This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сўраган_эдингиз
АОКАда бўлиб ўтган Адлия вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Севара Уринбаева фуқаролар, ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан кўтарилган савол ва мурожаатларга жавоб берди.
❓Мен Самарқанд давлат университетининг юридик факултетига ҳужатталаримни топширдим. Шундан сўнг, Тошкент давлат юридик университетида бир нечта йўналиш борлиги ҳақида эшитдим. Энди менда бир савол падо бўлди. Келажакда Самарқанд давлат университетининг юридик факультетини битирганимдан сўнг, ишга жойлашишда йўналишлар бўйича фарқдан келиб чиқиб, рад этиш холатлари келиб чиқмайдими?
@adliyangiliklari

❓Сўнги вақтларда шаҳар ичидаги дов-дарахтлар кесиш ҳолатларини кўп учратмоқдаман. Ўзи умуман қонунчиликда дов дарахтларни ноқонуний кесганлик учун қандай жавобгарлик чоралари бор?

❓Фермер хўжалиги раисиман. Ғалла шартномаси режасини тўлиқ бажарганман. Бироқ тайёрлов ташкилоти томонидан топширилган ғалла учун маблағ тўлаб берилмаяпти. Қонунчиликда бунинг учун қандай жавобгарлик белгиланган?

❓Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган уй-жойсиз болаларни турар-жой билан таъминлашга ким масъул. Шу ҳақида маълумот берсангиз.

#Adliya_xabari
Адлия вазири Русланбек Давлетов Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар адлия вазирларининг саккизинчи йиғилишида иштирок этди
👉Батафсил
_____________________
#Сообщение_юстиции
Министр юстиции Республики Узбекистан Русланбек Давлетов принял участие в восьмом Совещании министров юстиции государств-членов Шанхайской организации сотрудничества
👉Подробнее

#Mutaxassis_sharhi
Давлат ташкилотларининг иши сифат кўрсаткичлари билан баҳоланиши керак
Бугунги кунда халқаро миқёсида иш фаолият самарадорлигини ва сифатини оширишга қаратилган энг машҳур стандартлардан бири “ISO 9001 сифат менежменти тизими” халқаро стандарти ҳисобланади.
ISO 9001 сифат менежменти тизими нима?

#Эълон
📢 2021 йил 10 август куни соат 10:00да Ўзбекистон миллий матбуот маркази биносида матбуот анжумани бўлиб ўтади.
Мавзу: "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва топшириқларининг ижродаги ҳолатига оид масалалар".
Тадбирда Адлия вазирлиги масъул ходимлари иштирок этиб, журналистларнинг саволларига жавоб беради.
ОАВ ходимлари ва блогерларни матбуот анжуманига таклиф этамиз.
Савол ва мурожаатларингизни @MARKAZ16Uz га юборинг.
Анжуман "UzReport TV" ва "O‘zbekiston 24" телеканаллари ҳамда Youtube тармоғи орқали онлайн ёритилади.

Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми
ҲАЙДОВЧИЛАРНИНГ МАСТЛИК ҲОЛАТИ ҚАНДАЙ АНИҚЛАНАДИ?
🔸 Қайси ҳолатларда ҳайдовчини маст ҳолда эканлигини текшириш мумкин?
● ҳайдовчининг оғиз бўшлиғидан алкогол ҳиди келса;
● ҳайдовчи бир ҳолатда тўғри тура олмаса (чайқалиб туриши);
● ҳайдовчининг нутқи бузилса;
● ҳайдовчи қўл бармоқлари қалтираса;
● ҳайдовчи юз териси ранги сезиларли ўзгарган бўлса.
🔸 Алкоголдан мастлик ҳолати қандай аниқланади?
Бу 2 хил усулда амалга оширилади: ⬇️
➖ махсус техник восита – алкотестер ёрдамида;
➖ туман (шаҳар) даволаш-профилактика муассасаларида тиббий текширувдан ўтказиш орқали.
🔸 Қачон алкотестер, қачон тиббий текширув қўлланилади?
Ҳайдовчиларнинг алкоголли ичимликлар таъсиридан маст ҳолатда эканлигини аниқлаш алкотестер ёрдамида қоидабузарлик юз берган жойнинг ўзида амалга оширилади.
Ҳайдовчи алкотестер ёрдамида текширувдан ўтишдан бош тортган ёхуд унда алкотестер орқали текширув натижаларига эътироз мавжуд бўлган ҳолларда ҳайдовчи тиббий текширувдан ўтказилади.
🔸 Мастлик ҳолатини текширишда холислар бўлиши керакми?
Ҳа, камида 2 нафар холис бўлиши шарт. Агар, давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходими кузатув камераси (body camera)дан фойдаланган ҳолда текширувни ўтказган бўлса, холис бўлиши шарт эмас.
🔸 Текширувдан ўтишдан бўйин товласа нима бўлади?
Маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 1 йилу 6 ойдан 3 йилгача бўлган муддатга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинади ва 3 млн 675 минг сўм миқдорида жаримага тортилади.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахс томонидан содир этилса, 7 млн 350 минг сўм миқдорида жарима ёки 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси қўлланилади.
🔸 Велосипед ҳайдовчиси ҳам мастлик бўйича текширилиши мумкинми?
Албатта, текширишдан бўйин товлаган тақдирда, унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 735 минг сўм миқдорда жарима қўлланилади.
🔸 Алкотестер алкоголдан мастлик ҳолатини аниқламаса, бироқ ҳайдовчида ўзгача тарздаги мастлик белгилари мавжуд бўлса нима бўлади?
Ушбу ҳолатда шахс тиббий текширувга олиб борилади.
Ҳайдовчи наркологик диспансерларда наркологлар томонидан ёки туман (шаҳар) даволаш-профилактика муассасаларида махсус тайёргарликдан ўтган шифокорлар томонидан текширилади.
🔸 Тиббий текширув қанча вақт ичида ўтказилади?
Транспорт воситаси ҳайдовчиси тўхтатилган (йўл-транспорт ҳодисаси рўй берган) пайтдан бошлаб узоғи билан 1 соат ичида тиббий текширувдан ўтказилади.
🔸 Шахс қачон алкогол маҳсулот таъсирида маст бўлган деб топилади?
➖ ҳайдовчи томонидан чиқарилган ҳаводаги этанол буғлари концентрацияси кўрсаткичи 0,135 миллиграмм ва ундан юқори бўлган ҳолларда (алкотестер ёрдамида аниқланади);
➖ алкогол маҳсулотининг қондаги концентрацияси 0,3 промилле ва ундан ортиқ бўлганда (тиббиёт муассасасида аниқланади).
🔸 Тиббий текширув хулосасига нисбатан эътирозлар мавжуд бўлса-чи?
Бундай ҳолда ҳайдовчи бошқа тиббиёт муассасасида қайта тиббий текширувдан ўтказилишини талаб қилишга ҳақли.
Қайта тиббий текширувдан ўтказиш мастлик аломатлари аниқланган ёки йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган вақтдан эътиборан 2 соат ичида бошқа яқин масофада жойлашган тиббиёт муассасасида амалга оширилади.
🔸 Мастлик ҳолати тасдиқланганда қандай жавобгарлик чораси қўлланилади?
Маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 1 йилу 6 ойдан 3 йилгача бўлган муддатга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинади ва 6 млн 125 минг сўм миқдорида жаримага тортилади.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахс томонидан содир этилса, 9 млн 800 минг сўм миқдорида жарима ёки 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси қўлланилади.
📍Lotin alifbosida o‘qing
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot

#Адлия_лойиҳа
⚡️Айрим ҳуқуқбузарликлар бўйича жарималар миқдори камайтирилмоқда
Адлия вазирлиги томонидан хорижий мамлакатлар тажрибаси таҳлили асосида ишлаб чиқилган қонун лойиҳасида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг бешта моддасидаги маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жарималарни кескин камайтириш назарда тутилмоқда.
Хусусан:
▫️муддати ўтган суғурта полиси ёки суғурта полисида назарда тутилмаган шахс автотранспорт воситасини бошқарганлиги учун жарима миқдори икки бараварга камайтирилмоқда (амалда 245 минг сўм, эндиликда 122,5 минг сўм этиб таклиф этилмоқда);
▫️ транспорт воситалари эгалари томонидан суғурта полисини олмаганлик учун жарима фуқаролар учун икки бараварга (амалда 245 минг сўм, эндиликда 122,5 минг сўм этиб таклиф этилмоқда), мансабдор шахсларга эса учдан бир қисмга (амалда 735 минг сўм, эндиликда 490 минг сўм этиб таклиф этилмоқда) камайтирилмоқда;
▫️ фуқаролар томонидан валюта қийматликларини ноқонуний олиш ёки ўтказиш учун жарима миқдори БҲМнинг ўн бараваридан (2 млн 450 минг сўм) йигирма бараваригача (4 млн 900 минг сўм) бўлган миқдор оралиғида белгиланмоқда (амалда қатъий миқдорда – 4 млн 900 минг сўм этиб белгиланган);
▫️ бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи тартибини бузганлик учун мансабдор шахсларга нисбатан жарималар миқдори деярли икки бараварга камайтирилмоқда (амалда 1 млн 200 минг сўмдан 2 млн 400 минг сўмгача, эндиликда 735 минг сўмдан 1 млн 700 минг сўмгача, бир йил ичида қайта содир этилганда амалда 2 млн 400 минг сўмдан 4 млн 900 минг сўмгача, эндиликда 1 млн 700 минг сўмдан 2 млн 400 минг сўмгача этиб белгилаш таклиф этилмоқда);
▫️ йўловчиларни лицензиясиз ташиш билан шуғулланганлик учун жарима миқдори уч бараварга камайтирилмоқда (амалда фуқаролар учун 4 млн 900 минг cўмдан 24 млн 500 минг сўмгача, эндиликда 1 млн 700 минг сўм этиб, мансабдор шахслар учун 12 млн 200 минг сўмдан 36 млн 700 минг сўмгача бўлса, эндиликда 7 млн 300 минг сўм этиб белгилаш таклиф этилмоқда);
▫️ паспорт тизими қоидаларини бузганлик учун жарималар миқдори икки баравардан ҳам кўпроққа камайтирилмоқда (223-модда);
▫️ Ўзбекистон фуқароси паспорт олмаганлиги ёки унинг шикастланиши, йўқолганлиги, шунингдек, чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг Ўзбекистонда яшаш
гувоҳномаси бўлмаганлиги, яшаш гувоҳномасининг шикастлангани ёки йўқолганлиги учун амалдаги 122 минг сўмдан 735 минг сўмгача бўлган жарима миқдори 81,6 минг сўмдан 245 минг сўмгача бўлган миқдоргача этиб белгилаш таклиф қилинмоқда;
▫️ Фуқаролар томонидан шахсини тасдиқловчи ҳужжати бўлмаган, вақтинча ёки доимий рўйхатдан ўтмаган фуқароларни турар-жой биноларида яшашга рухсат
берганлик учун амалдаги 2 млн 400 минг сўмдан 735 минг сўмгача этиб белгилаш таклиф қилинмоқда.
❗️Мазкур қонун лойиҳаси билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин:
▫️ https://regulation.gov.uz/uz/d/48571
Муҳокама 24 августга қадар давом этади.

❗️Йўл ҳаракати соҳасидаги қонунчилик замон талабларига мослаштирилмоқда
Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган қонун лойиҳасида транспорт воситалари ҳайдовчиларига қулайликлар яратувчи қуйидаги янгиликлар кўзда тутилган:
▪️ҳайдовчиларга транспорт воситасини бошқараётганда қўлларини ишлатмасдан мулоқот қилиш имконини берувчи минигарнитуралар ва бошқа техник қурилмалар орқали телефондан фойдаланиш ҳуқуқи берилмоқда. Шунингдек, транспорт воситасини бошқараётганда телефондан фойдаланиш ҳуқуқбузарлигини жазо қўлланилгандан сўнг бир йил давомида такроран содир этилгандаги кучайтирилган жавобгарлик чораси бекор қилинмоқда;
▪️автомобиль салонининг олд қисмига монитор (дисплей) ўрнатганлик учун маъмурий жавобгарлик бекор қилинмоқда;
▪️ ҳайдовчиларга, агарда уларнинг Ўзбекистон Республикасида берилган биометрик паспорти ёки ID-картаси ёнида бўлса, транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни, тех. паспортни, суғурта полисини ёнида олиб юрмасдан транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқи берилмоқда;
Бунда, ушбу ҳужжатлар мавжудлиги ДЙҲХХ ходими томонидан электрон тизим орқали транспорт воситаси тўҳтатилган жойда мустақил текширилади. Мазкур янгиликни амалиётга жорий қилиш мақсадида Ички ишлар вазирлигига керакли интеграция ишларини 2021 йил 1 декабрга қадар якунлаш вазифаси юклатилмоқда.
▪️ ҳаракат тезлигини ўлчашда, тезликни ўлчайдиган махсус қурилмалар томонидан қайд этилган тезлик кўрсаткичларидан қурилмалар томонидан йўл қўйилиши мумкин бўлган соатига 5 километрлик нуқсонни айириб ташлаш бўйича қоида жорий этилмоқда.

