Komil Allamjonov
12.4K subscribers
1.46K photos
301 videos
323 links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Uznews»да чиққан ушбу видеони кўриб, хафа бўлиб кетдим

Мана сизга мингдан бир ҳолат! Мана сизга ҳайдовчиларнинг аҳволи! Агар шу ерда камера ўрнатилганини билганида эди, балки қонунни бузиб, катта йўлнинг ўртасида тўхтаб, орқага юриб, бу иккита бечора болачаларни босиб ўтиб кетмаган бўларди. Мана шунақаларни “козёл” дейди, ҳурматли ҳамюртлар! Ва бундайларнинг кўплигини инобатга олса, бир жамият бўлишади бу “козёл”лар. Шундан кейин ҳам мингта гап гапирсангиз керак. Худо инсоф берсин ҳаммага.

https://uznews.uz/ru/article/29841/
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Шоввозсой» атрофидаги шов-шув ва бошқа мавзулар: Комил Алламжонов билан суҳбат

Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди раиси Комил Алламжонов Kun.uz'га берган интервьюсида мамлакатдаги сўз эркинлиги билан боғлиқ сўнгги бир нечта воқеа-ҳодисаларга муносабат билдирди.

👉 Мақолани ўқиш

📹 Тўлиқ интервьюни кўриш

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
Кўчада ҳақиқий байрам ҳавоси. Наврўз муборак, қадрли дўстлар! Aллоҳ оилангизга тинчлик, ишларингизга ривож берсин! Илоҳим, бой-бадавлат давлатлар қаторида бўлайлик. Энг оддий ўзбек фуқароси камида миллионер бўлсин. Энг оддий ўзбекнинг камида битта ишлаб чиқарадиган цехи бўлсин! Энг оддий ўзбекнинг камида битта фарзанди Гарвардда ўқисин! Энг оддий ўзбек фуқаросининг оиласида камида битта олим бўлсин! Камида бизнинг Ўзбекистонимиз илм-фанда илғор, энг кўп кашфиётлар яраладиган юртига айлансин! ИншаAллоҳ, келади шу кунлар.

#омин
Ўзбек адабиёти оғир жудоликка учради. Унинг ёрқин вакили, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Худойберди Тўхтабоев оламдан ўтди. Жойлари жаннатда бўлсин, охиратлари обод бўлсин, илохим.

Афсус...

#уларфақаткетяпти
Ҳозиргина бизга келган хабарга кўра, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Шерзод Асадов Президент администрацияси раҳбари ўринбосари — Президент матбуот котиби лавозимига тайинланибди. Шерзод Асадовни тажрибали, ҳалқаро ташкилотлар талабларини яхши тушунадиган етук кадрлардан бири деб ҳисоблайман. Ўз вақтида унинг бевосита ёрдамида биз ЕХҲТ ва кўплаб Европа мамлакатларининг сўз эркинлиги билан боғлиқ ташкилотлари билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйиб, кўплаб лойиҳаларни амалга оширган эдик. Ўйлайманки, ушбу тайинлов фақат яхшиликка хизмат қилади. Юқорида сўз эркинлиги ва очиқликнинг давлат ва жамият, шунингдек, халқаро миқёсидаги ролини тушунадиган яна бир савияли одам пайдо бўлди ва бу билан барча матбуот ходимларини самимий табриклайман. Бизнинг сафимиз яна бир одамга кўпайди. Шерзод Асадовни осон бўлмаган, масъулиятли ва шарафли вазифа билан қутлаб, унга омад тилаб қоламан.

#welcometoourclub
Forwarded from Xushnudbek.uz
Шавкат Мирзиёев янги Матбуот котиби ҳақида:

- Кўп ўйлаб шу қарорга келдим. Бугун Шерзод Асадовни Президентнинг Матбуот котиби этиб тайинлаш тўғрисидаги фармонни имзоладим. Тилни билади, дунёни кўрган. У ҳам катта кураш майдонига кираяпти. Шу фурсатдан фойдаланиб айтмоқчиман, Шерзод Асадов давлат сиёсатининг ёритилишига масъул бўлади. Барча идоралар, ҳокимликлар матбуот котиблари фаолиятини мувофиқлаштириб боради. Аввалги давр билан солиштириш керак, ҳозирги адолатли сиёсатни халққа етказиш керак, - деди Шавкат Мирзиёев.

Манба: ЎзА (@uzauz)


👉 @xushnudbek 👈
Сегодня заместителем главы Администрации Президента и пресс-секретарём Президента назначен заместитель министра иностранных дел Узбекистана Шерзод Асадов. Я считаю, что Шерзод Асадов зрелый специалист, который имеет опыт и понимает требования международных организаций.

При его непосредственной помощи в своё время мы реализовали многие проекты, наладили тесное сотрудничество с ОБСЕ и организациями в сфере свободы слова многих европейских стран. Я думаю, что это назначение послужит только на пользу. На такую важную должность назначен ещё один грамотный кадр, который понимает роль свободы слова и открытости на уровне государства и общества, а также на международной арене, с чем искренне поздравляю всех представителей СМИ.

Наши ряды пополнились ещё одним человеком. Я хотел бы поздравить Шерзода Асадова с таким нелёгким, ответственным и почётным заданием и пожелать ему удачи.

#welcometoourclub
Ваъда берганимиздек, бугун самарқандлик билимдон ёшлар билан «Family Park» мажмуасидаги «Ice Arena» муз саройида кўришамиз!

Саройга кириш 15:00 да бошланиб, 16:45 да тўхтатилади. Тадбир 17:00 да бошланади. Барчангизни кутиб қоламиз!

#ZakovatdaKuch
#UzbekPower
Ҳозир тасодифан Daryo.uz сайтида янги лотин алифбоси ҳақидаги мақолани ўқиб қолдим. Кўринишидан, 3-4 ҳарф ўзгаришига ўхшаётган — таклиф этилаётган янги лотин алифбоси қабул қилинса, менинг фикримча, шу пайтгача нимаики лотин алифбосида чоп этилган бўлса, ҳаммасини бошидан қилиш керак бўлади. Барча мактаб ва олий таълим ўқув қўлланмалари, китобларини қайта чоп этишга тўғри келади. Бир неча миллиондан иборат ушбу китоблар бир неча юз миллиард сўмлик давлат бюджетидан харажат, дегани бу. Агар бюджетда ортиқча шунақа пул бўлса, менинг таклифим: ушбу пулларни энг аввало, мавжуд китобларнинг сифатини ошириш, ундан ортганини жойларда етмаётган китобларга, ундан ҳам ортса, суви, шароити йўқ мактабларга ажратилса, кўпроқ фойдалироқ бўлади, деб ўйлайман. Агар бундай мактаблар бўлмаса, унда бошқа гап. Бошқа томондан, балки ҳозир сув ва ҳаводек зарурдир шу. Яна ким билсин.

PS. Кимдир чийиллагандек бўлдими, бу кимнинг овози, десангиз, ушбу бир дона овоз эгаси фуқаро Алламжонов бўламан. Кечирасиз🤓

#механизациялаштирилганларданмисиз🧐😴
Komil Allamjonov
​Ҳозир тасодифан Daryo.uz сайтида янги лотин алифбоси ҳақидаги мақолани ўқиб қолдим. Кўринишидан, 3-4 ҳарф ўзгаришига ўхшаётган — таклиф этилаётган янги лотин алифбоси қабул қилинса, менинг фикримча, шу пайтгача нимаики лотин алифбосида чоп этилган бўлса,…
Случайно прочитал статью о новом латинском алфавите на сайте daryo.uz. Если предложенный новый латинский алфавит, который выглядит как изменение на 3-4 буквы, будет принят, я думаю, что всё, что было опубликовано на латинском алфавите до сих пор, придётся делать с нуля. Все учебники для школ и вузов придётся переиздать. Эти книги, которых несколько миллионов, будут стоить несколько сотен миллиардов сумов для государственного бюджета. Если в бюджете есть такой профицит, думаю, было бы целесообразнее выделить эти деньги, в первую очередь, на улучшение качества существующих книг, если останется, на увеличение количества книг, если ещё останется, на школы, в которых нет воды и условий. Если таких школ нет, то — другое дело. С другой стороны, возможно, сейчас это так же необходимо, как вода и воздух. Кто знает.

P.S. Если вам показалось, что кто-то пискнул, и вы недоумеваете чей же это голос, это я владелец того самого единственного голоса — гражданин Алламжонов. Извините 🤓
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Яшаш тарзимизни ҳеч таҳлил қилиб кўрганмисиз? Мен бу ҳақда ўйланиб, бир мулоҳазага келдим: биз тўғри яшашни билмаймиз!
#ZakovatdaKuch
#UzbekPower
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вы когда-нибудь анализировали наш образ жизни?
Задумываясь над этим, я прихожу к выводу:
«Мы не умеем правильно жить!»
#ZakovatdaKuch
#UzbekPower
Бир неча кундан бери Самарқандда «Заковат»нинг саралаш ўйинларини ўтказар эканмиз, кишини қувонтирадиган жуда кўп ҳолатларга дуч келдик.

Aйниқса, Самарқандда бизни энг қувонтиргани — ёши катта нуронийларимиз, отахонларимизнинг «Заковат»га келиб, фаол иштирок этишаётгани бўлди.

Самарқанддаги ёши улуғ нуронийлар ёшлар билан бир қаторда ҳақиқий интеллектуал ўйинда қатнашишмоқда. Улардаги иштиёқ, ҳаракатни кўриб, инсон маза қилади ва кўз қувонади. Бу — жуда ҳам завқли.

Бизнинг эса сафаримиз давом этади. Ҳали жуда кўплаб билимдонларни кашф этишимиз керак!

#ZakovatdaKuch
#UzbekPower
Komil Allamjonov
Бир неча кундан бери Самарқандда «Заковат»нинг саралаш ўйинларини ўтказар эканмиз, кишини қувонтирадиган жуда кўп ҳолатларга дуч келдик. Aйниқса, Самарқандда бизни энг қувонтиргани — ёши катта нуронийларимиз, отахонларимизнинг «Заковат»га келиб, фаол иштирок…
Игра «Заковат» захватывает людей всех профессий и возрастов.

Для участия в игре нет ограничений, и в Самарканде на игру пришли аксакалы, создав свою команду знатоков. Это было потрясающе и очень всех вдохновило.

Их страсть и боевой задор, с которыми они соревновались, нас очень порадовали. И доказали, что для человека нет никаких препятствий на пути к совершенству кроме тех, что он сам себе поставил.

Яшанг, уважаемые Знатоки! Вы — пример для всех нас и повод для прокачки!

#ZakovatdaKuch
#UzbekPower
Инстаграмдаги обуначиларимдан бири Самарқандда сўзлаган нутқимни кўриб, мен билан ўз ҳикоясини бўлишишга қарор қилибди. Мен ҳам уни сиз билан бўлишишни истадим. Қуйида муаллиф пунктуацияси сақлаб қолинган.

«Мен ўзим бакалавриатга 2 марта қабул қилинганман 😂 биринчи марта контрактга)
Математика профессорининг ўз фарзандларини контракт асосида ўқитишга пули йўқ эди. У пайтлар олимларга жуда кам тўлашарди.
Aкам эса Дипломатияга 2-ўринда грант асосида қабул қилинган, 4 йил давомида энг яхши талабалардан бўлган. ТИВда амалиёт ўтаганидан сўнг, унинг ўрнига деярли университетга бормаган бир талабани таниш-билиш орқали ишга олишди. Бу ерда танкасиз иш топа олмаслигини тушунгач, AҚШга кетди ((

Отам эса ҳеч кимга бир тийин ҳам беришни истамаганлиги учун докторлик диссертациясини 10 йил деганда ёқлади 😂 Унинг танишлари эса пул эвазига 3 йилда ёқлашди.
Унинг мақолалари ва китобларини хорижликлар нашр этишган бир пайтда, бизникиларга буларнинг кераги йўқ эди 🤷🏻‍♀️
Уларга орденларини кафедрадан оддийгина беришганида, «Спортчига, қўшиқчига орденни телевизорда мақтаб, кўрсатиб беришади. Олимга эса кафедра орқали табриксиз берилади», — деб роса хафа бўлгандилар.

Лекин 3 йилдан бери олимлар ва ўқитувчиларнинг қадри ошганига отам жуда хурсанд. Бу катта қадам бўлди 💪»

Агар сизнинг ҳам шундай ҳаётий ҳикояларингиз бўлса, уларни мен билан бўлишингизни истардим.
Бугун «Заковат»нинг брейн-ринг турнирида Самарқанд вилояти ғолиблари аниқланди

1-ўринни қўлга киритган Ички ишлар вазирлиги Самарқанд академик лицейи жамоаси 100 млн сўм, 2-ўринни қўлга киритган Бобанур Шукур жамоаси 20 млн сўм ва 3-ўринни қўлга киритган “Устозлар” жамоаси эса 10 млн сўм мукофотга сазовор бўлишди.

Ғалаба қозонган жамоаларни чин дилдан табриклаймиз!
#ZakovatdaKuch
#UzbekPower