Adliya yangiliklari/Новости юстиции
11.5K subscribers
11.3K photos
1.03K videos
29 files
4.34K links
Adliya vazirligi
🏢Toshkent sh., Sayilgoh, 5
🌐 https://adliya.uz/
📞1008
☎️ 0(371)-207-04-54
📥 info@adliya.uz
📲 https://www.facebook.com/minjustuz
📲https://www.youtube.com/c/Adliya
📲https://www.instagram.com/adliyanews

🌐 https://t.me/adliyangiliklari_chat
Download Telegram
#Adliya_xabari

Наманганда “Е-qaror” электрон тизими ишга туширилди

28 апрель куни Наманган вилоят ҳокимининг қарори биринчи бўлиб “E-qaror” электрон тизими орқали электрон равишда қабул қилинди.

Бу борада Адлия вазирлиги ишчи гуруҳи вилоятда қатор амалий ишларни олиб бориб, бу борада вилоят ташкилотларининг соҳа бўйича тегишли масъуллари иштирокида семинар тадбири ўтказилди.

👉Батафсил

@adliyangiliklari
#Эълон

Бугун, 29 апрель куни АОКА да брифинг режалаштирилган:

● Мавзу: Долзарб мавзулар юзасидан саволларга жавоблар
● Вақти: 12:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Севара Ўринбоева, Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари

📢 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

@adliyangiliklari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видеобаёнот

📹 Адлия органлари ва муассасалари томонидан I чоракда амалга оширилган ишлар

@adliyangiliklari
#Adliya_brifing

Ижтимоий тармоқлар орқали фуқароларнинг жамоат жойида ўзаро уришиб, жанжаллашгани акс этган хабарлар тарқалмоқда. Мазкур ҳолатлар учун қонунчиликда қандай жавобгарлик бор?

АОКАда ўтказилган брифингда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева саволларга жавоб қайтарди:

— «Қонунчиликка кўра, жамоат жойларида уятли сўзлар билан сўкиниш, фуқароларга ҳақоратомуз шилқимлик қилиш ҳамда жамоат тартибини ва фуқароларнинг осойишталигини бузувчи шу каби бошқа хатти-ҳаракатларда ифодаланган жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаслик мазкур ҳолатларни содир этиш безорилик ҳисобланди.

▫️ Ушбу қилмишни содир этиш шахсларга жарима ёки мажбурий жамоат ишлари ёхуд ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланишга сабаб бўлади.

▫️Агарда безорилик ҳаракати натижасида бошқа оғир оқибатлар келиб чиқса, 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади».

@adliyangiliklari
#Adliya_brifing

Ассалому алайкум. Турмуш ўртоғим 3 йилдан бери чет элда ишлайди. Яқинда ўғлим иккимизни ёнига чақирди. Ўғлим чет элга чиқиши учун отасининг розилиги талаб қилинар экан. Чет элда туриб ишончнома ёзилса, факс орқали жўнатиладими ёки асли бўлиши шартми?

АОКАда ўтказилган брифингда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева саволларга жавоб қайтарди:

— “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартиби тўғрисида”ги низомга кўра, хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш чоғида маълумотларни йиғиш пунктига тақдим этиладиган ҳужжатлар қаторига вояга етмаганлар учун ота-оналар, васийлар (ҳомийлар)нинг фуқаронинг хорижга чиқишига нотариал тасдиқланган розилиги ҳам киритилган.

Сиз ушбу ҳолатда отаси ўзи яшаётган давлатдан нотариал тасдиқланган розилик аризасининг асл нусхасини юбориши керак.

@adliyangiliklari
#Adliya_brifing

Уйимнинг кадастр паспорти яроқсиз қолга келиб қолди. Уни алиштириш керак эди. Бунинг учун қаерга мурожаат қилишим керак ва қанча тўлов тўланади?

АОКАда ўтказилган брифингда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева саволларга жавоб қайтарди:

— Қонунчиликка кўра, ариза берувчи кадастр паспортини олиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.

