Adliya yangiliklari/Новости юстиции
11.6K subscribers
12.7K photos
1.21K videos
31 files
4.72K links
Adliya vazirligi
🏢Toshkent sh., Sayilgoh, 5
🌐 https://gov.uz/oz/adliya
📞1008
☎️ 0(371)-207-04-54
📥 info@adliya.uz
📲 www.facebook.com/minjustuz
📲 www.youtube.com/c/Adliya
📲 www.instagram.com/adliyanews

🌐 https://t.me/adliyangiliklari_chat
Download Telegram
#Адлия_инфографика

Адлия вазирлиги томонидан амалга оширилган 30 та муҳим ислоҳот.

@adliyangiliklari
#Сўраган_эдингиз

Ассалом алайкум. Мен ҳозирда институтнинг 4 курс талабасиман. Яқинда ўқишимиз бошланади. Боғча ёшига етган фарзандим бор. Турмуш ўртоғим ҳам ишга чиқмоқчи. Фарзандимизни боғчага бермоқчимиз. Болани боғчага қабул қилишда имтиёзли тоифалар борлигини эшитгандим. Шу бўйича маълумот берсангиз?

❗️ Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 мартдаги 244-сонли қарори билан болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланган.
Мазкур регламентга кўра болаларнинг қуйидаги контингенти анкеталари имтиёзли рўйхатга киритилади:
▪️ногирон бўлган шахсларнинг болалари;
▪️уч нафар ёки ундан кўп болалари бўлган оилаларнинг болалари;
▪️ҳарбий хизматчиларнинг ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг болалари;
▪️талабалар ва педагогларнинг болалари;
▪️етим болалар ёки ота-онасининг қаровисиз қолган болалар;
▪️бошқа муассасалардан ўтказилган болалар;
▪️акалари ёки опалари ушбу муассасанинг тарбияланувчилари жумласидан бўлган болалар.

Шунга кўра Сиз талаба бўлганлигингиз сабабли имтиёзли тоифага кирилитгансиз. Бунда устунлик ҳуқуқингиз мавжудлиги тўғрисидаги маълумот анкетангизда кўрсатилган бўлиши лозим.

@adliyangiliklari
#Сўраган_эдингиз

Ассалому алайкум. Бу йил университетга ўқишга топширдим. Акам ҳам контракт ўқийди. Агарда мен ҳам ўқишга контракт кирадиган бўлсам оиламиз қийналиб қолишади. Шунга таълим кредити олмоқчиман. Яқинда таълим кредини ажратишнинг тартиби белгилангани ҳақида ўқидим. Шу бўйича маълумот берсангиз?

❗️ Ҳукуматнинг жорий йил 18 август кунидаги қарори билан Молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси ҳисобидан олий таълим ташкилотларида тўлов-контракт асосида ўқиш учун таълим кредитларини ажратиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланган.

Низомга кўра, таълим кредитлари олий таълим ташкилотларининг кундузги таълим шаклида бакалавриат ва магистратурага тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этилган, шунингдек ўқишини кўчирган Ўзбекистон фуқароси бўлган талабаларга берилади.

Бунда, кредит олувчининг доимий даромад манбаига эга оила аъзолари (ота-онаси, ака-укаси, опа-синглиси, эри ёки хотини) ёки васийлари биргаликда кредит олувчи сифатида қатнашиши мумкин.

Таълим кредитининг асосий қарзи талабанинг расмий ўқиш муддати тугагандан сўнг еттинчи ойдан бошлаб 7 йил давомида қайтарилади.

Таълим кредитини олиш учун Молия вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинган тижорат банкларига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
▪️ариза;
▪️ тўлов-контракт шартномаси ва унга илова қилинадиган ҳисоб варақаси/фактураси (мавжуд бўлганда). Шартномада ўқишни тамомлашнинг белгиланган муддати ва бир йил учун тўлов миқдори кўрсатилган бўлиши лозим;
▪️таълим кредити қайтарилишининг таъминоти бўйича ҳужжат. Бунда “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га кирган оилаларнинг фарзандларига ажратиладиган таълим кредити бўйича гаров ва кафиллик талаб этилмайди;
▪️ “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилганлигини тасдиқловчи маълумотнома (“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган оилалар фарзандлари учун);
▪️ биргаликда кредит олувчига тегишли маълумот.

