АДУ, Сиртқи (махсус сиртқи) бўлими.
1.39K subscribers
2.07K photos
100 videos
621 files
3.96K links
Download Telegram
Forwarded from Bankvabiznes.uz
#Тезкор_хабар
Ўзбекистон Ресбуликаси Марказий банки 2019 йил 25 февралдан бобомиз Мирзо Улуғбек тасвири туширилган 100 минг сўмлик банкноталарни муомалага чикаришини хабар қилди.

(батафсил)👇👇

https://t.me/joinchat/AAAAAEd5qMzOsLiGGBsrzw
#Тезкор

Ўзбекистонда ҳаво кескин совиб кетиши ва Қор ёғиши кутилмоқда. Мамлакатнинг баъзи жойларида кечаси -10 -15 даража совуқ бўлиши мумкин!!

22-24 ноябрда республика ҳудуди бўйича ҳаво ҳарорати кечаси 0-5 даража совуқ, айрим жойларда -8 даража совуққача тушади, кундузи ҳарорат -2 даража совуқдан +3 даража илиққача бўлади.
Мамлакат шимоли ва водийда, Хусусан Андижонда 21-24 ноябрда ҳаво ҳарорати кечаси -10 -15 даража совуқ, кундузи -2 -7 даража совуқ бўлиши кутилмоқда.

❗️Ўтин, кўмирларни ғамлаб қўямиз

Бошқаларни ҳам огохлантиринг!

Kanalga ulaning👇
@asu_uz
#Тезкор

⚡️ Uzbekistan Airways талабалар учун махсус чегирма эълон қилди

Ўз шаҳридан узоқда жойлашган олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабалар жорий йилнинг 28 декабридан 2022 йилнинг 10 январигача Uzbekistan Airways ички авиақатновларига чипталарни 50% чегирма билан харид қилишлари мумкин
👇

https://telegram.me/joinchat/AAAAAD_lW99cezw409xXGA
​​#Тезкор

⚡️ДИҚҚАТ! МУҲИМ ХАБАР!!!

Ҳурматли профессор-ўқитувчилар, ота-оналар ва қадрли талаба-ўқувчилар диққатига!

Хабарингиз бор, 2021 йил 24 декабрда давлатимиз раҳбари томонидан олий таълим тизимини туб ижобий ўзгаришларга олиб келадиган олий таълим муассасаларига молиявий, академик ва ташкилий-бошқарувда мустақиллик бериш борасидаги 2 та тарихий қарор имзоланди. Бу билан эса – Ўзбекистон олий таълим тизимида янги давр бошлаб берилди.

Қарор билан 2022 йил январь ойидан бошлаб республикадаги энг салоҳиятли 35 та олий таълим муассасаларига молиявий мустақиллик берилиши – бу борадаги вазифаларни сифатли тарзда амалга ошириш ва ҳозирданоқ мустаҳкам пойдевор яратишни талаб этади.

Бу ўз навбатида, олий таълим муассасалари бошқарувида янгича тизим асосида ёндашувни талаб этади.

Шу мақсадда, олий таълим тизими тарихида илк маротаба – ректорлар, проректорлар, деканлар ва молия масалаларига масъуллар учун ўз касбий маҳоратини ошириш, янгича тартибда ишлашни бошлаш мақсадида жорий йил 10-24 январь кунлари амалий семинар-тренинглар ташкил этилади.

Шу билан бирга, олий таълим муассасалари кредит-модуль тизимига тўлиқ ўтганлиги сабабли кафедра мудирлари ва профессор-ўқитувчилари учун асосий ишдан ажралган ҳолда ўқувлар барча олий таълим муассасаларида ташкил этилади.

Бу жараёнга олий таълим муассасалари ҳузуридаги барча профессионал таълим муассасалари ҳамда академик лицейлар раҳбарлари ҳам жалб этилади.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, 2021/2022 ўқув йилининг иккинчи ярмини тўлиқ ва пухта тайёргарлик кўрган ҳолда бошлаш мақсадида олий ва профессионал таълим муассасалари, академик лицей талаба-ўқувчилари учун қишқи таътил муддати 2022 йил 24 январга қадар узайтирилди.

Ўз навбатида, қишки таътил даврида олий ва профессионал таълим муассасалари, академик лицейлар талаба-ўқувчиларининг вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида олий таълим муассасалари ректорлари ҳамкорлигида онлайн фан олимпиадалари, интеллектуал викторинлар ташкил этилади.

Барча ёшларимизни ушбу тадбирларда иштирок этиб, ўз салоҳиятларини намоёнда қилишга чорлаб қоламиз!

Талаба-ўқувчиларга ўз уйларидан таълим муассасаларига қайтишларига қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида авиа ҳамда темир йўл чипталари тариф қисмидан 50 фоиз миқдорида чегирма берилиши муддати ҳам 2022 йилнинг 24 январига қадар узайтирилди.

Ва асосийси – 2022 йилнинг 11 январигача бўлган муддатга харид қилинган авиа ва темир йўл чипталари бепул тарзда тегишли муддатга алмаштириб берилади.

Мазкур масалаларни мувофиқлаштириш мақсадида Вазирликда Махсус штаб ташкил этилган бўлиб, барча ташкилий масалалар юзасидан қуйидаги ишонч телефонларига (10-06, 71-246-97-45, 71-246-28-63) мурожаат қилишингиз мумкин!

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
​​#Тезкор

⚡️ДИҚҚАТ! МУҲИМ!!!

Республика махсус комиссияси томонидан
сўнгги кунларда юртимизда коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолати камаяётганлиги юзасидан қарор қабул қилинди.

❗️Унга кўра, 2022 йил 7 февралдан бошлаб олий ва профессионал таълим муассасалари, академик лицейлар ҳамда нодавлат таълим ташкилотларида ўқув жараёни анъанавий шаклга ўтказилади.

Бунда, барча таълим ташкилотларида ниқоб тақиш, ижтимоий масофани сақлаш, шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя этиш ва антисептик воситалардан мунтазам фойдаланиш талаб этилади.

Авиа ва темирйўл чипталари тариф қисмидан 50 фоиз миқдорида чегирмаларини сақлаб қолинади ва 2022 йил 7 февралга қадар авиа ва темирйўл чипталари бепул тарзда бошқа муддатга алмаштириб берилади.

Ҳеч бир талаба ва ўқувчи чиптасиз қолмайди!

Мазкур масалаларни мувофиқлаштириш мақсадида Вазирликда Махсус штаб ташкил этилган бўлиб, 3 февралдан барча ташкилий масалалар юзасидан қуйидаги 71-230-64-64 Call-center ва 10-06 ишонч телефонларига мурожаат қилишингиз мумкин.

👉@eduuz
#Тезкор

⚡️“Барча давлат ташкилотлари ва муассасаларида талабаларнинг ишлашига рухсат берилади – Президент.

Талабал
арга бу хабарни юборинг👇

https://telegram.me/joinchat/AAAAAD_lW99cezw409xXGA
#Тезкор

❗️Шавкат Мирзиёев 2024 йилни «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили » деб эълон қилди
👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFLFhcM5cmyyjC4AnA
#ТЕЗКОР #ХУШХАБАР

Энди контрактга ўқишга кирган талаба 1 йилдан кейин бюджетга алмаштирилиши ёки бюджетда ўқиётган контрактга тушиб қолиши мумкин.

Бундан буён давлат гранти 4 йилга битта талабага эмас, балки ҳар йили юқори баҳоларга эришган талабалар орасида қайта тақсимланади.

Бу ҳақда бугун Шавкат Мирзиёев ҳузурида олий таълим тизими бўйича бўлган тақдимотда айтилди.

Давлатимиз раҳбари бу тизимни адолатли йўлга қўйиш, ёшларга ва ота-оналарга етказиш зарурлигини таъкидлади.

Бу янгиликни тарқатиб қўйинглар.

Канал👉
@VODIYBOZOR