Қуйидаги ҳолларда кадастр паспортини расмийлаштириш бепул амалга оширилади:
▫️кўчмас мулк объекти бўйича бирламчи кадастр йиғмажилди (паспорти) мавжуд бўлиб, бегоналаштирилганда ёки объектда ўзгаришлар (реконструкция, қўшимча ва алоҳида қурилиш) мавжуд бўлмаганда;
▫️кўчмас мулк объектининг бир қисми бегоналаштирилганда объектнинг қолган қисмига ёки реконструкциясиз тоифаси ўзгарганда;
▫️кадастр йиғмажилди (паспорти) йўқолганда (яроқсиз ҳолга келганда ва кўчмас мулк объекти кўрсаткичлари ўзгартирилмасдан).

Ушбу ҳолларда кадастр паспорти 3 иш куни мобайнида расмийлаштирилади.

@adliyangiliklari
#Adliya_brifing

Сўнги вақтларда болаларни ва чақалоқларни сотиш ҳаракатлари кўп содир этилаётганлигига гувоҳ бўлмоқдамиз. Ушбу ҳолатлар учун қонунда қандай жавобгарликлар мавжуд. Шу ҳақида маълумот берсангиз?

АОКАда ўтказилган брифингда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева саволларга жавоб қайтарди:

— Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-модддасида одам савдоси жиноятини содир қилганлик учун жавобгарлик чоралари белгиланган.

Ушбу моддага кўра, одам савдоси, яъни одамни олиш-сотиш ёхуд одамни ундан фойдаланиш мақсадида ёллаш, ташиш, топшириш, яшириш ёки қабул қилиш 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

@adliyangiliklari
#Adliya_brifing

Ўзбекистон фуқароларига хорижий давлатда яшаш учун маблағларсиз қолган тақдирда, молиявий ёрдам кўрсатилиши ҳақида ўқидим. Шу тўғрими? Қонуний асоси мавжудми?

АОКАда ўтказилган брифингда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева саволларга жавоб қайтарди:

— Жорий йил 12 апрель куни қабул қилинган Ҳукумат қарори асосида “Ўзбекистон фуқароларига хорижий давлат ҳудудида яшаш учун маблағларсиз қолган тақдирда, молиявий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

Низомга кўра, консуллик округи ҳудудига вақтинча кирган фуқаро яшаш учун маблағларсиз қолганда, муассасага молиявий ёрдам сўраб мурожаат қилиши мумкин.

Муассаса 2 иш кунида фуқародан ариза ва бошқа ҳужжатларни қабул қилади, аризадаги келтирилган асослар тўғрилигини текширади, унинг хорижда бўлиш шароитларини аниқлайди (сафар мақсади, виза, яшаш шароити).

Ҳужжатлар урганилиши натижасида фуқарога қарз маблағини бериш ёки рад этиш бўйича хат юборади.

Хат олганидан сўнг 1 иш кунида муассаса фуқаро билан қарз шартномасини тузади. Озиқ-овқат маҳсулотлари, турар жой, кийим-кечак ва транспорт харажатлари учун тўлов ўтказади.

Қарз олган фуқаро 30 кунда республика бюджетига қарзни қайтаради.

@adliyangiliklari
#Adliya_brifing

Мен яшаётган қишлоқ ҳудудда масжид йўқ. Туман марказидан ва бошқа қишлоқлардан анча узоқликда жойлашган. Шу сабабли қишлоқ учун масжид очмоқчи эдик. Бунинг учун қаерга мурожаат қилсак бўлади ва бунинг тартиби қандай?

АОКАда ўтказилган брифингда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева саволларга жавоб қайтарди:

— “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ (16-модда) диний ташкилотларга ер ажратиш ҳамда ибодат биноси қуриш масаласида тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органига мурожаат қилиниши лозим.

Масжид биноси қуриб битказилгач, масжидни рўйхатдан ўтказишга Дин ишлари бўйича қўмитанинг розилик хати олиниши керак. Бунда Диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун розилик бериш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган ҳужжатлар Ўзбекистон мусулмонлари идораси орқали Дин ишлари бўйича қўмитага тақдим этилади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги 409-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш ва тугатиш тартиби тўғрисида низомга мувофиқ диний ташкилотларнинг марказий бошқарув органлари ва диний таълим муассасалари Адлия вазирлиги томонидан, бошқа диний ташкилотлар (масжидлар, черковлар) тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари томонидан давлат рўйхатидан ўтказилиши белгиланган.

