#Таклиф
Педагог ходимларга илмий унвонлар беришдаги бюрократияни олидини олиш керак
Маълумки, профессор, доцент ва бошқа илмий унвонларни олиш учун педагоглар керакли ҳужжатларни олий таълим муассасалари ёки тадқиқот институтлари қошида тузилган комиссияга тақдим этишади. Шундан сўнгина, уларнинг ҳужжатлари ОАКга юборилади.
Яъни, илмий унвон олмоқчи бўлган талабгорларнинг барча ҳужжатлари етарли бўлсада, лекин айрим жойларда улар турли хил суний тўсиқларга дуч келишади. Тушунарлироқ қилиб айтганда, улар комиссиянинг қош-қовоғига қараб ўтиришга мажбур.
Агар биз илмий даражадаги педагоглар сонини кўпайтирмоқчи бўлсак, бу жараённи соддалаштиришимиз керак. Мисол учун, бу ишларни мутлақо инсон омилисиз, яни давлат хизматлари кўрсатиш марказлари орқали амалга оширсак ҳам бўлади.
Ҳозирги кунда давлат дастури асосида ДХМ орқали кўрсатиладиган давлат хизматлари сони 300 тага, ЯИДХП (my.gov.uz) орқали кўрсатиладиган хизматлар сони эса 570 тага етказилиши белгиланмоқда. Бундан мақсад эса барча соҳаларда инсон омилини кескин камайтиришдир.
Шу сабабли педагог ходимларга илмий унвонлар беришдаги бюрократияни олидини олиш учун бу ишларни ДХМлар орқали амалга оширишни йўлга қўйсак, мантиқан тўғри иш қилган бўламиз. Хуллас, "кенгаш" деган тўсиқни ўртадан олиб ташлаб, керакли ҳужжатларни педагогларни узи мустақил топширишига имкон бериш зарур. Ўйлаймизки, мутасаддилар ушбу таклифимизни ўйлаб кўришади.
©️Botirov H.
@akademik_burchak