ALHIDOYA.UZ
3.09K subscribers
8.89K photos
2.93K videos
9 files
10.4K links
Фарғона вилояти вакиллиги www.Alhidoya.uz сайти расмий канали

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/alhidoyamedia

©️Саҳифамиз маълумотларидан фойдаланганда манбага ҳавола кўрсатилиши лозим!

📥 Таклиф, фикр ва мулоҳазалар учун 👇
@Alhidoya_kanalibot
Download Telegram
#савол_жавоб

Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳнинг Ҳанифа исмли қизлари бўлганми?

Савол: Ассалому алайкум!
🫥 Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳнинг Ҳанифа исмли қизлари бўлганми?

Жавоб: Ва алайкум ассалом!
🫥 Кунялар икки хил: насабий куня ва васфий куняга бўлинади.
Насабий куня шуки, ота ёки она фарзандларидан бирининг исмининг ёнига “абу” ёки “умму” деган сўзни қўшиб, куняланади. Масалан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фарзандлари Қосимнинг исми билан куняланиб, Абул Қосим бўлганлар.
Васфий куня шуки, бунда умуман фарзандларга алоқадорлик бўлмайди. балки махсус сифат ёки маълум бир иш билан кўп шуғуллангани учун ўша нарса билан куняланади. Масалан, Абу Бакр сиддиқ розияллоҳу анҳунинг исмлари Абдуллоҳ бўлган. Куняси Абу Бакр бўлган. Лекин у кишининг Бакр исмли ўғиллари бўлмаган. Бакр сўзининг маъноси биринчи бўлувчи деган маънони англатади. Чунки Абу Бакр розияллоҳу анҳу яхши ишларда доимо биринчи бўлар эдилар. Шу сабабли бу киши Абу Бакр, яъни яхшиликда биринчи бўлувчи, деб аталганлар.
Имоми Аъзам раҳимаҳуллоҳнинг Абу Ҳанифа деган кунялари ҳам васфий куняга киради. Чунки у кишининг ёлғиз Ҳаммод исмли ўғиллари бўлган холос. Ундан бошқа ўғиллари ҳам, қизлари ҳам бўлмаган.
У кишининг Ҳанифа сўзи билан куняланиши сабабини “Хойротул ҳисон” номли китобда бундай дейилган:
ان کنیته ابوحنیفة مونث حنیف وهوالناسک أوالمسلم لأن الحنف المیل،والمسلم مائل الی الدین الحق. قیل سبب تکنیته بذالک ملازمته للدواة المسماة حنيفة بلغة العراق .
“Абу Ҳанифа куняси “ҳаниф” сўзининг муаннас шакли бўлиб, у носик ёки мусулмон деган маънони билдиради. Чунки “ҳанф”, деб бир нарсага мойил бўлишга айтилади. Мусулмон инсон ҳақ динга мойил бўлади. Абу Ҳанифа деб куняланишларининг бошқа бир сабаби у киши Ироқ тилида Ҳанифа деб аталадиган қалам ва сиёҳдонни доим ўзлари билан олиб юрганлар”. Валлоҳу аълам.

ЎМИ Фатво маркази

ALHIDOYA.UZ га обуна бўлинг!!!
🎬 Youtube 🔵 Facebook 📷Instagram

🚀 Улашинг: https://t.me/Alhidoyamedia
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#савол_жавоб

Таъзия бўлган хонадонда идиш-товоқлар тарқатилиши жоизми?

Савол: Ассалому алайкум!
🫥 Таъзия бўлган хонадон эгалари таъзияга келган аёлларга идиш товоқ, баъзи жойларда қозонлар тарқатишади. Бу ҳолатга шариатда кўрсатмалар келганми?

Жавоб: Ва алайкум ассалом!
🫥 Шариатимизда бундай кўрсатма йўқ. Чунки агар бундай нарсалар маййитдан қолган маблағлардан ёки идишлардан берилса, мутлақо мумкин эмас. Сабаби маййитдан қолган мол-мулклар барча меросхўрлар ўртасида муштарак молга айланиб қолади. Шериклик молларни эса бир-бирининг розилигисиз бошқаларга бериш мумкин эмас. “Шарҳул мажалла” китобида бундай дейилган:
"كما ان اعيان المتوفي المتروكة عنه مشتركة بين الورثة علي حسب حصصهم."
“Маййитдан қолган мол-мулклар меросхўрлар ўртасида ҳиссасига кўра муштарак мол ҳисобланади”. “Мажаллатул аҳком” китобида бундай дейилади:
ولا يجوز لأحدهما أن يتصرف في نصيب الآخر إلا بأمره
“Шерикларнинг бири шеригининг ҳиссасини унинг рухсатисиз тасарруф қила олмайди”.
Маййитнинг яқинлари буни ўз ҳисобимиздан қиламиз, маййитнинг молига тегмаймиз, десалар ҳам бундан сақланиш керак. Сабаби шариатда буюрилмаган нарса одамлар орасида тарқаб, мажбурийга айланади ва одамларни мушкул аҳволга солиб қўяди. Шундоқ ҳам мусибат устида турганлар учун бу нарса оғирлик қилади. Бунинг ўрнига Қуръон тиловати, таҳлил, тасбиҳ каби зикрларни айтиб, савобини маййитга бағишлаш фойдалидир. Валлоҳу аълам.

ЎМИ Фатво маркази

ALHIDOYA.UZ га обуна бўлинг!!!
🎬 Youtube 🔵 Facebook 📷Instagram

🚀 Улашинг: https://t.me/Alhidoyamedia
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#савол_жавоб

Вафот этганлар учун маросим қилиш

Савол: Ассалому алайкум!
🫥 Динимизда вафот этганлар учун 52 маросимини қилиш тўғрисида нима дейилган?

