Huquqiy maslahat
442 subscribers
8 photos
8 videos
2 files
841 links
Ҳуқуқий йўналишдаги саволларингизга биргаликда жавоб излаймиз.

Мурожаатлар учун бот: @advokatnews_bot
Ушбу бот орқали каналимизда эълон қилинган хабарларга ўз муносабатингизни билдиришингиз ёки янги хабарлар юборишингиз мумкин.
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АДВОКАТЛИКНИ ТАНЛАНГ — ЭРКИН БЎЛАСИЗ!

Бахтиёр УМРЗОҚОВ,
Адвокатлар палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи:

— Адвокатура соҳасидаги кейинги ўзгаришлар турли ташкилот ва корхоналарда ҳуқуқшунос бўлиб ишлаётган ходимлар учун яхши имконият бўлди. Корхонада раҳбарга бўйсунасиз, фаолиятингиз чегараланган. Адвокатлик учун рухсат олганингизда эса аввалги ишхонангизда ҳам фаолиятингизни шартома асосида давом эттираверасиз, шунингдек, қўшимча ишга, қанча одамларга ёрдам беришга ҳам имкониятингиз бўлади. Энг муҳими — мустақил бўласиз, ҳеч кимга бўйсунмайсиз...

Бу мазмундаги гаплар ўтган жума куни Жиззах шаҳрида вилоят Адлия бошқармаси ва Адвокатлар палатасининг ҳудудий бошқармаси томонидан вилоятдаги ҳуқуқшунос ходимлар ва талабалар билан бўлиб ўтган учрашувда айтилди. Ушбу чақириқнинг тўлиқ шаклитасвирли лавҳамизда... 👆

Қанотимизга қўшилинг ва уни яқинларингизга ҳам таклиф қилинг! 👇https://t.me/joinchat/UOEQ2Gh4SRmWqxZG
АДВОКАТНИНГ БИЛИМДАН БОШҚА ҚУРОЛИ ЙЎҚ!..

Шокир САИДОВ,
Жиззах вилоят адлия бошқармаси раҳбари:
— Ҳимоянинг ҳаммаси ҳам машаққат — чегара ҳимояси ҳам, касалликка қарши ҳимоя ҳам ва ҳоказо. Аммо ҳуқуқий ҳимоя машаққатининг ўзига хослиги шундаки, унинг қўлида эмлаш чораси ҳам, дори ҳам йўқ, қурол ҳам, қалқон ҳам йўқ, у фақат билимгагина таянади, холос. Бўлажак ҳуқуқшунос талабалар, умуман соҳанинг барча ходимлари шуни билишлари керак — фаолиятининг дастлабки куниданоқ билимни мустаҳкам ушлаган, савияни юқори даражада сақлаган адвокат ҳеч қачон кам бўлмайди — у адвокатлик обрўсига ҳам, шарафига ҳам эга бўлади.

Жорий йилнинг 12 март куни Жиззах шаҳрида вилоят Адлия бошқармаси ва Адвокатлар палатасининг ҳудудий бошқармаси томонидан вилоятдаги ҳуқуқшунос ходимлар ва шу йўналишдаги талабалар билан бўлиб ўтган учрашувда Ш.Саидов адвокатлик касби ҳақида худди шу маънода гапирар экан, ўз фикрларини яна қуйидаги мазмунда давом эттирди:

— Аммо, очиғини айтиш керак, нафақат Жиззах вилоятида, мамлакат миқёсида олганимизда ҳам барча адвокатлар ўз устида фаол ишлаб келаяпти деб айт олмайман. Аслида эса бугунги кундаги қонунчиликдаги жараёнлардан ҳар қандай ҳуқуқшунос бехабар қолмаслиги керак. Зеро бугун ислоҳотлар жараёни қандай шиддат билан бораётган бўлса, унинг ифодаси қонун ҳужжатларида ҳам ўз аксини топмоқда — қонунчиликдаги ўзгаришлар ҳам худди шундай шиддат билан давом этмоқда. Шундай экан, мен кўпчилик ҳуқуқшуносларга айтаманки, эрталаб туриб нонушта қилиш эсингиздан чиқмагани каби ҳар куни эрталаб қонунчиликдаги янгиликларни ҳам бирров кўздан кечиришингиз керак. Бугун шу ишни қилмаган, Lex.uz орқали янги қабул қилинган ҳужжатларга кўз югуртирмаган ҳуқуқшуноснинг замон билан ҳамнафас ҳуқуқшунос сифатида гавдаланишига ишона олмайман...

