Adliya yangiliklari/Новости юстиции
11.7K subscribers
12.5K photos
1.18K videos
31 files
4.61K links
Adliya vazirligi
🏢Toshkent sh., Sayilgoh, 5
🌐 https://gov.uz/oz/adliya
📞1008
☎️ 0(371)-207-04-54
📥 info@adliya.uz
📲 www.facebook.com/minjustuz
📲 www.youtube.com/c/Adliya
📲 www.instagram.com/adliyanews

🌐 https://t.me/adliyangiliklari_chat
Download Telegram
#Adliya_hudud

15 нафар ходимнинг фойдасига 116 млн сўм иш ҳақи ундириш ҳақида суд буйруғи чиқарилиб, ижрога қаратилди

Наманган туман адлия бўлимининг ишонч телефонига бир неча фуқаролар Наманган туман Агросервис МТП МЧЖда узоқ вақтдан буён уларга иш ҳақи тўламасдан келаётгани, шу сабабли ушбу иш ҳақини ундиришда амалий ёрдам беришни сўраб, мурожаат қилган эди.

👉Батафсил

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

Каналга уланиш: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
#Инфографика

Агентлик “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармонига мувофиқ ташкил этилди.

Агентлик:
Ўзбекистон Республикаси коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашининг ишчи органи ҳисобланади;
Президентга бўйсунади ва Олий Мажлис палаталари олдида ҳисобдор.
Коррупцияни олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасида давлат сиёсати учун махсус ваколатли давлат органи ҳисобланади.

📤Манба

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

Каналга уланиш: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
#Adliya_tahlil

Меҳнат қонунчилигидаги “оқ доғлар”

Меҳнат кодекси 100-моддаси иккинчи қисмининг 7-бандига асосан ходимнинг пенсия ёшига тўлганлиги, қонун ҳужжатларига мувофиқ ёшга доир давлат пенсиясини олиш ҳуқуқи мавжуд бўлганда иш берувчининг ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилиш мумкинлиги белгиланган. Демак, иш берувчи пенсия ёшига етган ходим билан хоҳласа меҳнат шартномасини бекор қилиши ёки уларнинг баъзиларини ишда қолдириши мумкин.

Амалиётда бу ҳолат фуқароларнинг норозилигига сабаб бўлмоқда. Иш берувчи пенсия ёшига етиши муносабати билан ўзи истаган баъзи ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилиши ёки бошқа бир ходимни ишда қолдириши натижасида устунлик бериш орқали тенг ҳуқуқлилик принципининг бузилишига ва дискриминацияни вужудга келишига сабаб бўлмоқда. Шу билан бирга, демократик давлат ва фуқаролик жамиятини қуришга тўсқинлик қилаётган қариндош-уруғчилик ва маҳаллийчилик каби иллатларнинг илдиз отишига кўмаклашмоқда.

👉Батафсил

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

Каналга уланиш: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
Forwarded from Huquqiy tadqiqot
«Жиноят процессида медиациянинг ўрни: назария, амалиёт ва истиқболлари» мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференцияга таклиф қиламиз!

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти «Жиноят процессида медиациянинг ўрни: назария, амалиёт ва истиқболлари» мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференцияга таклиф этади.
Конференция жорий йилнинг 22 июль куни соат 16-00да “Zoom” онлайн платформасида бўлиб ўтади.
Конференция Ўзбекистонда медиация институтини жиноят процессига татбиқ этиш ва низоларни судгача кўриб чиқишнинг ягона тизимини яратиш масалаларига бағишланган бўлиб, унда миллий экспертлар билан бир қаторда АҚШ, Россия, Словения, Қозоғистон, Қирғизистон давлатидан мутахассислар иштирок этадилар.

Конференцияда қатнашиш учун қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтинг👇👇👇

https://us02web.zoom.us/meeting/register/tZMlde6upzkiGNFnkIUDMUGOj0YvUGldi6ez

Конференция дастури билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин 👇👇👇👇
http://hsti.uz/?p=25890
#Adliya_hudud

БОЛА ПАРВАРИШИ ТАЪТИЛИДА БЎЛГАН ХОДИМНИ ИШДАН БЎШАТИШ МУМКИН ЭМАС

Навоий вилоятининг Қизилтепа туманида яшайдиган Ҳуррият Болтаева тумандаги тиббиёт бирлашмасида ишлаган. Фуқаро бола парвариши таътили даврида ишдан бўшатилгани учун ҳуқуқларини тиклаб беришни сўраб туман адлия бўлимига мурожаат қилди.