@adliyangiliklari
#Adliya_xabari

Фермерлар манфаати бузилиш кўп учрайдиган ҳолатлар: Адлия вазирлиги ўрганишининг дастлабки натижалари

Фермерлар ҳуқуқларини тушунтириш ва ҳимоя қилиш мақсадида ташкил этилган “Фермерга мадад” акцияси доирасида адлия органлари томонидан ўтказилган ҳуқуқий мониторинг соҳада бир қатор муаммо ва камчиликлар борлигини кўрсатди.

Акция доирасида фермерлар билан тайёрловчи, таъминот ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ўртасидаги шартномавий муносабатларда жами 156 223 та хато ва камчиликлар аниқланди.

👉Батафсил

@adliyangiliklari
#Мустақилликка_30_йил

Адлия вазирлиги томонидан ўтган давр мобайнида ҳуқуқий эспертизадан ўтказилган халқаро шартномалар.

@adliyangiliklari
“Юксалиш” умуммиллий ҳаракатининг платформасида алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш, ишлаб чиқариш ва реализация қилиш тизимларини такомиллаштириш, узумчилик ва виночиликни янада ривожлантириш соҳасидаги ҳужжатларнинг ижро ҳолатига бағишланган жамоатчилик эшитуви бошланди.

Тадбирда Адлия вазирлиги, манфаатдор давлат органлари ва ташкилотлари масъул ходимлари, фуқаролик жамиятлари институтлари вакиллари иштирок этмоқда.

Жамоатчилик эшитуви Адлия вазирлиги ташаббуси билан ташкил этилди.

📹Онлайн трансляция: https://www.facebook.com/uzbyuksalish/videos/386857439453543

@adliyangiliklari
Адлия вазирлигида “Адлия вазирлиги: ютуқлар ва истиқбол” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтмоқда

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги шодиёналари арафасида Адлия вазирлиги биносида “Адлия вазирлиги: ютуқлар ва истиқбол” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтмоқда.

Вазирлик ташаббуси билан ташкил этилган мазкур конференциядан кўзланган асосий мақсад – мамлакатда амалга оширилган демократик ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш борасида Адлия вазирлиги ўрнини ҳамда истиқболли мақсадларни, фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорликни кучайтириш борасидаги ишларни муҳокама қилишдан иборат.

Конференцияни Адлия вазири ўринбосари Музраф Икрамов кириш сўзи билан очди. Вазир ўринбосари ўз маърузасида адлия вазирлигининг истиқлол йилларидаги фаолияти ҳақида маълумот бериб ўтди.

Конференция давомида мустақилликнинг илк даврларидан миллий қонунчилик тизимини шакллантиришда вазирликнинг алоҳида ўрни, бугунги кунга келиб норма ижодкорлиги жараёнига жорий этилган рақамли технологиялар, хусусан, project.gov.uz, regulation.gov.uz, e-qaror.gov.uz каби электрон тизимлар ҳақида таъкидланди.

ФҲДЁ архивларида сақланаётган қоғоз шаклидаги 60 млн.га яқин архив маълумотлари тўлиқ рақамлаштирилгани натижасида йилига аҳолининг 3,2 млрд сўм маблағи тежалмоқда.

Адлия вазирлигининг ягона ҳуқуқни қўллаш амалиётини шакллантиришдаги роли Ҳукумат вакили томонидан эътироф этилиб, бу бўйича тегишли тавсиялар берилди.

Шунингдек, конференцияда халқаро ташкилот вакиллари, хусусан, БМТ Тараққиёт Дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили Матильда Димовска ўз маърузаси билан иштирок этмоқда.

Бундан ташқари, “Минтақавий мулоқот” халқаро нодавлат ташкилоти директори Мьюша Север ҳамда GIZнинг “Марказий Осиёда ҳуқуқий давлатчиликни қўллаб-қувватлаш” дастури директори Йорг Пуделька ҳам ўз маърузалари билан иштирок этиши кутилмоқда. Уларнинг маърузалари билан таништириб борамиз.

@adliyangiliklari
#Сўраган_эдингиз

Охирги 2 ойдан бери иш жойимдан ойлик иш ҳақимдан ушлаб қолишмоқда. Бунга ҳар хил сабабларни келтирмоқда. Хусусан ободанлаштириш ва яна бошқа сабаблар. Лекин мендан бирор марта олдиндан розилик сўрашмаган. Ўзи қонунчиликда ходимнинг меҳнат ҳақидан қандай ҳолларда ушлаб қолиниши белгиланганми? Шу бўйича маълумот берсангиз.

❗️Меҳнат кодексининг 164-моддасига кўра ходимнинг ёзма розилиги билан, бундай розилик бўлмаган тақдирда эса, - суднинг қарорига асосан меҳнат ҳақидан ушлаб қолиниши мумкин.