Батафсил тасвирли лавҳамизда... 👇
https://youtu.be/uWxluL6nOso

Қанотимизга қўшилинг ва уни яқинларингизга ҳам таклиф қилинг! 👇https://t.me/joinchat/UOEQ2Gh4SRmWqxZG
ЁШ МУТАХАССИСЛАР НЕГА АДВОКАТУРАГА КЕЛОЛМАЯПТИ?..

Гап мазмунини адвокатура тизимидан озгина хабари бор одам дарҳол тушуниб олган бўлса ажаб эмас. Зеро, Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги Қонуни 31-банди иккинчи қисмида адвокат мақомига эга бўлишга талабгор шахс юридик мутахассислик бўйича камида икки йиллик иш стажига эга бўлиши, шу жумладан адвокатлик тузилмасида (адвокатлик бюросида, адвокатлик фирмасида, адвокатлар ҳайъатида, юридик маслаҳатхонада) камида уч ой муддат стажировка ўтаган бўлиши кераклиги кўрсатилган. Худди шу талабдаги “икки йил иш тажрибаси бўлиши кераклиги” ҳақидаги талаб олийгоҳ битирувчиларининг тўғридан-тўғри соҳага келишига имкон бермайди...

Қизғин баҳс тафсилотлари матни тўрдаги www.advokatnews.uz саҳифамизда ва ҳаволадаги тасвирли лавҳамизда: 👇

https://youtu.be/dOu6eekxicQ

Қанотимизга қўшилинг ва уни яқинларингизга ҳам таклиф қилинг! 👇https://t.me/joinchat/UOEQ2Gh4SRmWqxZG
АДВОКАТ САМАРҚАНД ШАҲАР ИИБ ХОДИМЛАРИ ТОМОНИДАН ҲУҚУҚЛАРИ БУЗИЛГАНИНИ АЙТМОҚДА!..

“Самарқанд шаҳар ИИБ ходимлари томонидан “Адвокатура тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддаси бузилаётганлигини маълум қиламан ва Ўбекистон Республикаси ИИВ, Самарқанд вилоят прокуратураси, Адвокатлар Палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси, Самарқанд вилоят ИИБ раҳбарияти томонидан мазкур масалага муносабат билдирилишини сўрайман, — деб ёзув қолдирди бугун Юзлашувдаги саҳифаларда Самарқанд вилоятидаги “Эзгу фикр” адвокатлик фирмаси адвокати Сурайё СУЛАЙМОНОВА. — Ўзбекистон Республикаси қонунларига зид хатти-ҳаракатлар содир этаётганлар, энг эътиборлиси, адвокат ҳуқуқларининг паймол қилиниши айнан ҲУҚУҚНИ МУҲОФАЗА ҚИЛУВЧИ ИДОРАЛАР томонидан содир этилаётгани учун буни ёзмоқдаман...”

Тафсилотлар тўрдаги саҳифамизда: 👇
http://advokatnews.uz/xabar/1893.html

Қанотимизга қўшилинг ва уни яқинларингизга ҳам таклиф қилинг! 👇https://t.me/joinchat/UOEQ2Gh4SRmWqxZG
ЎЗИМИЗНИ ЎЗИМИЗ АЛДАМАЙЛИК!

Усмонхон САЛОҲИДДИНОВ,
адвокат:

Барча фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлиги тўғрисида гапириш, уларни баҳолаш, ўргатишга интилиш — бу сафсатабозлик ва бюджет маблағларини ўмаришдан бошқа нарса эмас!

Ҳуқуқий саводхонлик авваламбор фуқаролар ҳуқуқлари билан ишлайдиган давлат ташкилотлари, идоралари ва муассасаларида бўлиши керак. Айнан уларнинг ҳуқуқий саводини текшириб ва баҳолаб бориш жоиз.

Унинг (фуқаролар саводхонлигини оширишга пул сарфлаш — Таҳририят) ўрнига фуқароларнинг бирламчи ҳуқуқлари, яъни шахс дахлсизлиги, ҳимоя ҳуқуқи ва кафолатланган ижтимоий ҳуқуқлари давлат томонидан таъминланилса бўлгани.

Тўлиқ матн билан тўрдаги саҳифамиз орқали танишишингиз мумкин: 👇
http://advokatnews.uz/xabar/1894.html

Қанотимизга қўшилинг ва уни яқинларингизга ҳам таклиф қилинг! 👇https://t.me/joinchat/UOEQ2Gh4SRmWqxZG
СУД НЕГА АДВОКАТГА ЧОРА КЎРМАДИ?

АДВОКАТЛАР ПАЛАТАСИ ВАКИЛИ:
Адвокатлик фирмасига ишга кирган ҳар бир адвокат шерик ўлароқ, яъни таъсис ҳужжатларига ўзгартириш киритган ҳолда қабул қилиниши шартлиги ҳеч бир қонун ёки қонуности ҳужжатида белгиланмаган...

http://advokatnews.uz/xabar/1895.html

Қанотимизга қўшилинг ва уни яқинларингизга ҳам таклиф қилинг! 👇https://t.me/joinchat/UOEQ2Gh4SRmWqxZG
13 НАФАР АДВОКАТ ЛИЦЕНЗИЯСИНИНГ АМАЛ ҚИЛИШИНИ ТУГАТИШ ТЎҒРИСИДА ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛИНГАН...

Шуҳрат СОДИҚОВ,
Адвокатлар палатаси раисининг биринчи ўринбосари:

Адвокатлар Палатаси ҳузуридаги ҳудудий малака комиссиялари томонидан 2020 йил давомида кўриб чиқилган интизомий ишларда 112 нафар адвокатга нисбатан огоҳлантириш, 26 нафар адвокатга нисбатан лицензиясининг амал қилишини тўхтатиш, 13 нафар адвокатга нисбатан лицензиясининг амал қилишини тугатиш тўғрисида қарорлар қабул қилинган. Бу қарорларнинг 9 таси Олий малака комиссияси томонидан ва 1 таси суд томонидан бекор қилинган.

Ушбу рақамлар Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси Бошқарувининг бугун бўлиб ўтган навбатдаги мажлисида маълум қилинди. Зеро, мажлисда, кун тартибидаги боошқа масалалар қатори Адвокатлар Палатасининг 2020 йилдаги фаолияти юзасидан ҳисобот ҳам тингланди.

Мазкур ҳисобот тафсилотлари билан тасвирли лавҳамизда тўлароқ танишишингиз мумкин: 👇
https://youtu.be/jht1uVr6t3c

Қанотимизга қўшилинг ва уни яқинларингизга ҳам таклиф қилинг! 👇https://t.me/joinchat/UOEQ2Gh4SRmWqxZG
СУДЛАР ВА СУДЬЯЛАР ПРОКУРАТУРАДАН, АМАЛДОРЛАРДАН ХОЛИ БЎЛА ОЛМАЯПТИ...

Усмонхон САЛОҲИДДИНОВ,
адвокат (Наманган
):

Advokannews.uz сайтимиздан Олий суднинг 2020 йил давомидаги жиноят ишлари бўйича судлар фаолияти ҳақида ахборотини ўқир эканман, бир рақам менинг эътиборимни тортди: Олий суднинг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан бир йил давомида назорат тартибида кўрилган ишларда 969 нафар шахсга нисбатан қуйи судлар томонидан чиқарилган қарорлар бекор қилиниб, 385 нафар шахсга нисбатан чиқарилган суд қарорлари ўзгартирилибди. Зеро, бу рақамлар бир томондан судлов ҳайъатининг иш кўлами самарадорлигини англатса-да, иккинчи томондан қуйи суд тизимининг етарли лаёқатга эга эмаслигини тасдиқлайди. Ваҳоланки, агар қуйи судларда холислик, беғаразлик, қонунийлик ва адолат (одиллик) барқарор бўлмас экан, бундан фақат оғир ва ачинарли аҳволнигина кутиш мумкин...

Батафсил тўрдаги саҳифамизда 👇:
http://advokatnews.uz/xabar/1898.html

Қанотимизга қўшилинг ва уни яқинларингизга ҳам таклиф қилинг! 👇https://t.me/joinchat/UOEQ2Gh4SRmWqxZG
https://youtu.be/6LTLyiA1BhY

«ЖЕРТВАМИ СТАРОЙ СОВЕТСКОЙ СИСТЕМЫ ПРАВОСУДИЯ СТАНОВЯТСЯ НАШИ ГРАЖДАНЕ!»

Так оценил ситуацию адвокат Даврон САИДОВ, говоря о значимости вчерашнего вебинара «Участие адвокатов по уголовным делам в досудебных процедурах доказывания», проведенного МНПО «Региональный диалог» совместно с Палатой адвокатов Республики Узбекистан.

Адвокат изначально предвидел большую практическую пользу этого мероприятия и не ошибся. В ходе выступлений докладчиков было озвучено много примеров из зарубежной практики, в частности, участники узнали о том, как адвокаты в США и ЕС проводят досудебную работу, представляя лиц, которым предъявлены уголовные обвинения.

К сожалению, из-за отсутствия переводчиков нет возможности поделиться выступлениями иностранных экспертов в полном виде, но отрывки самых лучших докладов мы постараемся представить вашему вниманию.

