Adliya yangiliklari/Новости юстиции
11.7K subscribers
12.9K photos
1.24K videos
31 files
4.8K links
Adliya vazirligi
🏢Toshkent sh., Sayilgoh, 5
🌐 https://gov.uz/oz/adliya
📞1008
☎️ 0(371)-207-04-54
📥 info@adliya.uz
📲 www.facebook.com/minjustuz
📲 www.youtube.com/c/Adliya
📲 www.instagram.com/adliyanews

🌐 https://t.me/adliyangiliklari_chat
Download Telegram
Президент Мурожаатномасидаги вазифалар ҳақида Адлия органлари ходимлари учун давра суҳбати ўтказилди

Бугун, 16 январь куни Адлия вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга ва халққа йўллаган Мурожаатномасининг мазмун-моҳиятини, унда назарда тутилган вазифалар бўйича вазирлик марказий аппарати ва ҳудудий адлия органлари ходимлари учун давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбати давомида Президент Мурожаатномасида айтиб ўтилган вазифалар бўйича 5 та асосий йўналиш, яъни
▫️давлат ва жамият қурилиш тизимини такомиллаштириш;
▫️суд ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилишнинг муҳим йўналишлари;
▫️иқтисодиётда бозор механизмларини кенг жорий қилиш;
▫️ижтимоий-иқтисодий соҳани ривожлантиришнинг асосий йўналишлари;
▫️диний бағрикенглик ва фаол ташқи сиёсат бўйича маъруза қилинди.

Тадбир охирида вазирлик ходимлари мавзу доирасида ўз фикр мулоҳазаларини билдиришди.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

@adliyangiliklari
#Adliya_hudud

Хоразм вилоят адлия бошқармаси томонидан “Медиа маконда ҳамкорлик” мавзусида давра сухбати ўтказилди

👉Батафсил

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

Каналга уланиш: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
#Adliya_hudud

Сирдарё вилоят адлия бошқармаси томонидан 2020 йилда амалга оширилган ишлар

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

Каналга уланиш: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Адлия органларининг бажарилиши мажбурий бўлган тақдимномаларини бажармаганлик учун жавобгарлик белгиланди

“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун (ЎРҚ–666-сон, 14.01.2021 й.) Президент томонидан имзоланди.

Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қўшимча киритилиб, унга кўра адлия органларининг бажарилиши мажбурий бўлган тақдимномаларини бажармаслик, шу жумладан ўз вақтида ёки тўлиқ бажармаслик мансабдор шахсларга БҲМнинг икки бараваридан беш бараваригача (446 минг сўмдан 1 млн 115 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса мансабдор шахсларга БҲМнинг беш бараваридан етти бараваригача (1 млн 115 минг сўмдан 1 млн 561 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

▫️Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
____________________

#Новости_законодательства

Установлена ответственность за невыполнение обязательных для исполнения представлений органов юстиции

П
резидент подписал Закон «О внесении изменений и дополнений в некоторые законодательные акты Республики Узбекистан» (№ ЗРУ–666, 14.01.2021 г.).

Законом в Кодекс об административной ответственности внесено дополнение, согласно которому невыполнение, в том числе несвоевременное выполнение или выполнение не в полном объеме обязательных для исполнения представлений органов юстиции влечет наложение штрафа на должностных лиц от двух до пяти БРВ (от 446 тысячи сумов до 1 млн. 115 тысячи сумов).

То же правонарушение, совершенное повторно в течение года после применения административного взыскания, влечет наложение штрафа на должностных лиц от пяти до семи БРВ (от 1 млн. 115 тысячи сумов до 1 млн. 561 тысячи сумов).

▫️ Настоящий Закон вступает в силу со дня его официального опубликования.

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

Каналга уланиш/Подписаться на канал: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
#Adliya_hudud

Адлия кўмагида тадбиркорга 447 миллион сўмдан ортиқ маблағ ундириб берилди

“Grand story servis Karmana” масъулияти чекланган жамияти раҳбари И. Ғафоров Кармана тумани адлия бўлимига Навоий шаҳар Мактабгача таълим бўлимига қарашли 2 та мактабгача таълим ташкилотидан 447 миллион 242 минг сўм мниқдоридаги қарздорликни ундиришда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди.

Ҳолат ўрганилганда, жамият томонидан Навоий шаҳридаги 6-сон МТТда 412 миллион 994 минг сўм, 16-сон МТТда эса 34 миллион 248 минг сўмлик таъмирлаш ишлари оғзаки шартнома асосида амалга оширилган бўлсада, хизмат ҳақи тўлаб берилмаган.

👉Батафсил

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

Каналга уланиш: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
#Инфографика

"Мадад" ННТ томонидан 2020 йилда қандай ишлар амалга оширилди?

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

Каналга уланиш: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
#Adliya_hudud

2021 йилда 4 январь куни Иштихон туман адлия бўлимига туманнинг “Қорақуйли” МФЙда истиқомат қилувчи фуқаро мурожаат қилди.

