Komil Allamjonov
12.5K subscribers
1.46K photos
301 videos
323 links
Download Telegram
Бугун MILLIY телеканали 4 ёшга тўлди.
Бугун MILLIY телеканали 4 ёшга тўлди.

Оҳ, ўша ҳаяжонлик дамлар! Ишонасизми, йўқми, ушбу канал ишини 20 нафарча одам билан бошлаганмиз. Булар - Юлдуз Ҳошимова, Акром ва Қаҳрамон Маҳкамовлар, Баҳодир Қосимов, Бахтиёр Иноғомов, Шуҳрат Расулов, Дэйл Аҳмади, Суннатилла Қўзиев, Жасур-дангаса Шаметов, Паша Ким, Сарвар Пулатов, Мунис Тошматова, Ботир ва Ўткир Муҳаммадхўжаевлар, Ҳасан ва Ҳусан Салиҳовлар, Севдо Ниёзова, Аюб Шаҳобиддинов, Шуҳрат Жалилов, Сергей Ким.

Эрта тонгдан «Ассалом» қўшиғи билан «Ширчой» дастури, кечки «МТВ шоу», чиройли миллий либосларда ўзбек аёллари роликлари, «Ҳолва», «Лаззат ошхонаси», «Оталар сўзи» каби юзлаб лойиҳаларни амалга оширдик.

Энг бахтли дамларим эди ўша пайтлар! Чунки, ичимдан қайнаб чиқаётган ғояларимни амалга оширишдан мени ҳеч ким ва ҳеч нима тўхтатиб қололмасди. Менда ўзбек халқининг урф-одатлари, маросим-тадбирлари, ўзбек миллатининг ҳақиқий қадриятлари, турмуш тарзини кўрсатиб бериш имкони бор эди.

Бугун Телеканал 4 ёшга тўлди. Бу даврда у ўз ўрнига эга бўлди. Мухлисини топди. Файз ва сифатни ушлашга ҳаракат қилди, бачканаликдан қочди. Энг нуфузли 8 тонналик ош ва «Ўзбегим» китоби лойиҳаларини амалга ошириб, ўзбек ошини Гиннес рекордлари китобига киритган ҳам MILLIY телеканали бўлди. Канал барча ўзбек шоу бизнес вакилларининг майдонига айланди. Йиллар давомида қатъий тақиқда бўлган машҳурлар - Шерали Жўраев, Обид Асомов, Юлдуз Усмонова, Озода Нурсаидовалар фаолиятларини қайта тиклашлари ва янги даврдаги биринчи чиқишлари ҳам айнан MILLIY телеканалида бўлди.

Гапирса, гап кўп. Бир сўз билан айтганда, туғилган кун муборак! Илоҳим, кўз тегмасин бу каналга. Яшнайверсин бу канал! Умри ва фаолияти узун бўлсин! Байрам муборак, ҳамкасбларим!!
Роппа-роса 3 йил олдин, айнан шу бугун, яъни 8 сентябр куни Ўзбекистон ва дунё тарихида илк маротаба 8 тонналик ош дамланганди. Тадбирга бир неча ўн минглаб одамлар ташриф буюришган. Авваллари бирор марта бунақаси бўлмаган. Албатта, ушбу тадбирни ташкиллаштириш осон кечмаган. 8 тонналик қозондан тортиб, унга мос махсус капгирлар, қозон ўчоғию уни қиздириш учун газ ҳажми бехато олиниши зарур эди. Акс ҳолда, миллионлаб одамлар орасида шарманда бўлиш ҳеч гап эмас.

Яна бир масала, ош пишса-ю, лекин рекорд ўрнатилмай қолса, унда нима бўлади, деган хавотирда эдим. Яна ҳам даҳшатлиси, кутилмаганда қозон оғирликка дош беролмай, ёрилиб кетса-чи, деган қўрқув бор эди. Нафақат мен, балки ошпазларнинг ўзи ҳам озгина саросимада. Бир сирни айтай, 8 тонна ош дамлаш учун керак бўлган қозон чизмасини тайёрлаб беришни сўраб, сув ҳавзаси (бассейн) яратувчи лойиҳачиларга буюртма берганмиз.