Қанотимизга қўшилинг ва уни яқинларингизга ҳам таклиф қилинг! 👇https://t.me/joinchat/UOEQ2Gh4SRmWqxZG
Тамила РАХМАТУЛЛАЕВА,
адвокат:
«ПРОБЛЕМА АДВОКАТУРЫ НЕ В ГОСОРГАНАХ, А В НАС САМИХ!..»

«Когда я прихожу в какое-либо учреждение (колонию по исполнению наказаний, следственный или судебный орган и т.д.), всегда открыто выражаю недовольство нарушением установленного законодательством порядка, на что почти во всех случаях слышу одно и тоже: «Вы что, самая умная здесь? Сюда каждый день приходят по 10-20 адвокатов, и никто ничего не заявляет, а вам что больше всех надо?! — говорит адвокат адвокатского бюро «TamiLaw». — Эти факты говорят о том, что все эти 10-20 адвокатов плывут по течению. Почему они не обращают внимание на то, что замечаю я. В результате с нами и обращаются не так, как подобает.

Подробно в следующем номере газеты "Advokat Press".

Подписывайтесь на наш канал и советуйте его близким!
https://t.me/joinchat/AAAAAFDhENgXbeO9NRFjGg
Гўзал САЙФИЕВА,
ЎзР АПда департамент бошлиғи:
— Бу кун мамлакатимиз адвокатураси учун тарихий кун бўлди. Аввало, Адвокатлар палатасининг ташаббуси Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан қўллаб-қувватланганининг ўзи эътирофга лойиқ бир қадамдир. Унинг илк натижаси сифатида эса Палатада махсус ташкил этилган ўқув суд залида Тошкент шаҳар иқтисодий суди апелляция инстанциясининг сайёр суд мажлиси бўлиб ўтди ва Тошкент шаҳрида фаолият юртадиган ёш адвокатлар ва стажёрлар суд жараёнини бевосита кузатиш имконига эга бўлишди.

Суд мажлиси якунлангач эса Адвокатлар палатаси Бошқаруви аъзоси, “My Lawyer” адвокатлик фирмаси адвокати, Тошкент давлат юридик университети ўқитувчиси Жамшид Турдалиев маҳорат дарси кўринишида машғулот ўтказди. Машғулотда тингловчилар ҳам ўзлари гувоҳ бўлган сайёр суд мажлисида тарафларнинг суд муҳокамасига қай даражада тайёр бўлиб келганлари, қандай имкониятлардан фойдаланганлари, қайси камчилик ва хатоларга йўл қўйганлари масаласини кенг муҳокама қилишиб, ўзаро фикр алмашдилар.

Шунингдек, суд мажлисидан сўнг Тошкент шаҳар иқтисодий суди апелляция судлов ҳайъати судьялари Мақсуд Саидов, Муҳиддин Султонов ва Равшан Рашидовлар Адвокатлар палатаси раиси Алим Эрназаров билан биргаликда тингловчилар билан очиқ мулоқот ўтказди.

Тафсилотлар тўрдаги саҳифамизда 👇:
http://advokatnews.uz/xabar/1901.html

Қанотимизга қўшилинг ва уни яқинларингизга ҳам таклиф қилинг! 👇https://t.me/joinchat/UOEQ2Gh4SRmWqxZG
СУД НЕГА АДВОКАТГА ЧОРА КЎРМАДИ?

АДВОКАТЛАР ПАЛАТАСИ ВАКИЛИ:
Адвокатлик фирмасига ишга кирган ҳар бир адвокат шерик ўлароқ, яъни таъсис ҳужжатларига ўзгартириш киритган ҳолда қабул қилиниши шартлиги ҳеч бир қонун ёки қонуности ҳужжатида белгиланмаган...

http://advokatnews.uz/xabar/1895.html

Қанотимизга қўшилинг ва уни яқинларингизга ҳам таклиф қилинг! 👇https://t.me/joinchat/UOEQ2Gh4SRmWqxZG
https://youtu.be/-XZaO0ydGUk

Усмонхон САЛОҲИДДИНОВ:
“ДАВЛАТ ИДОРАЛАРИНИНГ АДВОКАТГА МУНОСАБАТИ ТУБДАН ЎЗГАРМАДИ...”