Жавоб: Ва алайкум ассалом!
🫥 Динимизда бу каби маросим йўқ. Тўғри, динимизда хайру эҳсон ва савобли амаллар қилиб, унинг савобини вафот этганларга бағишлаш бор ва бу тарғиб қилинган амалдир. Шу жумладан, имкони бўлса, маййитнинг ёки ўзининг яқинларини, ночор инсонларни чақириб, эҳсон дастурхони ҳам ёзиш мумкин. Албатта, бунинг ҳам савоби маййитга етиб боради. Аммо маййит учун турли кунларга мослаб маросим қилиш шариат талаби эмас. 52 кун деган маросим ҳам шулар қаторига киради. Буни динда бор нарса, албатта, 52 кун қилиш керак, деган эътиқодда бўлиш хато тушунчадир. Валлоҳу аълам.

ЎМИ Фатво маркази

ALHIDOYA.UZ га обуна бўлинг!!!
🎬 Youtube 🔵 Facebook 📷Instagram

🚀 Улашинг: https://t.me/Alhidoyamedia
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#савол_жавоб

Жароҳат устига масҳ тортиш маҳсига масҳ тортиш билан бир хилми ?

Савол: Ассалому алайкум!
🫥 Жароҳат устига масҳ тортиш маҳсига масҳ тортиш билан бир хилми, яъни фақат устига масҳ тортиладими ёки бошқача бўладими?

Жавоб: Ва алайкум ассалом!
🫥 Жароҳатга масҳ тортиш билан маҳсига масҳ тортиш бир неча жиҳатдан бир-биридан фарқ қилади. Масалан, маҳсини мукаммал таҳорат билан кийиб, кейин масҳ тортилади. Жароҳат устига боғланган нарсани бетаҳорат ҳолда боғлаб, кейин таҳорат пайтида боғловга масҳ тортиш мумкин. Яна бир фарқи маҳсининг устига (тўпиқдан пастига) уч бармоқ миқдорича масҳ тортиш билан фарз адо бўлади. Аммо жароҳат ёки унга боғланган гипс, мато ва бинт каби нарсаларнинг ҳамма ёки кўп қисмига масҳ тортиш фарздир. “Фатовои Оламгирия” китобида бундай дейилган:
وَيَكْتَفِي بِالْمَسْحِ عَلَى أَكْثَرِ الْجَبِيرَةِ وَلَا يَجُوزُ عَلَى النِّصْفِ فَمَا دُونَهُ إجْمَاعًا كَذَا فِي السِّرَاجِ الْوَهَّاجِ
“Таҳорат қилувчи жабира (жароҳат устидаги боғлам)нинг аксар қисмига масҳ тортиши етарлидир. Лекин ярми ёки ярмидан озроқ қисмига масҳ тортиши етарли эмас (яъни тортган масҳи дуруст эмас). Уламолар бунга ижмо қилган. “Сирожил Ваҳҳож”да шундай дейилган”. Валлоҳу аълам.

ЎМИ Фатво маркази

ALHIDOYA.UZ га обуна бўлинг!!!
🎬 Youtube 🔵 Facebook 📷Instagram

🚀 Улашинг: https://t.me/Alhidoyamedia
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#савол_жавоб

“Бешикдан қабргача илм изла” – деган машҳур гап бор. Шу ҳадисми?

Савол: Ассалому алайкум!
🫥 “Бешикдан қабргача илм изла” – деган машҳур гап бор. Шу ҳадисми?

Жавоб: Ва алайкум ассалом!
🫥 Бу илм олишга қизиқтириш, илмнинг инсон ҳаёти учун қанчалик зарур эканини тушунтириш учун айтилган ҳикматли гапдир. Уни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбат бериб, ҳадис деб айтиш дуруст эмас. Чунки Расули акрам алайҳиссаломдан бундай ҳадис ривоят қилинган эмас. Машҳур муҳаққиқ олим Абдуфаттоҳ Абу Ғудда раҳимаҳуллоҳ “Уламолар наздида вақтнинг қадри” номли китобида бу гапнинг ҳадис эмаслигини таъкидлаган:
" اطلبوا العلم من المهد إلى اللحد": ليس بحديث نبوي، وإنما هو من كلام النّاس، فلا يجوز إضافته إلى رسول الله صلى الله عليه وسلم ...
“Бешикдан қабргача илм изла”, деган сўз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадислари эмас, у одамлардан чиққан гапдир. Шу сабабли уни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбат бериш жоиз эмас”. Валлоҳу аълам.

ЎМИ Фатво маркази

ALHIDOYA.UZ га обуна бўлинг!!!
🎬 Youtube 🔵 Facebook 📷Instagram

🚀 Улашинг: https://t.me/Alhidoyamedia
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#савол_жавоб

Ақли заиф кишининг никоҳ ва талоқдаги ҳолати қандай бўлади ?

Савол: Ассалому алайкум!
🫥 Ақли заиф кишининг никоҳ ва талоқдаги ҳолати қандай бўлади. Яъни унинг никоҳдаги розилиги ва айтган талоғи шаръан эътиборга олинадими?

