Adliya yangiliklari/Новости юстиции
11.7K subscribers
12.9K photos
1.23K videos
31 files
4.8K links
Adliya vazirligi
🏢Toshkent sh., Sayilgoh, 5
🌐 https://gov.uz/oz/adliya
📞1008
☎️ 0(371)-207-04-54
📥 info@adliya.uz
📲 www.facebook.com/minjustuz
📲 www.youtube.com/c/Adliya
📲 www.instagram.com/adliyanews

🌐 https://t.me/adliyangiliklari_chat
Download Telegram
#Сўраган_эдингиз

Никоҳ даврида ҳадя қилинган мулк учун турмуш ўртоғининг розилиги талаб этилмайди

АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева соҳага оид долзарб масалалар юзасидан саволларга жавоб берди.

2016 йилда турмушга чиққанман. 2018 йилда онам менга ўз номидаги автотранспорт воситасини ҳадя қилиб берган. Ушбу автотранспорт воситасини онамнинг ўзларига қайта ҳадя қилиб бермоқчиман. Бунинг учун турмуш ўртоғимнинг розилиги талаб қилинадими?

Йўқ, талаб этилмайди. Оила кодексининг 25-моддасига асосан эр ва хотиннинг никоҳга қадар ўзига тегишли бўлган мол-мулки, шунингдек улардан ҳар бирининг никоҳ давомида ҳадя, мерос тариқасида ёки бошқа бепул битимлар асосида олган мол-мулки улардан ҳар бирининг ўз мулки ҳисобланади.
_____________

Мен II гуруҳ ногирониман. Уй-жой кадастр ҳужжатларини расмийлаштиришда ногиронлиги бўлган фуқароларга имтиёзлар мавжудми?

Уй-жойнинг кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш тартиби Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 июлдаги 186-сон қарорида белгилаб қўйилган. Ушбу қарорга мувофиқ, I ва II гуруҳлар ногиронлари ва Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари учун уй-жойнинг кадастр ҳужжатларини расмийлаштиришда давлат хизматлари нархи хизматлар умумий қийматининг 50 фоизини ташкил қилади.
_________________

Акам чет мамлакатда яшайди, иккинчи маротаба уйланганиб, 1 нафар фарзанд кўрган. Ўзбекистонда биринчи турмушидан ҳам бир нафар фарзанди бор. Акам ўзининг меросидаги ваколатларини нотариал тасдиқланган ишончнома орқали берса, унинг номидан биринчи хотини судда қатнашса бўладими?

— Амалдаги қонунчиликка кўра, акангиз нотариал тасдиқланган ишончнома билан турмуш ўртоғига ёки бошқа шахсга судда, бошқа тегишли ташкилотларда вакиллик қилиш учун ваколат бериши мумкин.

Мерос иши бўйича мерос гувоҳномаси олиш билан боғлиқ ваколатларни нотариал тасдиқланган ишончнома билан турмуш ўртоғи нотариал идорага мурожаат қилса бўлади.

Бу ҳолатда нотариус чет эл давлати томонидан тасдиқланган ишончномани тегишли тартибда текширгандан сўнг нотариал ҳаракатни амалга оширади.
__________________

Менинг қизим II гуруҳ ногирони. Талаба бўлишни жуда хохлайди. Қонунчиликда ушбу тоифадаги, яъни ногиронлиги бўлган шахсларни ўқишга қабул қилишда имтиёз мавжудми?

— Олий таълим муассасаларига ногиронлиги бўлган шахсларни қўшимча квота асосида ўқишга қабул қилиш тоифасига умумий ўрта таълим (11-синф негизида) ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси (академик лицей, касб-ҳунар коллежи)ни тугатганлиги ҳақидаги ҳужжатга ҳамда I ва II гуруҳ ногиронлиги тўғрисида белгиланган тартибда берилган шаклдаги маълумотномага эга I ва II гуруҳ ногиронлари, шунингдек ногирон болалар киради.

@adliyangiliklari
Audio
#Сўраган_эдингиз

🎙Севара Ўринбоева, Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари:

Карантин чекловлари бўйича тегишли нормаларни ўрнатиш ва бекор қилиш Республика махсус комиссиясининг ваколатига тегишлидир.

Ҳозирда фуқароларни тиббиёт ниқобисиз ҳаракатланишига Республика махсус комиссияси томонидан рухсат берилганича йўқ.

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарик тўғрисидаги кодексининг 54-моддасида эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик чоралари белгиланган.

Ушбу моддага кўра, карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши шароитида ваколатли органнинг махсус талабларига зид равишда жамоат жойларида ниқобсиз бўлиш — базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваригача (1 млн 225 минг сўм) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Шу сабабли, фуқароларимиздан жамоат жойларида тиббиёт ниқобларида бўлишини маслаҳат берган бўлардик.

👆Батафсил қуйдаги аудиода эшитишингиз мумкин

@adliyangiliklari
#Сўраган_эдингиз

Юридик хизмат кўрсатиш марказлари ташкил этилган сўнг марказ ходимлари ўртача ойлик маоши қай даражада бўлади?

2021 йил 29 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Ушбу қарорда белгиланётган янги тартиблар ва кутилаётган натижалар бўйича маълумотларни қуйидаги саволларга жавоб топиш орқали олсак.

👉Батафсил

@adliyangiliklari
#Сўраган_эдингиз

Бугун АОКАда бўлиб ўтган брифинг давомида Адлия вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Севара Уринбаева фуқаролар, ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан кўтарилган савол ва мурожаатларга жавоб берди.

Ассалому алайкум, мен ўтган йили, яъни 2020 йилнинг июль ойларида, 1,5 йилга ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилинганман. Шуни қисқартирсам бўладими?

— Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг
343-моддасида махсус ҳуқуқдан маҳрум этиш муддатини қисқартиришнинг асослари ва тартиби келтириб ўтилган.

Унга кўра муайян муддатга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан ёки ов қилиш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахс меҳнатга ҳалол муносабатда бўлиши ва намунали хулқ-атвори билан ўзини кўрсатган тақдирда, унга нисбатан жазо қўллаган суд бундай ҳуқуқдан маҳрум қилиш муддатини белгиланган муддатнинг камида ярми ўтгач ва суд томонидан тайинланган жарима тўлангач, корхона, муассаса, ташкилот маъмуриятининг илтимоси билан қисқартириши мумкин.

Шундан келиб чиқиб айтишимиз мумкинки, башарти Сиз юқорида санаб ўтилган талабларга жавоб берсангиз, унда ушбу маъмурий жазо муддатини қисқартириш мумкин.

@adliyangiliklari
#Сўраган_эдингиз

Бугун АОКАда бўлиб ўтган Адлия вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Севара Уринбаева фуқаролар, ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан кўтарилган савол ва мурожаатларга жавоб берди.

Собиқ турмуш ўртоғимни алиментдан қарздорлиги мавжуд. Унинг хорижга чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклаш мумкинми? Агар мумкин бўлса бу қандай амалга оширилади?

“Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги  Қонуннинг 42-1-моддасига кўра суд ҳужжати асосида берилган ижро ҳужжатидаги ёки ижро ҳужжати бўлган суд ҳужжатидаги талаблар белгиланган муддатда қарздор жисмоний шахс томонидан узрсиз сабабларга кўра ижро этилмаганда, давлат ижрочиси ундирувчининг аризаси бўйича ёки ўз ташаббуси билан қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклаш тўғрисида қарор чиқаришга ҳақли.

Сиз давлат ижрочисига шу турдаги ариза билан мурожаат қилганингизда аризангизда қарздорнинг чиқиш ҳуқуқларини вақтинча чеклашнинг асослантирилган сабабларини кўрсатиб ўтишингиз лозим бўлади.

Давлат ижрочиси қарздорнинг чиқиш ҳуқуқларини вақтинча чеклашни қўллаш тўғрисидаги ундирувчининг аризасини кўриб чиқиб қарздорнинг чиқиш ҳуқуқларини вақтинча чеклаш тўғрисида қарор чиқаради ёки аризани қаноатлантиришни рад қилади ва ундирувчига асослантирилган жавоб юборади.

@adliyangiliklari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сўраган_эдингиз

Ўлим ҳолатини қайд қилиш қандай тартибда амалга оширилади?

Ушбу саволга Адлия вазирлиги бошқарма бошлиғи Бунёд Азизов жавоб берди.

@adliyangiliklari
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Сўраган_эдингиз

Фармонда илк бор автомобил тарихи давлат хизматидан фойдаланиш мумкин деб кўрсатилган. Автомобил тарихи давлат хизмати нима дегани, шу бўйича тўхталиб ўтсангиз?

Фармонда кўрсатилган имтиёзлардан фойдаланишга тўсқинлик қилинса кимга мурожаат қилиш керак?

Ушбу саволларга Адлия вазирлиги бошқарма бошлиғи Бунёд Азизов жавоб берди.

@adliyangiliklari
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Сўраган_эдингиз

Сертификат, аттестациядан ўтказиш каби масалаларида юз мингдан ортиқ қонунбузилиш ҳолатлари аниқлангани айтилди. Бу қайси давлат органлари?

Ушбу саволга Адлия вазирлиги бошқарма бошлиғи Бунёд Азизов жавоб берди.

@adliyangiliklari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сўраган_эдингиз

АОКАда бўлиб ўтган Адлия вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Севара Уринбаева фуқаролар, ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан кўтарилган савол ва мурожаатларга жавоб берди.

Ассалому алайкум, юридик техникумларга қабул бошланганлиги тўғрисида айтишди. Техникумларда қандай йўналишлар бор, ўқиш муддати неча йил, ўқиш бепулми ёки пуллик? Шулар ҳақида тўлиқроқ маълумот бера оласизми?

@adliyangiliklari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сўраган_эдингиз

АОКАда бўлиб ўтган Адлия вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Севара Уринбаева фуқаролар, ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан кўтарилган савол ва мурожаатларга жавоб берди.

Мен Самарқанд давлат университетининг юридик факултетига ҳужатталаримни топширдим. Шундан сўнг, Тошкент давлат юридик университетида бир нечта йўналиш борлиги ҳақида эшитдим. Энди менда бир савол падо бўлди. Келажакда Самарқанд давлат университетининг юридик факультетини битирганимдан сўнг, ишга жойлашишда йўналишлар бўйича фарқдан келиб чиқиб, рад этиш холатлари келиб чиқмайдими?

@adliyangiliklari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сўраган_эдингиз

АОКАда бўлиб ўтган Адлия вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Севара Уринбаева фуқаролар, ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан кўтарилган савол ва мурожаатларга жавоб берди.

Сўнги вақтларда шаҳар ичидаги дов-дарахтлар кесиш ҳолатларини кўп учратмоқдаман. Ўзи умуман қонунчиликда дов дарахтларни ноқонуний кесганлик учун қандай жавобгарлик чоралари бор?

@adliyangiliklari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сўраган_эдингиз

АОКАда бўлиб ўтган Адлия вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Севара Уринбаева фуқаролар, ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан кўтарилган савол ва мурожаатларга жавоб берди.

Фермер хўжалиги раисиман. Ғалла шартномаси режасини тўлиқ бажарганман. Бироқ тайёрлов ташкилоти томонидан топширилган ғалла учун маблағ тўлаб берилмаяпти. Қонунчиликда бунинг учун қандай жавобгарлик белгиланган?

@adliyangiliklari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сўраган_эдингиз

АОКАда бўлиб ўтган Адлия вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Севара Уринбаева фуқаролар, ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан кўтарилган савол ва мурожаатларга жавоб берди.

Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган уй-жойсиз болаларни турар-жой билан таъминлашга ким масъул. Шу ҳақида маълумот берсангиз.

@adliyangiliklari
#Сўраган_эдингиз

Ассалом алайкум. Мен ҳозирда институтнинг 4 курс талабасиман. Яқинда ўқишимиз бошланади. Боғча ёшига етган фарзандим бор. Турмуш ўртоғим ҳам ишга чиқмоқчи. Фарзандимизни боғчага бермоқчимиз. Болани боғчага қабул қилишда имтиёзли тоифалар борлигини эшитгандим. Шу бўйича маълумот берсангиз?

❗️ Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 мартдаги 244-сонли қарори билан болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланган.
Мазкур регламентга кўра болаларнинг қуйидаги контингенти анкеталари имтиёзли рўйхатга киритилади:
▪️ногирон бўлган шахсларнинг болалари;
▪️уч нафар ёки ундан кўп болалари бўлган оилаларнинг болалари;
▪️ҳарбий хизматчиларнинг ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг болалари;
▪️талабалар ва педагогларнинг болалари;
▪️етим болалар ёки ота-онасининг қаровисиз қолган болалар;
▪️бошқа муассасалардан ўтказилган болалар;
▪️акалари ёки опалари ушбу муассасанинг тарбияланувчилари жумласидан бўлган болалар.

Шунга кўра Сиз талаба бўлганлигингиз сабабли имтиёзли тоифага кирилитгансиз. Бунда устунлик ҳуқуқингиз мавжудлиги тўғрисидаги маълумот анкетангизда кўрсатилган бўлиши лозим.

@adliyangiliklari
#Сўраган_эдингиз

Ассалому алайкум. Бу йил университетга ўқишга топширдим. Акам ҳам контракт ўқийди. Агарда мен ҳам ўқишга контракт кирадиган бўлсам оиламиз қийналиб қолишади. Шунга таълим кредити олмоқчиман. Яқинда таълим кредини ажратишнинг тартиби белгилангани ҳақида ўқидим. Шу бўйича маълумот берсангиз?

❗️ Ҳукуматнинг жорий йил 18 август кунидаги қарори билан Молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси ҳисобидан олий таълим ташкилотларида тўлов-контракт асосида ўқиш учун таълим кредитларини ажратиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланган.

Низомга кўра, таълим кредитлари олий таълим ташкилотларининг кундузги таълим шаклида бакалавриат ва магистратурага тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этилган, шунингдек ўқишини кўчирган Ўзбекистон фуқароси бўлган талабаларга берилади.

Бунда, кредит олувчининг доимий даромад манбаига эга оила аъзолари (ота-онаси, ака-укаси, опа-синглиси, эри ёки хотини) ёки васийлари биргаликда кредит олувчи сифатида қатнашиши мумкин.

Таълим кредитининг асосий қарзи талабанинг расмий ўқиш муддати тугагандан сўнг еттинчи ойдан бошлаб 7 йил давомида қайтарилади.

Таълим кредитини олиш учун Молия вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинган тижорат банкларига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
▪️ариза;
▪️ тўлов-контракт шартномаси ва унга илова қилинадиган ҳисоб варақаси/фактураси (мавжуд бўлганда). Шартномада ўқишни тамомлашнинг белгиланган муддати ва бир йил учун тўлов миқдори кўрсатилган бўлиши лозим;
▪️таълим кредити қайтарилишининг таъминоти бўйича ҳужжат. Бунда “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га кирган оилаларнинг фарзандларига ажратиладиган таълим кредити бўйича гаров ва кафиллик талаб этилмайди;
▪️ “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилганлигини тасдиқловчи маълумотнома (“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган оилалар фарзандлари учун);
▪️ биргаликда кредит олувчига тегишли маълумот.

@adliyangiliklari
#Сўраган_эдингиз

Охирги 2 ойдан бери иш жойимдан ойлик иш ҳақимдан ушлаб қолишмоқда. Бунга ҳар хил сабабларни келтирмоқда. Хусусан ободанлаштириш ва яна бошқа сабаблар. Лекин мендан бирор марта олдиндан розилик сўрашмаган. Ўзи қонунчиликда ходимнинг меҳнат ҳақидан қандай ҳолларда ушлаб қолиниши белгиланганми? Шу бўйича маълумот берсангиз.

❗️Меҳнат кодексининг 164-моддасига кўра ходимнинг ёзма розилиги билан, бундай розилик бўлмаган тақдирда эса, - суднинг қарорига асосан меҳнат ҳақидан ушлаб қолиниши мумкин.

Ходимнинг розилигисиз меҳнат ҳақидан қуйидаги ҳолларда ушлаб қолиниши мумкин:
▪️белгиланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш учун;
▪️суднинг қарорлари ва бошқа ижро ҳужжатларини ижро этиш учун;
▪️олдиндан берилган мақсадли пуллар (масалан, хизмат сафарлари учун берилган ва ишлатилмай қолинган аванс) бўйича ҳисоб-китоб қилиш ҳамда ортиқча тўланган суммани қайтариб олиш учун;
▪️меҳнат таътили бўйича ҳисоб-китоб қилиш учун;
▪️ходим томонидан иш берувчига етказилган зарарни қоплаш учун;
▪️интизомий жазо тариқасида тайинланган жаримани ундириш учун.

Иш ҳақидан ушлаб қолинадиган ҳақнинг умумий миқдори ходимнинг иш ҳақининг 50 фоизидан ортиб кетмаслиги лозим.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, ушбу чеклов алимент мажбуриятлари бўйича қарздорликни ахлоқ тузатиш ишлари тарзидаги жазо тайинланган ходимнинг иш ҳақидан ушлаб қолишга нисбатан татбиқ этилмайди. Бундай ҳолларда ушлаб қолинадиган ҳақнинг миқдори 70 фоиздан ортиб кетмаслиги лозим.

@adliyangiliklari
#Сўраган_эдингиз

Мен 5 ой аввал иш жойимдан хомиладорлик ва туғиш таътилига чиққандим. Декрет пулини олмоқчиман. Ҳозир мурожаат қилсам кеч бўлмадими, менга декрет пули бериладими?

❗️ “Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 5-бандига асосан, нафақа — ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугаган ёки бола туғилган кундан бошлаб 6 ой муддат ичида мурожаат қилинганда тўланади. Демак, сиз фарзандли бўлганингизга 5 ой бўлган бўлса, бемалол мурожаат қилишингиз мумкин ва сизга декрет пули тўлаб берилади.

Шунингдек, юқоридаги Низомнинг 7-бандига асосан, нафақа ойига бир марта — ойнинг иккинчи ярми учун бериладиган иш ҳақи билан бирга тўланади.
__________

Ассалому алайкум. Оилавий шароитим сабабли, йиллик меҳнат таътилимни бир қисмини олмоқчиман. Қонунчиликда буни тартиби қандай?

❗️Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига кўра, ходимнинг хоҳишига кўра унинг ёзма аризаси асосида таътилни қисмларга бўлишга йўл қўйилади. Бунда таътилнинг бир қисми ўн икки иш кунидан кам бўлмаслиги лозим.

Бунда Сиз бемалол йиллик меҳнат таътилингизни бўлиб олишингиз мумкин. Фақат 12 кундан кам бўлмаса лозим.

@adliyangiliklari
#Сўраган_эдингиз

Бугунги кунда эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини ҳужжатнинг янги намунадагисига қаерда алмаштириш мумкин?

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 июндаги 408-сон Қарорига асосан

▫️ИИББ ЙҲХБ бўлимларида (манзиллари билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин);

▫️махсус ускуналар ўрнатилган Давлат хизматлари марказларида(манзиллари билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин).

@adliyangiliklari
#Сўраган_эдингиз

Штандарт нима

Штандарт – махсус турдаги байроқ.

Хорижий давлатларда штандарт (байроқ) президентлик белгиси (рамзи) ҳисобланади.

Штандарт (байроқ) Президент иштирок этадиган барча муҳим тадбирларда, инаугурация (қасамёд қабул қилиш) пайтида ҳамда Президент қароргоҳларининг бинолари ва хизмат хоналарида кўтарилади.

Президент штандартининг (байроғининг) давлат байроғидан фарқли жиҳати шундаки, давлат байроғи барча давлат органлари, ушбу давлатнинг дипломатик ваколатхоналари, консуллик муассасалари биноларида ҳамда бошқа жой ва ҳолатларда кўтарилса, Президент штандарти (байроғи) шахсан Президентга бириктирилади ва фақат у томонидан фойдаланилади.

@adliyangiliklari
#Сўраган_эдингиз

Президент белгиси нима?

Президент белгиси бу
– Президентнинг фарқловчи расмий белгиси ҳисобланади.

Бу белги рамзий маънога эга бўлсада, Президентлик лавозимига сайланган шахсни ўз лавозимига юклатилган оғир вазифаларни самарали амалга оширишида халқ ва жамият томонидан билдирилган ишонч белгиси сифатида хизмат қилади.

Президент белгиси ушбу лавозимга сайланган шахсга лавозимга киришиш чоғида у қасамёд қабул қилганидан сўнг топширилади ва конституциявий ваколат муддати тугагунга қадар Президентда сақланади.

@adliyangiliklari