👉Батафсил

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

Каналга уланиш: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
#Эълон

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Наманган юридик техникумига ўқишга марҳамат!

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

Каналга уланиш: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
#Диққат

📢📢📢 Давлат хизматлари агентлигининг навбатдаги #Онлайндаги матбуот анжуманига таклиф этади!

Анжуманда биргаликда давлат хизматлари кўрсатиш сифатини ошириш: долзарб муаммолар ва истиқболдаги режалар ҳақида мулоқот қурамиз.

❗️ДХА раҳбариятидан иборат спикерлар Сизни қизиқтирадиган барча саволларингизга жавоб беради!

🕟 Онлайн-конференция 2020 йил 22 июль куни 11.00 да бўлиб ўтади.

❗️Иштирок этиш учун, қуйидаги ҳаволадан ўтинг! 👇🏻👇🏻👇🏻
https://us04web.zoom.us/j/6778486619?pwd=aTBzd2hQRk9GQjdNeWlnTW5ta1dVQT09

Конференция идентификатори: 677 848 6619
Пароль: 55555
#Внимание-внимание!

📢📢📢 Агентство государственных услуг приглашает на пресс-конференцию в #Онлайне.

На конференции мы вместе с Вами поговорим о вопросах повышения качества госуслуг: имеющихся недостатках и планах на будущее.

❗️ Спикеры в лице руководства АГУ ответят на все интересующие Вас вопросы!

🕟 Онлайн-конференция состоится 22 июля 2020 года в 11:00.

❗️ Чтобы принять участие, перейдите по ссылке ниже!
https://us04web.zoom.us/j/6778486619?pwd=aTBzd2hQRk9GQjdNeWlnTW5ta1dVQT09

Идентификатор конференции: 677 848 6619
Пароль: 55555
Министр юстиции и посол Великобритании в Узбекистане наметили приоритеты дальнейшего двустороннего сотрудничества

22 июля текущего года министр юстиции Республики Узбекистан Р. Давлетов в формате видео-конференц-связи обсудил с послом Великобритании в Узбекистане Т. Торлоу аспекты дальнейшего двустороннего сотрудничества.

Русланбек Давлетов отметил динамику взаимоотношений Министерства юстиции и посольства Великобритании в Узбекистане, достигнутые результаты совместной работы. В частности, существенный вклад посольства в развитие бесплатной юридической помощи в Узбекистане путем поддержки деятельности ННО «Мадад». Посол, высоко оценив усилия министерства в развитии данной сферы, выразил готовность дальнейшей поддержки деятельности ННО «Мадад».

Стороны отметили важность установления тесных контактов государственных организаций Узбекистана и Великобритании для обмена опытом в схожих направлениях деятельности. Они выразили готовность продолжить совместную работу по повышению квалификации представителей судебно-правовых органов совместно с британским фондом «Slynn Foundation», развитию гражданского общества и ННО, а также сотрудничество в организации мероприятий по улучшению позиций Узбекистана в политико-правовых рейтингах и индексах.

Отдел по связям с общественностью
Министерства юстиции

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

Подписаться на канал: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
Адлия вазири ва Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчиси истиқболдаги икки томонлама ҳамкорликнинг устувор йўналишларини белгилаб олди

Жорий йилнинг 22 июль куни Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р. Давлетов видеоконференцалоқа шаклида Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчиси Т.Торлоу билан истиқболдаги икки томонлама ҳамкорликнинг устувор жиҳатларини муҳокама қилди.

Русланбек Давлетов Адлия вазирлиги ва Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ўртасидаги ўзаро муносабатлар суръати, ҳамкорликдаги ишлар бўйича эришилган натижалар хусусида тўхталиб ўтди. Хусусан, элчихонанинг "Мадад" ННТ фаолиятини қўллаб-қувватлаш орқали Ўзбекистонда бепул юридик ёрдамни ривожлантиришга қўшаётган салмоқли ҳиссаси қайд этилди. Элчи вазирликнинг соҳани ривожлантириш борасидаги саъй-ҳаракатларига юксак баҳо бериб, "Мадад" ННТ фаолиятини янада қўллаб-қувватлашга тайёр эканини билдирди.

