Аллергология Маркази
951 subscribers
384 photos
159 videos
4 files
354 links
Республика илмий ихтисослашган аллергология маркази расмий Телеграм канали

Манзил: Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Шифокорлар кўчаси 2. (ориентир Тошми МАКРО)

allergologiyamarkazi.uz

Боғланиш учун:
☎️ +99878 150 06 65
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔴  🟦🟦🟦

🔎 Кейинги йилларда ҳавонинг ифлосланиши дунё бўйлаб глобал экологик муаммога айланиб боряпти. Бу ҳолат, айниқса, аҳолиси кўп, саноати ривожланган мегаполисларда тез-тез кузатилмоқда.

Хўш, ҳавонинг ифлосланиш даражаси ортиши аллергик касалликларга чалинган беморларга қандай таъсир кўрсатади?

Бунинг олидини олиш учун нималар тавсия қилинади?

📹 Республика ихтисослаштирилган аллергология ва клиник иммунология илмий-амалий тиббиёт маркази аллерголог шифокори Хонзода Носирова ушбу саволларга жавоб берди. 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати
.

🔵@ssvuz|🔵@ssvmatbuotkotibi|👥Facebook | 📷Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2👍2👏1
🔴 Бугун — Бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш куни

📊 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, ҳозир дунёда ОИВ инфекцияси ташхиси қўйилган қарийб 40 миллион киши яшайди. Ҳар йили беморлар сони салкам 1,5 миллион нафарга кўпаймоқда. Энг ачинарлиси, хасталик йилига 600 мингдан зиёд кишининг ҳаётига зомин бўляпти.

📌 Албатта, бу кўрсаткичлар ОИВ инсон ҳаёти учун жиддий таҳдид эканлигининг яққол тасдиғидир.

📆 Ушбу глобал муаммога қарши ҳамжиҳатликда курашиш мақсадида ҳар йили 1 декабрь санаси дунё бўйлаб Бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш куни сифатида нишонлаб келинмоқда.

🔎Ўзбекистон кейинги йилларда мазкур йўналишда сезиларли ютуқларга эришмоқда, — дейди Республика ОИТСга қарши курашиш маркази директори Баҳром Эгамбердиев. — Бу эса БМТнинг ОИВ ва ОИТС бўйича қўшма дастурининг дунё миқёсида тан олинган “95-95-95” стратегик мақсадларига эришишда катта аҳамият касб этяпти.

📈 Масалан, ҳозир юртимизда ўз статусидан хабардор бўлган ОИВ билан яшовчилар 87 фоизга, беморларни ретровирусга қарши муолажалар билан қамраб олиш кўрсаткичи 89 фоизга етган. 

📲 Соҳа рақамлаштирилиши натижасида 18 ёшгача бўлган ОИВ инфекцияли болаларга нафақа тайинлаш, ҳомиладорлар, никоҳланувчилар ва аҳоли турли вакилларини ОИВга текшириш, беморларнинг тиббий кузатуви, хорижга чиқиш, донорлик ҳамда туғилиш маълумотларида аниқликка эришилиб, оворагарчиликка чек қўйилди.

📍 Беморларга, республиканинг қайси манзилида яшашидан қатъи назар, чегарасиз тиббий хизмат кўрсатиш ва муолажа ўтказиш имконияти яратилди. Дориларни қабул қилишда узилишларнинг олдини олиш чоралари кўриляпти.

🔎 Ушбу инфекция билан яшовчи оналардан туғилган болаларга ОИВ юқишининг олдини олиш мақсадида ҳомиладор аёлларни инфекцияга текшириш қамрови 100 фоизга етказилди.

💊 ОИВ аниқланган бўлғуси оналар ва улардан дунёга келган фарзандлар ретровирусга қарши дори воситалари, чақалоқлар олти ойлик бўлгунига қадар қуруқ сут аралашмалари билан таъминланмоқда.

💻 Туман лабораториялари фаолияти рақамлаштирилиши натижасида барча ОИВ скрининги натижалари электрон тизимда ўз аксини топяпти.

