Adliya yangiliklari/Новости юстиции
11.6K subscribers
12.7K photos
1.21K videos
31 files
4.72K links
Adliya vazirligi
🏢Toshkent sh., Sayilgoh, 5
🌐 https://gov.uz/oz/adliya
📞1008
☎️ 0(371)-207-04-54
📥 info@adliya.uz
📲 www.facebook.com/minjustuz
📲 www.youtube.com/c/Adliya
📲 www.instagram.com/adliyanews

🌐 https://t.me/adliyangiliklari_chat
Download Telegram
#Адлия_хабари

27 февраль куни адлия вазири
Р. Давлетов хизмат сафари билан Тошкент вилоятида бўлиб, вилоятдаги маҳалла фуқаролар йиғини фаолияти билан яқиндан танишиш ҳамда ҳудудий адлия органлари ва ташкилотлари фаолиятидаги муаммоларни таҳлил қилиш мақсад қилинган.

Адлия вазири хизмат сафарини вилоятдаги Юқоричирчиқ тумани 1-секторида жойлашган "Гулистон" МФЙ фаоллари билан учрашувдан бошлади.

Учрашувда маҳалладаги мавжуд муаммолар, тадбиркорлик субъектлари учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.

Шунингдек, ташриф давомида Юқоричирчиқ туманидаги депутатлар ўртасида ташкил этилган стол тенниси мусобақасида қатнашиб, ғолибларни тақдирлади.

@adliyangiliklari
#Adliya_xabari

1 март куни Адлия вазирлиги томонидан Тошкент вилояти адлия бошқармасида давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари масъуллари иштирокида семинар бўлиб ўтди.

Семинарни Zoom дастури орқали Тошкент вилоятидаги барча туман ва шаҳарлардаги давлат органлари кузатиб бордилар.

Семинарда ташкилотларини хатловдан ўтказиш, уларни "E-qaror" электрон тизимга улаш, раҳбар ва масъул ижрочиларнинг электрон рақамли имзолари мавжудлиги ва тизимда ишлаш кўникмаларини оширишга доир масалалар кўрилди.

Қатнашчилар ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоблар олишди.
_____________

#Сообщение_юстиции

1 марта Министерство юстиции организовало семинар в Управлении юстиции Ташкентской области с участием должностных лиц государственных органов и организаций и местных исполнительных органов.

В семинаре посредством программы Zoom участвовали государственные органы всех районов и городов Ташкентской области.

На семинаре рассмотрены вопросы, связанные с инвентаризацией организаций, их подключением к электронной системе «E-qaror», наличием у руководителей и должностных лиц электронных цифровых подписей, а также повышением навыков работы в системе.

Участники получили ответы на интересующие их вопросы.

@adliyangiliklari
Forwarded from "YUKSALISH" HARAKATI
2021 йилнинг 22—26 февраль кунлари “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Ўзбекистон Нотариал палатаси билан ҳамкорликда Адлия вазирлиги кўмагида республика бўйлаб навбатдаги бепул “Ҳуқуқий маслаҳатлар куни” акциясини ташкил этди.

Акция давомида республика бўйлаб Нотариал палатанинг 61 нафар юқори малакали мутахассислари 1166 нафар фуқароларга маслаҳат беришда иштирок этди. Жорий йилги акцияга, шунингдек, Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳрида фаолият олиб борувчи “Мадад” хорижий фуқароларни қўллаб-қувватлаш маркази АНТ ҳуқуқшунослари ҳам жалб этилди.

Иккинчи бор ўтказилган акция натижалари қандай бўлди? Саволга жавоб бизнинг #инфографикада акс этган.

Батафсил: https://yumh.uz/uzc/news_detail/301

yumh.uzTelegramFacebookTwitterInstagram
#Адлия_хабари

2021 йил 2 март куни адлия вазири Р. Давлетов Тошкент вилоятидаги хизмат сафарини давом эттириб, Юқоричирчиқ тумани 4-секторда жойлашган “Нурли замин” МФЙда амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари билан танишди.

Маҳаллада истиқомат қилаётган аҳоли билан ўзларини қийнаётган масалалар ва муаммолар ўрганилди, таҳлил қилинди.

Фуқаролар томонидан билдирилган муаммоли ҳолатларни тегишлилиги бўйича адлия органлари томонидан кўриб чиқилиши маълум қилинди.

Шунингдек, Адлия вазири тумандаги 11-умумўрта таълим мактабида ўқувчилар учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди.
_________________

#Сообщение_юстиции

2 марта 2021 года министр юстиции Р. Давлетов продолжил служебную поездку по Ташкентской области. В частности, он ознакомился с ходом благоустройства СГМ «Нурли замин», расположенном в Юкоричирчикском районе региона (четвертый сектор).

Изучены и проанализированы проблемы и волнующие жителей махалли вопросы.

Отмечалось, что проблемные случаи, о которых сообщили граждане, будут рассмотрены органами юстиции.

Министр также ознакомился с условиями, созданными для учащихся общеобразовательной школы № 11 района.

@adliyangiliklari
#Adliya_xabari

2 март куни видеоконференцалоқа шаклида Адлия вазирлиги ходимлари учун “Аниқ маълумотларга (фактларга) асосланган стратегияларни (иш режаларни) ишлаб чиқиш” мавзусида семинар ўтказилди.

Хорижий эксперт сифатида Майкл Галлахер иштирок этди.

👉Батафсил
_______________

#Сообщение_юстиции

2 марта текущего года в формате видео-конференц-связи состоялся семинар для сотрудников министерства на тему «Разработка стратегий (планов работы), основанных на достоверных данных (фактах)».

В качестве зарубежного эксперта в семинаре участвовал Майкл Галлахер.

👉Подробнее

@adliyangiliklari
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

ННТни қайта рўйхатдан ўтказиш муддати қисқартирилади

“Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, уларнинг фаолияти эркинлиги, ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5012-сон, 03.03.2021 й.) қабул қилинди.

🔰 Қарорга кўра, 2021 йил 1 мартдан:

💰 нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан рўйхатдан ўтказувчи органни хабардор қилган (маълумот учун) ҳолда хорижий манбалардан олинадиган пул маблағлари ва мол-мулкнинг бир календарь йилидаги жами суммаси БҲМнинг 20 бараваридан 100 бараваригача оширилади;

✂️ нодавлат нотижорат ташкилотини қайта рўйхатдан ҳамда унинг рамзини давлат рўйхатидан ўтказиш муддати 1 ойдан 15 кунгача қисқартирилади;

🚫 ногиронлиги бўлган шахслар, фахрийлар, нуронийлар, хотин-қизлар, болалар жамоат бирлашмалари рамзларини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш учун давлат божи ундирилмайди;

нодавлат нотижорат ташкилотининг алоҳида бўлинмаси юридик шахс ҳисобланади, бунда алоҳида бўлинмаларни ҳисобга қўйиш тартиби бекор қилинади.

➡️ Маҳаллий ННТларни ривожлантиришга қаратилган дастур ва лойиҳаларни молиялаштириш учун Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондига давлат субсидияси ажратилади.

🏢 2021–2022 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳрида жами 15 та коворкинг-марказлари ташкил этилади.

Қарорга кўра, фаолиятини вилоят, туман, шаҳар, шаҳарча, қишлоқ ва овул ҳудудида олиб борадиган ННТ ҳудудий нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳисобланиб, уларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун БҲМнинг 50 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади.

📌 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондларини сақлаш харажатларига ҳамда уларнинг асосий фаолият йўналишларини амалга ошириши учун 1,1 миллиард сўмдан кам бўлмаган маблағлар йўналтирилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Тайинлов

Адлия вазирининг 2021 йил 1 мартдаги тегишли буйруғи билан Нодиржон Илхомжонович Мухторов Адлия вазирлиги Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тартибга солиш таъсирини баҳолаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Н. Мухторов 1982 йилда Наманган вилоятида туғилган, маълумоти олий, 2003 йилда Наманган давлат университетини (бакалавр), 2005 йилда Тошкент давлат юридик университетини (магистратура) тамомлаган, мутахассислиги ҳуқуқшунос, юридик фанлари номзоди.

У ўз меҳнат фаолиятини 2006-2014 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институтининг девонхона мудиридан бўлим бошлиғи лавозимигача ишлаган. 2014—2019 йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, 2018 йилдан ҳозирги кунга қадар Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий кенгаши раисининг Ташкилий-кадрлар ва мафкуравий масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Адлия вазирлиги жамоаси Н. Мухторовни янги лавозимга тайинлангани билан муборакбод этади. Унинг келгуси ишларида муваффақиятлар тилайди.

Эслатиб ўтамиз: мазкур бошқарма Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли Фармонига биноан ташкил этилган бўлиб, бошқарманинг асосий вазифаларидан бири норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш ҳамда аниқланган коррупциявий омилларни бартараф этишга қаратилган чоралар кўриш ва тавсиялар ишлаб чиқиш ҳисобланади.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

@adliyangiliklari
#Adliya_xabari

Бугун, 3 март куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги жамоатчилик кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда жамоатчилик кенгашининг 2021 йилдаги фаолияти, унинг вазифалари, ўз олдига қўйган мақсадлари, шунингдек жамоатчилик фикрини ўрганиш ва уларни ҳисобга олиш борасида амалга ошириш лозим бўлган ишлар муҳокама қилинди.

👉Батафсил

@adliyangiliklari
#Adliya_hudud

Тошкент вилоят адлия бошқармаси томонидан 2021 йил 3 март куни Юқоричирчиқ тумани “Нурли замин” МФЙда сайёр қабул бўлиб ўтди.

Сайёр қабул доирасида фуқароларга бепул ҳуқуқий ёрдам, меҳнат ярмаркаси, уй-жой ҳужжатларини расмийлаштириш билан боғлиқ ва бошқа турдаги давлат хизматлари кўрсатиш юзасидан фуқароларга барча зарур шароитлар яратилди.

Очиқ мулоқот шаклида ташкил этилган қабулда жами 60 дан ортиқ фуқаро иштирок этди. Мурожаатларнинг аксарияти моддий ёрдам, ишга жойлашиш, соғлиқни сақлаш ва давлат хизматлари каби масалаларга оид бўлди.

Қабул жараёнида фуқароларга 15 та давлат хизматлари кўрсатилди.

Бундан ташқари, ушбу тадбир доирасида маҳалладаги “Аёллар дафтарига” киритилган хотин-қизларга ҳуқуқий маслаҳат бериш бўйича уйма-уй юрилди. Рўйхатдаги 5 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин қизларга тикув машиналари берилди.

@adliyangiliklari
#Adliya_xabari

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2021 йил 4 март куни “Барча даражадаги ННТларни рўйхатдан ўтказиш тартиби” мавзусида 50 дан ортиқ нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари, блогерлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакиллари иштирокида семинар ўтказилди.

👉Батафсил
____________

#Сообщение_юстиции

Министерство юстиции Республики Узбекистан 4 марта 2021 года организовало семинар на тему «Порядок регистрации ННО на всех уровнях», в работе которого приняли участие представители более 50 ННО и других институтов гражданского общества, СМИ, блогеры.

👉Подробнее

@adliyangiliklari
Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари

Адлия органлари ва муассасаларида коррупцияга дуч келсангиз, бизга хабар беринг

⚠️ Адлия органлари тизимида коррупцияга қарши муросасиз уруш эълон қилинган.

📲 Бунда Адлия вазирлиги тизимидаги, жумладан, адлия бошқармалари ва бўлимлари, нотариал идоралар, давлат хизматлари марказлари, ФҲДЁ органлари ва юридик таълим муассасаларидаги коррупция ҳолатлари ҳақида маълумотларни телеграмдаги @antikorbot ботига, “1008” ишонч телефонига ёки вазирлик расмий веб-сайтидаги махсус платформага юбориш мумкин.

❗️Юборилган хабарлар белгиланган тартибда кўриб чиқилади ҳамда мурожаат қилувчининг шахси сир сақланиши кафолатланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Adliya_xabari

Тошкент вилояти ҳокимлиги Адлия вазирлиги билан ҳамкорликда ҳоким қарорларини электрон қабул қилиш – “E-qaror” электрон тизимини ишга туширди

👉Батафсил

@adliyangiliklari