Тажрибали ва ёши улуғ адвокатнинг фикрича, адвокатура соҳасига доир қонунчилик бўйича мамлакатимиз ҳатто Россиядан ҳам ўтиб кетган, аммо уларнинг ижроси борасида, адвокат ҳуқуқларининг амалда таъминланиши борасида ҳали камчиликлар етарлича. У суҳбатимиз давомида бу фикрини бир неча мисоллар билан асослашга ҳаракат қилди. Жумладан, ҳатто Олий суд томонидан процессуал қонун талаблари бузилган ҳолда ишларни адвокатсиз кўриш ҳолатлари мавжудлиги, процессуал кодексларда оддий суриштирувчининг мақоми белгиланган бўлса-да, адвокат мақоми акс этмагани, терговчининг мустақил эмаслиги оқибатида келиб чиқадиган муаммолар, Адлия вазирлиги ўтказган мулоқотда ДХХ ходими томонидан билдирилган муносабат жиддий муаммони акс этирувчи белги экани, судьялар томонидан ҳам адвокатларга нисбатан очиқча ҳурматсизлик қилиниши каби кўплаб масалалар тилга олинди.

Тўрдаги Advokatnews.uz нашримиз, “Advokat” ойномаси ва “Advokatmedia” рўзномаси таҳририятлари томонидан янги ташкил этилган “Адвокат билан юзма-юз” рукнимизнинг илк сони қаҳрамони, Наманган шаҳридаги “Adolat darchasi” адвокатлик бюроси адвокати Усмонхон САЛОҲИДДИНОВ билан бўлган бу мулоқотимиз суд-ҳуқуқ соҳасига алоқадор мутахассисларни бефарқ қолдирмайди деб ўйлаймиз. Суҳбатнинг тўлиқ шакли тез орада эълон қилинади.

Фикр ва мулоҳазаларингизни кутамиз!

Қанотимизга қўшилинг ва уни яқинларингизга ҳам таклиф қилинг! 👇https://t.me/joinchat/UOEQ2Gh4SRmWqxZG
Вероника ХОРРЕР:
«ПАЛАТА АДВОКАТОВ РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН СЧИТАЕТСЯ ВАЖНЫМ ПАРТНЕРОМ ФЕДЕРАЛЬНОЙ ПАЛАТЫ АДВОКАТОВ ГЕРМАНИИ!..»


Член правления Палаты адвокатов Республики Узбекистан Джамшид Турдалиев стал первым гостем и участником международного подкаста «Один мир – одна юридическая профессия», организованного Федеральной палатой адвокатов Германии (BRAK).

Директор международного департамента BRAK, доктор права и ведущая международного подкаста Вероника ХОРРЕР интересовалась происходящими реформами в сфере адвокатуры Узбекистана, положением женщин в юридической профессии, подчеркнула важность международного сотрудничества между национальными ассоциациями адвокатов.

Представляем вашему вниманию полную аудио версию беседы:
https://youtu.be/s1500jOmmTo

Источник: https://brak.de/brak-podcast-international
РЎЗНОМАГА ҚЎШИБ УСЛУБИЙ ҚЎЛЛАНМА ҲАМ ОЛАСИЗ!...

"ADVOKAT PRESS"нинг 3-сони билан бирга тарқатиш учун тайёрланган қўлланмада қуйидагилар жамланган:
— Ўзбекистон Республикаси Олий судининг ЖИБ судлов ҳайъати томонидан 2020 йилда назорат тартибда кўрилган ишлар бўйича суд амалиёти ҳисоботи;
— Хадича Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази ва унинг ҳудудий бўлимлари рўйхати;
— Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази ва унинг ҳудудий бўлимлари рўйхати;
— экспертизалар турлари ва уларнинг нархлари;
— Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар судларининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси ИИВ, Ўзбекистон Респуликаси Солиқ қўмитаси ва уларнинг ҳудудий бошқарма ва бўлимлари манзиллари, телефон рақамлари, раҳбарларининг қабул кунларига доир маълумотлар.

Кейинги режалаштирилаётган услубий қўлланмалар учун ҳам шу каби адвокатлик фаолияти учун жуда муҳим бўлган маълумотлар жамланмоқда.

Батафсил тўрдаги саҳифамизда:
http://advokatnews.uz/xabar/1903.html

Қанотимизга қўшилинг ва уни яқинларингизга ҳам таклиф қилинг! 👇https://t.me/joinchat/UOEQ2Gh4SRmWqxZG
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
СУДЬЯЛАР ОЛИЙ МАКТАБИ фаолияти Сизнингча бугунги кун талабларига мосми?

"O`zbekiston 24" телеканалида намойиш қилинган лавҳани кўриб, фикр-мулоҳазаларингиз билан ўртоқлашасиз деган умиддамиз.

https://t.me/joinchat/UOEQ2Gh4SRmWqxZG
Channel name was changed to «Huquqiy maslahat»
Channel photo updated