🔬 Жорий йилда ОИВ инфекциясини юқтириб олган шахсларнинг 95 фоизи ўз статусини билишлари учун 5 миллион нафардан ортиқ аҳоли орасида тегишли текширувлар ўтказилди.

‼️ Албатта, буларнинг барчаси келгусида бу хавфли касалликнинг олдини олиш, уни эрта босқичда аниқлаб, самарали даволашга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати
.

🔵@ssvuz|🔵@ssvmatbuotkotibi|👥Facebook | 📷Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🗣 1-DEKABR — BUTUN JAHON OITSGA QARSHI KURASHISH KUNI

🔘 Shior: “Sog‘lom hayot sari birgalikda!”

Bugun biz nafaqat kasallikka qarshi kurashni, balki hayot, sog‘lomlik va mehr-oqibatni tanlaymiz.
OITS haqida xabardorlik – bu himoya, profilaktika esa – hayot!
Keling, birgalikda sog‘lom avlod va sog‘lom kelajak sari intilaylik!

#SoglomHayotSariBirgalikda #OITSgaQarshi #1Dekabr #Xabardorlik

Respublika OITSga qarshi kurash markazi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔴 #КОНСТИТУЦИЯМИЗДА

📌 Юртимизда ҳар бир фуқаро тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмини қонунда белгиланган тартибда давлат ҳисобидан олишга ҳақли эканлиги Асосий Қонунимизнинг 48-моддасида белгиланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

🔵@ssvuz|🔵@ssvmatbuotkotibi|👥Facebook | 📷Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ASIT olishga ulgurdingizmi?
👍32🥰1🤩1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📆 БУГУН — ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КОНСТИТУЦИЯСИ КУНИ

Инсон ўзини қачон тўлақонли бахтли ҳис қилади? Энг аввало, адолатли жамиятда яшаса! Қадр-қиммати устувор юртда ҳаёт кечирса! Ҳуқуқ ва манфаатлари қонун ҳимоясида бўлса!..

📖 Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ана шу эзгу орзу-мақсадларимиз, тенглик ва адолат тамойилларини рўёбга чиқарувчи Асосий Қонунимиздир. Унда нафақат бугунги, балки эртанги ҳаётимиз фаровонлиги кафолати мужассам.

💐 Соғлиқни сақлаш вазирлиги барча юртдошларимизни бугунги умумхалқ байрамиБош Қомусимиз қабул қилинган кун муносабати билан самимий муборакбод этади.

🔵@ssvuz|🔵@ssvmatbuotkotibi|👥Facebook | 📷Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3
🌦  “СОҒЛОМ КУЗ ВА ҚИШ”

Совуқ ҳарорат қандай аллергик реакцияларни келтириб чиқаради?

🏥 Республика ихтисослаштирилган аллергология ва клиник иммунология илмий-амалий тиббиёт марказида энг илғор диагностика ва даволаш усуллари йўлга қўйилган. Хусусан, мавсумий касалликлардан бири ҳисобланган совуққа аллергияни аниқлаш ва даволашда ҳам шундай замонавий технология ҳамда ёндашувлардан фойдаланилмоқда.

Хўш, бу патология нима сабабдан юзага келади? Унинг қандай белгилари бор? Касалликнинг олдини олиш учун қайси тавсияларга амал қилиш лозим?

💬 — Совуқ таъсирида юзага келадиган аллергияда тез-тез акса уриш, лаблар қуриши, кўкариши, кўз ёшланиши, тошмалар тошиши, қичишиш каби каби аломатлар кузатилади, — дейди марказ директори Илмира Разикова. — Бунинг сабаби, аввало, иммунитет тизимидаги заифлик билан боғлиқ.

🧪 Яъни бемор организми совуқ ҳарорат таъсирида ноёб патологик оқсил — криоглобулин ишлаб чиқара бошлайди. У иммунитет ҳужайралари томонидан ёт модда сифатида қабул қилиниб, ҳужумга учрайди. Бу жараёнда фаол ишлаб чиқариладиган гистамин моддаси аллергик реакцияга сабаб бўлади.

Совуқдан аллергия белгилари изғирин ҳарорат таъсиридан 3-5 дақиқа ўтгач пайдо бўлади ва аломатлар 1-2 соатдан бир неча кунгача давом этиши мумкин.

