“Усмонийлар даврида Навоийга тенг келадиган шоир бўлмаган”
Ҳа, бу фикрни айнан XIX асрда яшаган усмонли-турк зиёлилари айтишган.
Маълумки, олти асрдан кўпроқ жаҳонга довруғ солган Усмонийлар даврида туркий тил ва адабиёт юксак даражада тараққий этди. Бунда буюк мутафаккир Алишер Навоийнинг муносиб ўрни бор. Чунки, усмоний ҳукмдорлар даврида Навоий асарлари қайта-қайта кўчирилган. Усмонли шоирлар Навоий ғазалларига юзлаб назиралар боғлашган. Усмонийлар даври туркчаси Навоий фойдаланган эски ўзбек тилидан сезиларли даражада фарқланса-да, шоирлар айнан улуғ мутафаккиримиз тили ва услубига яқин лаҳжада ижод қилишган.
Батафсил 👉🏻 “Алломалар.уз”
📍Telegram|Instagram|Website|Youtube|Facebook

🔥2
Американи машҳур сайёҳ ва денгизчи Христофор Колумбдан аввалроқ буюк аждодимиз Абу Райҳон Беруний кашф қилгани ҳақида жуда кўп ўқиганмиз ва эшитганмиз.
Маълумки, денгиз орти мамлакатлари ҳақида Колумбдан илгари ҳам турли тасаввурлар бўлган. Хусусан, скандинавиялик викинглар бундан минг йилча илгари олис қитъа ҳақида турли қарашларга эга бўлишган. Родос оролларида яшаган қадимий финикийлар ёки ўрта асрларда Сан-Франциско кўрфази орқали келган хитойликлар ҳам бу қитъага илк бор четдан қадам босишгани ҳақида даъволар бор. Марказий Осиё тарихи бўйича йирик мутахассис Фредерик Старрнинг тадқиқотларига кўра, Америка қитъасининг мавжудлигини айнан Абу Райҳон Беруний биринчи бўлиб илмий жиҳатдан тўлақонли исботлаб берган.
Батафсил 👉🏻 “Алломалар.уз”
📍Telegram|Instagram|Website|Youtube|Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤1🔥1
Мамлакатимиз ҳудудида азал-азалдан оила муқаддас саналган. Эр-хотин ўртасидаги муносабатларни белгилашнинг ҳуқуқий механизми минг йиллар аввал шаклланган. Бунга қадимги Сўғдиёна ҳудудида топилган, VIII асрга мансуб никоҳ шартномаси ҳам мисол бўла олади.
Батафсил 👉🏻 “Алломалар.уз”
📍Telegram|Instagram|Website|Youtube|Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3
Навоийнинг Машҳаддаги "олтин айвони"
Эрон ва Яқин Шарқ ҳудудида Сафавийлар тарих саҳнасини тарк этиши билан ҳокимият тепасига яна бир туркий сулола Афшорлар (1736-1795) келади. Афшорлар Кавказдан Ҳинд дарёсигача бўлган салкам 4 квадрат километр ҳудудни қўлга киритишган бўлиб Эрон Сосонийлар давридан буён бунча ҳудудга эга бўлмаган.
Сулоланинг асосчиси Нодиршоҳ Афшор (1688-1747) – Эрон Шоҳи 1736 йилда Сафавийлар давлатида юзасига келган парокандалик ва таназзулдан фойдаланиб, Собиробод шаҳридаги қурултойда ўзини шоҳ деб эълон қилади ва шу тариқа янги сулола ўз ҳукмронлигини бошлайди.
Тахтга чиққан Нодиршоҳ шиалик ўрнига суннийликни ҳукмрон ақида эканлигини расман эълон қилади. 1737 йили Афғонистонни эгаллайди. 1738 йилда Ҳиндистонга Бобурийлар устига қўшин тортиб, Деҳлини қўлга киритади ва шаҳарни вайрон қилади. 1739 йил май ойида Нодиршоҳ катта хазинани қўлга киритиб Эронга қайтди. Шундан сўнг Нодиршоҳ Бухоро ва Хивага ҳам қўшин тортади ва амалдаги аштархонийлар ва шайбонийлар ҳукмронлигига барҳам беради. Шундан сўнг бир неча йиллик таназзулдан сўнг Бухорода ҳокимиятни манғитлар, Хоразмда қўнғиротлар қўлга киритади.

🔥2❤1
“Калта минор” нега битмай қолган?
Хиванинг ўзига хос ташриф қоғозига айланган Калтаминорнинг лоақал суратини кўрмаган ҳамюртимиз бўлмаса керак. Минора Хива хони Муҳаммад Аминхон томонидан мадраса ёнида қурилган бу минора кўриниши кесик конус шаклида бўлгани учун “Калта минор» номини олган. Баландлиги 28 метр, диаметри 14,5 метр бўлган ушбу минора ўз даврида “Улли (улуғ) минор”, “Кўкминор” номлари билан ҳам аталган. Минора Муҳаммад Аминхон буйруғи 1852 йилда бошланган.

❤3
Саудия Арабистонининг Макка шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ислом цивилизацияси маркази раҳбари Фирдавс Абдухолиқов ҳамда Бутунжаҳон Ислом уюшмаси Бош котиби Шайх Муҳаммад бин Абдулкарим ал-Исса иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
Ушбу учрашув Бутунжаҳон Ислом уюшмаси таклифига биноан амалга оширилди.
Батафсил — cisc.uz
Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати
Telegram | YouTube | Instagram | Facebook | cisc.uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤2🔥1
✨“Шоҳи Зинда” ёхуд Самарқандга келган саҳоба
Шоҳи Зинда, яъни «Тирик шоҳ» мақбаралар мажмуаси ўтмиш аждодларимиз тарихи ва тақдирида алоҳида ўрин тутади. Кўҳна Самарқанднинг жанубий қисмида жойлашган бу зиёратгоҳ тарихи пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.)нинг амакиваччалари Қусам ибн Аббос номи билан боғлиқ. Пайғамбаримининг айнан у киши тўғрисидаги ҳадислари мақбаранинг кириш эшиги пештоқида ёзилган: “Қусам ибн Аббос ўз хулқлари ва ташқи кўринишлари билан менга ўхшайдиган шахслардандир”...
Батафсил 👉🏻 “Алломалар.уз”
📍Telegram|Instagram|Website|Youtube|Facebook
Шоҳи Зинда, яъни «Тирик шоҳ» мақбаралар мажмуаси ўтмиш аждодларимиз тарихи ва тақдирида алоҳида ўрин тутади. Кўҳна Самарқанднинг жанубий қисмида жойлашган бу зиёратгоҳ тарихи пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.)нинг амакиваччалари Қусам ибн Аббос номи билан боғлиқ. Пайғамбаримининг айнан у киши тўғрисидаги ҳадислари мақбаранинг кириш эшиги пештоқида ёзилган: “Қусам ибн Аббос ўз хулқлари ва ташқи кўринишлари билан менга ўхшайдиган шахслардандир”...
Батафсил 👉🏻 “Алломалар.уз”
📍Telegram|Instagram|Website|Youtube|Facebook
❤1🔥1
Ўзбекистонда 52 метрли “Цивилизациялар ва кашфиётлар девори” яратилмоқда
Иккинчи Ренессанс даври миниатюраларини ўз ичига олган “Цивилизациялар ва кашфиётлар девори” узунлиги қарийб 52 метр, бўйи бир метрли ганчкор безак билан ҳисоблаганда 5 метрни ташкил этади.
Батафсил — cisc.uz
Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати
Telegram | YouTube | Instagram | Facebook | cisc.uz
Иккинчи Ренессанс даври миниатюраларини ўз ичига олган “Цивилизациялар ва кашфиётлар девори” узунлиги қарийб 52 метр, бўйи бир метрли ганчкор безак билан ҳисоблаганда 5 метрни ташкил этади.
Батафсил — cisc.uz
Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати
Telegram | YouTube | Instagram | Facebook | cisc.uz
🔥2
АФРОСИЁБ - САЛТАНАТ, КУЧ-ҚУДРАТ ВА БУЮКЛИК РАМЗИ
Жуда кўп манбаларда Афросиёб қадимий Турон мулкининг буюк ҳукмдори, тарихий шахс сифатида тилга олинган бўлса, бошқа бир гуруҳ мутахассислар уни афсонавий шахс деб ҳисоблайди.
Афросиёб номи Марказий Осиё халқларининг муштарак ёдгорлиги “Авесто”да, Абулқосим Фирдавсийнинг “Шоҳнома”, Абу Бакр Наршахийнинг “Бухоро тарихи ”, Маҳмуд Кошғарийнинг “Девону луғотит-турк”, Юсуф Хос Ҳожибнинг “Қутадғу билиг”, Рашидуддиннинг “Жомеъ ут-таворих”, Мирзо Улуғбекнинг “Тўрт улус тарихи”, Алишер Навоийнинг “Тарихи мулуки Ажам” сингари асарларида зикр қилиб ўтилган.
Батафсил 👉🏻 “Алломалар.уз”
📍Telegram|Instagram|Website|Youtube|Facebook
Жуда кўп манбаларда Афросиёб қадимий Турон мулкининг буюк ҳукмдори, тарихий шахс сифатида тилга олинган бўлса, бошқа бир гуруҳ мутахассислар уни афсонавий шахс деб ҳисоблайди.
Афросиёб номи Марказий Осиё халқларининг муштарак ёдгорлиги “Авесто”да, Абулқосим Фирдавсийнинг “Шоҳнома”, Абу Бакр Наршахийнинг “Бухоро тарихи ”, Маҳмуд Кошғарийнинг “Девону луғотит-турк”, Юсуф Хос Ҳожибнинг “Қутадғу билиг”, Рашидуддиннинг “Жомеъ ут-таворих”, Мирзо Улуғбекнинг “Тўрт улус тарихи”, Алишер Навоийнинг “Тарихи мулуки Ажам” сингари асарларида зикр қилиб ўтилган.
Батафсил 👉🏻 “Алломалар.уз”
📍Telegram|Instagram|Website|Youtube|Facebook
❤2🔥1🥰1👏1
Олтин Ўрданинг расмий тили ўзбекча бўлган(ми?)
Бугунги кунда хорижда, асосан қўшни юртлар тарихчилари ва тилшунослари томонидан ўзбек тилини юз йил аввал пайдо бўлган қурама тил деб давъо қиладиганлар учрамоқда. Албатта бунинг аксини исбот қилиш қийин эмас. Бунинг учун исталганча мисол келтириш мумкин.
Ўрнак сифатида Олтин Ўрда давлати ҳукмдори Улуғ Муҳаммадхон (1405-1445) турк султони Мурод II га (1421-1444) юборган мактубини олайлик. Мактубда Улуғ Муҳаммадхон усмонийлар билан эски дўстона алоқаларни йўлга қўйиш исталигини билдиради. Қуйидаги парчага диққат қилсак:
“Ҳақ таоло инояти ила, Муҳаммад пайғамбар мўъжизоти ила Муҳаммаддин Ғозий Муродга салом! Бурунғи хон оғаларимиз Сизнинг - Рум вилоятининг султон оталарингиз, оғаларингиз бирла элчи-келувчи ийишб, бўлак-салом олишиб, бозиргон-ўртоқ юришиб, яхши бориш-келиш қилурлар эрмиш (эрдик). Сўнгра хон оғамиз Тўхтамишхон Сизнинг улуғ бобонгиз ғози Боязидбек бирла бурунғи яхши йўсинча элчи-келувчи ийишиб, бўлак-салом олишиб, иккиси тақи дўстлик яхшилик уза Тенгри раҳматиға бордилар. Басо, Ҳақ таоло ярлиқаб, бурунғи хон оғаларимизнинг улуғ ўрнини бериб турганда, ўз ора-тўрамиз талашиб, сўнграқи замонада учур бўлуб, тахт Барак қўлиға тушуб турур эрди. Бурунғи йил Худойнинг инояти бирла черик юруб бориб, Барак бирла Мансурни қочурдик. Тахтни, мулкни бизга бердилар...”

🔥1
Султоннинг ҳаётини асраб қолган шеър
Туркий сулолалар тарихида фавқулодда жасорати, ғайриоддий қисмати ва феъл-атвори туфайли ўзига хос из қолдирган ҳукмдорлардан бири ғазнавийлар сулоласининг энг йирик вакили Султон Маҳмуд Ғазнавийдир. Абулқосим Маҳмуд ибн Сабуктегин Ғазнавий (967-Ғазна, 1030) ўз замонидаги мамлакатларни бирлаштириш, ислом маданиятини тарқатиш ва илм-фанни ривожлантиришда катта ҳисса қўшган.
Маҳмуд Ғазнавий ёшлигида отасидан ҳарбий санъатни пухта эгаллаган. Жангларда отасининг қўшинида қатнашиб, катта жасорат кўрсатгани учун 994 йилда "Сайфуд-давла" ("давлат қиличи") унвони билан тақдирланган.
Унинг ҳукмронлиги даври, Хуросон ва Мовароуннаҳрдаги давлатларнинг парчаланиш даврига тўғри келади. Унинг давлат қурилиши ва сиёсий фаолияти, ислом маданияти ва фанининг ривожланишига катта таъсир кўрсатди. Маҳмуд Ғазнавий давлат бошқарувини мукаммал тарзда ташкил этган. Қудратли ва жанговар ҳарбий қўшин ҳамда денгиз флотига эга бўлган. Шунингдек, у фалсафа, тиббиёт, математика ва адабиётга алоҳида эътибор қаратган. Унинг даврида жуда кўп маърифий ва илмий муассасалар, масжидлар, кутубхона ва мадрасалар қурилган.

