Adliya yangiliklari/Новости юстиции
11.7K subscribers
12.9K photos
1.24K videos
31 files
4.8K links
Adliya vazirligi
🏢Toshkent sh., Sayilgoh, 5
🌐 https://gov.uz/oz/adliya
📞1008
☎️ 0(371)-207-04-54
📥 info@adliya.uz
📲 www.facebook.com/minjustuz
📲 www.youtube.com/c/Adliya
📲 www.instagram.com/adliyanews

🌐 https://t.me/adliyangiliklari_chat
Download Telegram
Forwarded from Sevara Urinbayeva
Бугун Адлия органлари тарихи музейи ташкил этилганига 3 йил бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тарихида илк маротаба ташкил этилган м азкур музейда Адлия вазирлигининг шаклланиш, ривожланиш эволюцияси ўз аксини топган.
6 бўлимдан иборат музей экспонатларида Адлия вазирлигининг ривожланиш тарихи ва бугуни архив фотосуратлар асосида акс этган. Вазирликда фидойилик билан меҳнат қилган раҳбар фахрийлар стенди эса уларга бўлган эҳтиром ва эъзознинг ёрқин ифодасини билдиради.
Таъкидлаш жоизки, музейда 1917 йилдан бугунги кунга қадар қабул қилинган қонун ҳужжатлари архиви, никоҳ, туғилиш ёки ўлимни қайд этиш билан боғлиқ ҳолатлар ХХ асрдан то бугунги кунга қадар қандай расмийлаштирилганлиги ҳақидаги архив асл ҳужжатларда акс эттирилган. Музейдан ўрин олган экспонатларнинг барчаси махсус экспертлар гуруҳи томонидан ўрганилиб, тадқиқ этилди. Мазкур музейнинг Адлия вазирлиги ташкил топганига юз тўлганлиги муносабати билан очилиши шу соҳада ишловчилар учун унутилмас туҳфа бўлган.
#Adliya_hudud

МАСАЛАЛАРГА ҲУҚУҚИЙ ЕЧИМ ТОПИЛДИ

Навоий вилояти Кармана туманининг “Дўрмон” маҳалласида вилоят адлия бошқармаси томонидан вилоят суди ва маъмурий суди билан ҳамкорликда сайёр қабул ташкил этилди. Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоизки, бугунги кунда маҳаллада 921 та хонадон ва 3000дан ортиқ фуқаро истиқомат қилади.

“Ёшлар дафтари”га 66 та, “Аёллар дафтари”га эса 72 нафар хотин-қизлар киритилган. Қабул жараёнида уларнинг муаммолари яқиндан ўрганилиб, аҳолининг ижтимоий ҳимоя билан боғлиқ муаммоларига шу ернинг ўзида ечим топилди.

Хусусан, фуқаро Феруза Чориева 2 йилдан буён ишсиз бўлгани боис, ишга жойлашишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди. Тикувчилик қўлидан келгани учун, таклиф этилган бўш иш ўринлари орасидан унга тўқимачилик корхонасидаги фаолият маъқул келди.

Шунингдек, имтиёзли шартларда кредит олиш, бандлик, иш стажини тиклаш, ногиронликни белгилаш, меҳнат муносабатларига оид мурожаатлар мутасаддилар томонидан тадбир жойида ҳуқуқий жиҳатдан кўриб чиқилиб, аниқ йўналишлар белгилаб олинди. Қолаверса, фуқароларга уларнинг аризаларига асосан тиббий жиҳозлар тарқатилди.

— Шароитим яхши бўлмаганлиги учун 2 йил давомида ногиронлик аравачаси ололмасдан келаётган эдим. Сайёр қабул давомида адлия бошқармасининг амалий ёрдами билан менга ногиронлик аравачаси топширилди. Бундан жуда хурсандман. Авваллари ҳам туманимиздаги адлия бўлимидан тиббий муолажа олишда имтиёзлардан фойдаланиш, ишга жойлашиш масалаларида ҳуқуқий маслаҳат олиб, муаммоларимни осон битирганман. Бунинг учун уларга раҳмат айтаман, — дейди Норгул Холмўминова.

Тадбир давомида 52 нафар фуқаро қабул қилиниб, 25 нафарига ҳуқуқий тушунтириш берилди, 7 нафарининг мурожаати жойида қаноатлантирилди, 20 нафарининг мурожаати адлия бошқармасининг иш юритувига кирим қилинди.

@adliyangiliklari
#Adliyafaxriylarniqadrlaydi

СИЗ ДОИМО АРДОҒИМИЗДАСИЗ

Адолат йўли — энг тўғри ва шарафли, шу билан бирга сермашаққат йўлдир. Бу танлов жасоратни, фидоийлик ва садоқатни талаб этади. Умрини адолатни ҳимоя қилиш, қонун ва тартиблар ижросини таъминлашга бағишлаган инсонлар меҳнати ҳамиша эл ардоғида. Навоий вилояти адлия бошқармасида ҳам 9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан умрини қонун устуворлигини таъминлашга сарф этган устозлар билан самимий мулоқот ташкил этилди.