@adliyangiliklari
#Эълон

30 апрель куни Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Адлия вазирлиги вакиллари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтади

Мавзу: "Нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича яна бир қадам".

Вақти: 11: 00да

Матбуот анжуманига журналист ва блогерларни таклиф этамиз.

Тадбир UzReport TV телеканали ва телеканалнинг Youtube ва Facebookдаги саҳифалари орқали онлайн трансляция қилинади.

Савол ва мурожаатларингизни @MARKAZ16Uz. га юборсангиз бўлади.

@adliyangiliklari
#Adliya_munosabat

АТБ Агробанк Андижон филиали ва “Куйган ёр дехқон бозори” МЧЖ ўртасида расмийлаштирилган ипотека шартномаси юзасидан

2020 йил октябрь ойи охирида АТБ “Агробанк” Андижон филиали ва “Куйган ёр дехқон бозори” МЧЖ ипотека шартномасини расмийлаштириш учун Андижон туманидаги хусусий нотариус Исроил Абдурахмановга мурожаат қилган.

“Нотариус” автоматлаштирилган ахборот тизими (ААТ) орқали “Куйган ёр дехқон бозори” МЧЖнинг Мажбурий ижро бюроси маълумотлар базасида қарздорлиги текширилганда, қарздорлик аниқланганлиги сабабли, нотариус И. Абдурахманов нотариал ҳаракатни амалга оширишни рад этиб, ушбу қарздорлик бартараф этилгандан сўнг нотариал ҳаракатни расмийлаштириш мумкинлигини тушунтирган.

2020 йил 6 ноябрда АТБ “Агробанк” Андижон филиали ва “Куйган ёр дехқон бозори” МЧЖ ипотека шартномасини расмийлаштириш мақсадида Андижон шаҳридаги хусусий нотариус Маъруф Хусановга мурожаат қилган вақтда “Куйган ёр дехқон бозори” МЧЖнинг МИБдан қарздорлиги мавжудлиги аниқланмагандан сўнг ипотека шартномаси тасдиқланган.

Тегишли кадастр хизматидан олинган маълумотларга кўра, гаровга олинган савдо дўконлари бозор маъмуриятига, яъни “Куйган ёр дехқон бозори” МЧЖга тегишли эканлиги аниқланган.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

@adliyangiliklari
#Adliya_xabari

Айрим ННТларни давлат рўйхатидан ўтказишда давлат божи ундирилмайди

Бугун, 30 апрель куни Миллий матбуот марказида нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар ва қабул қилинган сўнги қонун ҳужжатлари бўйича матбуот анжумани бўлиб ўтди.

👉Батафсил
____________________

#Сообщение_юстиции

За государственную регистрацию отдельных ННО государственная пошлина взиматься не будет

Сегодня, 30 апреля, в Национальном пресс-центре состоялась пресс-конференция, посвященная реализуемым реформам в сфере защиты прав и законных интересов негосударственных некоммерческих организаций и последним принятым актам законодательства.

👉Подробнее

@adliyangiliklari
❗️❗️❗️Event: “Fostering Groundbreaking European Investment in Uzbekistan”

When it comes to Central Asia, we are talking about a region rich in culture and business opportunities. In fact, the traces of the historical caravans on the Silk Road from China, Tashkent, Samarkand, Bukhara, Neyshabur, Tabriz, and Baku back to Europe can still be traced today.

As part of the HCLA’s “Law & Business” Program and in close cooperation with the Embassy and Mission of Uzbekistan to the European Union, the HCLA team is honored to discuss Uzbekistan’s policies on foreign investment and dispute settlement.

https://www.hclanl.org/event-fostering-groundbreaking-european-investment-in-uzbekistan/

——————————————————————
Каналга уланиш:
@uzbbenelux

Follow us to know the best news:
@uzbbenelux

Следите за самыми важными новостями из сердца Европы:
@uzbbenelux
——————————————————————