Komil Allamjonov
12.3K subscribers
1.46K photos
302 videos
323 links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🚨Фирибгарлардан эҳтиёт бўлинг!

PS: Тошкент шаҳрида ҳайдовчилик гувоҳномасини олишдаги коррупция бутунлай тугатилди.

Масалангизни ҳеч ким ҳал қилиб бера олмайди. Ким ҳал қилиб бераман деб карилласа билингки у фирибгар☝️

#ўтдиудавр
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🚨Остерегайтесь мошенников!


PS: коррупция при получении водительских прав в городе Ташкенте полностью ликвидирована. Никто не сможет решить вашу проблему. Знайте, тот, кто обещает вам помочь - мошенник☝️
Ички ишлар вазирлиги жамоат хавфсизлиги департаменти хабарига кўра, имтиҳонни пулга ҳал қилиб бермоқчи бўлган Дониёр исмли фуқаро терговгача текширувга жалб қилинибди.

Бу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Қонунда бундай турдаги жиноятлар учун 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган. Масала охиригача етказилади. Агар айби судда исботланса қамалиши аниқ. Уни ҳам сизга ҳисоботини берамиз. Фақат шундай қаттиққўллик билан натижага эришамиз. Коррупция Тошкентда тугади дедимку. Ўтди у давр. Янглишиб қолманг. Қонун устувор бўлади.

P.S. фақат билим билан гувоҳнома оласиз. Автомактабингизда яхшилаб ўқинг, ёки биз имтиҳонга тайёрловчи экспресс-курс очганмиз, кўпчилик яхши ўтяпти бу ерда тайёргарлик кўриб. Шу курсга келинг. Бошқа йўли йўқ.

#ўйнашмагинқонунбилан
Komil Allamjonov
Ички ишлар вазирлиги жамоат хавфсизлиги департаменти хабарига кўра, имтиҳонни пулга ҳал қилиб бермоқчи бўлган Дониёр исмли фуқаро терговгача текширувга жалб қилинибди. Бу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.…
Как сообщает Департамент общественной безопасности Министерства внутренних дел, некий Дониёр, предлагавший решить вопрос со сдачей экзаменов за деньги, был привлечён к досудебному разбирательству.

По данному факту было возбуждено уголовное дело по статье 168 (мошенничество) Уголовного кодекса Республики Узбекистан. Закон предусматривает наказание в виде лишения свободы за преступления такого рода на срок до 3 лет. Дело будет доведено до конца. Если его вина будет доказана в суде, ему точно дадут тюремный срок. О ходе дела будет предоставлен дополнительный отчёт. Только с такой жёсткостью мы добьёмся результата. Я же говорил, что коррупция искоренена в Ташкенте. Прошли те дни. Не ошибитесь. Закон будет верховенствовать.

P.S. Только имея знания, вы сможете получить водительские права. Учитесь старательно в своих автошколах или можете пройти экспресс-курсы по подготовке к экзаменам в нашем центре. Кстати, многие после окончания этих курсов сдают экзамены. Приходите, учитесь. Другого пути нет.
Forwarded from Rasul Kusherbayev
⚡️Давлат имтиҳон олиш марказлари Президент қарорига зид равишда ёпилган

Кенг жамоатчилик ва сайловчилардан бўлаётган мурожаатларни инобатга олиб, Тошкент шаҳрида ҳайдовчилар учун имтихон олувчи «Ягона имтиҳон маркази» фаолиятининг йўлга қўйилиши ва давлат имтихон марказлари ёпилишида истеъмолчилар ҳуқуқлари, рақобат ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши масаласида Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси номига “депутатлик сўрови” киритган эдим.

Куни кеча Қўмита жавоб берди.

Қўмитанинг билдиришича, Президентнинг 2020 йил 7 декабрдаги “Давлат томонидан тартибга солинадиган соҳаларга хусусий секторни жалб этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4913-сонли қарорнинг 1-банди, тўртинчи хатбошида тегишли ҳудудларда давлат функциялари ўтказилаётган соҳаларда етарли миқдорда хусусий сектор субъектлари ташкил этилгунига қадар мазкур функцияларнинг давлат органлари ва ташкилотлари томонидан ҳам амалга оширилиши кўрсатиб ўтилган.