Унинг мурожаатига кўра, Иштихон туман “Баркамол авлод мактаби” томонидан унга 2020 йил 1 ноябрь куни 7 871 000 сўм миқдордаги хомиладорлик ва туғруқ таътили пуллари тўлаб берилиши лозим бўлсада, ҳалигача тўлаб берилмаган.

Иштихон туман адлия бўлими томонидан кўрилган чора-тадбирлар натижасида жорий йилнинг 5 январь куни фуқаронинг 7 871 000 сўм хомиладорлик ва туғруқ таътили пуллари тўлиқ ундириб берилиши ва фуқаронинг бузилган хуқуқлари тикланиши таъминланди.

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

Каналга уланиш: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Adliya_hudud

📹 "Аёл дунё безаги, меҳр-муҳаббат рамзи!" шиори остидаги фестиваль доирасида аёлларга бепул ҳуқуқий маслаҳат берилди.

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

Каналга уланиш: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
⚡️ 23 январь куни адлия вазири Р. Давлетовнинг Тошкент давлат юридик университети талабалари билан учрашуви режалаштирилган.

Учрашувда қатнашиш учун рўйхатдан ўтиш: https://forms.gle/5xtKFbpQLFHAxhT99

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

Каналга уланиш: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида”ги Президент фармони лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Фармон лойиҳасига кўра, 2021 йилга мўлжалланган Давлат дастури лойиҳаси тасдиқланиши назарда тутилган. Лойиҳа 276 банддан иборат.

Фармон лойиҳаси қуйидаги платформаларга жойлаштирилди:

▪️http://regulation.gov.uz/uz/document/27993
▪️http://2021.strategy.uz/
▪️http://jamoatchilik.uz/

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

Каналга уланиш: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
#Adliya_hudud

Санитария-эпидемиология хизматининг туман бўлими врачининг ойлик маошини ноқонуний ушлаб қолган мансабдор жавобгарликка тортилди

Санитария-эпидемиология хизматининг Мирзачўл туман бўлими врачининг туман адлия бўлимига йўллаган шикоят аризаси ўрганиб чиқилди.

Санитария-эпидемиология хизматининг Мирзачўл туман бўлими врачи ҳамда муассаса раҳбари, кадрлар билан ишлаш бўйича инспектор ўртасида ўзаро меҳнат низолари вужудга келган. Иш берувчи томонидан иш ҳақи тўлиқ берилмасдан, ноқонуний ушлаб қолинганлиги, мурожаатчи қолиб кетган иш ҳақини ундириб беришда амалий ёрдам сўраганлиги, шунингдек, иш берувчи ва ходим билан ўрганиш кунига қадар меҳнат шартномаси тузилмаганлиги аниқланди.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 82-моддасида кўрсатилган ''Ишга қабул қилишни расмийлаштириш тартиби'' ни бузганлиги учун Санитария-эпидемиология хизматининг Мирзачўл туман бўлими масъул ходимлари ҳатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо беришлик учун уларга нисбатан туман меҳнат ҳуқуқ инспекторига маъмурий таклиф киритилиб, фуқаронинг ушлаб қолинган иш ҳақи тўлиқ ундириб берилди.

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

Каналга уланиш: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари

Адлия органлари ва муассасаларида коррупцияга дуч келсангиз, бизга хабар беринг

⚠️ Адлия органлари тизимида коррупцияга қарши муросасиз уруш эълон қилинган.

📲 Бунда Адлия вазирлиги тизимидаги, жумладан, адлия бошқармалари ва бўлимлари, нотариал идоралар, давлат хизматлари марказлари, ФҲДЁ органлари ва юридик таълим муассасаларидаги коррупция ҳолатлари ҳақида маълумотларни телеграмдаги @antikorbot ботига, “1008” ишонч телефонига ёки вазирлик расмий веб-сайтидаги махсус платформага юбориш мумкин.

❗️Юборилган хабарлар белгиланган тартибда кўриб чиқилади ҳамда мурожаат қилувчининг шахси сир сақланиши кафолатланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Эълон

Эртага, 20 январь куни соат 10:00 да АОКА анжуманлар залида матбуот анжумани бўлиб ўтади.

Мавзу : “Президент ҳужжатларини назорат қилиш бўйича янги тизим жорий этиш масалалари”.

Тадбирда Адлия вазирлиги раҳбарияти ва масъул ходимлари иштирок этиб, журналистларнинг саволларига жавоб беради.

Матбуот анжуманига саволларни @aokapressa га жўнатишингиз мумкин.

ОАВ ходимлари ва блогерларни матбуот анжуманига таклиф қиламиз.

Анжуман UzReport TV ва O‘zbekiston 24 телеканаллари ҳамда Youtube тармоғи орқали онлайн ёритилади.

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

Каналга уланиш: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw