Komil Allamjonov
12.5K subscribers
1.46K photos
301 videos
323 links
Download Telegram
Ноширлик-матбаа фаолияти соҳасида мутахассисларни тайёрлаш коллежининг янги кўриниши
«Ҳеч ким ОАВнинг қонуний фаолиятига тазйиқ ўтказмайди» — Президент очиқлик сиёсатида ортга қайтиш бўлмаслигини таъкидлади

👉 https://kun.uz/57891084

Kun.uz расмий саҳифалари

Telegram | Facebook | YouTube
Forwarded from Xushnudbek.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев:

«Катта раҳмат, оммавий ахборот воситалари ва блогерларга. Кўп-кўп нарсалар Ўзбекистонда очиқ айтиляпти, ҳамма буни кўриб турибди. Лекин битта нарсани билинглар, бу очиқлик ҳеч қачон орқага қайтмайди!

Қанча кўп очиқлик бўлса, оммавий ахборот воситалари одамларимизга ҳақиқий муаммоларни қанча кўп етказса, мен раҳбар сифатида улардан миннатдор бўламан».


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from Xushnudbek.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев:

«Танқид албатта керак. Мана танқид бўляпти, хулоса ҳам бўляпти. Лекин биз ҳаммамиз изланишдамиз, ўрганишдамиз. Янги Ўзбекистон қуряпмиз, бир-биримизга таяниб, халқимизни рози қилишимиз керак.

Яна бир марта такрорлайман, ҳамма билиши керак: Ўзбекистонда жамоатчилик назорати ва оммавий ахборот воситалари вакилларининг қонуний ҳақ-ҳуқуқларига ҳеч қандай шаклда тазйиқ ўтказишга йўл қўйилмайди».


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from Xushnudbek.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев:

«Бир тасаввур қилинглар, 2-3 йил олдин телевизорда ёки рўзномада бунақа гаплар билан биров чиқа олармиди, бунақа саволлар берармиди?

Бугунги кунда халқимиз орасида юриб, уни қийнаётган ижтимоий муаммоларни кўрсатиб бераётган энг катта куч – бу мустақил ва холис оммавий ахборот воситалари вакилларидир.

Демократик ислоҳотларимиз натижасида оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар мансабдор шахсларни ўз ишини қонуний асосда тўғри ташкил этишга ундамоқда.

Маълумки, бугунги кунда анъанавий ахборот воситалари билан бирга интернет, ижтимоий тармоқлар, блогерлар жамоатчилик фикрини шакллантиришда катта роль ўйнамоқда».


👉 @xushnudbek 👈
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси қабул қилинганининг 27 йиллигига бағишланади.
____

Посвящается 27-летию государственного гимна Республики Узбекистан.

@allamjonov_ki
@SShMirziyoyeva
Куни кеча Президентимиз Шавкат Мирзиёев Конституция ва қонун устуворлигини таъминлашга қаратилган қарор имзоладилар.
 
Ҳужжатда Агентлигимиз зиммасига ҳам бир қатор муҳим вазифалар юклатилган. Хусусан:
 
- туҳмат ва ҳақорат учун озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлган нормани бекор қилиш масаласи кўриб чиқилади;
 
- суд тизимида шаффофликни ва жамоатчилик назоратини янада кучайтириш мақсадида журналистлар ва фуқароларнинг очиқ суд мажлисларида иштирок этиши, судларнинг веб-сайтлари ва матбуот котиблари ишини яхши ташкил қилиш бўйича Олий суд Пленумининг қарори қабул қилинади;
 
- ҳамон оғир аҳволда қолаётган босма нашрлар борасида — давлат органлари муассис бўлган босма ОАВларини кучайтириш, таҳририят ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлашни яхшилаш ҳамда босма нашрлар веб-сайтларини ривожлантиришга қаратилган Ҳукумат қарори лойиҳаси ишлаб чиқилади;
 
- «Телерадиоэшиттиришлар тўғрисида»ги қонун ишлаб чиқилади ва «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги қонунга ўзгартишлар киритилади. Шу жумладан, теле- ва радиостанцияларга лицензия бериш жараёни соддалаштирилади ҳамда давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг журналистларга нисбатан ноқонуний хатти-ҳаракатлари ёки қарорларидан ҳимоя қилиш тизими кучайтирилади;
 
- Ўзбекистондаги барча давлат органлари фаолиятининг очиқлигини, уларнинг ОАВ билан алоқаларини кучайтириш бўйича чоралар ишлаб чиқамиз.
 
Ушбу қарор мамлакатимизда қонун устуворлиги ҳамда сўз ва матбуот эркинлигини таъминлаш йўлидаги, уларни янги босқичга олиб чиқадиган муҳим ва дадил қадам бўлади. Бу аснода Агентлигимиз зиммасига юклатилган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли бажарилиши таъминланади.

#расмийбаёнот
 
 
АҚШ Давлат департаменти Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бюроси ўзининг твиттердаги саҳифасида
Президентимизнинг туҳмат ва ҳақорат учун озодликдан маҳрум қилиш нормасини бекор қилишга қаратилган топшириқларини олқишлаб чиқди:

"Биз Ўзбекистонда туҳмат учун қамоқ жазоси бекор қилиниши режасини олқишлаймиз. Мамлакат президенти айтганидек, матбуот - ҳукумат фаолиятининг кўзгуси. Демократия эркин ОАВ талаб қилади. Умид қиламизки, янги қонун халқаро меъёрларга мос равишда ҳеч қандай қўрқувсиз изчил ва мустақил ахборот беришни кафолатлайди.

Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бюроси”
«Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг туҳмат ва ҳақорат учун қамоқ жазосини бекор қилиш ҳақидаги қарорини олқишлайман. Бу ОАВ эркинлиги ва ривожи учун янги қадамдир.

Биз медиа эркинликни таъминлашга оид қонунчилик ислоҳотларини диққат билан кузатиб борамиз ва қўллаб-қувватлаймиз».

Арлем Дезир, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг ОАВ эркинлиги масалалари бўйича вакили
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Агентлигимиз фаолияти журналист ва блогерлар нигоҳида.
____

Деятельность нашего агентства словами журналистов и блогеров.

#АОКА #АИМК
#Сарҳисоб #ИТОГИ #mediafreedom #СўзЭркинлиги

@allamjonov_ki
@SShMirziyoyeva
Бугун «Янги Ўзбекистон — янги сайловлар» шиори билан ўтказилаётган баҳс-мунозараларнинг навбатдаги мажлисида иштирок этдик.

Бугунги ислоҳотлар, ўзгаришлар ва сиёсий жараёнлар шароитида журналистлар, блогерларнинг ўрни, сўз эркинлигини таъминлаш йўлидаги муаммолар ҳақида фикрлар айтилди, долзарб саволлар берилди ҳамда бу саволларга Агентлик ваколати доирасида жавоб қайтардик.

Ушбу масалаларнинг шундай кенг доираларда муҳокама этилишининг ўзи ҳам бир яхши ҳолат. Биз барча журналистлар, блогерлар ва мутахассислар билан соҳадаги муаммоларни ҳал этиш юзасидан фикр алмашишга ва биргаликда ечим топишга доим тайёрмиз.