Adliya yangiliklari/Новости юстиции
11.6K subscribers
11.5K photos
1.05K videos
30 files
4.37K links
Adliya vazirligi
🏢Toshkent sh., Sayilgoh, 5
🌐 https://adliya.uz/
📞1008
☎️ 0(371)-207-04-54
📥 info@adliya.uz
📲 https://www.facebook.com/minjustuz
📲https://www.youtube.com/c/Adliya
📲https://www.instagram.com/adliyanews

🌐 https://t.me/adliyangiliklari_chat
Download Telegram
#Adliya_xabari

Вазирликларда ўқув-амалий учрашувлар ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 февралдаги “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонининг мазмун-моҳиятини тарғиб қилиш ва ижросини ташкил этиш мақсадида Адлия вазирлиги ташаббуси билан жорий йилнинг 1–3 апрель кунлари Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Транспорт вазирлигида амалий мулоқот ташкил этилди.

Мазкур тадбирлар доирасида Ijro.gov.uz ижро интизоми ягона идоралараро электрон тизимига киритилган топшириқларнинг ижросини таъминлаш жараёнида юзага келаётган муаммоларга биргаликда ечим топиш борасида фикрлар алмашилди ҳамда ҳамкорлик ўрнатилди.

Хусусан, Ijro.gov.uz ижро интизоми ягона идоралараро электрон тизими орқали Транспорт вазирлигига келиб тушган 216 та ҳужжатлардаги 1000 га яқин топшириқлар, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига келиб тушган 454 та ҳужжатлардаги 1400 га яқин топшириқларнинг ижро этилганлик ҳолати, муаммо ва камчиликлар атрофлича муҳокама қилинди.

Учрашув якунида қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг ижросини ташкил этиш ва назоратини олиб боришни янада яхшилашга қаратилган таклиф ва тавсиялар билдирилди.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

@adliyangiliklari
Адлия аралашгач 76 нафар тиббиёт бирлашмаси ходимларининг 6 фоизли қўшимча тўловлари тўлаб берилди

📍http://uza.uz/posts/254613

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хоразмнинг Шовот туманидаги физика-математика мактаб-интернати негизида Ал-Хоразмий номидаги Халқаро физика-математика мактаб-интернати ташкил этилди.

Ушбу мактабдан 105 та фан доктори ва фан номзодлари, 2 та сенатор, депутатлар, вазир, 2 та республика банклари раҳбарлари, Президент маслаҳатчиси ўринбосарлари, 14 та ҳоким ва ўринбосарлари, 100 дан кўп вилоят ва туман ташкилотлари раҳбарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари етакчилари, минглаб етук тадбиркорлар ва бошқа хизматчилар етишиб чиққан.

"Битта мактаб ҳам инсонлар ва жамият ҳаётида шунчалик катта ўрин тутиши мумкин ва бу тасодиф эмас. Бу ўз касбига содиқ, ватанини, миллатини севадиган фидойи устозларнинг меҳнати маҳсулидир.

Президентимизнинг бундан бир йил аввал илгари сурган Шовотдаги физика-математика интернатига халқаро мақом бериб, замонавий таълим маскани барпо этиш ташаббусларига Адлия вазирлигининг камтаргина ҳиссаси қўшилганидан бениҳоя мамнунмиз",
— деб ёзган адлия вазири Русланбек Давлетов Facebook'даги саҳифасида.

@adliyangiliklari
700 га яқин топшириқларнинг ижро этилишида Адлия ва Халқ таълим вазирликлари ҳамкорлик қилади

Адлия вазирлиги томонидан давлат органлари ва ташкилотларига қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижроси юзасидан ҳуқуқий-услубий кўмак кўрсатиб келинмоқда.

Ана шундай учрашувларнинг навбатдагиси Халқ таълими вазирлигида ўтказилди.

👉Батафсил

@adliyangiliklari
Forwarded from "Tashkent Law Spring"
22—23 aprel kunlari Toshkent shahrida “Tashkent Law Spring” II Xalqaro yuridik forumi bo'lib o'tadi.

II Xalqaro yuridik forumning bosh mavzusi “Huquq 4.0” (Huquq to'rtinchi sanoat inqilobi davrida).

Forumda bir qator xorijiy mamlakatlarning adliya vazirlari, sud va boshqa davlat organlari rahbarlari, xalqaro tashkilotlar, dunyoning yetakchi yuridik va konsalting firmalari vakillari, advokatlar, yurisprudensiya, iqtisodiyot sohalaridagi taniqli olimlar, mutaxassislar va ekspertlarning ishtirok etishi kutilmoqda.