Жавоб: Ва алайкум ассалом!
🫥 Агар ақли заиф киши доимий жиннилик билан касалланган бўлса, унинг никоҳдаги берган розилиги ҳам, айтган талоғи ҳам эътиборсиз ҳисобланади. “Бадоиус саноиъ” китобида қуйидагилар айтилган:
فَلَا يَنْعَقِدُ نِكَاحُ الْمَجْنُونِ وَالصَّبِيِّ الَّذِي لَا يَعْقِلُ ؛ لِأَنَّ الْعَقْلَ مِنْ شَرَائِطِ أَهْلِيَّةِ التَّصَرُّفِ
“Ақли заиф киши ва ақлсиз ёш боланинг никоҳи боғланмайди. Чунки тасарруфга лаёқатли шахсга айланишнинг шартларидан бири ақлли бўлишдир”.
لَا يَقَعُ طَلَاقُ الْمَجْنُونِ
“Ақли заифнинг талоғи тушмайди”.
Бундай ҳолатдаги мажнунни уйлаш зарурати туғилса, унинг валийси (отаси ёки ота томонидан яқин қариндошлари) никоҳда унинг номидан иштирок этади ва никоҳ битимида ақли заифнинг номидан ийжоб ёки қабулни амалга оширади.
Талоқ масаласида эса валий мажнуннинг номидан талоқ қила олмайди. Бундай ҳолатда агар мажнуннинг аёли ажрашмоқчи бўлса, қозига мурожаат қилади. Қози масалани батафсил ўрганиб, эр хотин орасини ажратади. Қози бўлмаган жойларда бу ишни ажримга масъул бўлган идоралар қилади.
Мазкур гаплар доимий давом этадиган ақли заифликка тегишли.
Баъзи вақтларда жинни бўлиб, бошқа вақтларда соғ бўладиган, яъни мавсумий мажнун шахсларнинг ҳукми ундаги ҳолатга қаралади. Соғ вақтидаги никоҳи ва талоғи соғлом одамлардек эътиборли бўлади. Жиннилиги тутиб қолган вақтда қилган иши ва айтган сўзлари юқорида айтилгандек эътиборга олинмайди.
أَمَّا الَّذِي يُجَنُّ وَيُفِيقُ فَهُوَ فِي حَالَةِ إفَاقَتِهِ عَاقِلٌ وَفِي حَالَةِ جُنُونِهِ مَجْنُونٌ
“Гоҳида мажнун бўлиб, гоҳида ҳушига келадиган киши ҳушига келган пайтда ақлли, жиннилиги тутган вақтда ақли заиф ҳисобланади”. (“Баҳрур роиқ” китоби). Валлоҳу аълам.

ЎМИ Фатво маркази

ALHIDOYA.UZ га обуна бўлинг!!!
🎬 Youtube 🔵 Facebook 📷Instagram

🚀 Улашинг: https://t.me/Alhidoyamedia
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#савол_жавоб

Опа сингилларга закот бериш мумкинми?

Савол: Ассалому алайкум!
🫥 Ўғлимнинг қўлида пули бор, закот чиқариши керак. Синглиси олий таълимда шартномада ўқийди. Синглисининг шартнома пулини тўлаб берса бўладими?

Жавоб: Ва алайкум ассалом!
🫥 Ҳа, закотни синглисига берса бўлади. Фақат ўзига айтмасдан тўлаб қўймасин. Чунки закот билан бировнинг қарзини тўлашда қарздорнинг буйруғи ёки хабари бўлиши шарт. Пулни синглисига берсин, у бориб шартнома пулини тўласин ёки сенинг шартнома пулингни закотимдан тўлайман, деб уни хабардор қилсин. Унинг розилигини олгандан кейин тўлаб қўйсин.
Шуни таъкидлаш керакки, сингил закот олишга лойиқ бўлиши шарт. Масалан, унда закот нисоби (85 гр)га етган тилла тақинчоғи бўлиши мумкин. Бу ҳолатда закот олиши мумкин эмас. Бу ҳақда манбаларда шундай дейилган:
ويجوز دفع الزكاة إلى من سوى الوالدين والمولودين من الأقارب ومن الإخوة والأخوات وغيرهم
“Закотни ака-ука, опа-сингил каби қариндошларга бериш жоиз. Булар ичида ота-она ва фарзандлар мустасно”. (“Бадоиус саноиъ” китоби).
وَلَوْ قَضَى دَيْنَ الْفَقِيرِ بِزَكَاةِ مَالِهِ إنْ كَانَ بِأَمْرِهِ يَجُوزُ ، وَإِنْ كَانَ بِغَيْرِ أَمْرِهِ لَا يَجُوزُ وَسَقَطَ الدَّيْنُ
“Закот берувчи шахс закотидан фақирнинг қарзини тўлади. Агар бу ишни фақирнинг буйруғи билан қилган бўлса, закоти ўтади. Фақирнинг буйруғисиз тўлаган бўлса, фақирнинг қарзи узилса-да, закотга ўтмайди”. (“Фатовои Оламгирия” китоби). Валлоҳу аълам.

ЎМИ Фатво маркази

ALHIDOYA.UZ га обуна бўлинг!!!
🎬 Youtube 🔵 Facebook 📷Instagram

🚀 Улашинг: https://t.me/Alhidoyamedia
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#савол_жавоб

ТАЪЗИЯ БЎЛГАН ХОНАДОНДА ТУХУМ ЕЙИЛМАЙДИМИ

Савол: Ассалому алайкум!
🫥 Баъзи жойларда таъзия бўлган хонадон аҳли йили ўтгунча товуқ гўшти ва тухум истеъмол қилишмайди. Шу тўғрими?

Жавоб: Ва алайкум ассалом!
🫥 Динимизда бундай кўрсатма йўқ. Бу айрим одамлар ўйлаб топган хурофот амалдир. Ҳалол маҳсулотларни инсон истаган вақтда ейиши мумкин:
﴿ قُلْ مَنْ حَرَّمَ زِينَةَ اللَّهِ الَّتِي أَخْرَجَ لِعِبَادِهِ وَالطَّيِّبَاتِ مِنَ الرِّزْقِ قُلْ هِيَ لِلَّذِينَ آمَنُوا فِي الْحَيَاةِ الدُّنْيَا خَالِصَةً يَوْمَ الْقِيَامَةِ كَذَٰلِكَ نُفَصِّلُ الْآيَاتِ لِقَوْمٍ يَعْلَمُونَ﴾
“Сен: “Аллоҳ Ўз бандаларига чиқарган зийнатларни ва покиза ризқларни ким ҳаром қилди?!” деб айт. “Улар ҳаёти дунёда иймон келтирганларга, қиёмат кунида эса фақат ўзларига хосдир”, деб айт. Биладиган қавмлар учун оятларни мана шундай муфассал баён қиламиз” (Аъроф сураси, 32-оят).
Ушбу оятлар кийим киймай тавоф қилишни, ҳаж мавсумида яхши таом истеъмол этмасликни ўзларига одат қилиб олиб, бу Аллоҳнинг амри, деб юрган араб мушрикларининг қилмишлари нотўғри эканини билдириш учун тушган.
Демак, инсон ким бўлишидан қатъий назар шариатда ҳалол бўлган нарсани ҳаром қилишга ҳаққи йўқ. Таъзияли хонадонда ундай нарса еб бўлмайди, бундай нарса еб бўлмайди, дейишдан эҳтиёт бўлиш лозим. Акс ҳолда юқоридаги оят ҳукми остига тушиб қолиши мумкин. Валлоҳу аълам.

ЎМИ Фатво маркази

ALHIDOYA.UZ га обуна бўлинг!!!
🎬 Youtube 🔵 Facebook 📷Instagram

🚀 Улашинг: https://t.me/Alhidoyamedia
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#савол_жавоб

ЭҲРОМДА ЖАРОҲАТНИ МАТО БИЛАН БОҒЛАШ ТЎҒРИМИ?

Савол: Ассалому алайкум!
🫥 Эҳромдалик вақтимда оёғимга жароҳат етиб, қонади. Қонни тўхтатиш учун мато билан боғлаб олдим. Бунинг зарари йўқми?

Жавоб: Ва алайкум ассалом!
🫥 Эҳромдаги киши бирор аъзосидаги жароҳатини боғлаб олишининг зарари йўқ. Ундай қилиш билан бирор жарима вожиб бўлмайди. Чунки бу ҳолат тикилган кийим кийишга кирмайди, аммо узрсиз боғлаб олиш макруҳ саналади. “Бадоеъус саноеъ” китобида бу ҳақда бундай дейилган:
ولو عصب شيئا من جسده لعلة أو غير علة لا شيء عليه؛... ويكره أن يفعل ذلك بغير عذر
“Эҳромдаги киши танасидаги бирор аъзосини бирор узр билан ёки узрсиз ҳолда боғлаб олса, унга ҳеч қандай жарима лозим бўлмайди. Лекин узрсиз бундай иш қилиши макруҳ саналади”. Валлоҳу аълам.

ЎМИ Фатво маркази

ALHIDOYA.UZ га обуна бўлинг!!!
🎬 Youtube 🔵 Facebook 📷Instagram

🚀 Улашинг: https://t.me/Alhidoyamedia
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#савол_жавоб

АЁЛЛАР УМРАДАН КЕЛСА, БИРИНЧИ БЎЛИБ ОТАСИНИНГ УЙИДА НАМОЗ ЎҚИЙДИМИ?

Савол: Ассалому алайкум!
🫥 Баъзи жойларда Умра сафаридан келган аёллар биринчи ота-онасининг уйига бориб 2 ракат нафл намоз ўқиши керак, деган тушунча пайдо бўлиб қолган. Уйига қайтгач зиёратчиларнинг 40 кун чилла сақлаши ҳам урф бўлмоқда. Динимизда шундай кўрсатма борми?

Жавоб: Ва алайкум ассалом!
🫥 Динимизда сафардан келган аёл тўғри ота-онасиникига борсин, кейин 40 кун чилла сақласин, деган кўрсатма йўқ.
Муборак сафардан келган киши шукрона сифатида икки ракат нафл намоз ўқиши савобли амал. Лекин бу намознинг ҳеч ким билан кўришмасдан ўқисин деган шарти йўқ. Мободо бу намоз ўқилмай қолса ҳам гуноҳ бўлмайди. Валлоҳу аълам

ЎМИ Фатво маркази

ALHIDOYA.UZ га обуна бўлинг!!!
🎬 Youtube 🔵 Facebook 📷Instagram

🚀 Улашинг: https://t.me/Alhidoyamedia
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#савол_жавоб

Закотни муддатдан қанча олдин бериш мумкин?

Савол: Ассалому алайкум!
🫥 Закотни олдин бериб қўйиш мумкин, дейилади. Мен ҳозир закотга қодир эмасман. Лекин озроқ пулим бор. Шуни келажакда бой бўлиб қолсам, шундаги закотимдан деб берсам бўладими?

Жавоб: Ва алайкум ассалом!
🫥 Сиз айтган ҳолатда берилган пул закотдан ўтмайди. Закотни олдиндан бериш деган гап нисобга етган маблағи бор, лекин бир йил тўлмаган шахсга айтилган. Закот нисобига эга шахс бир неча йиллар учун закотини бериб қўйиши мумкин. Аммо қўлидаги маблағи нисобга етмаган одамларнинг олдиндан закотдан деб камбағалларга пул бериши закотдан ўтмайди, балки нафл садақа бўлиб ўтади. “Раддул муҳтор” китобида бу ҳақда бундай дейилган:
"ولو عجل ذو نصاب زكاته لسنين أو لنصب صح؛ لوجود السبب قوله: ولو عجل ذو نصاب قيد بكونه ذا نصاب؛ لأنه لو ملك أقل منه فعجل خمسة عن مائتين، ثم تم الحول على مائتين لايجوز".
“Нисоб эгаси закотини бир неча йиллар ёки бир неча нисоб учун олдиндан берса, закот беришга сабаб(нисобга етган мол) топилгани учун бу иш жоиздир. Иборада нисоб эгаси деб қайдлаб айтилганининг сабаби шуки, агар инсон нисобдан кам миқдордаги маблағга эга бўлиб, икки юз дирҳам учун деб беш дирҳам закот берса, шундан кейин икки юз дирҳамга эга бўлиб, бир йил тўлса, жоиз бўлмайди (яъни берган пули закотдан ўтмайди)”. Валлоҳу аълам.

