Tunda ko’chada yurganlarni PPS olib ketishga haqqi bormi?
Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 22-iyuldagi 399-son “Ichki ishlar organlari patrul-post xizmati faoliyatiga zamonaviy axborot texnologiyalarini joriy etish chora-tadbirlari to‘g‘risida”gi qarori bilan 2023-yil 1-yanvardan boshlab ichki ishlar organlari faoliyatiga bosqichma-bosqich “E-patrul” tizimi joriy etilib, fuqaroning shaxsini aniqlash uchun ichki ishlar bo‘limiga olib borish amaliyotidan voz kechildi hamda barcha ma’lumotlar joyida planshet orqali tekshirilib, ichki ishlar organlari patrul-post xizmati xodimlarining faoliyati “bodikamera”dan foydalangan holda amalga oshirilishi yo‘lga qo‘yildi https://lex.uz/docs/-6126561
✅ Patrul-post xizmati saf bo‘linmalari xodimlari quyidagi hollarda fuqarolarni to‘xtatishi va shaxsini tasdiqlovchi hujjatlar yoki “E-patrul” tizimi orqali ularning shaxsini aniqlashi mumkin.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/Advokat_Amirov

Ҳозирги кунда Ўзбекистон ҳудудида:
• меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 1 155 000 сўм;
• базавий ҳисоблаш миқдори – 375 000 сўм;
• пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 428 000 сўм;
• ёшга доир энг кам пенсия – 834 000 сўм;
• ногиронлик пенсиялари, жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори – 920 000 сўм;
• меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 920 000 сўм;
• белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан (834 000 сўмдан) 920 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсиялари – 920 000 сўм;
• зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа – 745 000 сўм;
• иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 745 000 сўм.

Замминистрнинг қизи озодликда, фуқаро қамоққа олинди
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири собиқ ўринбосари Тўраевнинг қизи Анаис 9,95 миллирд сўмлик сохта шартномалар ортидан давлат маблағларини талон-тарож қилиб, 5,1 ойга озодликдан маҳрум қилинди. Суд унинг 5 ёшга тўлмаган фарзанди борлигини инобатга олиб, қамоқ қўлламади.
2021 йилда ТошМИ олдидаги дорихоналарнинг биридан "Редуксин" оздирувчи препаратини сотиб олган, ҳомиладорлиги учун унинг бир қутисини ичиб, қолганини эълон орқали 450 минг сўмга сотган М. Д. ни 2 йилга озодликдан маҳрум қилиб, суд залидан қамоққа олди. М. нинг 2, 3 ва 5 ёшдаги уч нафар фарзанди бор.
Уйида фойдаланилмай қолган 3 қути "Редуксин"ни телеграм орқали эълон бериб, харидордан ўзининг пластик картасига тушириб олган жувонни Бухоро вилояти Олот тумани суди психотроп дори сотувчи жиноятчига айлантирди.
Хуллас, постимдан сўнг турли расмий идораларнинг тушунтиришлари, бечора жувонни гўрдан олиб, гўрга тиқадиган изоҳлари чиқса керак, ҳаммасини тасаввур қилиб турибман. Чунки Олот судидаги ноинсофларнинг бошида шулар турибди, ўтган гал айтганимдек, тизимда гангрена бошланган аллақачон.
Хонимлар, агар эрингиз ёки отангиз замминистр ёки каттароқ амалдор бўлмаса, оздирувчи препаратлар ичманг. Қадди-қоматингиз ўртача бўлса ҳам озодликда юришга нима етсин.
Ҳуқуқ фаоли Абдурахмон Ташанов