⚡️Ўзбекистон миллий матбуот маркази биносида матбуот анжумани бошланди.
Мавзу: "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва топшириқларининг ижродаги ҳолатига оид масалалар".
Тадбирда Адлия вазирлиги масъул ходимлари иштирок этиб, журналистларнинг саволларига жавоб беради.
Савол ва мурожаатларингизни @MARKAZ16Uz га юборинг.
📹 Онлайн трансляция:
▪️Facebook
▪️Youtube
@adliyangiliklari
Мавзу: "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва топшириқларининг ижродаги ҳолатига оид масалалар".
Тадбирда Адлия вазирлиги масъул ходимлари иштирок этиб, журналистларнинг саволларига жавоб беради.
Савол ва мурожаатларингизни @MARKAZ16Uz га юборинг.
📹 Онлайн трансляция:
▪️Youtube
@adliyangiliklari
Forwarded from Huquqiy axborot
#Диққат_танлов
Адлия вазирлиги мустақиллигимизнинг 30 йиллиги муносабати билан “Мустақиллик – ҳуқуқ демакдир” мавзусида ижодий танлов эълон қилади
⚠️ Танловнинг мақсади мустақилликнинг 30 йиллигини муносиб нишонлаш мақсадида аҳолининг Ватан туйғусини янада юксалтириш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашдан иборат.
📲 Танловга иштирокчилар ўзлари тайёрлаган ижодий иш намуналари (расм, шеър, 3 дақиқадан ошмаган видеоролик)ни жорий йилнинг 12-20 август санасига қадар юбориши мумкин (юбориладиган манзил қўшимча эълон қилинади).
➡️ Танлов шартлари ҳақида батафсил.
🎉 Танлов ғолиблари Мустақиллик байрами арафасида эълон қилинади.
Ижодий танловда қатнашинг ва ғолиб бўлинг!

#Adliya_hudud
Мажбурий тиббий кўрик учун ўқитувчилардан пул ундириш қонунга зид
“Kun.uz” томонидан эълон қилинган мақолада мажбурий тиббий кўрик учун ўқитувчилардан пул ундирилаётганлиги маълум қилинган.
Меҳнат кодексининг 214-моддасига кўра, иш берувчи меҳнат шартномаси тузиш чоғида дастлабки тарзда ва кейинчалик (иш давомида) вақти-вақти билан қуйидаги ходимларни тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил қилиши шарт:
▪️ўн саккиз ёшга тўлмаганлар;
▪️олтмиш ёшга тўлган эркаклар, эллик беш ёшга тўлган аёллар;
ногиронлар;
▪️меҳнат шароити ноқулай ишларда, тунги ишларда, шунингдек транспорт ҳаракати билан боғлиқ ишларда банд бўлганлар;
▪️озиқ-овқат саноатида, савдо ва бевосита аҳолига хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бўлган бошқа тармоқлардаги ишларда банд бўлганлар;
▪️умумтаълим мактаблари, мактабгача таълим ташкилотлари ва бошқа муассасаларнинг бевосита болаларга таълим ёки тарбия бериш билан машғул бўлган педагог ва бошқа ходимлари.
❗️Тиббий кўриклардан ўтилиши муносабати билан ходимлар чиқимдор бўлмайдилар.
Юқоридагиларга кўра, адлия бошқармаси томонидан Тошкент шаҳри миқёсида халқ таълими тизими ходимларини мажбурий тиббий кўрикдан ўтказиш масаласи ўрганиб чиқилмоқда (мурожаат учун: @Poytaxtadliyabot).
Ўрганиш натижаси бўйича ахборот эълон қилинади.
Тошкент шаҳар адлия бошқармаси