ЎМИ Фатво маркази

ALHIDOYA.UZ га обуна бўлинг!!!
🎬 Youtube 🔵 Facebook 📷Instagram

🚀 Улашинг: https://t.me/Alhidoyamedia
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#савол_жавоб

ТАОМ ТАНОВУЛИ УЧУН СОВРИН ҚЎЙИШ

Савол: Ассалому алайкум!
🫥 Ҳозирги кунда таом ейиш эвазига мукофот қўйилмоқда. Бу турли хил таом турларида бўлмоқда. Улардаги асосий шартлар маълум миқдордаги таомни фалон муддатда ва фалонча шахс ейди. Айримларида шартни бажарса ҳам, бажармаса ҳам овқатнинг пули тўланса, баъзиларида шартни бажара олмаса, овқатнинг пулини тўлайди. Шарт бажарилган тақдирда ютуқ қўлга киритилади. Шу иш жоизми?

Жавоб: Ва алайкум ассалом!
🫥 Уламолар мукофот қўйилган маҳсулотлар савдоси жоизлиги учун бир қанча шартлар қўйишган. Жумладан, “Буҳус фи қазоя фиқҳийя муосира” китобида учта шарт айтилган. Улардан бири қуйидагича:
الشرط الثالث: أن يكون المشتري يقصد شراء المنتج للانتفاع به، ولا يشتريه لمجرد ما يتوقع من الحصول علي الجائزة، لأنه إن لم يكن يقصد شراء المنتج، فإن ما يبذله من الثمن، إنما يبذله من أجل الجائزة، فكـأن فيه شبهة المخاطرة، فلا يخلو من شبهة القمار
“Учинчи шарт: Харидор маҳсулотни мукофотни қўлга киритиш учун эмас, балки ундан фойдаланиш мақсадида сотиб олсин. Чунки маҳсулот сотиб олишда ундан фойдаланиш мақсади йўқ бўлса, тўлаётган пулини мукофотни ютиб олиш учун бераётган бўлади. Бу ерда молни хатарга қўйиш шубҳаси бўлгани учун бу иш қимор эҳтимолидан холи бўлмайди”.
Агар мижоз таомни охиригача еб қўйса, пул тўламайди, акс ҳолда пулини тўлайди, деб шарт қўйиш дуруст эмас ва бу фосид савдо ҳисобланади. Еб тугатиш ёки тугата олмасликдан қатъий назар пул тўлайди дейилиб, унга мукофот ҳам белгиланса, юқоридаги иборага кўра, қимор шубҳасига тушиб қолади.
Қолаверса бундай ишлар динимизнинг бошқа кўрсатмаларига ҳам тўғри келмайди. Чунки одатда харидор мукофот илинжида тезроқ ейишга ҳаракат қилади, ҳаттоки қорни тўйиб кетса ҳам ейишдан тўхтамайди. Динимизда эса тўйгандан кейин таом ейиш жоиз бўлмайди. Фақатгина рўзага қувват йиғиш учун саҳарликда ёки меҳмонни ҳижолат қилмаслик учун бўлиши бундан мустаснодир.
Тез ва меъёридан ортиқ овқатланиш динимиздаги жонни асраб-авайлаш тамойилига зиддир. Бу ҳақда “Фатовои Оламгирия” китобида қуйидагилар келтирилган:
أما الأكل فعلى مراتب: فرض، وهو ما يندفع به الهلاك، فإن ترك الأكل والشرب حتى هلك فقد عصى. ومأجور عليه، وهو ما زاد عليه ليتمكن من الصلاة قائما ويسهل عليه الصوم. ومباح، وهو ما زاد على ذلك إلى الشبع لتزداد قوة البدن، ولا أجر فيه، ولا وزر ويحاسب عليه حسابا يسيرا إن كان من حل. وحرام، وهو الأكل فوق الشبع إلا إذا قصد به التقوي على صوم الغد أو لئلا يستحيي الضيف فلا بأس بأكله فوق الشبع
“Ейишнинг бир нечта даражаси бор.
- Фарз:
Бу ҳалок бўлмаслик миқдорича ейиш. Агар еб-ичишни қасддан тарк қилиб вафот этса, гуноҳкор бўлади.
- Савоб оладиган миқдор:
Фарз даражасидан кўпроқ, тик туриб намоз ўқиш ва рўза тутишга қодир бўла олиш учун ейиш.
- Мубоҳ:
Юқоридагидан зиёдроқ, тана куч-қувватга тўлиши учун тўйгунча ейиш. Бунга савоб ҳам, гуноҳ ҳам йўқ. Ҳалолдан еган бўлса, охиратда енгил ҳисоб қилинади.
- Ҳаром:
Бунга тўйгандан кейин ҳам ейиш киради. Аммо эртанги куннинг рўзаси учун куч тўплаш ёки меҳмон уялиб ейишдан тўхтаб қолмаслиги учун ейилса мубоҳ бўлади”. Валлоҳу аълам.

ЎМИ Фатво маркази

ALHIDOYA.UZ га обуна бўлинг!!!
🎬 Youtube 🔵 Facebook 📷Instagram

🚀 Улашинг: https://t.me/Alhidoyamedia
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#савол_жавоб

Телефонга нажосат тегса, қандай покланади?

Савол: Ассалому алайкум!
🫥 Телефонга нажосат тегса, қандай покланади?

Жавоб: Ва алайкум ассалом!
🫥 Нажосат телефоннинг қайси қисмига тегишига қараб уни поклаш ҳам турлича бўлади. Ойна ёки темир қисмига тегса, бирор пок мато билан артиш орқали пок бўлади. Ювиш шарт эмас.
( وَمِنْهَا الْمَسْحُ ) إذَا وَقَعَ عَلَى الْحَدِيدِ الصَّقِيلِ الْغَيْرِ الْخَشِنِ كَالسَّيْفِ وَالسِّكِّينِ وَالْمِرْآةِ وَنَحْوِهَا نَجَاسَةٌ مِنْ غَيْرِ أَنْ يُمَوَّهَ بِهَا فَكَمَا يَطْهُرُ بِالْغُسْلِ يَطْهُرُ بِالْمَسْحِ بِخِرْقَةٍ طَاهِرَةٍ . هَكَذَا فِي الْمُحِيطِ وَلَا فَرْقَ بَيْنَ الرَّطْبِ وَالْيَابِسِ وَلَا بَيْنَ مَا لَهُ جِرْمٌ وَمَا لَا جِرْمَ لَهُ .
“Покловчи амаллардан яна бири: артиб тозалашдир. Агар бирор сайқалланган темирга масалан: қилич, пичоқ, кўзгуга ўхшаш нарсаларга нажосат текса, лекин нажосат билан бўялмаган бўлса, мато билан артиш орқали пок бўлади. Нажосатнинг ҳўл ёки қуруқ ва ҳажмли ёки жисмсиз бўлишининг фарқи йўқ”. (“Фатово Оламгирия” китоби).
Устидаги ғилофига теккан бўлса, уни ювиб-сиқиш орқали покланади. Ювиб-сиқишнинг имкони бўлмаса, уч марта ювиб-қуритиш орқали бўлади. Валлоҳу аълам.

ЎМИ Фатво маркази

ALHIDOYA.UZ га обуна бўлинг!!!
🎬 Youtube 🔵 Facebook 📷Instagram

🚀 Улашинг: https://t.me/Alhidoyamedia
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#савол_жавоб

Жароҳат устига масҳ тортиш маҳсига масҳ тортиш билан бир хилми ?

Савол: Ассалому алайкум!
🫥 Жароҳат устига масҳ тортиш маҳсига масҳ тортиш билан бир хилми, яъни фақат устига масҳ тортиладими ёки бошқача бўладими?

Жавоб: Ва алайкум ассалом!
🫥 Жароҳатга масҳ тортиш билан маҳсига масҳ тортиш бир неча жиҳатдан бир-биридан фарқ қилади. Масалан, маҳсини мукаммал таҳорат билан кийиб, кейин масҳ тортилади. Жароҳат устига боғланган нарсани бетаҳорат ҳолда боғлаб, кейин таҳорат пайтида боғловга масҳ тортиш мумкин. Яна бир фарқи маҳсининг устига (тўпиқдан пастига) уч бармоқ миқдорича масҳ тортиш билан фарз адо бўлади. Аммо жароҳат ёки унга боғланган гипс, мато ва бинт каби нарсаларнинг ҳамма ёки кўп қисмига масҳ тортиш фарздир. “Фатовои Оламгирия” китобида бундай дейилган:
وَيَكْتَفِي بِالْمَسْحِ عَلَى أَكْثَرِ الْجَبِيرَةِ وَلَا يَجُوزُ عَلَى النِّصْفِ فَمَا دُونَهُ إجْمَاعًا كَذَا فِي السِّرَاجِ الْوَهَّاجِ
“Таҳорат қилувчи жабира (жароҳат устидаги боғлам)нинг аксар қисмига масҳ тортиши етарлидир. Лекин ярми ёки ярмидан озроқ қисмига масҳ тортиши етарли эмас (яъни тортган масҳи дуруст эмас). Уламолар бунга ижмо қилган. “Сирожил Ваҳҳож”да шундай дейилган”. Валлоҳу аълам.

ЎМИ Фатво маркази

ALHIDOYA.UZ га обуна бўлинг!!!
🎬 Youtube 🔵 Facebook 📷Instagram

🚀 Улашинг: https://t.me/Alhidoyamedia
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#савол_жавоб

Телефонга нажосат тегса, қандай покланади?

Савол: Ассалому алайкум!
🫥 Телефонга нажосат тегса, қандай покланади?

Жавоб: Ва алайкум ассалом!
🫥 Нажосат телефоннинг қайси қисмига тегишига қараб уни поклаш ҳам турлича бўлади. Ойна ёки темир қисмига тегса, бирор пок мато билан артиш орқали пок бўлади. Ювиш шарт эмас.
( وَمِنْهَا الْمَسْحُ ) إذَا وَقَعَ عَلَى الْحَدِيدِ الصَّقِيلِ الْغَيْرِ الْخَشِنِ كَالسَّيْفِ وَالسِّكِّينِ وَالْمِرْآةِ وَنَحْوِهَا نَجَاسَةٌ مِنْ غَيْرِ أَنْ يُمَوَّهَ بِهَا فَكَمَا يَطْهُرُ بِالْغُسْلِ يَطْهُرُ بِالْمَسْحِ بِخِرْقَةٍ طَاهِرَةٍ . هَكَذَا فِي الْمُحِيطِ وَلَا فَرْقَ بَيْنَ الرَّطْبِ وَالْيَابِسِ وَلَا بَيْنَ مَا لَهُ جِرْمٌ وَمَا لَا جِرْمَ لَهُ .
“Покловчи амаллардан яна бири: артиб тозалашдир. Агар бирор сайқалланган темирга масалан: қилич, пичоқ, кўзгуга ўхшаш нарсаларга нажосат текса, лекин нажосат билан бўялмаган бўлса, мато билан артиш орқали пок бўлади. Нажосатнинг ҳўл ёки қуруқ ва ҳажмли ёки жисмсиз бўлишининг фарқи йўқ”. (“Фатово Оламгирия” китоби).
Устидаги ғилофига теккан бўлса, уни ювиб-сиқиш орқали покланади. Ювиб-сиқишнинг имкони бўлмаса, уч марта ювиб-қуритиш орқали бўлади. Валлоҳу аълам.