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда квадроберлар 15 суткагача ҳибсга олиниши мумкин
Manba: Telegram
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/Advokat_Amirov
Manba: Telegram
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/Advokat_Amirov
Судья интизомий ва маъмурий жавобгарликни фарқига бормайди(ми)!?
Мирзо Улуғбек туман прокурори адвокатлик сўровимга ўз вақтида жавоб бермаганлиги учун шу туман судига уни қонунда белгиланган тартибда маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисида ариза киритдим.
ЖИБ Мирзо Улуғбек туман суди судьяси Санжар Абдуганиев 2024 йил 21 октябрь куни соат 09:00 да аризамни кўриб чиқиши ҳақидаги чақирув хатини кўриб, роса хурсанд бўлдим. Чунки судья шу туманнинг прокурорига нисбатан маъмурий ишни кўришга ўзида қатъият топа олиши мен учун судларимиз мустақиллиги сари қўйилган шахдам қадам эди. Лекин қаттиқ адашибман.
Белгиланган вақтда судга бориб билдимки, ҳеч қандай суд мажлиси бўлмайди. Эрта хурсанд бўлибман. Ундан ҳам қизиғи эса эртаси куни бўлди.
Уйимга ушбу судьянинг 2024 йил 16 октябрда (саналарга эътибор қилинг) менга ёзган хати келди. Ажабланарли жойи шундаки, хатда менинг аризам кўрмасдан қолдирилганлиги кўрсатилибди.
Судья ўзининг хатида менга прокуратура органлари ходимларини интизомий жавобгарликка тортиш тартибини, шунингдек ҳарбий хизматчилар ва ички ишлар органлари ҳамда Миллий гвардия оддий аскар ва бошлиқларини маъмурий жавобгарликка тортиш тартибини эринмасдан тушунтириб чиқибди.
1) Мен Мирзо Улуғбек туман прокурорини интизомий жавобгарликка тортишни сўрамаган бўлсам, у ҳарбий хизматчи, ички ишлар органлари ёки Миллий гвардия ходими ҳисобланмаса, судья бу хатни ёзиш билан менга нима демоқчи бўлган?
2) Наҳот судья интизомий жавобгарлик билан маъмурий жавобгарликнинг фарқига бормаса?
3) Балким унинг нима демоқчи эканлигини жамоатчиликка Судьялар олий кенгаши раиси Холмўмин ака Ёдгоров тушунтириб берар?!
Адвокат Р.Муҳаммадиев
@manifestcanal

Qonunni aylanib o'tishning yo'li
😂😂😂😂😂😂😂😂😂😂😂😂
Manba: https://www.instagram.com/reel/DBT8ULZMJDP/?igsh=Y25wZGR6MngwdXFy

Солиқ ҳисоботларини ўз вақтида топширмаганлик учун маъмурий жаримага тотилишим мумкинми?
Сизларга айнан қайси ҳаракат учун жавобгарлик белгиланган ўзи? Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 175-моддаси 3-қисмига биноан Солиқ ҳисоботини ўз вақтида тақдим этмаслик — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида, мансабдор шахсларга эса — ўн баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Мазкур 175-модданинг охирги қисмида эса Фискал белгиларни акс эттириш ёхуд автоматлаштирилган ҳисобга олиш ўлчов воситалари билан жиҳозлаш ёки солиқ органларининг ахборот тизимлари билан интеграция қилинишини таъминлаш ва солиқ органларига тегишли ахборот бериш бўйича қонунчиликда белгиланган талабларни ёки тартибни бузиш — мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг юз баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/Advokat_Amirov
Сизларга айнан қайси ҳаракат учун жавобгарлик белгиланган ўзи? Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 175-моддаси 3-қисмига биноан Солиқ ҳисоботини ўз вақтида тақдим этмаслик — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида, мансабдор шахсларга эса — ўн баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Мазкур 175-модданинг охирги қисмида эса Фискал белгиларни акс эттириш ёхуд автоматлаштирилган ҳисобга олиш ўлчов воситалари билан жиҳозлаш ёки солиқ органларининг ахборот тизимлари билан интеграция қилинишини таъминлаш ва солиқ органларига тегишли ахборот бериш бўйича қонунчиликда белгиланган талабларни ёки тартибни бузиш — мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг юз баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/Advokat_Amirov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қарор 48 соат ичида жўнатилмаганлиги жаримани тўламасликка асос бўлмайди
МЖтК га киритилган ўзгартиришга кўра, йўл ҳаракати қоидалари бузилиши тўғрисидаги маълумот жарима солиш ҳақида қарор чиқаришга ваколатли бўлган шахсга махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган пайтдан эътиборан 48 соат ичида юборилмаган тақдирда иш юритиш тугатилади.
Бу ерда гап қарорнинг ҳуқуқбузарга жўнатилиши ҳақида кетмаяпти, маълумот қарор чиқаришга ваколатли бўлган шахсга жўнатилиши ҳақида кетмоқда. Ваколатли шахс эса қарорни 15 кун ичида чиқариши мумкин (МЖтК 305-м.). Қарор чиқарилгач эса 3 кун ичида ҳуқуқбузарга юборилади (МЖтК 309-1-м.).