Batafsil: https://tashkentlawspring.uz/uz/article/92
Forwarded from "Tashkent Law Spring"
22—23 апреля в Ташкенте пройдет II Международный юридический форум «Tashkent Law Spring»

Основная тема форума «Право 4.0» (Право в условиях четвертой промышленной революции).

В работе форума ожидается участие министров юстиции Узбекистана и ряда зарубежных стран, руководителей судебных и других государственных органов, представителей международных организаций, ведущих мировых юридических и консалтинговых фирм, адвокатов, известных ученых, специалистов и экспертов в сферах юриспруденции, международного права
и экономики.

Подробно: https://tashkentlawspring.uz/uz/article/93
#Эълон

Ёзув, имзо, қалбаки ҳужжатлар ва қалбаки пуллар экспертизаси

Эртага, 7 апрель куни соат 15:00 да “Суд хатшунослик ва ҳужжатлар суд техник экспертизалари. Уларни ўтказиш тартиби ва аҳоли учун яратилган имкониятлар” мавзусида “On-line” мулоқот бўлиб ўтади.

Мулоқот вазирликнинг Facebook даги “Адлия билан мулоқот/Диалог с юстицией” гуруҳи ва You Tube даги “Adliya vazirligi Ministry of Justice” канали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилди.

Онлайн мулоқотда Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х. Сулаймонова номидаги республика суд экспертизаси маркази ходимлари иштирок этиб, фуқароларнинг саволларига жавоб беради.

Кун тартибида қўйидаги масалалар ўрин олган:
1. Суд хатшунослик экспертизасини ўтказиш тартиби;
2. Ҳужжатлар суд техник экспертизаси ҳал этадиган саволлар;
3. Қалбаки пул ва сохта ҳужжатларни аниқлаш тартиби.

Мавзу юзаси бўйича саволларни @adliyaga_savolbot манзили орқали юборишингиз мумкин.

@adliyangiliklari
Адлия вазири Русланбек Давлетов “Таълим ҳомийси” кўкрак нишони билан тақдирланди

Аввал хабар берганимиздек, куни кеча Хоразм вилояти Шовот туманида жойлашган 45 йилдан бери фаолият юритиб, етук кадрлар етиштириб келаётган мактаб-интернати негизида Ал-Хоразмий номли Халқаро мактаб-интернати ташкил этиб, фойдаланишга топширилди.

Бундан бир йил аввал Президентимизнинг Хоразмга ташрифи вақтида алоҳида тилга олиб ўтилган ушбу мактаб негизида Халқаро мактаб интернат ташкил қилиш тўғрисидаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинган эди.

Мана орадан бир йил ўтиб Адлия вазирлиги кўмаги билан ушбу замонавий, инновацион таълим даргоҳи педагоглар жамоаси ва ўқитувчиларга тантанали равишда топширилди.

Мактабнинг янги ва замонавий биносини очилиши маросимида ушбу мактабнинг битирувчиси бўлган, адлия вазири Русланбек Давлетов Халқ таълими вазирлигининг “Таълим ҳомийси” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Адлия вазирлиги республикада таълимни янада ривожлантиришга ҳар доим ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. Жумладан, вазирлик тизимида сўнгги икки йил давомида катта рақамлаштириш ишлари амалга оширилиб, янги компьютер техникалари харид қилинди. Рақамлаштириш якунлангач, мавжуд 2,5 мингдан зиёд компьютер техникалари республика мактабларига топширилди. Бунинг натижасида кўплаб ўқитувчилар хоналари компьютерлар билан жиҳозланишига эришилган эди.

@adliyangiliklari
#Тайинлов

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг тегишли буйруғи билан Рисолат Суннатовна Абдуллаева Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг ўринбосари — Қашқадарё вилоят юридик техникумининг директори лавозимига тайинланди.

Р. Абдуллаева 1981 йилда Қашқадарё вилояти, Қамаши туманида туғилган. Маълумоти олий, 2003 йилда Самарқанд давлат университетини тамомлаган, мутахассислиги ҳуқуқшунос.

У меҳнат фаолиятини 2003 йилда Қарши қишлоқ хўжалик коллежи ўқитувчиси лавозимидан бошлаган. 2007—2012 йиллар мобайнида Қашқадарё вилояти адлия бошқармасида, 2012—2018 йилларда ФҲДЁ органларида турли масъул лавозимларда ишлаган.

Р. Абдуллаева 2018 йилдан шу кунга қадар Қашқадарё вилоят Қарши туман адлия бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Мазкур тайинлов, Адлия вазирлиги тизимида гендер тенглик масаласига алоҳида эътибор берилаётганлигининг яққол ифодасидир.

Адлия вазирлиги жамоаси Р. Абдуллаевани ушбу тайинлов билан муборакбод этади. Келгуси ишларида омад ва зафарлар тилайди.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

@adliyangiliklari
#Тайинлов

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг тегишли буйруғи билан Маҳбубахон Юнусовна Тошматова Фарғона вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг ўринбосари — Фарғона вилоят юридик техникумининг директори лавозимига тайинланди.

М. Тошматова 1973 йилда Фарғона вилояти, Олтиариқ туманида туғилган. Маълумоти олий, 1996 йилда Фарғона давлат университети тамомлаган, мутахассислиги ҳуқуқшунос.

У меҳнат фаолиятини 1997 йилда Фарғона шаҳар Республика ҳуқуқ лицейи ҳуқуқ асослари фани ўқитувчиси лавозимидан бошлаган. 1997—2007 йиллар мобайнида Фарғона шаҳар Республика ҳуқуқ лицейида турли масъул лавозимларда, 2007—2008 йилларда Фарғона шаҳар ҳуқуқшунослик коллежи директорининг касбий таълим буйича директор ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

2020 йилдан шу кунга қадар Фарғона вилояти юридик техникуми директорининг ўқув ишлари бўйича биринчи ўринбосари сифатида фаолият юритиб келаётган эди.

Мазкур тайинлов, Адлия вазирлиги тизимида гендер тенглик масаласига алоҳида эътибор берилаётганлигининг яққол ифодасидир.

Адлия вазирлиги жамоаси М. Тошматовани ушбу тайинлов билан муборакбод этади. Келгуси ишларида омад ва зафарлар тилайди.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

@adliyangiliklari
#Adliya_xabari

Адлия вазирлиги томонидан вазирлик ва идораларда мутлақо янгича ёндашув асосида жорий этилган қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларни ижро этиш тизимининг мазмунини тушунтириш ва ўзаро ҳамкорликнинг келгусидаги масалалари бўйича амалий учрашувнинг навбатдагиси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигида ўтказилди.

👉Батафсил

@adliyangiliklari
#Adliya_xabari

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 февралдаги “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонининг мазмун-моҳиятини тарғиб қилиш ва ижросини ташкил этиш мақсадида Адлия вазирлиги ташаббуси билан жорий йилнинг 6 апрель куни Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитасида амалий мулоқот ташкил этилди.

Мазкур тадбирлар доирасида Ijro.gov.uz ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизимига киритилган топшириқларнинг ижросини таъминлаш жараёнида юзага келаётган муаммоларга биргаликда ечим топиш борасида фикрлар алмашилди ҳамда ҳамкорлик ўрнатилди.

Хусусан, Ijro.gov.uz ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими орқали Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитасига келиб тушган 177 та Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатларидаги 900 га яқин топшириқларнинг ижро этилганлик ҳолати, муаммо ва камчиликлар атрофлича муҳокама қилинди.

Учрашув якунида қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг ижросини ташкил этиш ва назоратини олиб боришни янада яхшилашга қаратилган таклиф ва тавсиялар билдирилди.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

@adliyangiliklari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аввал хабар берганимиздек, Хоразм вилояти Шовот туманида жойлашган 45 йилдан бери фаолият юритиб, етук кадрлар етиштириб келаётган мактаб-интернати негизида Ал-Хоразмий номидаги Халқаро мактаб-интернати ташкил этиб, фойдаланишга топширилди.

Бундан бир йил аввал Президентимизнинг Хоразмга ташрифи вақтида алоҳида тилга олиб ўтилган ушбу мактаб негизида Халқаро мактаб интернат ташкил қилиш тўғрисидаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинган эди.

Мана орадан бир йил ўтиб Адлия вазирлиги кўмаги билан ушбу замонавий, инновацион таълим даргоҳи педагоглар жамоаси ва ўқитувчиларга тантанали равишда топширилди.

@adliyangiliklari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Adliya_hudud

📹 Кармана тумани адлия бўлимининг аралашуви билан иш стажи тиклаб берилди

@adliyangiliklari
Адлия вазирлиги ходими Президент Администрациясидаги масъул лавозимга тайинланди

Отабек Рузиматович Xожанязов Президент фармойишига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти етакчи инспектори лавозимига тайинланди.

О. Хожанязов 1990 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, маълумоти олий, 2012 йилда Тошкент давлат юридик институтини бакалавриат, 2014 йилда магистратура босқичини тамомлаган.

О. Хожанязов ўз меҳнат фаолиятини 2015 йилда Адлия вазирлиги Иқтисодий қонунчилик бошқармаси катта маслаҳатчиси лавозимидан бошлаб, вазирлик тизимида турли лавозимларда фаолият юритган.

2021 йил бошидан ҳозирги вақтга қадар вазирликнинг Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва тизимлаштири бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

Адлия вазирлиги жамоаси Отабек Рузиматович Xожанязов ушбу тайинлов билан муборакбод этади. Келгуси ишларида муваффақият тилайди.

@adliyangiliklari
Адлия вазирлиги ходими Президент Администрациясидаги масъул лавозимга тайинланди

Алибек Алишерович Худайбергенов Президент фармойишига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти етакчи инспектори лавозимига тайинланди.

А. Худайбергенов 1991 йилда Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида туғилган, маълумоти олий, 2012 йилда Қорақалпоғистон давлат университетини бакалавриат, 2014 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети магистратура босқичини тамомлаган.

Ўз меҳнат фаолиятини 2014 йилда Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти катта мутахассиси лавозимида бошлаган.

А. Худайбергенов Адлия вазирлигидаги меҳнат фаолиятини 2018 йил Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бошқармаси катта маслаҳатчиси лавозимидан бошлаб, вазирлик тизимида турли лавозимларда фаолият юритган.

Адлия вазирлиги жамоаси ушбу тайинлов билан Алибек Худайбергеновни табриклайди.

@adliyangiliklari
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича тайёрлаш тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (189-сон, 06.04.2021 й.) қабул қилинди.

Қарор билан Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш марказига қўшимча вазифалар юклатилди.

Марказ, жумладан:

халқ таълими, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида юридик фанлардан дарс берадиган, олий ноюридик маълумотга эга педагог кадрларни қайта тайёрлайди;
низоларни судгача муқобил ҳал қилиш механизми сифатида медиация институтида самарали фаолият юритадиган медиаторларни тайёрлайди.

Қарорга кўра, 2030 йил 1 январдан халқ таълими, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида юридик фанлардан фақат олий юридик маълумотга эга бўлган ёки Марказда педагогик қайта тайёрлаш курсларини тугатган ва белгиланган намунадаги дипломни олган олий маълумотли шахслар дарс бериш ҳуқуқига эга бўлади.

Шунингдек, курсларни муваффақиятли тугатиб, диплом олган шахслар давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмати билан бир қаторда ФҲДЁ органларида ишлаши мумкин.

Қарорга мувофиқ, Халқ таълими, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида юридик фанлардан дарс берадиган, олий ноюридик маълумотга эга педагог кадрларни қайта тайёрлаш курслари тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Унга кўра, касбий қайта тайёрлаш курсларида ўқиш масофавий таълим шаклида давлат ва рус тилларида амалга оширилади.

Курсларда ўқиш харажатлари ТДЮУ Кенгаши томонидан белгиланади ҳамда шартномага мувофиқ тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Мазкур курсларда ўқиш иккинчи олий маълумот олиш ҳисобланмайди.

Олий маълумотга эга бўлмаган педагог кадрлар курсларга қабул қилинмайди.

Курсларда ўқув жараёни 18 ҳафтани ташкил этади.

Курсларни муваффақиятли тугатган тингловчилар – халқ таълими тизими педагог кадрлари беш йил давомида, ўрта махсус ва профессионал таълим тизими педагог кадрлари уч йил давомида белгиланган даврийликка мувофиқ малака оширишдан озод этилади.

@adliyangiliklari
#Кун_рақами

2018 йилдан бугунга қадар жами 16 нафар Адлия вазирлигининг марказий аппарати ходимлари Президент Администрацияси масъул лавозимларга тайинланган.

@adliyangiliklari
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Сўраган_эдингиз

📹 Сиёсий партияларни рўйхатдан ўтказиш тартиби қандай?

Саволга Адлия вазирлиги Нодавлат нотижорат ташкилотлар бошқармаси бошлиғи Авазбек Мадаминов жавоб берди.

@adliyangiliklari