Томонлар фаолиятнинг ўхшаш йўналишларида тажриба алмашиш учун Ўзбекистон ва Буюк Британия давлат ташкилотлари ўртасида яқин алоқаларни йўлга қўйиш муҳим эканини қайд этди. Улар, шунингдек, Британиянинг «Slynn Foundation» жамғармаси билан ҳамкорликда суд-ҳуқуқ органлари вакиллари малакасини ошириш, фуқаролик жамияти ва ННТни ривожлантириш, шу билан бирга , Ўзбекистоннинг сиёсий-ҳуқуқий рейтинг ва индекслардаги ўрнини яхшилаш бўйича чора-тадбирларни ташкил этиш бўйича ҳамкорликдаги ишларни давом эттиришга тайёр эканликларини билдирди.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

Каналга уланиш: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
#Адлия_хабари

23 июль куни, соат 16:00да Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳузурида ташкил этилган штабда Адлия вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Севара Уринбаева иштирокида коронавирус билан боғлиқ ҳуқуқий масалаларга бағишланган брифинг бўлиб ўтади.

🖥 Брифинг трансляциясини «UzReportTv» телеканалида ва «Youtube»да томоша қилинг.
_______________________________

#Сообщение_юстиции

23 июля в 16:00 в штабе Агентства информации и массовых коммуникаций состоится брифинг с участием руководителя пресс-службы Министерства юстиции Севары Уринбаевой, посвященный правовым аспектам пандемии коронавируса.

🖥 Брифинг будет транслироваться онлайн на телеканале «UzReportTv» и в «Youtube».

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

@adliyangiliklari
#Сўраган_эдингиз

Бугун АОКА ҳузурида ташкил этилган штабда Адлия вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Севара Уринбаева Ўзбекистонда коронавирус (COVID-19) эпидемияси бўйича эълон қилинган карантин режими вақтида фуқаролар, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан Адлия вазирлиги фаолиятига оид кўтарилган савол ва мурожаатларга жавоб берди.

Мен тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаман. Фаолиятим дори воситалари ва тиббий буюмларни сотиш билан боғлиқ. Айрим дори воситаларини чет элдан импорт қилиб олиб келаман. Ушбу товарларни олиб киришда (импорт қилишда), уларни рўйхатдан ўтказиш ҳамда мажбурий сертификатлаш ишлари анча вақтни талаб қилади.
Ҳозирда тадбиркорлик субъектлари томонидан дори воситилари ёки тиббий буюмларни импорт қилиш бўйича қонунчиликда бирор имтиёз мавжудми?

👉 Ҳукуматнинг 449-сон қарори билан коронавирус инфекцияси кенг тарқалишига қарши курашишда мамлакатда дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникалар тақчиллигининг олдини олиш, шунингдек фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш ҳамда коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларга ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатилишини таъминлаш мақсадида, COVID-19 инфекцияси билан касалланган беморларни даволашда қўлланиладиган тиббий буюмлар, тиббий техникалар, дори воситалари ва биологик фаол моддаларни Республика ҳудудига олиб кириш тартиби соддалаштирилди.

Унга кўра жорий йилнинг 1 октябрга қадар 84 турдаги тиббий буюмлар ва тиббий техникалар, шу жумладан кислород концентраторлар, пульс оксиметрлари ҳамда цинк, магний, селен ёки витамин “Д” моддаларини сақловчи биологик фаол қўшимчалар импорт қилинганда давлат рўйхатидан ўтказилмасдан ва мажбурий сертификатлаштирилмасдан божхона расмийлаштирувини амалга оширилади (импорт қилинганда) ва реализация қилинади.

Шунингдек, 46 турдаги дори воситалари импорт қилинганда уларни давлат рўйхатидан ўтказмасдан ҳамда 5 кунлик муддатда сертификатлаштириш асосида божхона расмийлаштируви амалга оширилади ва реализация қилишга рухсат берилди.

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

Каналга уланиш: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
#Сўраган_эдингиз

Бугун АОКА ҳузурида ташкил этилган штабда Адлия вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Севара Уринбаева Ўзбекистонда коронавирус (COVID-19) эпидемияси бўйича эълон қилинган карантин режими вақтида фуқаролар, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан Адлия вазирлиги фаолиятига оид кўтарилган савол ва мурожаатларга жавоб берди.

Мен тадбиркорман. Савдо-сотиқ фаолияти билан шуғулланаман. Қўшимча равишда автодўкон ташкил қилган ҳолда савдо-сотиқ қилсам бўладими? Бунинг учун қаёрга мурожаат қилсам бўлади?

👉 “Коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини камайтириш учун аҳоли, тадбиркорлик субъектлари, умумий овқатланиш, савдо ва хизматлар соҳасини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПФ–6029-сон Президент Фармони мувофиқ 2021 йил 1 июлга қадар карантин чекловларининг бекор қилинишига қараб тадбиркорларга ҳокимият органлари билан шартнома тузмасдан солиқ органларини хабардор қилиш орқали автодўкон, автомагазин, автотиркама, автоцистерна ва фудтраклар орқали савдо қилиш ҳуқуқи берилган.

Бунда тадбиркорлик субъектлари ўз фаолиятини бошлаганликлари тўғрисида давлат солиқ қўмитаси расмий сайти ёки мобиль иловалар орқали электрон хабарнома бериш керак бўлади.
________________

Ассалому алейкум! Мен карантин даврида ўзимни қизиқтирган масалалар бўйича ҳуқуқий тушунтириш олиш мақсадида қай тартибда Адлия вазирлигига мурожаат қилишим мумкин?

👉 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 мартдаги “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 176-сон қарорининг 2-бандига асосан Адлия вазирлиги ходимлари масофавий иш режимига ўтказилган.

Шу муносабат билан, вазирликнинг 1008 – “Ишонч телефони” фаолияти вақтинча тўхтатилган. Шу билан бирга, Сиз ўзингизнинг мурожаатингизни info@adliya.uz электрон почтаси ёки Facebook ижтимоий тармоғидаги “Адлия билан мулоқот/Диалог с юстицией” гуруҳи орқали юборишингиз мумкин.

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

Каналга уланиш: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
Сўраган_эдингиз

Бугун АОКА ҳузурида ташкил этилган штабда Адлия вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Севара Уринбаева Ўзбекистонда коронавирус (COVID-19) эпидемияси бўйича эълон қилинган карантин режими вақтида фуқаролар, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан Адлия вазирлиги фаолиятига оид кўтарилган савол ва мурожаатларга жавоб берди.

Мени 12 ёшга тўлмаган фарзандим бор. Ёлғиз онаман. Иш берувчи мени иш ҳақи сақланмаган ҳолдаги меҳнат таътилига чиқармоқчи. Шу қонунийми?

👉 Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 150-модда 1-қисмига кўра ходимнинг аризасига кўра унга иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил берилиши мумкин, унинг давомийлиги ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра белгиланади.

Шунингдек, айрим тоифадаги шахсларга, жумладан ўн икки ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ болани тарбиялаётган ёлғиз аёлларга уларнинг хоҳишига кўра, иш ҳақи сақланмаган ҳолдаги таътил муқаррар тартибда берилади

Демак иш берувчи сизнинг розилигингизни олмасдан иш ҳақи сақланмаган ҳолда меҳнат таътилига чиқариши мумкин эмас.
_____________

Мен умумий овқатланиш корхонасини ташкил қилган ҳолда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаман. Муҳтарам Президентимизнинг 18 майдаги фармони асосида жорий йил 1 сентябригача бир қатор солиқ имтиёзлари берилган эди. Ушбу солиқ имтиёзларига ҳозирда ўзгартириш киритилдими?

👉 Жорий йил 20 июлда “Коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини камайтириш учун аҳоли, тадбиркорлик субъектлари, умумий овқатланиш, савдо ва хизматлар соҳасини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” Президент Фармони қабул қилинди.

Мазкур фармонга мувофиқ, 2020 йил 18 майдаги ПФ–5996-сон фармонида белгиланган солиқ имтиёзлари ва преференциялари муддати
2020 йил 31 декабрга қадар узайтирилди.

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

Каналга уланиш: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
#Сўраган_эдингиз

Бугун АОКА ҳузурида ташкил этилган штабда Адлия вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Севара Уринбаева Ўзбекистонда коронавирус (COVID-19) эпидемияси бўйича эълон қилинган карантин режими вақтида фуқаролар, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан Адлия вазирлиги фаолиятига оид кўтарилган савол ва мурожаатларга жавоб берди.

Тўлиқ видео билан қуйидаги ҳавола орқали танишингиз мумкин:

📹 https://youtu.be/q0tyPqIysU8

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

Каналга уланиш: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
#Сўраган_эдингиз

Ассалому алейкум! Менга нисбатан карантин қоидаларини бузгарлик бўйича маъмурий баённома расмийлаштирилди. Лекин мен бундан норозиман. Ушбу ҳолатда қаёрга мурожаат қилсам бўлади?

👉 Амалдаги қонунчилкка кўра фуқаролар ўз ҳуқуқ ва эркинлари бузилган деб ҳисобласа, белгиланган тартибда судга мурожаат қилиши мумкин.

Шуни ҳам таъкидлаш керакки, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Президиумининг қарорига асосан, коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида фуқаролар ҳужжатларини судга фақат электрон шаклда ёки почта орқали тақдим этишлари тавсия этилган.

Шунингдек, судларга шошилинч ишлар (қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш, қамоқда сақлаб туриш муддатини узайтириш, ўзгартириш ёки бекор қилиш, фуқароларни тиббиёт муассасаларига жойлаштириш, маъмурий қамоққа олиш, фуқароларни руҳий касалликлар муассасасига мажбурий жойлаштириш (у ерда бўлиш муддатини узайтириш), фуқароларни сил касалига қарши муассасага мажбурий жойлаштириш (у ерда бўлиш муддатини узайтириш), фуқароларни муомала лаёқатини белгилаш (муомалага лаёқатли деб топиш) ҳамда буйруқ тартибида иш юритишни ҳал қилишга доир ишларни кўриб чиқиш тайинланган.

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

Каналга уланиш: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
#Сўраган_эдингиз

Республика махсус комиссияси томонидан жорий йилнинг 18-19 июль ва 25-26 июль кунлари аҳолига — «ўзини ўзи яккалаш» ҳаёт тарзига қатъий риоя этган ҳолда ўз уйларида қолиш тавсия этилган. Ушбу ҳолатда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар “ўзини яккалаш” ҳаёт тарзига риоя қилишни талаб қилишга ҳақлими?

👉 “Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ “Карантин” ёки бошқача айтганда “чекловчи тадбирлар” – юқумли ва паразитар касалликлар тарқалишининг олдини олишга қаратилган, хўжалик фаолияти ва бошқа фаолиятнинг алоҳида тартибини, аҳоли, транспорт воситалари, юклар ва (ёки) товарлар ҳаракатланишининг чекланишини назарда тутадиган маъмурий, тиббий-санитария чора-тадбирлари ва бошқа чора-тадбирлардир.

“Ўзини яккалаш” ҳаёт тарзи Республика махсус комиссияси қарорига мувофиқ жорий этилгани боис, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва айнан ички ишлар органлари “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, фуқаролардан қонунчиликка риоя қилишларини, ҳуқуққа хилоф ҳаракатларни тўхтатишни талаб қилиш, бу талаблар бажарилмаган тақдирда уларни мажбурлаш чораларини қўллаш ҳуқуқига эга.

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

Каналга уланиш: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
Forwarded from "YUKSALISH" HARAKATI
Сегодня Президенту Республики Узбекистан Шавкату Мирзиёеву исполнилось 63 года. Продолжающиеся под руководством главы государства последовательные трансформации во всех сферах жизни показывают необратимость реформ.

В инфографике мы постарались собрать наиболее важные события за прошедший период: с июля 2019-го по июль 2020 года. В числе сигналов нового курса — закрытие колонии «Жаслык», подписание законов «О защите женщин от притеснения и насилия», «О гарантиях равных прав и возможностей для женщин и мужчин».

2020 год оказался непростым: с одной стороны — пандемия, в другой — разгул стихии в ряде регионах, техногенная катастрофа в Сырдарьинской области. Несмотря на испытания и сложности, преобразования не останавливаются. Так, реформирована система прописки, принята Национальная стратегия Узбекистана по правам человека. Помилованы сотни человек, возвращены около 50 тысяч граждан, оказавшихся в сложной ситуации за границей в период пандемии.

@uzbyuksalish
Forwarded from "YUKSALISH" HARAKATI
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев 63 ёшга тўлди. Давлат раҳбари бошчилигида ҳаётнинг барча жабҳаларида давом этаётган ўзгаришлар ислоҳотларнинг ортга қайтмаслигини кўрсатмоқда.

Ушбу инфографикада биз ўтган давр: 2019 йил июль — 2020 йил июль мобайнида юз берган энг муҳим воқеаларни жамлашга ҳаракат қилдик. Янги олинган курснинг асосий ишоралари — “Жаслиқ” колониясининг ёпилиши, “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”, “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги Қонунларнинг имзоланиши.

2020 йил мураккаб келди: бир томондан пандемия, иккинчи томондан бир неча ҳудудлардаги табиий офатлар, Сирдарё вилоятидаги техноген ҳалокат. Бундай синов ва қийинчиликларга қарамай, ислоҳотлар давом этмоқда. Жумладан, прописка тизими ислоҳ қилинди, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистоннинг Миллий стратегияси қабул қилинди. Юзлаб одамлар афв этилди, пандемия даврида чегараларда оғир вазиятга тушиб қолган 50 мингга яқин фуқаролар қайтарилди.