояти
(Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан)

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

Обуна бўлинг

📌Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

📍 https://t.me/almanfaatuz

Telegram | Instagram
#Ҳадис

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Аллоҳ йўлида бир кун риботда туриш дунё ва ундаги барча нарсалардан яхшироқдир. Жаннатдаги қамчи сиғадиган миқдордаги жойингиз дунё ва ундаги нарсалардан яхшироқдир».

✍️Муттафақун алайҳ
(Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан)

Рибот – мусулмонлар билан кофирлар ўртасидаги чегарада туриш дегани. Риботда туришдан мақсад, кофирларнинг фурсат пойлаб мусулмонлар юртига ҳужум қилишининг олдини олиш. Ҳозирда бундай кишиларга чегара қўшинлари дейилади.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Обуна бўлинг

📌Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

📍 https://t.me/almanfaatuz

Telegram | Instagram
#Ҳадис:
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Жума оқшомида одамларнинг амаллари Аллоҳ ҳузурида кўрсатилади. Фақат қариндошлик ришталарини узганларнинг амаллари қабул бўлмайди",
деганларини эшитдим».
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Обуна бўлинг

📌Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

📍 https://t.me/almanfaatuz

Telegram | Instagram
#Ҳадис

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кимки қурбонликни дили хурсанд ва савоб умидида қилса, у (қурбонлик) у учун дўзахдан парда бўлади».

Табароний ривояти
(Ҳусайн ибн Али розияллоҳу анҳудан)

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Обуна бўлинг

📌Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

📍 https://t.me/almanfaatuz

Telegram | Instagram
#Ҳадис

📚Расулуллоҳ дедилар: «Мусулмон киши бирор кўчат ўтқазса ёки дон сепса ва ундан инсон ёки ҳайвон каби бирор жонзот еса, унинг учун садақа бўлади».

Муслим ривояти

@almanfaatuz
#Ҳадис

Самура ибн Жундуб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Энг афзал садақа – тилнинг садақаси”. “Эй Расулуллоҳ, тилнинг садақаси нима дегани?” – деб сўрашди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Асирни озод қилиш, қон тўкишдан қайтариш, биродарингга яхшилик илиниш ва ундан ёмонликни аритиш учун ўртага тушишинг – тилнинг садақасидир”, – дедилар».
Имом Табароний ривояти.


Обуна бўлинг

📌Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

📍 https://t.me/almanfaatuz

Telegram | Instagram
#Ҳадис

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Менга дўзах кўрсатилди, қарасам, ундаги одамларнинг кўпи инкор қилувчи хотинлар экан». Саҳобалар: «Аллоҳни инкор қилганми?» – деб сўрадилар. «Эрнинг яхшилигини инкор қилганлар, эрнинг қадрига етмаганлар. Агар буларнинг биттасига бир умр яхшилик қилсангу, кейин сендан бир кичик ёмонлик кўрса: «Сендан нима кўрдим, ҳеч яхшилик кўрмадим», – деб айтадир», – деб жавоб бердилар.

✍️Бухорий ривояти (Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан)

@almanfaatuz