ЎМИ Фатво маркази

ALHIDOYA.UZ га обуна бўлинг!!!
🎬 Youtube 🔵 Facebook 📷Instagram

🚀 Улашинг: https://t.me/Alhidoyamedia
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#савол_жавоб

Маҳсига масҳ тортиш ҳақида

Савол: Ассалому алайкум!
🫥 Маҳсига масҳ тортиш ҳақида маълумот берсангиз?

Жавоб: Ва алайкум ассалом!
🫥 Маҳси таҳорат олингандан сўнг кийилган бўлса, кейинги таҳоратда унга масҳ қилиш мумкин. Масҳ маҳсининг устки қисмига тортилади. Муғийра разияллоҳу анҳу айтади: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам маҳсиларининг устига масҳ тортганларини кўрганман» (Имом Аҳмад ва Термизий ривояти).
Пайғамбар алайҳиссалом: «Маҳсига масҳ тортиш муддати мусофир учун уч кеча-кундуз, муқимга эса бир кеча-кундуздир», деганлар (Имом Аҳмад ва Имом Муслим ривоятлари).
Маҳсига қилинган масҳни тўрт нарса бекор қилади:
1. Муддатнинг тугаши.
2. Жунуб бўлиш.
3. Маҳсининг ечилиб кетиши, яъни товоннинг чиқиб кетиши.
4. Оёқнинг кичик уч бармоғи кўринадиган тешик.
Бундай ҳолатларда маҳсини ечиб, оёқни ювиш лозим бўлади. Валлоҳу аълам.

ЎМИ Фатво маркази

ALHIDOYA.UZ га обуна бўлинг!!!
🎬 Youtube 🔵 Facebook 📷Instagram

🚀 Улашинг: https://t.me/Alhidoyamedia
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#савол_жавоб

Поездда сув йўқ бўлганда таяммум қилиш мумкинми?

Савол: Ассалому алайкум!
🫥 Поездда сув йўқ бўлганда таяммум қилиш мумкинми?

Жавоб: Ва алайкум ассалом!
🫥 Агар поезднинг бирор қисмида сув топилмаса ва намоз вақти чиқиб кетмай туриб яқин бекатга ёки манзилга етишнинг имкони бўлмаса, таяммум қилиш мумкин. Гарчи поезд юриб кетаётган вақтда ташқарида сув кўриниб турган бўлса ҳам. Чунки, сувни мавжудлиги, кўриниб туриши таҳорат олишни вожиб қилмайди. Балки, таҳорат олиш учун ундан фойдалана олиш қудрати топилиши шартдир. Шунинг учун фуқаҳолар сув мавжуд бўлсада, унинг истеъмолига қодир бўлмаса таяммум қилишга рухсат берганлар. Валлоҳу аълам.

ЎМИ Фатво маркази

ALHIDOYA.UZ га обуна бўлинг!!!
🎬 Youtube 🔵 Facebook 📷Instagram

🚀 Улашинг: https://t.me/Alhidoyamedia
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#савол_жавоб

Ғуслга қодир бўлмаган бемор жунубликдан қандай покланади?

Савол: Ассалому алайкум!
🫥 Яқинда операция бўлдим. Ўрнимдан туриш, ўтириш мумкин эмас. Аёлим ёрдамида таҳорат олиб, ётган ҳолда намоз ўқияпман. Уйқумда эҳтилом бўлдим. Ғусл қила олмайман. Бундай ҳолда қандай қилиб покланиб намоз ўқийман?

Жавоб: Ва алайкум ассалом!
🫥 Сиз ғусл қила олмасангиз ҳам таяммум қилиш билан покланаверасиз. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилган:
وَإِنْ كُنْتُمْ مَرْضَى أَوْ عَلَى سَفَرٍ أَوْ جَاءَ أَحَدٌ مِنْكُمْ مِنَ الْغَائِطِ أَوْ لَامَسْتُمُ النِّسَاءَ فَلَمْ تَجِدُوا مَاءً فَتَيَمَّمُوا صَعِيدًا طَيِّبًا
яъни: “Агар бемор бўлсаларингиз ёки сафарда бўлсаларингиз ё бирорталарингиз таҳоратхонадан келса ёки аёлларга яқинлик қилса-ю, сув топа олмасаларингиз, покиза тупроқ билан таяммум қилинглар” (Нисо сураси, 43-оят).
Демак, мазкур далилларга кўра сув билан ҳақиқий покланиш имкони йўқ бўлиб қолган пайтда, покиза ер жинси билан ҳукмий покланиш жоиз бўлади. Таяммум қилишга рухсат берилган ушбу оятда “Агар бемор бўлсангиз” дейилган. Биров бемор бўлса-ю, сув ишлатиб таҳорат ёки ғусл қилганда ҳалокатга учраши, бирор аъзоси талафот кўриши, беморлиги зиёда бўлиши, чўзилиб кетиши, тузалиш кечга сурилиши кабилардан аниқ хавф бўлса, таяммум қилиши жоиз.
Ер жинси – тупроқ, қум, тош, оҳак, гипс, сурма, сурматош, олтингугурт каби ердан бўлган ашёлардир. Шунингдек, турли буюмлар устидаги (масалан, кийимдаги ёки кўрпа-тўшакдаги) чанг ҳам ер жинсига киради. Шу чангни қасд қилиб, таяммум қилиш ҳам мумкин.
Таяммум қилмоқчи бўлган одам енгини тирсакларидан юқоригача шимаради. Покланишни ният қилиб, икки қўлини тупроққа ёки ер жинсидан бўлган нарсага уриб, юзига суртади. Икки қўлини иккинчи марта уриб, аввал чап қўлининг кафти орқали ўнг қўлини чиғаноқлари билан қўшиб масҳ қилади. Кейин ўнг қўлининг кафти орқали чап қўлини чиғаноқлари билан қўшиб масҳ тортади. Шу билан таяммум қилган бўлади.
Сиз шу тарзда то ғусл қилишга қодир бўлгунингизга қадар таяммум қилиб, намозларингизни адо этишингиз мумкин. Валлоҳу аълам.

ЎМИ Фатво маркази

ALHIDOYA.UZ га обуна бўлинг!!!
🎬 Youtube 🔵 Facebook 📷Instagram

🚀 Улашинг: https://t.me/Alhidoyamedia
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#савол_жавоб

Закот фақат Рамазон ойида бериладими?

Савол: Ассалому алайкум!
🫥 1. Закот фақат Рамазонда бериладими? 2. Ажратилган закот суммасини бир нечта одамга бўлиб берса бўладими?

Жавоб: Ва алайкум ассалом!
🫥 1. Закотни фақат Рамазонда эмас, бошқа ойларда ҳам бериш мумкин. Чунки закотнинг фарз бўлиши Рамазонга эмас, йил тўлишига боғлиқ ҳисобланади. Кўпчиликнинг Рамазонда закот бериши бу ойда ажри кўп бўлгани учундир. Аслида шахснинг закотга оид мулки (тилла, кумуш, нақд пул, тижорат моллари, яйловдаги чорвалари) нисобга етиб, қамарий ҳисобда бир йил тўлганда берилади. Узрсиз кечиктириш гуноҳ ҳисобланади.
Бу гап барча фиқҳий манбаларимизда айтиб ўтилган. “Фатовои Оламгирия”да бундай дейилган:
ومنها حولان الحول على المال العبرة في الزكاة للحول القمري كذا في القنية
“Закотнинг шартларидан бири молга бир йил тўлган бўлишидир. Закотда қамарий йил эътиборга олинади”.
“Мабсути Сарахсий”да бундай дейилган:
وَلَيْسَ فِي أَقَلِّ مِنْ مِائَتَيْ دِرْهَمٍ زَكَاةٌ فَإِذَا بَلَغَتْ مِائَتَيْ دِرْهَمٍ وَحَالَ عَلَيْهَا الْحَوْلُ فَفِيهَا خَمْسَةُ دَرَاهِمَ
“Икки юз дирҳамдан оз маблағдан закот берилмайди. Қачонки маблағ икки юз дирҳам етса ва бир йил тўлса, ундан беш дирҳам закот беради”.
2. Закотни бир неча кишига бўлиб бериш мумкин. Фақат бир неча кишига бўлиб берганда, ҳар бир кишининг олган улуши бир кунлик эҳтиёжига етадиган бўлиши мустаҳаб ҳисобланади. "Мухтасарул-виқоя" китобида: "Бир кишига закотдан бир кунга етарли, яна ўзгалардан сўрашга ҳожат қолдирмайдиган миқдорда бериш мустаҳабдир", – дейилган. Бир кун тўлиқ сўрашдан беҳожат бўлиш деганда фақатгина фақирнинг ўзи эмас, балки унинг аҳли аёлини ҳам бир кунлик сўрашдан беҳожатлиги назарда тутилган. Валлоҳу аълам.

ЎМИ Фатво маркази

ALHIDOYA.UZ га обуна бўлинг!!!
🎬 Youtube 🔵 Facebook 📷Instagram

🚀 Улашинг: https://t.me/Alhidoyamedia
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#савол_жавоб

Уйда бир нечта мусҳаф бўлиши...

Савол: Ассалому алайкум!
🫥 Уйда бир қанча Қуръон китоблари бор. Кўпроқ биттасидан фойдаланаман. Бошқаларини ҳам ўқишим керакми ёки биттасини ўқиётганим кифоя қиладими?

Жавоб: Ва алайкум ассалом!
🫥 Мусҳафи шарифнинг эҳтиромига зид иш қилинмаса, уйда бир нечта мусҳафлар туришининг зарари йўқ. Нечта мусҳаф бўлса, ҳаммасидан ўқиш керак деган талаб ҳам йўқ. Чунки киши ўзига қулай ва кўзи ўрганган битта мусҳафдан қироат қилиши мумкин. Агар ҳаммасидан ўқиб турса ёки хатм қилишда ҳаммасидан фойдаланса, нур устига нур бўлади. Уламоларимиз одамлар ўқий олмаса ҳам, хайр-барака умидида уйида мусҳаф сақласа бўлади, дейишган. Жумладан, “Фатовои Қозихон” китобида бундай дейилган:
رجل أمسك المصحف في بيته و لا يقرأ قالوا إن نوى به الخير و البركة لا يأثم بل يرجى به الثواب
“Уйида мусҳаф тутган, лекин ўқимайдиган киши ҳақида уламолар: “Агар у бу иши орқали хайр-баракани ният қилган бўлса, гуноҳкор бўлмайди, балки бундан савоб умид қилинади”, дейишган”. Валлоҳу аълам.

ЎМИ Фатво маркази

ALHIDOYA.UZ га обуна бўлинг!!!
🎬 Youtube 🔵 Facebook 📷Instagram

🚀 Улашинг: https://t.me/Alhidoyamedia
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM