Komil Allamjonov
12.3K subscribers
1.45K photos
301 videos
325 links
O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi Axborot siyosati departamentining rahbari | Руководитель Департамента информационной политики Администрации Президента Республики Узбекистан

Facebook:
https://facebook.com/k.allamjonov
Download Telegram
Forwarded from davletovuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: «Ораларингда ўзимизнинг қоракўзларимизни (блогерларимизни - иддао биздан) кўриб турибман. Бу менга ифтихор бағишлайди... Билингки, Президент сизларни доим қўллаб-қувватлайди».


@davletovuz
👍
Forwarded from Saida Mirziyoyeva
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЮНЕСКО Бош директори Одри Азуле билан учрашдик ва ОАВ ривожи, маданий меросни асраш масалаларида ҳамкорликни муҳокама қилдик. Азуле хоним батафсилроқ фикр алмашиш учун бизни Парижга таклиф қилди.

Встретились с Гендиректором ЮНЕСКО Одри Азуле, обсудили сотрудничество в области развития СМИ и сохранения культурного наследия. Г-жа Азуле пригласила нас в Париж для предметного рассмотрения вопросов.
Бугун Агентлигимиз ҳамда Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамкорлигида ўтказилган MEDIA UZ футбол ҳафталиги якунланди.

ОАВ, нашриётлар ва блогерлардан иборат 24 жамоа ғолиблик учун курашди. Мусобақада "Ўзбекистон" нашриёти чемпионликни нишонлади.

Биз бир ҳафта давомида ижодкорлар учун ҳақиқий футбол байрами бўлиши учун ҳаракат қилдик. Ўйлайманки, бунинг уддасидан чиқдик.

Ушбу мусобақа орқали журналистлар, ноширлар ва блогерларни оз бўлса-да яқинлаштира олган бўлсак, ўзаро аҳиллик ва дўстлик ришталарини боғлай олган бўлсак, мақсадимизга эриша олдик деб ҳисоблайман.

Бир ҳафта давомида биз билан бирга бўлган барча-барчага миннатдорлик билдираман.
Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 28 йиллик байрами барчангизга муборак бўлсин!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугунги байрамдан лавҳа: аёл кишининг чилдирмани маҳорат билан чалиши мени ҳайратга солди. Аҳамият берсам, аёллар ҳар соҳада ҳам устамон эканлар. Очиғи, аёлларни жамиятдаги ролини янада ошириш керак, деган гапларга унчалик парво қилмасдим. Бироқ ҳозирги вазиятда чуқурроқ ўйлаб қарасам, бу ғоятда жўяли фикр экан. Аёлларни қўллаб-қувватлаш шарт. Ўзбек аёли фақат уйда ўтириши, овқат қилиши, кир ювиши ва бола боқиши керак, деган фикрларга мутлақо қўшилмайман. Бизнинг ўзбек аёлларимиз ҳар соҳада чемпион бўлиши мумкинлигини исботлашмоқда. Бунинг учун фақат биз эркаклардан озгина эътибор, ҳафсала ва хоҳиш керак, деб ўйлайман. Аммо чамамда, бу кетишда бизсиз ҳам аёлларимиз ўзлари ҳаммасини ҳал қилиб юборишадиёв. Булар, шунчаки, ҳозир шу чилдирма чалаётган аёлни томоша қилиб туриб хаёлимдан кечган фикрлар...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Оловлар ичида қолган бир дона кабоб,
Вақти келиб қўрадан чиқиб кетади,
Ширин пишса яхшику, инсонга роҳат,
Куйиб кетса, ошпазни бошига етади!

Оловлар ичида қолган бир дона кабоб!
—————
1991 йил, 1 сентябрь, оппоқ кўйлак, янги шим, сочларни тараб, ойимнинг қўлларидан ушлаб мактабга биринчи марта борган куним эсимга тушиб кетди.

Куз келгани эса бугунданоқ сезилди. Кўчада байрам, мушаклар биринчи марта ҳақиқатда жуда зўр отилди.

Йилллар шиддат билан ўтиб кетяпти. Нималар бўлмади. Яна нималар бўлар экан. Ёнаетган олов олдида ўтириб, ота-оналаримиз саломатлиги, кўнгил хотиржамлиги, оилалар тинчлиги, фарзандларимиз хурсандчилигини кўриб, бугунги кун учун яратганга минг шукур демоқчиман. Байрам муборак барчага!
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Америка Қўшма Штатларининг глобал медиа Агентлиги (USAGM) Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Комил Алламжоновнинг «Озод Европа/Радио Озодлик» радиоси ўзбек хизмати – «Озодлик» радиоси томонидан журналистик этика қоидаларини бузганликлари тўғрисидаги баёнотига изоҳ берди.

USAGM – Америка Қўшма Штатлари ҳукуматининг мустақил агентлиги бўлиб, унинг таркибига «Америка овози», «Озод Европа/Радио Озодлик» радиоси (RFE/RL) ва бошқа радиоэшиттириш тузилмалари киради.

Америка агентлигининг бош ижрочи директори Жон Лэнсингнинг таъкидлашича, USAGM журналистик этика қоидалари бузилишига оид барча баёнотларга жиддий ёндашади ҳамда «Озод Европа/Радио Озодлик» радиосининг бирор хизмати ёки журналистининг нотўғри талқинларига йўл қўймайди ва оқламайди. Агентлик раҳбари «холислик ва беғаразликнинг энг юқори стандартларига риоя қилиш муҳимлигини» таъкидлади, чунки улар, Жон Лэнсингнинг қайд қилишича, АҚШ глобал медиа агентлиги ҳам амал қиладиган «асосий тамойиллардир».

«RFE/RL»нинг қайта тайинланган президенти ва бош ижрочи директори Жейми Флай «Озод Европа/Радио Озодлик» радиоси ўзбек хизмати фаолияти билан боғлиқ ташвишлар етказилгани учун миннатдорчилик билдирди ва келтирилган фактларни батафсил ўрганишини таъкидлади.


Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори «Озод Европа/Радио Озодлик» радиоси ўзбек хизматининг иш услубига нисбатан ўз хавотирини билдирган ва ушбу радиоэшиттиришлар ташкилотининг Ўзбекистон билан боғлиқ фаолиятида нохолислик ва нопрофессионаллик мавжудлигини қайд этган эди.

Шунингдек, Агентлик директори «Озодлик» радиоси томонидан алдамчилик билан ахборот йиғиш, аудиоёзувларни сохталаштириш ва «сохта аккаунт»лардан асоссиз маълумотларни тарқатиш учун фойдаланиш ҳолатларини айтиб ўтган эди.
Хабарингиз бор, бугун "Kun.uz" мухбирига ҳужум қилган Олмазор тумани ҳокими ўринбосари Абдурасул Ваҳабов ўз лавозимидан озод қилинди.
Шу муносабат билан биз яна бир бор таъкидлаймизки, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳар бир журналист ва блогерни унинг ҳуқуқлари бузилишидан ҳимоя қилишни давом эттиради.
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Эртага «TASHKENT BOOK FEST – 2019» — I Тошкент халқаро китоб кўргазма-ярмаркаси бошланади

Батафсил: 👇
https://bit.ly/2mGfdfa
Komil Allamjonov
Эртага «TASHKENT BOOK FEST – 2019» — I Тошкент халқаро китоб кўргазма-ярмаркаси бошланади Батафсил: 👇 https://bit.ly/2mGfdfa
Шу йилнинг 2-4 октябрь кунлари «TASHKENT BOOK FEST – 2019» — I Тошкент халқаро китоб кўргазма-ярмаркаси бўлиб ўтади.

Ўзбекистонда илк маротаба ўтказилаётган ушбу йирик маданий тадбирда етти мамлакат — Буюк Британия, Германия, Қозоғистон, Корея, Қирғизистон, Россия Федерацияси, Туркия давлатдан 16 та нашриёт ва китоб савдо ташкилотлари вакиллари иштирок этадилар.

Барча ҳоҳловчиларни таклиф қиламиз!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистонда китобхонликни оммалаштириш борасидаги сиёсатини амалга ошириш бўйича Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан олиб борилаётган ишлар давом этмоқда.

Давлатимиз раҳбари илгари сурган бешта муҳим ташаббуснинг тўртинчиси — ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича ишлар тизимли ташкил этиляпти.

Агентлигимиз томонидан ташкил этилаётган «TASHKENT BOOK FEST – 2019» I Тошкент Халқаро китоб кўргазма-ярмаркаси ҳам ана шу эзгу мақсадга қаратилган. Барчангизни таклиф қиламан!

#5таташаббус
Бугун “Tashkent Book Fest” халқаро китоб кўргазма-ярмаркасининг очилиш маросими бўлиб ўтди ва Халқаро кўргазма бошланди.

Мазкур халқаро кўргазма-ярмарка нафақат китоблар намойиши, балки соҳа ходимлари ва иштирокчилар учун ўзаро тажриба алмашиш, ҳамкорликни йўлга қўйиш, бир сўз билан айтганда, янги техника ва технологияларни, янгича ёндашувларни жорий этишда яна бир мулоқот майдони бўлиб хизмат қилади, деб ўйлайман.

Кўргазма-ярмаркада хорижий ва маҳаллий ноширларимиз томонидан намойиш этилаётган китоб маҳсулотлари билан танишдик.

Ишонаманки, китоб кўргазма-ярмаркаси ва унинг доирасида ўтказиладиган тадбирлар барчангизга манзур бўлади.

#5таташаббус
Forwarded from Муҳрим
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун Tashkent Book Fest доирасида Абдулла Қодирийнинг «Ўткан кунлар» романи аудиоверсияси тақдимоти ўтказилган. Аудиороманнинг давомийлиги 17 соатдан ортиқ. Мана бу 50 мегабайтлик видеода роман қандай ва кимлар томонидан овозлаштирилганини кўриш мумкин.

Мазкур лойиҳа NOVDA Edutainment компанияси томонидан Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан ҳамкорликда тайёрланган.