🩺 Касалликнинг ўткир ва сурункали шаклида қўл, юз, ёноқ ва оёқларларда кучли қичишиш юзага келиб, сўнгра терида қизил доғ ва пуфакчалар ҳосил бўлади.

🔎 Баъзан титроқ, умумий ҳолсизлик, юрак уриши тезлашиши ва бўғимларда оғриқ кузатилади. Нафас қисиши, тахикардия, қон босими пасайиши, кўнгил айниши, қусиш, қорин оғриғи безовта қилиши мумкин.

📌 Ўткир респиратор вирусли касалликка чалинган, аллергияга наслий мойиллиги бор, ошқозон-ичак йўллари ва жигар хасталикларидан азият чекаётган беморларда совуққа сезгирлик кўпроқ юзага келади.

🔬 Ҳозирги кунда марказимизда ушбу касаллик энг илғор диагностика воситалари ва махсус усуллар ёрдамида аниқланиб, беморлар самарали муолажа қилинмоқда.

⬇️ Аллергияга мойиллиги бор кишилар совуқдан ҳимояланишда қуйидаги тавсияларга амал қилишлари керак:

🧤 Аввало, қалин кийиниш зарур! Қўлқоп, бош кийим, шарф ва иссиқ пайпоқлардан фойдаланинг!

🧴 Изғиринли ҳавода кўчага чиқишдан аввал шифокор тавсия этган ҳимоя кремлари ва махсус малҳамларни қўлланг!

🥤 Совуқ ичимлик ва егуликлар истеъмол қилманг!

🧽 Ювиниш ва чўмилиш чоғида қаттиқ мочалкалардан фойдаланманг!

💊 Иммунитетни мустаҳкамловчи маҳсулотлар, дармондорилар ҳамда темир, кальций, цинк, калий, селенга бой таомлар танавул қилинг!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

🔵@ssvuz|🔵@ssvmatbuotkotibi|👥Facebook | 📷Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
7
🔴 1️⃣2️⃣4️⃣4️⃣5️⃣6️⃣

Аллергик васкулит: Қон томирлар нега яллиғланади?

👩🏻‍⚕️ Илмира Разикова,
Республика ихтисослаштирилган аллергология ва клиник иммунология илмий-амалий тиббиёт маркази директори:

💬 — Аллергик васкулит аллергик реакция натижасида қон томир деворларининг яллиғланиши билан кечадиган касаллик ҳисобланади. Унинг келиб чиқиши турли омиллар билан боғлиқ. Шулар орасида антибиотиклар, оғриқ қолдирувчи дори воситалари, сульфаниламидлар ва айрим вакциналар етакчи ўринни эгаллайди.

🧪 Бундан ташқари, стрептококк, стафилококк, гепатитнинг B ва С турлари, герпес, грипп, ЎРВИ каби вирусли инфекциялар, қолаверса, цитрус мевалар, ёнғоқлар, шоколад, балиқ, денгиз маҳсулотлари ва бошқа озиқ-овқат аллергенлари, турли кимёвий воситалар бу хасталикни чақириши мумкин.

Аутоиммун ва сурункали касалликлар, қандли диабет, жигар ҳамда буйрак патологиялари туфайли ҳам баъзи инсонларда аллергик васкулит пайдо бўлиши кузатилади.

💫 Шу сабабли бу муаммо билан асосан аллергияга мойил, иммунитети заиф, сурункали инфекция ўчоқлари бор, узоқ муддат дори қабул қилувчи ва экологик ноқулай ҳудудларда яшовчи кишилар тўқнаш келади.

🩺 Касалликнинг қатор яққол белгилари бор. Терида қизил ёки бинафшаранг доғлар, қичишиш, шиш, пўст ташлаш, майда яралар пайдо бўлиши, баъзан бўғим ва мушак оғриқлари, ҳолсизлик ҳамда иситма шулар жумласидандир.