Kun.uz
Мажбурий тиббий кўрик учун ўқитувчилардан пул ундирилмоқда. Бу қонунга зид
Ярим миллионга яқин ўқитувчи давлат бепуллигини кафолатлаган хизмат учун ўз ёнидан 150 минг сўм атрофида пул тўлашга мажбур бўлмоқда. Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши Соғлиқни сақлаш ва Молия вазирлигига мурожаат билан чиқди.
#Adliya_xabari
Адлия вазирлиги сифат стандарти бўйича халқаро сертификат олди. Бу нима беради?
2021 йил 11 август куни кенг жамоатчилик ва ОАВ вакиллари иштирокида ISO 9001 “Сифат менежменти тизими” халқаро стандарти сертификатини Адлия вазирлигига топшириш тадбири бўлиб ўтди.
Бугунги кунда 170 дан ортиқ мамлакатлардаги 1 млндан ортиқ фирма ва ташкилотлар ушбу сертификатга эга бўлган.
Ушбу сертификатни қўлга киритиш учун Адлия вазирлигида қандай ишлар амалга оширилди?

#Муҳим_қарор
Йўл қурилишига сарфланадиган ҳар бир сўм жамоатчилик назоратида бўлади
Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган автомобиль йўллари соҳасида молиявий очиқлик ва жамоатчилик олдида ҳисобдорликни таъминлашга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси муҳокама учун regulation.gov.uz порталига жойлаштирилди.
Қарор билан қуйидаги янгиликлар жорий этилиши кутиляпти.
Ҳамма учун очиқ бўлган “SHAFFOF YO’L” онлайн ахборот платформаси ва унинг мобил иловаси ишга туширилади.
Платформада:
▫️ автомобил йўллари қурилиши бўйича барча давлат дастурлари ва маҳаллий дастурлар бир жойда жамланади;
▫️ қурилиши ва таъмирланиши режалаштирилган йўлларнинг барчаси онлайн-харитада яққол кўриниб туради, яъни таъмирланаётган йўллар қандайдир “4К66” каби тушунарсиз рақамлар билан эмас, балки шаҳар ва кўча номигача ушбу платформадан ва мобил телефондан кўриб туриш мумкин бўлади;
▫️шу хаританинг ўзида қурилиши ёки таъмирлашни амалга ошираётган ташкилот, сарфланаётган маблағ, бажарилган ишларнинг аҳволини бевосита кузатиб бориш имкони пайдо бўлади;
▫️ йўл жамғармаларининг барча тушумлари реал вақт режимида Платформада “онлайн-ҳисоблагич”да кўриниб туради, яъни масалан автомобилингизни рўйхатдан ўтказганда йўл жамғармасига тўланган маблағ қаерга кетганлигини шу заҳоти билиб олса бўлади;
▫️аҳолига йўллар носозлиги, ҳаракатланиш учун пайдо бўлган муаммолар ҳақида фото- ва видеомурожаатлар қолдириш имконияти яратилади.
❗️Мазкур қарор лойиҳаси билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин:
▫️ https://regulation.gov.uz/uz/d/48632
Муҳокама 26 августга қадар давом этади.
Адлия вазирлиги жамоатчиликни мазкур ҳужжат лойиҳасининг муҳокамасида фаол иштирок этишга чақириб қолади!
Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Forwarded from Shahnoza Soatova blogi
Вакцина ҳақида кўп берилаётган саволларни ўргандик ва муҳим 12 тасига жавоб изладик. Натижада ушбу кўрсатув пайдо бўлди.
❓Вакцина зарар етказадими, бепушт қиладими, ўлдирадими?
❓Нега вакцина олгач ҳам касал бўлишяпти?
❓Агар ҳамма вакцина олмаса, оммавий иммунитет пайдо бўлмаса, нима бўлади?
❓Вакцинага мажбурлаш нима: оёқ-қўлини боғлаб олиб бориб қилдиришадими ё танлов эрки инсоннинг ўзида қоладими?
❓Вакцина олмаганларни ишдан четлатиш қанча муддатгача давом этади?
❓Вакцианага мажбурлаш халқаро ҳуқуқ нормаларига зидми?
Шу каби муҳим саволларга ушбу видеодан жавоб топасиз. 20 дақиқа вақтингизни аяманг, вакцина ҳақидаги саволларингизга жавобни билиб оласиз.
https://youtu.be/kRWnDxFWZ5E

YouTube
Vaksina: 12 muhim savolga javob