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоизки, бугунги кунда Навоий вилоят адлия бошқармаси ва унинг тизимида фаолият кўрсатган 20 дан ортиқ фахрийлар бўлиб, бошқарма янги биносида улар учун “Фахрийлар кенгаши” хонаси ташкил этилган.

Тадбир аввалида устозлар бинода яратилган шароитлар билан таништирилди. Мавжуд қулайликлар, бинонинг замонавий кўриниши меҳмонларда янги таассурот уйғотган бўлса, адлия органлари хаёти акс этган мўжазгина музейда улар ўз ўтмишлари билан юзлашдилар. Ёшлик даврларини ёдга солган суратлар устозлар қалбида ёрқин хотираларни жонлантирган бўлса, сафдошлар даврасини тарк этганлар ёдидан кўзларда ёш қалқиди. Хамроой Рузиқулова 1937 йилда Нурота туманида туғилган. 84 ёшли онахон 30 йил давомида адлия тизимида ишлаган. Онахон адлия бошқармасининг бугунги шароитлари билан танишар экан ўз хотираларини ёдга олди.

— Мен ишлаган даврларда қонун нима, қоида нима, нотариус ким, адвокат нима иш қилади бу ҳақда одамлар деярли тасаввурга эга бўлишмаган. У пайтлар жамиятда ўзимизнинг ўрнимизни топишга ҳаракат қилардик. Шароитсиз ва пулсиз ишлаш қандай бўлишини бошимиздан ўтказганмиз. Бугунги кунларга минг бора шукроналар келтириш ва сидқидилдан ишлаш керак, — дейди Х. Рузиқулова.

Шундан сўнг, адлия бошқармасининг меҳнат жамоаси, ёш ходимлар билан устозлар ўртасида самимий мулоқот ташкил этилди. Суҳбат жараёнида адлия органларида узоқ йиллар давомида фаолият юритиб келган фахрий ходимлар ўзларининг фаолияти билан боғлиқ қизиқарли хотираларни ўзаро ўртоқлашдилар. Мулоқот давомида бир вақтлар адлия бошқармаси мўжазгина бинода фаолият юритганлигини, ўша даврларда бугунги кундаги шароитлар орзулардагина бўлиши айтиб ўтилиб, муборак кунларда устозларнинг дийдорлашув даврасини ташкил этганлик учун миннатдорчилик билдирилди. Тадбир доирасида бошқармага ташриф буюролмаган фахрийлар хонадонига йўқлов ташкил этилиб, уларнинг ҳолидан хабар олинди.

Навоий вилояти адлия бошқармаси

@adliyangiliklari
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#adliyafaxriylarniqadrlaydi

📹 Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Наманган вилоят адлия бошқармаси фахрийси Одилжон Азимов учун тайёрланган махсус видеоролик эътиборингизга хавола этилади.

@adliyangiliklari
#Adliya_sharhi

Давлат дастурида Адлия вазирлигига 46 та бандда тегишли вазифа ва тадбирларни бажариш юклатилган. Шундан, 13 та банд бўйича вазирлик асосий ижрочи этиб белгиланган.

Вазирлик асосий ижроси сифатида кўрсатилган 12 та бандда қонун ҳужжатлари лойиҳаларини, 1 та бандда чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш назарда тутилган.

👉Батафсил

@adliyangiliklari
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#adliyafaxriylarniqadrlaydi

📹 Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Наманган вилоят адлия бошқармаси фахрийси Насибахон Умарова учун тайёрланган махсус видеоролик эътиборингизга хавола этилади.

@adliyangiliklari
9 май – Хотира ва Қадрлаш куни

Иккинчи жаҳон урушида фашизмга қарши курашиб ҳалок бўлган, шунингдек, мамлакатимиз озодлиги ва мустақиллиги йўлида жон берган Ўзбекистоннинг барча ўғлонлари хотирасини абадийлаштириш мақсадида 1999 йил қабул қилинган Президент Фармони билан 9 май Хотира ва Қадрлаш куни деб эълон қилинган.

Хотира ўзликни англатиб туради, қадр инсонни юксакликка кўтаради.

Адлия вазирлиги жамоаси умумий тарихий хотира орқали бирдамлик ва ҳамжиҳатликка чорловчи ушбу кун билан барчани самимий муборакбод этади!

@adliyangiliklari
#Адлия_лойиҳа #Қонунчиликдаги_янгиликлар

📣📣Қонунчиликдан янгиликлар

Ҳафта давомида қабул қилинган қонунчилик ҳужжатлари ҳақидаги сўнгги янгиликлар билан 3 тилда (ўзбек, рус, инглиз) ушбу ҳаволалар орқали танишишингиз мумкин:

▫️Ўзбек тилида
▫️
Рус тилида
▫️Инглиз тилида

Кузатиб боринг.