👩🏻‍⚕️ Ана шу аломатлар пайдо бўлса, дарҳол аллерголог мутахассисга мурожаат қилиш керак. Шифокор аввал бемор шикоятларини эшитиб, касаллик тарихи билан танишади. Қон ва пешоб таҳлиллари олинади. Зарур ҳолларда тери биопсияси, УТТ ёки бошқа инструментал текширувлар буюрилиши мумкин.

➡️ Касалликни қўзғатаётган асосий сабаб, яъни аллерген аниқлангач, даволаш муолажалари индивидуал тарзда олиб борилади.

💊 Даставвал, аллерген билан алоқа тўхтатилиб, уни бартараф этиш учун антигистамин препаратлар, яллиғланишга қарши дори воситалари, оғир ҳолатларда гормонал терапия қўлланилади. Агар беморда инфекция аниқланса, тиббий кўрсатмага мувофиқ, антибактрериал воситалардан фойдаланиш тавсия этилади.

🥗 Энг асосийси, аллергик васкулитдан халос бўлишда тўғри овқатланиш, парҳез ва соғлом ҳаёт тарзига риоя қилиш муҳим.

‼️ Ҳозир Республика ихтисослаштирилган аллергология ва клиник иммунология илмий-амалий тиббиёт маркази ва унинг ҳудудий филиалларида бу каби касалликлар энг илғор усуллар ҳамда замонавий технологиялар асосида аниқланиб, самарали даволанмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

🔵@ssvuz|🔵@ssvmatbuotkotibi|👥Facebook | 📷Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍53
Forwarded from Olmazor tuman tibbiyot birlashmasi (𝘡𝘪𝘺𝘰𝘥𝘢𝘹𝘰𝘯 𝘉𝘢𝘹𝘵𝘪𝘺𝘢𝘳𝘰𝘷𝘯𝘢)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📌📌📌📌📌📌

💻 Olmazor tuman tibbiyot birlashmasi majlislar zalida Respublika allergologiya markazi hamda Toshkent shahar bosh allergologi ishtirokida markaziy ko‘p tarmoqli oilaviy poliklinika oilaviy shifokorlari uchun seminar tashkil etildi.

👩‍⚕️ Seminar davomida oilaviy shifokorlar ishtirokida allergologiya yo‘nalishida bilim va ko‘nikmalarni oshirishga qaratilgan mashg‘ulotlar o‘tkazildi.

💉 Mazkur seminar Olmazor tuman tibbiyot birlashmasi boshlig‘i tomonidan olib borildi.

Olmazorttb | Facebook | Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7
🔴 🟦🟦🟦

❗️Аллергология маркази яна бир халқаро тузилмага аъзо бўлиш ҳаракатида

ACARE (Angioedema Centers of Reference and Excellence) наслий ангионевротик шиш касаллигини ташхислаш ва даволаш бўйича халқаро аккредитацияланган марказлар тармоғи ҳисобланади. Ушбу тузилмага аъзо бўлиш орқали мамлакатларда беморларни қўллаб-қувватлаш тизими ривожлантирилади. Яъни улар дастур доирасида юқори технологик текширувлар, бепул дори-дармонлар билан таъминланади. Бу йўналишда маҳаллий мутахассислар илғор хорижий давлатларда тайёрланиб, тиббий хизмат сифати оширилади.

🏥 Республика ихтисослаштирилган аллергология ва клиник иммунология илмий-амалий тиббиёт маркази айни пайтда мазкур халқаро тармоққа аъзо бўлиш учун амалий саъй-ҳаракатларни бошлаб юборган.

Хўш, бунга қандай зарурат бор?

💬 — Наслий ангионевротик шиш — кам учрайдиган касаллик, — дейди марказ директори Илмира Разикова. — Бу патология ҳар 10-50 минг кишидан бирида аниқланади. Бироқ, таҳлилларга кўра, бундай беморларнинг катта қисми ҳаётдан кўз юмади. Шу боис у орфан хасталиклар гуруҳига киритилган.

➡️ Бу касаллик кўпинча болалик даврида бошланади. У қанча эрта ривожланса, асоратлар шунча оғир ўтиши мумкин. Хасталик ирсий дейилишининг боиси эса ота ёки онада бундай патология мавжуд бўлса, 50 фоиз ҳолатда фарзандига ўтади.

🧪 Касаллик жигарда ишлаб чиқариладиган С-1 ингибиторининг етишмовчилиги ёки фаоллиги пасайиши натижасида келиб чиқади. Қондаги комплементлар эрта активлашиб, брадикинин миқдори ошиб кетиши оғир ўтувчи ҳамда узоқ сақланувчи шишлар пайдо бўлишига олиб келади.

🩺 Шишлар асосан қўл-оёқ, юз, томоқ соҳаси ва қорин бўшлиғида юзага келади. Ҳиқилдоқнинг давомий шишиши беморлар ўлимига сабаб бўлиши ҳам мумкин. Бора-бора қорин соҳасидаги оғриқлар кучайиб, чидаб бўлмас даражага етади. Кўнгил айниши ва қайт қилиш хуружлари зўраяди. Оқибатда бемор тезкор госпитализацияга муҳтож бўлади.

📈 Инфекциялар ва жароҳатларга қарши фаол кураш, жарроҳлик операцияларидан сўнг ёки стресс пайтида организм томонидан C-1 ингибиторининг ҳаддан зиёд кўп ишлатилиши ҳам хасталик омили бўлиши мумкин.

💊 Бундан ташқари, тиббий амалиётда қон босимига қарши қўлланилган дори воситалари наслий ангионевротик шишни келтириб чиқариши аниқланган.

Афсуски, дунё тиббий амалиётида бу камёб касаллик бўлганлиги сабабли хирург ёки гинеколог томонидан янглиш диагноз билан беморларни жарроҳлик столига ётқизиш ҳамда нотўғри муолажа қилиш ҳолатлари учраб туради.

📌 Айни сабабдан юқоридаги аломатлар кузатилган беморлар дарҳол аллерголог-иммунолог шифокорга мурожаат қилишлари лозим. Чунки наслий ангиневротик шиш ташхисини тасдиқлаш учун биокимёвий маркерлар ҳамда генетик тестларни ўз ичига олган лаборатория текширувлари талаб этилади. Хасталикни даволаш жараёни ҳам, албатта, аллерголог-иммунолог шифокор назорати остида амалга оширилиши шарт.

💉 Наслий ангионевротик шиш муолажаси уч босқични ўз ичига олади. Дастлабки босқич касаллик хуружини бартараф этишга қаратилса, қолган икки босқич қисқа ва узоқ муддатли профилактикадан иборат бўлади.

Айни пайтда марказимиз ACARE халқаро тармоғига аъзо бўлиб, наслий ангиодема бўйича халқаро стандартлар асосида фаолият олиб борувчи юртимиздаги биринчи муассасага айланишни мақсад қилган.

‼️ Бундай кенг кўламли ҳамкорлик келгусида Ўзбекистонда наслий ангионевротик шишдан азият чекувчи беморларнинг ҳаёт сифати ва уларга кўрсатиладиган тиббий хизмат даражаси янада яхшиланишига хизмат қилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

🔵@ssvuz|🔵@ssvmatbuotkotibi|👥Facebook | 📷Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
4👍2

5👍5👏2
🔴 1️⃣2️⃣4️⃣4️⃣5️⃣6️⃣

Баҳорда қайси дарахт ва ўсимликлар аллергия қўзғатади?

🌤 Баҳорнинг қуёшли кунлари бошланди. Ён-атроф яшил тусга киряпти. Аммо бу давр аллергик касалликлардан азият чекувчи беморлар учун баъзи қийинчиликларни юзага келтириши мумкин.

👩🏻‍⚕️ Республика ихтисослаштирилган аллергология ва клиник иммунология илмий-амалий тиббиёт маркази директори Илмира Разикова мавсумий аллергия, хусусан, поллиноз касаллиги ҳақида батафсил маълумот берди.

💬 — Поллиноз асосан ўсимлик чангчалари туфайли юзага келади, — дейди мутахассис. — У бурун шиллиқ пaрдaлaри, юқoри нaфac йўллaри ҳамда кўз кoнъюнктивacигa тaъcир ўтказади.

🌱 Касалликнинг илк босқичи март ойи бошидан май ойи ўрталаригача давом этади. Яъни дарахтлар гуллаган пайтда беморларда хасталик қўзғалади.