❤2👍1
Туркон хотун: олам аёлларининг маликаси
Салтанатлар тарихида катта довруғ ва эътиборга эга бўлган, ўз юрти ва халқининг шаънини юксалтирган оқила, жасур аёллар кўп ўтган. Шу билан бирга ўзининг кибри, манманлиги, жоҳиллиги сабаб миллат ва давлат бошига мислсиз кулфатлар ёғдирган ожизалар ҳам йўқ эмас.
Салжуқийлар салтанатининг бош вазири Низомулмулк (1018-1092) «қачонки подшоҳлик иши аёллар ва гўдаклар қўлига ўтса, билгинки, подшоҳлик ўша хонадонни тарк этади», деганда ана шундай аёлларни назарда тутганди. Туркий салтанатлар тарихида бу каби аёллар рўйхати тузилганда, Хоразмшоҳлар давлатининг маликаси Туркон Хотун номи унда албатта зикр этилган бўларди.
Туркон хотун Боёвут тоифасидан бўлган қипчоқлар хони Жонкиши (айрим маълумотларга кўра Қодирхон)нинг қизи бўлиб, 1150 йилда туғилган. Хоразмшохлар сулоласининг атоқли вакили Султон Текеш (1132-1200) қипчоқлар билан иттифоқ тузиб, уларни ўзига оғдириш ниятида 1169 йилда Туркон Хотунга уйланади. Туркон Хотун шу тариқа Хоразмга қипчоқ қавмига мансуб кўплаб амалдорларни олиб келади ва уларнинг қудратли ҳомийсига айланади.
1200 йил 3 августда Урганч аҳолиси, давлат аъёнлари ва амирлари иштирокида Хоразмшоҳлар давлати тахтига Текеш ва Туркон Хотуннинг ўғли - Алоуддин Муҳаммад ўтиради ва Хоразмшоҳ унвонини олади.

👍1
Амир Темур қиличини Наполеонга ҳадя қилишганмиди?
Маълумки, бугунги кунда Соҳибқирон Амир Темурга нисбат бериладиган қуроллар, хусусан кескир қиличларнинг бир қанча нусхалари дунёнинг турли музейлари, хусусий коллекцияларига сақланмоқда. Аммо уларнинг қай бири чиндан ҳам Амир Темурга тегишли, бу қиличлар қай тариқа ушбу музейларга бориб қолгани ҳақидаги маълумотлар алоҳида тадқиқотларга эҳтиёж сезади.
Нақл этилишича, Соҳибқироннинг падари бузруквори Амир Тарағай бир куни туш кўради. Тушида нуроний бир зот унга қилич ҳадя қилади. Амир қилични қўлига олиб ҳавода ўйнатганида, қиличдан таралган нурдан олам ёришиб кетади. Амир Тарағай тушини пири Амир Кулолга айтганида, ундан бир ўғил туғилажаги, у дунёни фатҳ этажагини башорат қилади.
Соҳибқирон ёшлигидан қилич кучи устувор бўлган муҳитда ўсиб-улғайган. Амир Темур қилич ўйнатиш маҳорати туфайли ҳаётидаги жуда қалтис вазиятлардан соғ-омон чиқишга муваффақ бўлган. 1362 йили Амир Темур Моҳон ҳокими Алибек Жониқурбоний навкарлари томонидан тутқунликка маҳкум этилади. Ўшанда бўлажак жаҳонгир 26 ёшда эди.

🔥3❤1
Эҳсон килган кишининг миннати
эҳсонини йўққа чиқаради.
✍️ Беруний
📍Telegram|Instagram|Website|Youtube|Facebook
эҳсонини йўққа чиқаради.
📍Telegram|Instagram|Website|Youtube|Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#sivilizatsiya_360
Ислом цивилизацияси марказида Алишер Навоий билан “жонли мулоқот” имкони яратилди. Марказ экспозициясида буюк мутафаккирнинг “Хамса” асарини Султон Ҳусайн Бойқарога тақдим этган тарихий лаҳзаси миниатюралар, ноёб қўлёзмалар ва замонавий интерактив ечимлар орқали жонлантирилиб, ташриф буюрувчиларга Навоий билан гўё юзма-юз суҳбатлашиш тажрибаси тақдим этилмоқда. Шарқ адабиёти дурдоналари, асл “Хамса” қўлёзмалари ва шоирнинг илмий-маърифий мероси жамланган мазкур бўлим Темурийлар даври маданияти ва Навоий шахсиятининг давлат ва жамият ҳаётидаги беқиёс ўрнини яққол намоён этади.
📌 Батафсил видеода 👆
Telegram | YouTube | Instagram | Facebook | X |iccu.uz

👍1🔥1