Ҳукмнинг ижросини кечиктириш мумкинми?
ЖИНОЯТ-ПРОЦЕССУАЛ КОДЕКСИнинг 533-моддасига кўра,
1) маҳкум жазони ўташига монелик қиладиган даражада оғир касал бўлиб қолганида — у соғайгунча;
2) ҳукмни ижро этиш пайтигача маҳкума ҳомиладор бўлиб қолса — бир йилдан ошиқ бўлмаган муддатга;
3) маҳкуманинг ёш боласи бўлса — у уч ёшга тўлгунга қадар;
4) жазони дарҳол ўташни бошлаш табиий офат, оиланинг меҳнатга яроқли ягона аъзоси оғир касал бўлиб қолганлиги, вафот этганлиги оқибатида ёки бошқа фавқулодда ҳолатлар маҳкум ёки унинг оиласини жуда мушкул аҳволга солиб қўйиши мумкин бўлса — уч ойдан ошмаган муддатга.
Ҳукмнинг жарима солиш, фуқаровий даъвони қаноатлантириш ёки келтирилган зиённи қоплаш қисмининг ижро этилишини олти ойгача кечиктириш ёки тўловларни бўлиб-бўлиб тўлаш масаласини судья маҳкумнинг моддий аҳволини эътиборга олиб ҳал қилади.
Ўта хавфли рецидивистларга ва ўта оғир жиноят содир этган шахсларга нисбатан ҳукмнинг ижросини кечиктириш мумкин эмас.

🔹 Хизмат хақи ичига нималар киради?;
🔹 Нима кафолат берилади ариза бўйича?;
🔹 Суд аниқ бекор қиладими ишқилиб?;
🔹 Тўлов (50-100 минг сўм) ичида ўзиз қатнашасизми судда?;
🔹 Гарантия берасизми жарима бекор бўлишига?
🤦♂ Хуллас ариза ёзиб бериш хизмати юзасидан бугун фақат саволлар берилди.
💰 Профессионал химоя ва адолат учун пул қизғонган одам яхшиси жаримани индамай тўлаб қўяверсин.
‼️ Охиригача бораман деган принцпиал одамларгина судлашади.
🤦♂ Кун давомида 30 га яқин одам хизматдан фойдаланиш бўйича ёзди аммо биронтаси тўлов қилмади.
🤫 No comment
⌛️ Шу билан ариза ёзиб бериш хизмати ёпилди.
#nocomment
Manba: @abdumalikovich_uzb

Ўлганимизда пулларимиз қолиб кетади, аммо тириклигимизда сарфлашга пулимиз йўқ!
• Эртага ишлатаман деб олиб қўйган нарсаларимиз бошқаларга қолиб кетиши мумкин!
• Энг сўнги модел телефоннинг етмиш фоиз функциясини ишлатмайсиз!
• Люкс машинангиздаги етмиш фоиз қурилмалари сиз учун кераксиз!
• Яшаш учун қурган ҳашаматли уйингизнинг етмиш фоизидан фойдаланмайсиз!
• Кийим жавонингиздаги кийимларингиздан етмиш фоизи кийилмайди!
• Умрингиз мобайнида топган маблағингизнинг етмиш фоизи бошқаларга насиба бўлади!
• Шундай экан бой бўла олмасангизда бахтли бўлишга урининг!
• Чунки бахт кўп нарсани қўлга киритишда эмас, балки қўлга киритган нарсангиз билан хурсанд бўла олишда!
• Яқинларингизга вақт ажратинг, бўлмаса вақт сизни яқинларингиздан ажратади!
©️ Уильям Голдинг, Инглиз адиби, шоир

ДХХ: Тошкент вилоятида МИБ, солиқ, божхона ходимлари пора билан ушланди
Коррупцияга қарши курашиш доирасида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Тошкент вилоятида бир нечта тезкор тадбирлар ўтказилди.
Жумладан, Мажбурий ижро бюросининг Қибрай туман бўлими давлат ижрочиси фуқаронинг кредит қарздорлиги сабабли хатловга олинган мол-мулкини аукцион савдоларга чиқармаслик ҳамда унга нисбатан ўзининг иш юритувида бўлган ижро ишини тугатиб бериш эвазига 5 минг АҚШ доллари талаб қилиб, муқаддам 2 минг АҚШ доллари олади.
Лекин, давлат ижрочиси қолган 3 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда давлат ижрочисига нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Зангиота туманида кузатилган ҳолатда, туман солиқ инспекциясининг шўъба бошлиғи вазифасини бажарувчи шахс қурилиш моллари ишлаб чиқаришга ихтисослашган оилавий корхонанинг фаолиятига раҳнамолик қилиш ва 1 йил давомида текширув ўтказмаслик эвазига 1200 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Мазкур мансабдор шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.
Кейинги ҳолатда эса Тошкент вилояти божхона бошқармасининг “Яллама” чегара божхона пости инспектор-суриштирувчиси тақиқланган товарларни тадбиркор томонидан мамлакатимизга олиб кириш бўйича содир этилган ҳуқуқбузарликни судда кўриб чиқилиши жараёнида мансабдор танишлари орқали унга енгиллик яратиб бериш ва ушбу товарларни Ўзбекистондан қайтариб олиб чиқиб кетишида ёрдам бериш эвазига 1000 АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
Терговга қадар текширув давомида божхона инспектори мазкур масалада кўмаклашиш учун муқаддам 300 АҚШ доллари олганлиги ҳам маълум бўлди.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.
Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿

Бу оилада ҳамма адвокат
Қарши шаҳрида шундай оила бор – барча аъзолари адвокатлик касбини эгаллаган.
Ота-она, икки ўғил, икки қиз.
Барча алоҳида-алоҳида тузилмаларда ишлайди.
Тўнғич қиз – ҳайъатда, қолганларнинг ўз бюролари бор.
Она 20 йилдан зиёд мактабда ўқитувчи бўлган ва 47 ёшида, тўнғич ўғли билан баравар юридик университетни тамомлаган.
Қизиқми?
“Advokat” журналининг 5-сонида ўқинг.

“Адвокатнинг қай даражада кучли (тажрибали, билимли, муваффақиятли) эканлигини қандай қилиб билсак бўлади?” деб кўп сўрашади мандан.
Шу саволга жавоб беришга ҳаракат қилдим, бу мани ўта шахсий фикрим, сиз бу фикрларга қўшилиш ёки қўшилмаслик ҳуқуқига эгасиз. Фикрларни мурожаат қилувчи (мижоз) адвокатнинг билимини олдиндан била олмаслигини инобатга олиб бердим.
Демак, кучли адвокат:
1. Офиси мавжуд (ижара бўлса ҳам);
Изоҳ: Тайинли иш жойи йўқ бўлган адвокатга ишонч билдириш ёки билдирмаслик ўз ихтиёрингизда, лекин шуни билингки, кучли адвокатларнинг 100% ҳаммасида иш жойи, яъни офиси бор.
2. Авто транспорт воситаси ёки ҳайдовчиси бор;
Изоҳ: Адвокатни ўзингиз олиб юришни (судга, терговга, бошқа идораларга) хоҳласангиз, ёки ҳужжатларингиз таксида йўқолиб қолишига, адвокатнинг ҳамма жойда кечикиб юришига (жамоат транспортида юрганлиги учун) ёки умуман келмаслигига рози бўлсангиз, бу бандга аҳамият бермасангиз ҳам бўлади.
3. Тоза, саранжом кийим (усти-бош) ва ташқи кўриниш;
Изоҳ: Ғижим, кир кийимда юрган адвокатлар ўзини ҳурмат қилмайди, судья, терговчи ва прокурорлар ҳам уларни ҳурмат қилмайди, ўзини ҳурмат қилмаган адвокат, сизнинг ишингизга ҳам муносабати шунақа бўлади, кучли адвокатлар орасида кир ёки ғижим кийимда юрганларни шу пайтгача учратмаганман.
4. Бир ишни 12-13 млн сўмдан кам нархга олмайди;
Изоҳ: Кучли адвокатлар ҳам камроқ суммага рози бўлиб ишлаши мумкин, лекин бу жуда камдан-кам содир бўладиган вазият, кучли адвокат ўзини, ўзининг вақти ва меҳнатининг қадрини билади, шунинг учун унинг хизматлари арзон бўлмайди.
5. Ёрдамчиси (ёки ёрдамчилари) бўлади;
Изоҳ: Кучли адвокатга кўп мурожаат қилишади, демак бир ўзи ҳамма масалага улгурмайди, шунинг учун ўзига албатта ёрдамчи ёки ёрдамчилар олади.
6. Яшаш тарзи (дам олиши, саёҳатларга чиқиб туриши), моддий таъминоти яхши бўлади (буни сезмасликнинг имкони йўқ);
Изоҳ: Кучли адвокатларнинг ичида камбағали бўлмайди, кучли адвокатга нисбатан талаб ҳар доим юқори бўлади, шу сабабдан кучли адвокатнинг ҳаёт тарзи ҳам яхши бўлади.
7. Олдиндан ишнинг ижобий натижаси бўйича кафолат қилмайди (яъни “гарантия” бермайди)
Изоҳ: Тоғ-тоғ ваъдалар беряптими? Билингки, бу адвокат нима қилиб бўлса ҳам пулингизга эга чиқмоқчи, кейинчалик “узр, ўхшамай қолдида” деб қутулади сиздан. Кучли адвокат масалани сизнинг фойдангизга ҳал қилиш бўйича ҳеч қачон кафолат бермайди.
8. Даллол, воситачи бўлишга зинҳор рози бўлмайди.
Изоҳ: Кучли адвокат фақат ўз билими, ўз тажрибасига таянади, кимларнидир олдида “муттаҳам” бўлишни хоҳламайди, ўз репутациясини юқори даражада ушлаб юришга ҳаракат қилади.
@generalissimo_marshal

“Судьяларда қатъият етишмаяпти”
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси Бахтиёр Исломов бугун адвокатлар ҳамжамияти вакиллари билан бўлиб ўтган очиқ мулоқот чоғида икки марта шу гапни такрорлади.
Биринчи марта – адвокат сўровига жавоб бермаган ёки етарлича жавоб бермаган мансабдор шахсларни МЖтКнинг 197-1-моддаси бўйича жавобгарликка тортиш масаласи ҳақида гап кетганида.
“Бу муаммодан хабаримиз бор. Шахсга доир маълумотларни баҳона қилиб адвокатларнинг шикоятлари қабул қилинмаяпти ёки қабул қилинса ҳам, кўп ҳолларда айбдор мансабдор шахс қолиб иш юритувчи, ёрдамчи каби адвокат сўровига жавоб қайтаришга ваколатли бўлмаган ходимлар жавобгарликка тортилмоқда. Ҳақиқий айбдорни жазолаш учун судьяларимизда қатъият етишмаяпти”, деди Олий суд раиси.
Б.Исломов қамоққа олиш эҳтиёт чорасини қўллаш ҳақидаги илтимосномалар судлар томонидан деярли ёппасига қаноатлантирилаётгани масаласи кўтарилганида ҳам шу гапни такрорлади.
Олий суд раиси республикада судья кадрларга ўткир эҳтиёж йўқлигини, ҳар йили етарлича судья штатлари очилаётганини, бироқ уларнинг малакаси ҳали талаб даражасида эмаслигини тан олди.