🍀 Иккинчи босқич май ойидан август бошигача кузатилади. Бу даврда дала ўтлари гуллайди.

🌾 Учинчи босқич бошоқли ўсимликлар гулга кириши мавсумига тўғри келиб, августдан ноябргача бўлган даврни қамраб олади.

🌳 Баҳор ойларида чинор, сарв, қайин, эман, қайрағоч, тол, қарағай, қора терак, шумтол сингари дарахтларнинг гуллаши баъзи инсонларда аллергик реакцияларни келтириб чиқаради.

🔎 Қолаверса, бу фаслда ҳавода тарқалган гулчанглар, чанг ва моғор миқдори ортиши табиий. Оқибатда аксириш, бурун битиши ва қичишиши ёки кўп миқдорда оқиши, кўзлар шишиши, ёшланиши ҳамда йўтал каби аломатлар пайдо бўлади.

➡️ Шу билан бирга, тери кўчиши, қичишиш, қуруқлашиш, қизариш ва ундаги қизғиш тошмалар ҳам хасталикка хос симптомлардир.

‼️Бундай вазиятда, албатта, аллерголог мутахассисга мурожаат қилиш лозим. Чунки ўзбошимчалик билан даволаниш аллергияни кучайтириши ёки бошқа касалликларни келтириб чиқариши мумкин.

🧪 Аввало, беморда кузатилаётган симптомлар аллергия белгиси эканлигини махсус қон тaҳлили ёрдaмидa аниқлаш лозим. IgE тecти — шулардан бири.

🔬 Бундай текширув учун ҳозир марказимизда юқoри тeзликкa эгa ва бир вaқтнинг ўзидa 200 дан ортиқ турдаги аллергенларни аниқлай оладиган aвтoмaт иммунoфeрмeнт aнaлизaтoри — “Alisei” қурилмасидан фойдаланилмоқда. Таҳлил жавоблари чиққач, натижаларга кўра, муолажалар белгиланади.

💫 Муассасамизда узоқ йиллик текширувлар ҳамда молекуляр аллергодиагностик тест натижалари асосида Ўзбекистон ҳудудига хос гуллаш календари янгиланди. Бу эса қатор мавсумий аллергик касалликлар, жумладан, поллинозни аниқлаш ва даволашда юқори самара бермоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати
.

🔵@ssvuz|🔵@ssvmatbuotkotibi|👥Facebook | 📷Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4🥰1
🔴 🟦🟦🟦

❗️ССВ: Аллергология маркази нуфузли халқаро тузилмага аъзо бўлди

💫 ACARE (Angioedema Centers of Reference and Excellence) наслий ангионевротик шиш касаллигини ташхислаш ва даволаш бўйича халқаро аккредитацияланган марказлар тармоғи ҳисобланади.

🔎 Ушбу тузилмага аъзо бўлиш орқали мамлакатларда беморларни қўллаб-қувватлаш тизими ривожлантирилади. Яъни улар дастур доирасида юқори технологик текширувлар, бепул дори-дармонлар билан таъминланади. Бу йўналишда маҳаллий мутахассислар илғор хорижий давлатларда билим ва малака ошириши ҳисобига тиббий хизмат сифати янада яхшиланади.

🏥 Республика ихтисослаштирилган аллергология ва клиник иммунология илмий-амалий тиббиёт маркази ACARE халқаро тармоғига аъзо бўлди. Натижада у наслий ангиодема бўйича халқаро стандартлар асосида фаолият олиб борувчи юртимиздаги биринчи муассасага айланди.

➡️ Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Олим Омонов иштирок этиб, муассаса жамоасини мазкур халқаро эътироф билан қутлади.

💬 Қайд этилганидек, наслий ангионевротик шиш — кам учрайдиган касаллик. Бу патология ҳар 10-50 минг кишидан бирида аниқланади. Бироқ, таҳлилларга кўра, бундай беморларнинг катта қисми ҳаётдан кўз юмади. Шу боис у орфан хасталиклар гуруҳига киритилган.

Республика ихтисослаштирилган аллергология ва клиник иммунология илмий-амалий тиббиёт маркази эса мазкур йўналишда салмоқли натижаларга эришмоқда ва бу халқаро даражада эътироф этиляпти.

📋 Тадбир якунида марказ раҳбариятига халқаро аккредитацияланган марказлар тармоғига аъзоликни тасдиқловчи сертификат тантанали равишда топширилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

🔵@ssvuz|🔵@ssvmatbuotkotibi|👥Facebook | 📷Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👏5👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔴 🟦🟦🟦

Республика ихтисослаштирилган аллергология ва клиник иммунология илмий-амалий тиббиёт маркази ACARE халқаро тармоғига аъзо бўлди. Натижада у наслий ангионевротик шиш касаллиги бўйича жаҳон стандартлари асосида фаолият олиб борувчи юртимиздаги биринчи муассасага айланди.

Бу хасталик нима учун алоҳида эътибор талаб этади?

Марказ халқаро тузилма аъзоси сифатида қандай имкониятларга эга бўлади?

📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган видеолавҳа орқали шу каби саволларга батафсил жавоб топишингиз мумкин.

🚑  Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

🔵@ssvuz|🔵@ssvmatbuotkotibi|👥Facebook | 📷Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍9
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔴 ‼️‼️

Республиканский специализированный научно-практический медицинский центр аллергологии и клинической иммунологии стал членом международной сети ACARE. В результате он — первое учреждение в нашей стране, работающее в соответствии с мировыми стандартами в области диагностики и лечения наследственного ангиоотёка.

Почему это заболевание требует особого внимания?

Какие возможности откроются перед Центром в качестве члена международной структуры?

📹 Подробные ответы — в видеосюжете, подготовленном Пресс-службой Минздрава.

🚑 Пресс-служба
Министерства здравоохранения.

🔵@ssvuz|🔵@ssvmatbuotkotibi|👥Facebook | 📷Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5
Respublika ixtisoslashtirilgan allergologiya va klinik immunologiya ilmiy-amaliy tibbiyot markazi direktor o'rinbosari Rajabov Adham Asqarovichning MUROJААTI

Hurmatli fuqarolar va shahrimiz mehmonlari!

Respublika ixtisoslashtirilgan allergologiya va klinik immunologiya ilmiy-amaliy tibbiyot markazimizida sifatli tibbiy xizmat ko‘rsatish, ochiqlik, xalollik va adolat tamoyillari ustuvorligini taminlash oliy maqsadim hisoblanadi.

Yurtboshimiz tomonidan davlatimizda korrupsiyaga qarshi kurashish eng muhim ustuvor vazifalardan biri etib belgilangan bir vaqtda markazimizda korrupsiyaga yo‘l qoymaslik va oldini olish maqsadida Аgar siz markazimiz xodimlarining korrupsiyaviy harakatlariga guvoh boʼlsangiz quyidagi manzillarga murojaat qiling:

📲 +99890 001 19 87

Tibbiyot muassasalarida korrupsiyaga duch kelsangiz Sog'liqni saqlash vazirligining “Call-markazi” – ☎️ 1203 orqali murojaat qilishingizni so‘raymiz.

🌐 allergiyamarkazi | Telegram | Facebook | Youtube | Instagram
👍4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔴 🟦🟦🟦

💫 Республика ихтисослаштирилган аллергология ва клиник иммунология илмий-амалий тиббиёт маркази ўз фаолиятини халқаро талаблар асосида олиб бораётган етакчи шифо масканларидан бири. Муассасага ўтган йили ISO 9001:2015 ҳамда ISO 7101:2023 халқаро сифат сертификатлари топширилган бўлса, яқинда у ACARE халқаро тармоғининг тўлақонли аъзолигига қабул қилинди.

Хўш, бу ютуқларга қандай эришилди?

Марказда сўнгги йилларда қайси илғор диагностика ва даволаш усуллари йўлга қўйилди?

Ҳудудларда аллергология хизмати қай даражада ривожланмоқда?

📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган видеолавҳада шу хусусда сўз юритилади.

🚑 Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

🔵@ssvuz|🔵@ssvmatbuotkotibi|👥Facebook | 📷Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍82