Adliya yangiliklari/Новости юстиции
11.7K subscribers
12.9K photos
1.23K videos
31 files
4.8K links
Adliya vazirligi
🏢Toshkent sh., Sayilgoh, 5
🌐 https://gov.uz/oz/adliya
📞1008
☎️ 0(371)-207-04-54
📥 info@adliya.uz
📲 www.facebook.com/minjustuz
📲 www.youtube.com/c/Adliya
📲 www.instagram.com/adliyanews

🌐 https://t.me/adliyangiliklari_chat
Download Telegram
#Adliya_xabari

Ногиронлиги бўлган шахслар томонидан тайёрланган маҳсулотлар III Республика савдо ярмаркаси ўтказилади

Ушбу тадбир Адлия вазирлиги томонидан 2018 йилдан буён Ўзбекистон ногиронлар жамияти билан ҳамкорликда амалга ошириб келинаётган “Биз биргамиз” ижтимоий лойиҳаси доирасида ташкил этилмоқда.

Ярмаркада ўз уйларида турли хил буюм ва маҳсулотлар тайёрлаш билан шуғулланадиган, бироқ уларни сотишда қийинчиликларга учраётган ногиронлиги бўлган шахслар тайёрлаган маҳсулотлар сотилади.

Тадбир доирасида сайёр қабуллар ва таниқли санъаткорлар иштирокида кўнгилочар тадбирлар ўтказилади.

Вақти ва санаси: 6 ноябрь куни, 10.00 дан 17.00 гача

📍 Манзил: Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Темур Малик кўчаси, 3А-уй (“ECOBOZOR” савдо мажмуаси)

Барчани ярмаркада фаол иштирок этишга ҳамда ўзгалар парваришига муҳтож ва турмушда қийналаётган ногиронлиги бўлган шахсларнинг яшаш шароитларини яхшилашга оз бўлсада ўз ҳиссасини қўшишга чақирамиз!

@adliyangiliklari
#Adliya_munosabat

Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Бепул юридик ёрдам тўғрисида”ги қонуни лойиҳасини ишлаб чиқилди ва жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Лойиҳа бўйича ижтимоий тармоқлар орқали турли хил, хусусан “Адлия вазирлиги бепул юридик ёрдам соҳасини ўз таъсири ва назорати остига олмоқда” ва бошқа шунга ўхшаш фикр ва мулоҳазалар билдирилмоқда.

Адлия вазирлиги билдирилган айрим фикр ва мулоҳазалар юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.

👉Батафсил

@adliyangiliklari
#Адлия_онлайн

Айни дамда АОКА анжуманлар залида “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонида белгиланган вазифалар бўйича матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.

Матбуот анжуманида Адлия вазирлиги, Бош прокуратура ва Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги мутасаддилари иштирок этмоқда.

Матбуот анжуманига саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

Матбуот анжуманини қуйидаги ҳавола орқали онлайн кузатишингиз мумкин: https://youtu.be/5k0jI170svw

@adliyangiliklari
#Adliya_xabari

Адлия вазирлиги томонидан “Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолияти соҳасидаги қонунчилик янгиликлари” мавзусида семинар ташкил этилди. Унда 150 дан ортиқ нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.

Семинар давомида сўнгги йилларда соҳада қабул қилинган қонун ҳужжатлари мазмуни, амалга оширилган ислоҳотлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди, шунингдек улар фаолиятида юзага келаётган муаммолар муҳокама этилди.

👉Батафсил
________________

#Сообщение_юстиции

Министерство юстиции организовало семинар на тему «Новшества в законодательстве по сфере деятельности негосударственных некоммерческих организаций» с вовлечением представителей более 150 ННО.

В ходе семинара дана подробная информация о содержании актов законодательства, принятых в последние годы в данной сфере, реализованных реформах, а также обсуждены проблемы, с которыми сталкиваются негосударственные некоммерческие организации в ходе своей деятельности.

👉Подробнее

@adliyangiliklari
O'zbekistonda to'lov xizmatini ko'rsatuvchi dasturlar 31 taga yetdi

Markaziy bank boshqaruvining
qaroriga muvofiq, “Multipay” va “Payment System Platform” masʼuliyati cheklangan jamiyatiga toʻlov tashkiloti faoliyatini amalga oshirish uchun litsenziya berildi.

Toʻlov tashkilotlarining soni koʻpayib borayotgani qonunchilikning yaxshi ishlayotganidan dalolatdir. Ushbu xizmatlarning aksariyati deyarli 10 yildan buyon ishlab kelmoqda, ammo rasmiylar toʻlov tashkilotining konsepsiyasi va litsenziyalar berishni faqat oʻtgan yili joriy qildilar, deya xabar berdi spot.uz nashri.

Regulyator tomonidan roʻyxati shakllantirib boriladigan tashkilotlarning 2021-yilning noyabr oyiga kelib 31 taga yetdi. Bular:

1. CLICK
2. OSON
3. Payme
4. Paymo
5. Paybox
6. Upay
7. “O'zbekiston pochtasi”
8. EcoPay
9. Paysys
10. alif.mobi
11. WOOPPAY
12. QR-pay
13. MyUzcard
14. GlobalPay
15. ATTO
16. MARTA
17. WEBSUM
18. YurtPay
19. Choykhona
20. ZPLAT
21. A-Pay
22. Tez Pay
23. PayLoad
24. INTERPAY SYS.
25. “PANDA INTERNET TECHNOLOGY”
26. “MULTICARD PAYMENT”
27 “PAY WAY”
28. “UGNIS”
29. "OZINTERPAY"
30."Payment System Platform"
31. “Multipay”.

❗️"Elektron hisoblаsh mаshinаlаri uchun yarаtilgаn dаsturlаr vа mа’lumotlаr bаzаlаrining huquqiy himoyasi toʼgʼrisidа"gi qonunga ko'ra, EHM uchun yaratilgan dasturlar va maʼlumotlar bazalari mualliflik huquqi obʼektlari sirasiga kiradi.
#эълон

ННТ РАҲБАРЛАРИ УЧУН МАЛАКА ОШИРИШ КУРСЛАРИ

ЎзННТМА ННТ раҳбарлари учун малака ошириш курсларига талабгорлар аризалари қабули бошланганлигини эълон қилади

Малака ошириш жойи:
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси

Малака ошириш муддати: 2021 йил 22 ноябрдан 3 декабргача

Қабул квотаси (2021 йил учун): 50 нафар ННТ раҳбари

Аризаларни қабул қилиш муддати: 2021 йил 10 ноябрга қадар

Талаб этиладиган ҳужжатлар рўйхати:
- ариза (намунага мувофиқ);
- паспорт нусхаси;
- объективка (намунага мувофиқ);
- ННТ гувоҳномаси нусхаси.

Ҳужжатлар
📌
uznntmamalaka@umail.uz 📌
электрон почтасига юборилади.

Ўқув харажатлари ЎзННТМА томонидан қопланади.

Ўқувлар якуни бўйича Академиянинг махсус сертификати топширилади.

Алоқа:
(55)-503-05-13,
(99)-887-30-83
(97)-777-56-69

@adliyangiliklari
АОКАда бўлиб ўтган брифингда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева Президент ҳужжатлари ижроси юзасидан маълумот берди:

2021 йил 4 ноябрь куни ҳолатига кўра, Республика миқёсида жами 4 100 та Президент ҳужжатларидаги назоратга олинган 61 186 та топшириқ мавжуд бўлиб, шулардан 48 341 таси назоратдан ечилган, 12 473 таси ижро жараёнида.

2016-2021 йилларда қабул қилинган 145 та Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатларида белгиланган жами 4 294 та топшириқларнинг ижроси мониторинг қилиниб, натижаси бўйича таҳлилий маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига киритилди.

Шунингдек, ҳужжатлар лойиҳалари пухта ҳамда профессионал даражада тайёрланганлиги ўрганилиб, уларнинг ижро этилмаслик хавфи лойиҳа босқичидаёқ экспертиза қилинмоқда.

Натижада ҳуқуқий экспертизадан ўтказилган 878 та лойиҳаларнинг ҳар тўрттадан биттаси (250 та) бу борада камчиликлар мавжудлиги сабабли ташаббускор идораларга қайтарилди.

Батафсил

〰️〰️〰️

Расмий хабарлар | Медиабанк
#Биз_биргамиз

Тез кунда...

Ногиронлиги бўлган шахслар томонидан тайёрланган маҳсулотлар III Республика савдо ярмаркаси ўтказилади

Сизларни жорий йилнинг 6 ноябрь куни “Биз биргамиз” ижтимоий лойиҳаси доирасида Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги “ECOBOZOR” савдо мажмуасида ўтказиладиган ногиронлиги бўлган шахслар томонидан тайёрланган маҳсулотлар III Республика савдо ярмаркасида кутамиз.

Унда ўз уйларида турли хил буюм ва маҳсулотлар тайёрлаш билан шуғулланадиган, бироқ уларни сотишда қийинчиликларга учраётган ногиронлиги бўлган шахслар тайёрлаган маҳсулотлар сотилади.

Ярмарка соат 17:00 гача давом этади.

Сиз ярмаркага бориб нотариус, ФҲДЁ, давлат хизматлари, адвокатларнинг сайёр қабулларида қатнашишингиз ҳамда таниқли санъаткорлар иштирокидаги кўнгилочар тадбирларда маданий ҳордиқ ҳам чиқаришингиз мумкин бўлади.

Барчани ярмаркада фаол иштирок этишга ҳамда ўзгалар парваришига муҳтож ва турмушда қийналаётган ногиронлиги бўлган шахсларнинг яшаш шароитларини яхшилашга оз бўлсада ўз ҳиссасини қўшишга чақирамиз.

👉Батафсил

@adliyangiliklari
#Adliya_xabari

Адлия вазирлиги ходимлари учун Буюк Британиялик экспертлар иштирокида семинар-тренинглар ўтказилмоқда

👉Батафсил
____________

#Сообщение_юстиции

Для сотрудников Министерства юстиции проводятся семинары с участием британских экспертов

👉Подробнее

@adliyangiliklari
#Adliya_xabari

Ногиронлиги бўлган шахслар томонидан тайёрланган маҳсулотлар III Республика савдо ярмаркаси ўтказилди

👉Батафсил
_____

#Сообщение_юстиции

Состоялась III Республиканская торговая ярмарка продукции, изготовленной лицами с инвалидностью

👉Подробнее

@adliyangiliklari