O’zR ADVOKATLAR PALATASI
2.71K subscribers
1.07K photos
260 videos
21 files
843 links
Advokatlar palatasining telegramdagi rasmiy kanali. https://paruz.uz/ (rasmiy sayti).
Download Telegram
Айни дақиқаларда Адлия вазирлигининг биносида “TASHKENT LAW SPRING” II ХАЛҚАРО ЮРИДИК ФОРУМИ нинг Адвокатура соҳасига доир сессияси ўз ишини бошлади. Унда “Суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш шароитида адвокатурани ривожлантириш истиқболлари” мавзуси хусусида давра суҳбати онлайн ва оффлайн шаклда бўлмоқда. Унда Адвокатлар палатасининг вакиллари, Республикамизда фаолият юритаётган адвокатлар иштирок этмоқда. Кузатиб боринг: Давра суҳбатининг кейинги тафсилотлари билан ОАВ ларида, ижтимоий тармоқларда батафсиллроқ ёритиб борамиз.
Жорий йилнинг 23 апрель куни Тошкент шаҳрида “Tashkent Law Spring” II Халқаро юридик форуми бўлиб ўтган эди. Унда Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг “Суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш шароитида адвокатурани ривожлантириш истиқболлари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Қўйида Адлия вазирлиги биносидаги "Медиа маркази"га Адвокатлар палатаси раис ўринбосари Даврон Саидов, адвокатлардан Гулчехра Маткаримова, Тамила Рахматуллаевалар интервью беришди.
Forwarded from Xushnudbek.uz
Республика махсус комиссияси қарори:

Аҳоли саломатлигини сақлаш, мамлакатда эпидемиологик вазият кескинлашувига йўл қўймаслик мақсадида юртимизда 9 май — Хотира ва қадрлаш байрами билан боғлиқ оммавий тадбирларни фақатгина 2021 йил 20 апрелдаги ПҚ–5081-сонли Президент қарори билан тасдиқланган дастур доирасида карантин талабларига қатъий риоя этган ҳолда амалга ошириш зарур.

Бунда юқоридаги дастурда назарда тутилмаган бошқа ҳар қандай оммавий тадбирларни ўтказиш тақиқланади.

Манба: ЎзА


👉 @xushnudbek 👈