Adliya yangiliklari/Новости юстиции
11.7K subscribers
12.9K photos
1.24K videos
31 files
4.8K links
Adliya vazirligi
🏢Toshkent sh., Sayilgoh, 5
🌐 https://gov.uz/oz/adliya
📞1008
☎️ 0(371)-207-04-54
📥 info@adliya.uz
📲 www.facebook.com/minjustuz
📲 www.youtube.com/c/Adliya
📲 www.instagram.com/adliyanews

🌐 https://t.me/adliyangiliklari_chat
Download Telegram
#Adliya_tashabbus

“Ишонч телефони ишидан бир кун” акцияси

15 сентябрь куни Адлия вазирлигининг бошқарма бошлиқлари “1008” ишонч телефонига кўнғироқ қилган ҳар бир фуқароларнинг мурожаатларини жонли мулоқот давомида қабул қилади.

@adliyangiliklari
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Адлия_меҳр_улаш

♥️ Адлия вазирлиги: "Меҳр улаш" донорлик хайрия акцияси натижаларини маълум қиламиз

Хабарингиз бор Адлия вазирлиги томонидан "Меҳр улаш" хайрия қон топшириш акцияси ташкил этилди.

Қон топшириш акциясида адлия органлари ва муассасалари кўнгилли ходимлари иштирок этиб, донорлик қилиш орқали инсонпарварлик ёрдамини аямадилар.

Акция доирасида адлия органлари ва муассасалари кўнгилли ходимлари томонидан 250 литрдан ошиқ донорлик қони топширилди.

Ўйлаймизки, топширилган донорлик қонлари турли касалликлар ёки бахтсиз ҳодисалар туфайли қонга муҳтож бўлган инсонлар ҳаётини сақлаб қолишга хизмат қилади.

Адлия вазирлиги хайрли ишда четда турмай донорлик қилган адлия органлари ва муассасалари ходимларига ўз миннатдорчилигини билдиради.

@adliyangiliklari
#Adliya_tashabbus

“Ишонч телефони ишидан бир кун” акцияси

Бугун Адлия вазирлигининг бошқарма бошлиқлари “1008” ишонч телефонига кўнғироқ қилган ҳар бир фуқароларнинг мурожаатларини жонли мулоқот давомида қабул қилаяпти. Мурожаат қилинг, бошқарма бошлиқлари эшитади.

@adliyangiliklari
#Adliya_xabari

Адлия вазирлиги “Ишонч телефони” орқали бир кунда 600 дан ортиқ мурожаатларга жавоб берилди

👉Батафсил
_______________

За день даны ответы более чем на 600 обращений, поступивших через «телефон доверия» Министерства юстиции

👉Подробнее

@adliyangiliklari
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Шартномавий муносабатлар: енгиллаштирилди, тақиқлар ва чекловлар камайтирилди

Адлия вазирлиги ташаббуси билан ишлаб чиқилган шартномавий муносабатларни янада такомиллаштиришга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони имзоланди.

👉Батафсил
__________

#Новости_законодательства

Договорные отношения: облегчены, запреты и ограничения сокращены

Принят Указ Президента Республики Узбекистан, направленный на дальнейшее совершенствование договорных отношений, разработанный по инициативе Министерства юстиции.

👉Подробнее

@adliyangiliklari
#Adliya_xabari

Адлия вазири ўринбосари CrimsonLogic (Сингапур) компанияси вакиллари билан учрашди

👉Батафсил
_____________

#Сообщение_юстиции

Заместитель министра юстиции встретился с представителями сингапурской компании «CrimsonLogic»

👉Подробнее

@adliyangiliklari
#Объявление

Уважаемые соотечественники!

В связи с переходом Министерства юстиции на новую версию автоматизированной информационной системы «Нотариус» с 19:00 18 сентября 2021 года (суббота) до 09:00 20 сентября (понедельник) информационная система временно не будет работать. Сообщаем, что в течение этого периода нотариусы по всей стране не смогут осуществлять нотариальные действия.

Обновление системы направлено на повышение качества нотариальных услуг.

Надеемся на ваше понимание.

@adliyangiliklari
#Эълон

Ҳурматли ҳамюртлар!

Адлия вазирлиги томонидан “Нотариус” автоматлаштирилган ахборот тизимининг янги версиясига ўтилиши муносабати билан 2021 йил 18 сентябрь (шанба) куни соат 19-00 дан 20 сентябрь (душанба) куни 9-00 гача ахборот тизими ишламаслиги ва шу вақт оралиғида республикадаги нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатлар амалга оширилмаслиги маълум қилинади.

Бу саъй-ҳаракатлар нотариал хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш мақсадида амалга оширилмоқда.

Эътиборингиз учун раҳмат!

@adliyangiliklari
#Adliya_online

Айни дамда “Hyatt Regency Tashkent” меҳмонхонасида Тошкент давлат юридик университетининг 30 йиллик юбилейи муносабати билан “Ўзбекистон юридик таълим ва фаннинг ривожланиш истиқболлари: миллий ва хорижий тажриба” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтмоқда.

Конференцияга Германия, Россия Федерацияси, Туркия, Польша, Қатар, Қизғизистоннинг нуфузли олий таълим муассасалари ва ташкилотлари экспертлари ҳамда профессор-ўқитувчилари ташриф буюрган.

Адлия вазири Русланбек Давлетов ҳам ушбу конференция ўз маърузаси билан иштирок этмоқда.

@adliyangiliklari