Қозонни эса Олмалиқ кон-металлургия комбинати раҳбари бошчилигидаги гуруҳ чўяндан қуйиб берган. Қозон тайёр бўлганда, тадбирдан аввал унда бир неча тонна ёғни яхшилаб қиздириб, тоблаб, сўнг ўша заводнинг ўзида бир маротаба ош дамлаб кўришга қарор қилдик. Биринчи ош ҳам жуда ширин чиқди. Энди шунча ошни нима қиламиз, деб ўйлаб тургандик, ишонасизми, бир неча тонна ошни завод ходимларининг ўзи бир соатга қолмай паққос тушириб, тугатиб қўйишди.😄

Ниҳоят, 8 сентябрда тадбиримиз бошланди. Кутилмаганда шаҳар марказига ёғилиб келган минглаб, ўн минглаб одамнинг ҳаммаси қозон томон ёпирилди. Ўша лаҳзада мени росмана ваҳима босди. Аллоҳдан фақат тадбиримиз тинчлик билан, нохушликларсиз ўтишини сўрадим. Агар ўша пайтда бирор бир одамга шикаст етса, тамом бўлардик. Тадбирни ўтказишга яхшигина қаршиликлар ҳам бўлган ва ҳатти-ҳаракатларимни “лупа остидан”кузатиб, хато қилишимни пойлаб турган “акахонлар” ҳам бор эди. “Агар бирор кор-ҳол бўлса, сизни ўша заҳоти қамаймиз”, деган гапларни ҳам бир неча маротаба эшитганмиз. Юз минглаб ОДАМ келади, бирон фавқулодда ҳолат бўлиб қолса, унга ким жавоб беради, деган зиддиятли муҳокамалар... (Оҳҳҳ!) Мен ҳам «албатта мен ўзим жавоб бераман!», деб қўрқмай гапирган эканман ўшанда. Ҳозир эсласам, ўзим ваҳимага тушиб кетаман.

Ўша пайтда менга куч берган инсон бу Президентимиз эдилар. Улар менга ишондилар. Хуллас, ниҳоят тарихий воқеа юз берди. Ўзбек палови Гиннесснинг рекордлар китобига киритилди. Бу ғоя муаллифлари ва тадбирга бош-қош бўлган Баҳриддин Чустий ва Хушнудбеклар ҳам тинимсиз меҳнат қилишди. Бу уларнинг йиллар давомидаги орзуси эди. Баҳриддин Гиннес палови ғоясини SalSal кафесига ифторликка борганимда, тасодифан менга айтиб қолганди. Бир оғиз гап билан шунча иш бўлиб кетди.

Айтганча, Баҳриддин ҳозир шифохонада, коронавирус билан жиддий курашяпти. Шифокоримиз Раъно Ибрагимовнанинг айтишларича, аҳволи озгина оғирроқ экан. Кислород аппарати билан сатурация - 95, кислородсиз - 90 га ҳам тушяпти, деб айтишди, икки кун аввал. Мен унинг соғайиб кетишига ишонаман. Аллоҳ бундай истеъдодли йигитларимизни қўлласин! Илоҳим, дардманд юртдошларимизнинг барчасига Яратган эгам шифо берсин! Уларнинг оила аъзолари, фарзандларининг бахти, хурсандчилиги учун ҳам беморлар тезроқ соғайиб, уйларига қайтиб келишсин, омин!🙏

#жамоа #8тоннаош #гиннесрекорди #Milliytv #otabek_muhammadalievich

@allamjonov_ki
Ровно 3 года назад в этот день, 8 сентября, впервые в истории Узбекистана и мира был приготовлен плов весом в 8 тонн. Мероприятие посетили несколько десятков тысяч человек. Такого ещё никогда не было. Конечно, организовать это мероприятие было непросто. Казан под 8-тонный плов, подходящие под него шумовки, также нужно было рассчитать очаг и количество газа для его нагрева. Иначе можно было опозориться перед миллионами людей.

Другая проблема — я беспокоился о том, что будет, если плов приготовим, но рекорд не будет установлен?! Хуже того, был страх, что казан внезапно лопнет, не выдержав такого веса. Не только я, но и сами повара были немного растеряны. Открою вам секрет, чтобы подготовить чертежи котла, необходимого для приготовления 8-тонного плова, нам пришлось подключить инженеров водосборных сооружений (бассейнов).

Казан был изготовлен из чугуна группой мастеров во главе с руководителем Алмалыкского горно-металлургического комбината. По готовности казана мы решили разогреть в нём несколько тонн масла. Потом приготовили пробный плов прямо на территории завода. Первый плов тоже получился очень вкусным. Пока мы раздумывали, что делать с этими несколькими тоннами плова, он был благополучно съеден сотрудникам завода менее чем за час.😄

Наконец, 8 сентября началось мероприятие. Внезапно тысячная толпа, собравшаяся в центре города, хлынула к котлу. В какой-то момент я запаниковал. Тогда я только просил Аллаха, чтобы наше мероприятие прошло тихо-мирно. Если бы тогда с кем-то что-либо случилось, это был бы конец всему! Было множество препятствий на пути мероприятия, были некие люди, наблюдавшие за моими действиями «сквозь лупу». «Если что-то пойдёт не так, мы вас немедленно арестуем», — я слышал это не один раз. Беспрерывные обсуждения: будет скопление сотен тысяч ЛЮДЕЙ, кто будет отвечать в случае возникновения чрезвычайной ситуации?! (Оххх!) «Конечно я отвечу!» Теперь, когда вспоминаю, с какой уверенностью я говорил это, самому становится не по себе.

В то время тем, кто придал мне сил, был наш Президент. Он доверился мне. Наконец-то произошло историческое событие. Узбекский плов внесён в Книгу рекордов Гиннеса. Бахриддин Чустий и Хушнудбек, являвшиеся авторами идеи и курировавшие мероприятие, работали не покладая рук. Оказывается, это было их многолетней мечтой. По стечению обстоятельств, Бахриддин рассказал мне эту идею, когда я пришёл в его кафе SalSal на ифтар.

Кстати, Бахриддин сейчас находится в больнице, изо всех сил борется с коронавирусом. По словам нашего врача Рано Ибрагимовны, его состояние стабильно тяжелое. Два дня назад сказали, что сатурация с кислородным аппаратом — 95, а без кислорода снижается до 90. Я верю, что он поправится. Пусть Аллах даст силы нашим талантам! Пусть Всевышний исцелит всех наших соотечественников, которые борются с болезнями! Пусть пациенты вернутся домой как можно скорее здоровыми, на счастье и радость своих семей, детей, аминь!🙏🏻

#жамоа #8тоннаош #гиннесрекорди #Milliytv #otabek_muhammadalievich

@allamjonov_ki
Komil Allamjonov
#massmediauz #mediafreedom
Бу йил жуда оғир келди. Пандемия ҳаммани эсанкиратиб қўйди. Режалар бузилиб кетди. Тадбирлар қолдирилди. Ўз навбатида, матбуот ҳам гап кўтара олмайдиганлар қаҳрига бир неча бор учраб, анча синовларни бошидан ўтказди.

Ҳамманинг асаби таранглашган, битта гап – кам, иккитаси – кўп, дейдиган давр бўлди. Фақат бизда эмас, бутун дунёда матбуот тазйиқларга учради.
Лекин бу сўз эркинлиги яна бўғилади, Президентимиз томонидан бошланган ислоҳотлар амалга ошмай қолди, дегани эмас. Мана, айни кунларда АОКА ва Адлия вазирлиги томонидан қатор норматив ҳужжатлар тайёрланмоқда.

Биринчиси – Президентнинг ПҚ-4551 сонли қарори ижроси бўйича. Унга кўра, АОКА ва Адлия вазирлиги туҳмат ва ҳақорат учун озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлган жазо турларини тайинлашни бекор қилиш юзасидан таклифлар тайёрлаб, киритиши лозим.

Шу ўринда, мазкур қарор ОАВ ривожига катта туртки беради, деб ўйлайман. Аввал ҳам таъкидлаганимиздек, журналист ёки блогер матбуотда айтган сўзи учун қамалмаслиги керак. Майли, жарима тўласин, қилган хатоси учун маъмурий жавобгарликка тортилсин, лекин озодликдан маҳрум бўлмасин.

Иши ҳамма ривожланган давлатлар каби очиқ судда адолатли кўрилсин.
Ўрганиб чиқдик. Ишонасизми, йўқми, биздаги маълумотларга кўра, шу пайтгача бирор журналист бу модда билан озодликдан маҳрум қилинмаган экан.

Хуллас, амалда ишламайдиган бу қонун жаҳон миқёсидаги индекс ва рейтингларимизнинг ўсишига халақит беряпти, холос. Шундай экан, Президент қарорида белгиланган вазифа тез кунларда бажарилади, деб умид қиламиз.

Иккинчи ҳужжат, Президентнинг ПҚ-4366 қарорига кўра, давлат органлари ва ташкилотлари томонидан маълумот тақдим этмаганлик ёки нотўғри маълумот тақдим этганлик, шунингдек, ОАВ фаолиятига тўсқинлик қилганлик ва журналистларга босим ўтказганлик учун жавобгарликни белгилашга қаратилган. Бу масала юзасидан ҳам АОКА ва Адлия вазирлиги таклифларни ишлаб чиқиб, киритиши лозим.

Ўз навбатида, бизнинг Фонд ҳам Президентимиз томонидан ушбу йўналишда белгилаб берилган топшириқлар ижросини таъминлаш, очиқлик, матбуот ва давлат идоралари ҳамкорлиги механизмларини янада такомиллаштиришда ҳар томонлама ёрдамга тайёр эканлигини, журналист ва блогерларни йиғиб, бу масалалар юзасидан уларнинг таклифларини ўрганишини таъкидлаб ўтмоқчиман.

Бизнинг бош мақсадимиз ҳам ОАВ ходимлари учун хавфсиз фаолият майдонини яратишга эришишдир.

#massmediauz #mediafreedom

@allamjonov_ki
Komil Allamjonov
#massmediauz #mediafreedom
Этот год выдался сложным. Пандемия коснулась всех. Планы разрушены. Мероприятия отложены. Пресса, в свою очередь, пережила ряд испытаний и невзгод, попадая под гнев тех, кто не переносит критику. Время выдалось нервное, когда любое лишнее слово могло стать причиной конфликта. Не только в нашей стране, но и во всем мире пресса оказалась под давлением.

Но это не означает, что свобода слова снова будет задушена, что реформы, инициированные нашим Президентом, не будут реализованы. В настоящее время АИМК и Министерство юстиции готовят ряд нормативных актов.

Первый касается выполнения Постановления Президента ПП-4551. Согласно нему, AИМК и Минюст должны подготовить и внести предложения об отмене наказаний, связанных с лишением свободы за клевету и оскорбление.

Считаю, что это решение придаст большой импульс развитию СМИ. Как я и говорил ранее, журналиста или блогера нельзя сажать в тюрьму за то, что они говорят в прессе. Пусть заплатит штраф, понесет административную ответственность за свою ошибку, но не лишается свободы.

Пусть дело будет рассмотрено справедливо в открытом суде, как во всех развитых странах.

Мы проводили исследование. Хотите верьте, хотите нет, но, по нашим данным, до сих пор ни один журналист не был заключен под стражу по такой статье.

Итак, этот закон, который на практике не работает, только тормозит рост нашего глобального индекса и рейтингов. Мы верим, что задача, определенная постановлением Президента, в ближайшее время будет выполнена.

Второй документ — постановление Президента ПП-4366, направлено на установление ответственности за непредоставление информации или искажение фактов государственными органами и организациями, а также за воспрепятствование деятельности СМИ и давление на журналистов. AИМК и Министерство юстиции также должны разработать и внести предложения по этому вопросу.

В свою очередь, хочу подчеркнуть, что наш Фонд готов оказать всестороннее содействие в обеспечении реализации поставленных Президентом задач в этом направлении, дальнейшем совершенствовании механизмов прозрачности, взаимодействия прессы и государственных структур, изучить ситуацию на встрече с журналистами и блогерами.

Наша главная цель — создать безопасное рабочее пространство для работников СМИ.

#massmediauz #mediafreedom

@allamjonov_ki
Фондимизда журналист ва блогерлар билан учрашиб, туҳмат ва ҳақорат учун журналистларни озодликдан маҳрум қилиш жазо чорасини енгиллаштириш, журналистларга тазйиқ ва босим ўтказганлик учун мансабдор шахсларнинг жавобгарлиги механизмини кучайтиришга оид Президент қарорларида белгиланган масалаларни муҳокама қилдик.

Ҳамкасбларимиз бир овоздан ушбу масалаларни қўллаб-қувватладилар ва фикр-таклифларини бердилар.

Барча таклифларни умумлаштириб, Фонд номидан тез кунда АОКА ва Адлия вазирлиги ишчи гуруҳига тақдим этамиз. Бевосита соҳа вакилларининг фикри инобатга олинса, механизмлар янада аниқ, нуқсонсиз ишлайди, деган умиддамиз.

#massmediauz #mediafreedom

@allamjonov_ki
Мы собрались с журналистами и блогерами в Фонде и обсудили постановления Президента, согласно которым рассматриваются вопросы отмены наказаний, связанных с лишением свободы за клевету и оскорбление для журналистов, совершенствуется механизм привлечения к ответственности должностных лиц за воспрепятствование деятельности СМИ и давление на журналистов.

Коллеги единогласно поддержали актуальность совершенствования законодательства по данным вопросам и внесли свои предложения.

Фонд в ближайшие дни обобщит все предложения и предоставит их рабочей группе AИМК и Министерства юстиции. Надеемся, что учёт мнений работников данной сферы поможет добиться создания более точного и эффективного механизма регулирования.

#mediafreedom #massmediauz

@allamjonov_ki
Бугун биз ЕХҲТ лойиҳалари координатори элчи Джон Макгрегор билан Халқаро ахборотдан эркин умумфойдаланиш кунига бағишлаб бўлиб ўтадиган тадбир тўғрисида суҳбатлашдик.
___

Сегодня у нас с Координатором проектов ОБСЕ в Узбекистане послом Джоном МакГрегором состоялось обсуждение по поводу предстоящего мероприятия, посвящённого Международному дню всеобщего доступа к информации.