Ходимнинг розилигисиз меҳнат ҳақидан қуйидаги ҳолларда ушлаб қолиниши мумкин:
▪️белгиланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш учун;
▪️суднинг қарорлари ва бошқа ижро ҳужжатларини ижро этиш учун;
▪️олдиндан берилган мақсадли пуллар (масалан, хизмат сафарлари учун берилган ва ишлатилмай қолинган аванс) бўйича ҳисоб-китоб қилиш ҳамда ортиқча тўланган суммани қайтариб олиш учун;
▪️меҳнат таътили бўйича ҳисоб-китоб қилиш учун;
▪️ходим томонидан иш берувчига етказилган зарарни қоплаш учун;
▪️интизомий жазо тариқасида тайинланган жаримани ундириш учун.

Иш ҳақидан ушлаб қолинадиган ҳақнинг умумий миқдори ходимнинг иш ҳақининг 50 фоизидан ортиб кетмаслиги лозим.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, ушбу чеклов алимент мажбуриятлари бўйича қарздорликни ахлоқ тузатиш ишлари тарзидаги жазо тайинланган ходимнинг иш ҳақидан ушлаб қолишга нисбатан татбиқ этилмайди. Бундай ҳолларда ушлаб қолинадиган ҳақнинг миқдори 70 фоиздан ортиб кетмаслиги лозим.

@adliyangiliklari
#Инфографика

''Фермерга мадад'' акцияси доирасидаги ҳуқуқий мониторинг натижалари

@adliyangiliklari
Forwarded from Adliya xabarlari
⚡️⚡️Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги муносабит билан вилоятдаги бир қатор нодавлат нотижорат ташкилотлари тақдирланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 март кунги ПҚ-5012-сонли қарорлари ва 2021 йил 4 март кунги ПФ-6181-сонли фармонлари ижроси доирасида амалга оширилган ишлар натижасида вилоятдаги нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятлари янги савияга кўтарилди.

Вилоят адлия бошқармаси катта мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловлари жараёнида фаол бўлиш, кенг аҳоли ўртасида тарғибот ишларини олиб бориш бўйича семинар-тренинг ўтказилди.

Тадбир давомида ўзининг йўналишлари бўйича самарали меҳнат қилиб келаётган нодавлат нотижорат ташкилотлари раҳбарлари мустақилликнинг 30 йиллиги муносабати билан тақдирланди.

Наманган вилоят адлия бошқармаси
#Сообщение_юстиции

Ташкентский государственный юридический университет и UNIDROIT подписали меморандум о взаимопонимании

Делегация Узбекистана в составе представителей Министерства юстиции, Министерства иностранных дел и Ташкентского государственного юридического университета с ознакомительным визитом пребывает в Риме (Италия) в целях изучения деятельности и инструментов Международного института унификации частного права (UNIDROIT).

👉Подробнее

@adliyangiliklari
#Adliya_xabari

Тошкент давлат юридик университети ва UNIDROIT ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди

Адлия вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ва Тошкент давлат юридик университети вакилларидан иборат Ўзбекистон делегацияси Халқаро хусусий ҳуқуқни унификация қилиш институти (UNIDROIT) фаолиятини ўрганиш мақсадида танишув ташрифи билан Рим шаҳри (Италия)да бўлиб турибди.

👉Батафсил

@adliyangiliklari
#Мустақилликка_30_йил

Адлия органлари томонидан ўтган давр мобайнида судларга киритилган даъво аризалари натижасида ундирилган маблағлар.

@adliyangiliklari
"Янги Ўзбекистон" газетасининг 171-сонида (2021 йил 25 август) Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги арафасида "Янги Ўзбекистонда адлия: ютуқлар, ҳулосалар ва истиқбол" номли адлия вазири билан интервью чоп этилди.

Миллий қонунчилик тизимини шакллантириш ва такомиллаштириш борадаги ислоҳотлар сўнгги йилларда
янада жадаллашди. Миллий қонунчилигимизни замон талабидан келиб чиқиб такомиллаштириш, жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, қонун ва қонуности ҳужжатларда белгиланган вазифаларни ўз вақтида амалга ошириш
борасидаги ишлар янги босқичга кўтарилди. Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Русланбек Давлетов билан суҳбат айни йўналишда қилинган ишлар, эришилган натижалар ва истиқболдаги вазифалар хусусида бўлди.

@adliyangiliklari