O’zR ADVOKATLAR PALATASI
2.7K subscribers
1.07K photos
260 videos
21 files
843 links
Advokatlar palatasining telegramdagi rasmiy kanali. https://paruz.uz/ (rasmiy sayti).
Download Telegram
⚡️Энди никоҳни исталган ФҲДЁда қайд қилиш мумкин

Никоҳни қайд қилиш 1 июндан бошлаб экстерриториал тартибда амалга оширилмоқда. Яъни эндиликда прописка борми-йўқми исталган ҳудуддаги ФҲДЁ бўлимига никоҳни қайд этиш учун ариза топшириш ҳамда тиббий кўрикдан ўтиш мумкин.

Батафсил 👉 https://bit.ly/3g3SjXQ

Обуна бўлинг 👉 t.me/yuz_official
Forwarded from Mehnat huquqi
#taklif ❗️Бугунги кунда адвокатлар сонининг етарли эмаслиги (Ўзбекистоннинг 34,5 миллиондан ортиқ аҳолисига бор йўғи тахминан 4200 нафар адвокат тўғри келмоқда. Яъни аҳоли жон бошига ҳисоблаганда 8,2 минг кишига ўртача 1 та адвокат), соҳада ёш кадрларнинг етишмаслигига турли омиллар таъсир кўрсатмоқда. Биз эса, бевосита меҳнат қонунчилиги билан боғлиқ бир муаммога тўхталиб ўтмоқчимиз.

👉 “Адвокатура” тўғрисидаги қонуннинг 3-1-моддасига кўра, лицензия олиш учун адвокат мақомига эга бўлишга талабгор шахс юридик мутахассислик бўйича камида 2 йиллик иш стажига эга бўлиши, шу жумладан адвокатлик тузилмасида (адвокатлик бюросида, адвокатлик фирмасида, адвокатлар ҳайъатида, юридик маслаҳатхонада) камида 3 ой муддат стажировка ўтаган бўлиши керак ҳамда малака имтиҳонини топшириши шарт.

👉Давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари, давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг юридик хизмати ходими сифатида, судья, терговчи, суриштирувчи ёки прокурор лавозимида камида 3 йил юридик мутахассислик бўйича иш стажига эга бўлган шахс адвокатлик тузилмасида стажировкадан ўтмасдан малака имтиҳонида иштирок этишга ҳақли.

👉Адлия вазирининг 2009 йил 27 мартдаги 79-мҳ-сон буйруғи билан тасдиқланган «Адвокат стажёрининг фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида Низом»нинг 11-бандига кўра, стажёрнинг асосий иш жойи стажировка ўтаётган адвокатлик тузилмасидир. Стажёрнинг ўриндошлик асосида ишлаши тақиқланади

❗️Стажировканинг асосий вазифаси стажёр томонидан адвокат мақомига эга бўлишга тайёрланиш ва унинг касбий билимларини ҳамда кўникмаларини ҳосил қилишдир. Айтайлик, стажёр асосий иш жойидан бўшамаса, бундай касбий кўникмаларини эгаллай олмайдими?

❗️Бундан ташқари, стажёр асосий иш жойидан бўшаса унга молиявий зарба бўлмайдими, чунки стажёрнинг меҳнатига ҳақ тўлаш адвокатлик тузилмасига келиб тушган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади. Стажёрга меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорида ҳақ (747 300 сўм) ҳам тўланди дейлик (лекин амалда кўплари текинга ишлашади фақат ҳужжатда ойлик ёзилади). Бу эса стажировкани жозибадорлигини йўқотади. Шунингдек, стажировкадан сўнг аввалги иш жойига қайтиш эса кафолатланмаган.

📌Юқоридагиларни эътиборга олган ҳолда, стажёрнинг асосий иш жойи стажировка ўтаётган адвокатлик тузилмаси ҳамда стажёрнинг ўриндошлик асосида ишлаши тақиқланади деган талабни бекор қилишни таклиф қиламиз.

💻 Murojaatlar uchun: @MehnathuquqiBot Telegramdagi kanalimizni yaqinlarga ulashishni unutmang👇 https://t.me/mehnathuquqi
Таъзия!
Бугун, 25 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси раиси Эрназаров Алим Кадировичнинг акаси Эрназаров Юсуф Кадировичнинг вафот этганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси ҳамда унинг ҳудудий бошқармалари жамоаси номидан марҳумнинг оила аъзоларига чуқур таъзия изҳор этиб, уларга сабр тоқат тилаймиз. Ўтганларни Аллоҳ раҳмат қилиб, жойларини жаннат қилсин! Қолганларни умри узоқ бўлсин!
Адвокатлар палатаси
жамоаси,
Forwarded from Xushnudbek.uz
❗️Тошкент ёпилмоқда. Пойтахтга кимлар кира олиши мумкин?

Тошкент шаҳри қизил ҳудуд деб, Самарқанд ва Тошкент вилоятлари эса сариқ ҳудуд топилди.

28 июнидан 12 июлига қадар Тошкент шаҳрига қўшни вилоятлардан автотранспорт (автобус, автомобиль) воситалари орқали ўта зарурат бўлмаган ҳолларда кириш бўйича чекловлар ўрнатилди. ССВ ушбу чеклов қуйидаги ҳолатларга татбиқ этилмаслиги ҳақида маълумот берди:

📌Тошкент шаҳрида доимий яшовчи (рўйхатдан ўтган) шахсларга;

📌Тошкент шаҳрида доимий яшовчи (рўйхатдан ўтган) чет эл фуқароларига;

📌даволаниш учун ташриф буюраётган шахсларга;

📌Тошкент шаҳрида доимий фаолият кўрсатувчи ҳудудлардан келувчи шахсларга (иш жойи тўғрисида тасдиқловчи ҳужжат бўлган тақдирда);

📌Тошкент халқаро аэропорти орқали хорижий мамлакатга учиб кетувчи шахсларга (авиачипта бўлган тақдирда);

📌Ўзбекистонга турист бўлиб келган чет эл фуқароларига ва уларни олиб келаётган автотранспорт воситасининг ҳайдовчиси ҳамда агар гуруҳли жамоа бўлса, таржимон ёки туристик фирма вакилига;

📌барча турдаги юк ташиш, шунингдек, қурилиш материаллари (қум, шағал ва бошқалар) билан боғлиқ ҳолларга, етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ҳар қандай автотранспорт воситаларида ҳамда “Ўзбекистон почтаси” АЖнинг почта жўнатмаларини ташиш билан боғлиқ ҳолларга;

📌соғлиқни сақлаш тизими ва санитария-эпидемиология хизмати ходимларига.


👉 @xushnudbek 👈
«Юксалиш» УМҲ Андижон вилояти ҳудудий бўлинмаси Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда 29 июнь куни Андижон вилоятининг Улуғнор туманида «Бепул юридик маслаҳатлар куни» акциясини ўтказади. Унда адвокатлар томонидан аҳолига бепул маслаҳатлар берилади.
Акция мақсади — вилоятнинг чекка ҳудудларида аҳоли турли қатламларининг ҳуқуқий саводхонлиги ва жамиятда ҳуқуқий маданият даражасини ошириш, халқ билан мулоқот механизмини яратиш, ҳуқуқни қўллаш соҳасида мавжуд муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этишга қаратилган таклиф ва тавсиялар тайёрлаш.
ФАХРИЙЛАРИМИЗ ДОИМ ЭЪЗОЗДА!

Бугун, 29 июнь куни Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармасининг ходимлари томонидан адвокатура соҳасида анча йиллардан буён ҳалол меҳнати билан обру қозонган, очиқкўнглил, самимий инсон, кўп қиррали ижодкор, адвокат шоир Самарқанд шаҳар “ORZU” адвокатлик бюроси адвокати Расулов Турсун акани Жомбой тумани марказида жойлашган хонадонларига бориб, у кишини соғлик саломатликларидан хабар олиб, улар билан суҳбат қуриб, имкон қадар баҳоли қудрат моддий ёрдам кўрсатиш мақсадида ташриф буюриб, Устоз адвокатимизни тез кунларда соғликлари тикланиб яна сафимизга қайтишларини Яратгандан сўрадик.
Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси жамоаси,
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бухорода судьялар ва адвокатлар ўртасида очиқ мулоқот ўтказилди

Telegram