P.S.: Адлия вазирлиги нафақат сиз истаган вақтда, балки сиз хоҳлаган тилда ҳам ҳуқуқий ахборотларни етказади.

@adliyangiliklari
#Adliya_hudud

Мингбулоқ адлия бўлими 185 нафар ходимнинг қўшимча иш ҳақлари ундирилишига кўмаклашди

Мингбулоқ туман адлия бўлими томонидан тумандаги мактабгача таълим бўлимига қарашли 1-, 7-, 39-сонли кўп тармоқли ихтисослаштирилган давлат мактабгача таълим ташкилотида ишлаган фуқароларнинг ойлик маошларига қўшиб берилиши лозим бўлган қўшимча ҳақлар тўлаб берилаётганлиги юзасидан ўрганиш ўтказилди.

👉Батафсил

@adliyangiliklari
#Инфографика

Адлия вазирлиги томонидан 2021 йилнинг биринчи чорагида ўтказилган қурилиш, соғлиқни сақлаш, олий таълим ва давлат харидлари соҳаларига оид амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг коррупцияга қарши экспертизаси натижалари таҳлили.

@adliyangiliklari
#Адлия_хабари

Адлия органлари ва муассасаларида коррупцияга дуч келсангиз, бизга хабар беринг

Адлия органлари тизимида коррупцияга қарши муросасиз уруш эълон қилинган.

Бунда Адлия вазирлиги тизимидаги, жумладан, адлия бошқармалари ва бўлимлари, нотариал идоралар, давлат хизматлари марказлари, ФҲДЁ органлари ва юридик таълим муассасаларидаги коррупция ҳолатлари ҳақида маълумотларни телеграмдаги @antikorbot ботига, “1008” ишонч телефонига ёки вазирлик расмий веб-сайтидаги махсус платформага юбориш мумкин.

❗️Юборилган хабарлар белгиланган тартибда кўриб чиқилади ҳамда мурожаат қилувчининг шахси сир сақланиши кафолатланади.
__________________

#Сообщение_юстиции

Если вы столкнетесь с коррупцией в органах и учреждениях юстиции – сообщите нам

В системе органов юстиции объявлена бескомпромиссная борьба с коррупцией.

Теперь информацию о случаях коррупции в системе Министерства юстиции, управлениях и отделах юстиции, нотариальных конторах, центрах государственных услуг, органах ЗАГСа, а также учреждениях юридического образования можно направить через специальный телеграм-бот @antikorbot, телефон доверия «1008» или специальную платформу на официальном сайте министерства www.adliya.uz.

❗️Сообщения, отправленные по указаннным контактам, будут рассмотрены в установленном порядке с обеспечением конфиденциальности заявителя.

@adliyangiliklari
#Адлия_онлайн

Айни дамда Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Адлия вазирлигининг матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.

Мавзу: “Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича тайёрлаш тизими янада такомиллашади”.

👉 Онлайн-трансляция: https://www.facebook.com/watch/?v=787186998902406

@adliyangiliklari
#Адлия_табриги

Азиз юртдошлар!

Барчангизни шукроналик, саховат ва меҳр-оқибат айёми – Рамазон ҳайити билан самимий муборакбод этиб, эзгу ниятларингиз ижобатини тилаймиз!

Юртимизда тинчлик ва хотиржамлик бардавом, адолат ҳамиша барқарор бўлсин!

Ҳурмат билан Адлия вазирлиги жамоаси

@adliyangiliklari
Тошкент давлат юридик университетида Адлия вазирлиги юридик техникумлари раҳбарлари учун интенсив семинар-тренинглар бўлиб ўтмоқда.

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 12 мартдаги буйруғига биноан ташкил этилган семинар-тренинглар 5 кун давомида бўлиб ўтади.

Унда Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазири ўринбосари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари бошлиқлари ўринбосарлари – юридик техникумлар директорлари учун юридик техникумларда ўқув-методик жараёнларни кредит-модул тизими асосида ташкил этилиши, ёшлар билан ишлашда маънавий-маърифий тадбирларнинг тўғри ва самарали олиб борилиши, ижро интизомига риоя этилиши ва мурожаатлар билан ишлаш каби қатор масалалар юзасидан назарий ва амалий машғулотлар олиб борилиши кўзда тутилган.

Интенсив семинар-тренинг машғулотлари Адлия вазирлиги бошқарма бошлиғи Ш.Рабиев ва масъул ходимлари ҳамда ТДЮУ проректори, профессор-ўқитувчилари малакали мутахассислари томонидан олиб борилмоқда.

@adliyangiliklari
#Позиция_Минюста

Несомненно, Узбекистан движется вперед в сфере развития гражданского общества

Ознакомившись с очередной опубликованной на сайте Gazeta.uz статьей «Движемся ли мы вперёд? Как оценить развитие гражданского общества в Узбекистане», Министерство юстиции Республики Узбекистан выражает готовность поддержать публичный диалог с экcпертным сообществом и считает необходимым поделиться своими комментариями относительно поднятых в ней вопросов.

👉Подробнее

@adliyangiliklari