Komil Allamjonov
12.5K subscribers
1.46K photos
301 videos
323 links
Download Telegram
🇺🇿🤝🇩🇪 Бугун биз Германия Федератив Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Гунтер Оверфельд билан биринчи учрашувимизни ўтказдик.

Биз ҳар икки томонни қизиқтирган долзарб мавзуларни муҳокама қилдик ва яқин ҳамкорлик ўрнатишга келишиб олдик.
___

Сегодня у нас состоялась первая личная встреча с Чрезвычайным и Полномочным Послом Федеративной Республики Германия в Узбекистане Гюнтером Оверфельдом.

Мы обсудили актуальные темы, которые интересуют обе стороны, и договорились об установлении тесного сотрудничества.
Forwarded from Mass-media fondi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Германия элчиси Гюнтер Оверфельд Ўзбекистонда ОАВ соҳасидаги ислоҳотлар тўғрисида:

Мен ҳам ушбу фикрга қўшилиб, яна бир бор таъкидламоқчиманки, бизнинг мамлакатимиз — Германия ва бизнинг федерал ҳукуматимиз ҳамда Ўзбекистондаги элчи сифатида мен албатта, айнан журналистика ва матбуот эркинлиги соҳасида жуда катта натижаларга эришилганлиги ва бу йўналишда шаҳдам қадамлар ташланганига урғу бермоқчиман.

Биз ушбу натижаларни федерал ҳукумат вакиллари билан Берлиндаги учрашувларимизда муҳокама қилганимизни ва Ўзбекистонда бошланган ислоҳотлар айнан ушбу соҳада жуда яхши амалга оширилаяпти деб ҳисоблашимизни яна бир айтиб ўтмоқчиман.

@massmediauz
Куни кеча журналист Алишер Рўзиохунов билан бўлиб ўтган ҳолатдан биз хавотирдамиз. Журналист ўз саҳифасида ёзган гаплари рост бўлса, уни ҳақиқатда ҳам ички ишлар ходимлари дубинка билан калтаклаган бўлса, биз ушбу ҳолат юзасидан хизмат текшируви ўтказиб, масалага ойдинлик киритилишини, айбдорларга нисбатан жазо чораси қўлланилишини Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигидан сўраймиз. Журналист томонидан қонун бузилган тақдирда ҳам унга нисбатан қўл кўтарилиши мумкин эмас. Ва қонун барча учун баробар бўлиши керак.
Ушбу ҳолатни биз диққат билан кузатиб борамиз.
____

Мы обеспокоены ситуацией, случившейся с журналистом Алишером Рузиохуновым. Если написанное на странице журналиста правда, если сотрудники органов внутренних дел действительно избили его дубинкой, мы обратимся в Министерство внутренних дел Республики Узбекистан с просьбой провести служебное расследование касаемо этой ситуации, внести ясность в вопрос и наказать виновных. Даже при нарушении закона журналистом, нельзя поднимать на него руку. И закон должен быть равным для всех.
Мы будем внимательно следить за этой ситуацией.

@allamjonov_ki
Масс-медиа фонди Ўзбекистонда ОАВ ни қўллаб-қувватлаш бўйича тайёрлаган таклифларни муҳокама қилиш мақсадида бугун биз журналист ва блогерлар билан учрашдик.

Мавзу жуда долзарб, чунки пандемия даврида нашриётлар, айниқса, ҳудудлардаги анъанавий босма ОАВ қийин молиявий аҳволга тушиб қолди. Радиоэшиттириш ва бошқа электрон масс-медиада ҳам қийинчиликлар мавжуд. Шу билан бирга, илгари тақдим этилган имтиёз ва преференцияларнинг муддати тугаган.

Муҳокама жуда фаол тарзда ўтди, кўплаб таклиф ва ўзгартиришлар киритилди. Уларнинг барчаси кўриб чиқилади ва ҳисобга олинади, шундан сўнг таклифларни ўз ичига олган ва қайта кўриб чиқиб, тўлдирилган ҳужжат тегишли идорага юборилади.

#massmediauz #mediafreedom

@allamjonov_ki
Сегодня мы встретились с журналистами и блогерами, чтобы обсудить предложения, которые подготовил Фонд масс-медиа для поддержки СМИ в Узбекистане.

Тема очень актуальная, поскольку в период пандемии многие издательства, особенно традиционные печатные СМИ, оказались в сложной финансовой ситуации. Трудности есть в сфере радиовещания и у других электронных масс-медиа. При этом у льгот и преференций, предусмотренных ранее, истёк срок действия.

Обсуждения были очень активными, было внесено много предложений и поправок. Они все будут обработаны и учтены, после чего доработанный документ с предложениями будет отправлен в соответствующие структуры.

#massmediauz #mediafreedom

@allamjonov_ki
Forwarded from Mass-media fondi
Убайдуллаев Ҳикматилла Шуҳратилла ўғли Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди матбуот котиби лавозимига тайинланди.

Бунга қадар Ҳикматилла Убайдуллаев 2020 йил 1 июндан бошлаб фан ва таълимни ривожлантириш халқаро «Ziyo Forum» фонди директорининг ўринбосари, матбуот хизмати раҳбари бўлиб ишлаган.

Ҳ. Убайдуллаев 1996 йил 22 июлда Тошкент шаҳрида туғилган. 2017 йилда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетини тамомлаган.

Давлат ва хусусий ташкилотларининг матбуот хизматида ишлаш тажрибасига эга.

@massmediauz