Al.manfaat.uz
1.96K subscribers
464 photos
544 videos
8 files
1.09K links
Rosululloh ﷺ aytdilar:
"Kim bir yaxshilikka birovni yo'llab qo'ysa unga o'sha ishni qilganlk ajri bor"
(Imom Muslim)

@almanfaatuz
Download Telegram
Қўлида қилич тутган минглаб ғайридинлар мен учун хавф туғдирмайди. Қўлида май тутган мусулмонлар эса мен учун хавфли.

Салоҳиддин Айюбий

@almanfaatuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
• Қийин замонлар кучли инсонларни шакллантиради;
• Кучли инсонлар енгил замонларни шакллантиришади;
• Енгил замонлар кучсиз одамларни шакллантиради;
• Кучсиз одамлар қийин замонларни шакллантиришади...

Хулоса шуки, фарзандларингизнинг енгил замон кўришига йўл қўйманг! Акс ҳолда, кучсиз авлодни шакллантирган бўласиз...

©️Ибратдир дунё

@almanfaatuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِارَّحْمَنِ ارَّحِيمِ  

Алҳамдулиллаҳи роббил аъламин
Вассалату вассаламу ала росулиллаҳ.
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Аллоҳим  бизлардан фақирлик;
торлик; ғамни кетказишини;
Аллоҳим жонимиз; аҳл оиламиз
динимизни асрашини;
Аллоҳим
кенг ризқ, неъматга  шукур қилиш  қилиш;
узоқ умр
билан бахтиёр қилишини;

Аллоҳим жаҳаннам оташи
ҳасадчиларнинг кўзи, адоватдан  асрашини сўраймиз.
Аллоҳимнинг Раҳмати Барокати Марҳамати Офияти бошимиз узра бўлсин.

Аллоҳга ҳамду санолар, Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо ﷺ беҳисоб саловатлар бўлсин!
Со
ллаллоҳу ъала Набиййина Мухаммадин ва ъала аалиҳи, ва соҳбиҳи ажмаъийн.
Амийн


Муборак жуманинг барча яхшиликлари барчамизга бўлсин. Каҳф сурасини ўқишни унутманг
@almanfaatuz
ЖУМА – ГУНОҲЛАРГА МАҒФИРАТ

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Салмони Форсий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума куни ғусл қилиб, иложи борича покланиб, ўз мойидан, уйидаги хушбўйлардан суртиб, сўнгра чиқиб, икки кишининг орасини ёрмай (жой топиб) ўзига битилган намозни ўқиса ва имом гапирганда жим туриб, қулоқ солса, албатта, унинг ўтган жумадан бунгача бўлган нарсалари мағфират қилинади», дедилар».

Абу Ҳурайра:
«Уч кун зиёдаси билан. Чунки ҳар бир яхшилик ўн мислга кўпайтирилур», деди».
Икки шайх ривоят қилганлар.

🔗 Улашинг: https://t.me/almanfaatuz
Al-Kahf
Abdulbasit Abdulsamad
🌙 Ким Қаҳф сурасини жума куни қироат қилса...

Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким Қаҳф сурасини жума куни қироат қилса, унга икки жума орасича нур зиё сочади", дедилар.
———
▶️ Каҳф сураси
📀 Абдулбасит Абдуссомад роҳимаҳуллоҳ

🔗 Улашинг: https://t.me/almanfaatuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
😢Ibrat استغفر الله واتوب اليه 📿

Hayotiy voqealar asosida tayyorlangan

ISTIG‘FOR MŌJIZASI📿📿📿
Ўзбекистонда тақиқланган
манбаа ва контентларнинг
янгиланган рўйхати
Фарзандимизни ҳулқидан нолишимиз, аслида ўзимиздан нолишимиз.

Уни бирор ишни уддалай олмаётганидан кимгадир гапираётган вақтимиз ўзимиз нимани амалга ошириб қўйганимизга бир эътибор берайлик.

Чунки, у нимадир чиройли бажариши, чиройли сўзларни гапириши ва чиройли амаллар кўрсатиб бериши аслида бизнинг ўзимизга боғлиқ.

Биз нима бўлсак, фарзандимиз ҳам шу бўлади...

@almanfaatuz
"Яхши ният эгасини жаннатга олиб киради"

Аллоҳ наздида инсоннинг нияти жуда муҳимдир.

Инсоннинг амали, хатти - ҳаракат доираси чегараланган ва тўсиқлар билан ўралган бўлиши мумкин. Аммо унинг қалби ва онгидаги ниятга, мақсадга, ғояга тўсиқ, чегара қўйиб бўлмайди.  Инсон уддалай олмаса-да, яхши ва гўзал ниятда бўлиши, юксак мақсадларни кўзлаши керак. Яхши ният ва эзгу мақсадлар мўминни абадий жаннатга сазовор этади.

@almanfaatuz
Аёллар учун шаръий 30 қайтариқ

1.
Соч улаш;
2. Татуировка (татуаж).
3. Атир сепиб кўчага чиқиш;
4. Номаҳрам эркакларга зийнатларини кўз- кўз
қилиш;
5. Эри чақирганида, монеълик қилиш;
6. Эри билан орасидаги нозик муносабатларни
бошқаларга айтиш;
7. Эри сафарга кетмаган, ёнида бўлган кунлари изн
олмасдан рўза тутиш;
8. Эрига осийлик қилиш;
9. Уйидан эрининг изнисиз бировга нарса бериш;
10. Сабабсиз эридан талоғини сўраш;
11. Қариндош - уруғларга ҳурматсизлик қилиш;
12. Номаҳар эркак билан хилватда қолиш;
13. Номаҳрам эркаклар билан қўл бериб кўришиш;
14. Номаҳрамларга қараш;
15. Эркакларга ўхшашлик (кийиниш, феъл - атворда, соч турмагида эркакларга тақлид қилиш);
16. Бегона аёлнинг сифатларини эрига айтиш;
17. Аёл кишининг авратига қараш;
18. Маҳрамсиз сафарга чиқиш;
19. Ҳожатсиз кўчага чиқиш;
20. Мусибат пайтида ўкириш, юзига уриб йиғлаш,
кийимларини йиртиш;
21. Ғийбат, чақимчилик, жосуслик, зулм қилиш;
22. Уч кундан кўпга ўз яқинларидан аразлаш;
23. Жанозага эргашиш;
24. Қабрларни зиёрат қилиш, агар қилса ҳам, талвасага тушиш, қабрни қучоқлаш, куфр сўзларини айтиш;
25. Силаи раҳмни кесиш;
26. Коҳин, фолбин, мунажжимларга бориш;
27. Фарзандларини қарғаш;
28. Хизматчиларга озор бериш;
29. Қўшниларга азият бериш;
30. Эридан бошқасига уч кундан кўп аза тутиш. Эри учун тўрт ой ўн кун тутиши шарт.

@almanfaatuz
Мия ўсмаси ҳасталигидан азобланаётган аёлни касалхонага ётқизишди. Унинг ўғли ва қариндошлари ҳам шу ерда эди. Aёл бир неча соат ўтиб вафот этди. Унинг ўғли кун бўйи, токи овози қолмагунча йиғлади.
Эртасига тоби қочган ҳолда уйига қайтгач онасининг ётоқхонасидаги стол устида қолдирилган мактубни ку‌рди. Шунингдек, стол устида бир нечта таблеткалар ҳам бор эди. Қўли титраб хатни ўқиди:

“Бу дориларни ичиб ол, биламан шунча йиғлаганингдан кейин томоғинг оғриётган бўлса керак" Онанг!

П/с: Баъзи қарзлар бор умуман узиб бўлмайди...😢
Бир миллатнинг маданиятини йўқ қилиш учун уч восита қўлланади:
1. Оилани бузиш;
2. Таълимни барбод қилиш;
3. Бошқарувни издан чиқариш.

Оилани бузиш учун онани йўлдан ур. Токи, у уй бекаси бўлишдан уяладиган бўлиб қолсин.

Таълимни барбод қилиш учун ўқитувчини хўрла.
Жамиятда унинг ҳеч қандай вазни қолмасин. Ҳатто уни ўқувчилари ҳам топтасин.

Бошқарувни издан чиқариш учун олимлар ва мутафаккирларнинг шаънини булға, обрўсини тўк, улар ҳақида шубҳани уйғот. Токи, уларга ҳеч ким эргашмасин, қулоқ солмасин.

@almanfaatuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Dunyodagi ishdan uygacha bõlgan eng uzoq masofa 😱😂

📲 @almanfaatuz
•Баъзан ҳаддан ортиқ асабларим таранг тортилади. 

فَإِنَّ مَعَ الْعُسْرِ يُسْرًا дейман

Ҳар қандай муаммо бу жумладан кейин ўтади.

@almanfaatuz