Бироқ шунга қарамай ҳозирги кунда республиканинг баъзи ҳудудларида (Қашқадарё вилоятида 2 та, Сурхондарё вилоятида 3 та ҳамда Тошкент вилоятида 6 та) Ички ишлар вазирлиги тизимидаги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш марказлари ушбу соҳада етарли миқдорда хусусий сектор субъектлари ташкил этилмай туриб, Президент қарори талабларига зид равишда фаолияти тўхтатилган.

Президент қарорида айнан бир ташкилотга эксклюзив ҳуқуқлар берилмаган ҳамда тегишли лицензияга эга бўлган барча тадбиркорлик субъектларига ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтихонларни олиш ҳуқуқи берилган.

Шу муносабат билан Монополияга қарши курашиш қўмитаси Президент қарори талабларига зид ҳаракатлар содир этилаётганлиги сабабли Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукуматга) киритиш учун тегишли таклиф ишлаб чиқибди.

Таклифда Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш бўйича фаолияти ушбу хизматни кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларининг етарлича ташкил қилингунига қадар, яъни ҳар бир ҳудудда аввал фаолиятда бўлган имтихон олувчи давлат ташкилотлари сонидан кам бўлмаган хусусий сектор бозорга киргандан сўнг тўхтатилиши назарда тутилган.

Бунда масалан, Тошкент вилоятида 6 та хусусий имтихон олиш маркази ташкил этилгунга қадар 6 та давлат маркази ишлаши керак. Нима учун 6 та дейилса, асос шуки яқин вақтгача талабдан келиб чиқиб Тошкент вилоятида 6 та марказ фаолият кўрсатган. Ундан ками етмайди.

Демак, бундан хулоса келиб чиқадики, битта тадбиркорлик субъектининг тезроқ “соққа ишлаши”га имконият бериш учун шошиб-пишиб бошқа давлат имтихон марказларини ёпиш орқали Президент қарори талаблари ҳам бузилган.

Энди савол: Қарор талабларини бундай талқин қилиш ва бузиш кимга, нима учун керак бўлди?

❗️Монополияга қарши курашиш қўмитаси жавоби асосида биз ҳам энди ҳукумат ва ҳукумат аъзоларига сўров киритамиз.

👉 @deputat_kusherbayev
​Ҳурматли депутатимиз Расулжон Қушербаевнинг ёзган постларининг бизга тегишли қисмига ўз муносабатимни билдирмоқчиман.

Тошкент шаҳри учун хизмат кўрсатаётган ҳозирча ягона бўлиб турган “Имтиҳон маркази” тўлиқ Президент ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мос равишда фаолият юритмоқда. Марказ бугунги кунда 800 дан ортиқ фуқародан имтиҳон олиш имкониятига эга. Марказ очилгунига қадар Тошкент шаҳридаги 3 та ✌️ГАИ✌️ имтиҳон олиш бўлимлари (кичкина-кичкина ҳар хил туманда умумий шаҳар бўйича 4-5 тагина хонадан иборат бўлган) кунига 400 та одамдан имтиҳон олган. Демак, бундан келиб чиқадики, бизнинг замонавий, барча стандартларга жавоб берувчи “Имтиҳон марказ” аввалги имкониятдан 2 баробар катта ва энг асосийси, катта автоматлаштирилган автодром, компьютерлаштирилган хоналарига эга. Навбатлар йўқ деярли. Марказ нафақат тўла, балки кўп хоналари бўш ҳам турибди. Ва шу кунгача ҳали бирон маротаба аввалгидек 400 та уёқда турсин, ҳатто 200 та ҳам одам келмади.

Энди вилоятлар кесимига келсак, у масалага бизнинг алоқамиз йўқ ва аниқ биламанки, Ички ишлар вазирлигининг асосланган ўзини жавоби бўлса керак. Хуллас, у ерда бизни марказ йўқ. Ва ҳаммаси бутун Тошкент маркази учун деган шаъмали эътироз ўринсиз. Ҳеч қачон Қашқадарёдан ёки Сурхондарёдан келиб Тошкентда имтиҳон топширмайди. Устига устак бизда фақат билим талаб қилинади. Логикани тушуняпсиз, деган умиддаман.

“Соққа” қилишга келсак, айнан “соққа” ҳар соҳанинг драйверидир. Сизнингча фикрланса, сиз ҳам фақат “соққа” учун ишлайсиз ва "соққа қиласиз", чунки текинга ишламайсизку (ўзингиз айтгансиз шу гапни, видео иловада). Аслида “Соққа” қилиш гуноҳ эмас. Жиноят ҳам эмас. Албатта, уни қандай қилиш муҳим. Масалан, биз ҳозирда ҳаммасини қонуний қиляпмиз. “Соққа” туфайли Марк Цукерберг Facebook, Илон Маск Tesla, Дуров Telegram, Стив Жобс iPhone’ни яратди. Агар “соққа” келмаса, бундай технологик ривожланиш бўлмас эди.

Сиз ёш ва замонавий, ватанпарвар, энг асосийси, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш партияси депутати сифатида бизни яхши тушуниб, хусусийлаштириш тарафида бўлишингиз керак деб ўйлайман. Яна билмадим. Балки сизга эски коррупциялашган тизим кўпроқ ёқар. Сайловчилар, тайинловчилар сизга мурожаат қилишса, дарров қилич кўтариб кетмай уларни кўпроқ ўқишга, билим олишга чақирсангиз бугунги сиёсатнинг асл ёрдамчиси бўласиз деб ўйлайман. Сайловчиларингиз саволи менга жуда қизиқ. Худдики “Имтиҳон маркази”ни қўллаш эмас, қийналиб кетганидан эскисини қайтариб беринг, дейишаётгандек😂😂 яна ким билсин!

Ишларингизга омад. Вақтингиз бўлса келинг бир айланиб. Жон деб кутиб олиб, энг замонавий, ҳақиқий имтиҳон марказини кўрсатамиз. Жуда кўпчилик ўта олмаяпти. Чунки билими йўқ. Сайловчиларингиз (улар Тошкент вилоятидан бўлса керак) қўмсаётган тизимда шулар балки юз фоиз ўтиб кетар эди. Кўчадаги аҳволни кўриб турибсиз. Сиз қайтариш керак деган тизим натижаси бу.

#эринмайўқиганларгараҳмат
Наврўз муборак! Фақат тинчлик, тотувлик, яхшиликлар бўлсин. Уруш бўлмасин! Халқимиз бой-бадавлат бўлсин, Аллоҳ ҳаммамизни омадимизни берсин!☀️
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бу йилда барча дехқон фермерларимизга алоҳида омад тилайман! Яна бир бор Наврўз муборак бўлсин!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
1 апрелдан имтиҳон марказида нарх нега ошяпти? Нега имтиҳон маркази монополия эмас ва бошқа саволларга жавоб беришга ҳаракат қилдим.
Бироздан сўнг Халқаро конгресс марказида Тошкент халқаро инвестиция форуми бошланади. Унинг ялпи сессиясида Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этади ва нутқ сўзлайди.

Форум доирасида давлатимиз раҳбари қатор икки томонлама учрашувлар ўтказиши режалаштирилган.

Шунингдек, Президент Сурхондарё вилояти Ангор туманида қуввати 1560 мегаваттли янги иссиқлик электр станцияси қурилишини бошлаш маросимида иштирок этади.

Скоро в Международном конгрес-центре начнется Ташкентский международный инвестиционный форум. В пленарной сессии форума примет участие и выступит с речью Президент Шавкат Мирзиёев.

На полях форума предусматривается проведение главой государства ряда двусторонних встреч.

Кроме того, Президент примет участие в церемонии старта строительства в Ангорском районе Сурхандарьинской области новой тепловой электростанции мощностью 1560 мегаватт.