АДУ, Сиртқи (махсус сиртқи) бўлими.
1.46K subscribers
2.07K photos
100 videos
621 files
3.96K links
Download Telegram
#Биласизми

🔰Қонунчиликка кўра, Математика фанини билиш даражасини баҳолаш бўйича миллий сертификатлаш тизими жорий қилинган.

☑️ Миллий сертификатлаш тизими доирасида:

🔹 математикани билиш даражасини баҳолаш ва бу тўғрисида миллий малака сертификатини бериш ўрнатилган тартибда Давлат тест маркази томонидан амалга оширилади;

🔹 математикани билиш даражасини баҳолаш табақалаштирилган ҳолда амалга оширилади;

🔹 имтиёз бериладиган даражадаги миллий сертификатга эга абитуриент давлат ОТМга ўқишга киришда математика фанидан тест синови топширишдан озод этилади ва унга математика фани учун белгиланган максимал балл берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 Таълим муассасаларининг камида С1 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро тан олинган сертификатга эга хорижий тиллар (инглиз, француз, немис, испан, итальян, араб, хитой, япон, корейс, турк, форс, пушту, дари, урду, ҳинд) ўқитувчиларига уларнинг базавий тариф ставкасига нисбатан ҳар ойлик 50 фоиз миқдорида қўшимча устама ҳақи тўланиши белгиланган.

❗️Бунда ўқитувчиларининг халқаро сертификатни олиш учун имтиҳон топшириш билан боғлиқ харажатлари қоплаб берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

Дафтар четидаги қизил чизиқ нима учун керак эканлигини биласизми?

Сиз бу қизиқарли фактларни аввал аниқ эшитмагансиз.

———————————

Знаете, зачем нужна красная линия на краю тетради?

Эти интересные факты вы точно еще не слышали.

@talim_obrazovaniye
👉 Ойлик маошни ҳисобловчи бот
#Биласизми

❗️Олий таълим муассасаларининг педагогика йўналишларида кундузги, кечки, сиртқи бўлимларнинг 3-4-курсларида ўқиётган шахслар давлат мактабгача таълим тизимида педагогик фаолиятни амалга ошириши мумкин.

☑️ Бунда уларга ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотга эга бўлган тегишли лавозимдаги ходимнинг базавий тариф ставкаси сингари базавий тариф ставкаси белгиланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

❗️Педагог ходимлар учун йиллик узайтирилган меҳнат таътили давомийлиги меъёрлари.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

❗️Давлат боғчаларида педагогларнинг ҳафталик иш юкламасини биласизми?

Батафсил инфографикада👆

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰Қонунчиликка кўра, ҳар йили ёшларга мўлжалланган бадиий асарлар муаллифларини рағбатлантириш мақсадида "Болалар ва ёшлар учун энг яхши китоб" танловини ташкил этиш белгиланган.

▶️ Унга кўра, танловда ғолиб деб топилган муаллифларга биринчи ўрин учун — 100 миллион сўм, иккинчи ўрин учун — 75 миллион сўм, учинчи ўрин учун — 50 миллион сўм мукофот маблағлари ажратилиши белгиланган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

🚫 Қонунчиликка кўра, педагогнинг зиммасига товар ва хизматларни сотиб олиш мажбуриятини юклаш, шу жумладан иш ҳақидан унинг ёзма розилигисиз товар ва хизматлар учун маблағ ушлаб қолиш тақиқланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

🚫 Қонунчиликка кўра, педагогдан унинг касбий мажбуриятларига тааллуқли бўлмаган ҳисоботларни ва бошқа маълумотларни, шу жумладан аҳолининг солиқлар, коммунал тўловлар, кредитлар ва бошқа қарздорлиги тўғрисидаги маълумотларни, битирувчиларнинг бандлиги таъминланганлиги ҳақидаги ҳисоботларни шакллантиришини ва тақдим этишини талаб қилиш тақиқланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰Педагогларнинг фаолиятига таълим олувчилар билимини тўғри ва холис баҳолашига таъсир кўрсатиш орқали аралашиш ёки педагогнинг хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш:

фуқароларга БҲМнинг 7 бараваридан 10 бараваригача, мансабдор шахсларга эса 10 бараваридан 15 бараваригача жарима солишга сабаб бўлади.

📁 Мазкур ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин 1 йил давомида такрор содир этилса:

фуқароларга БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача, мансабдор шахсларга эса 15 бараваридан 20 бараваригача миқдорда жарима солишга ёки 15 суткагача маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot