Adliya yangiliklari/Новости юстиции
11.7K subscribers
12.9K photos
1.23K videos
31 files
4.8K links
Adliya vazirligi
🏢Toshkent sh., Sayilgoh, 5
🌐 https://gov.uz/oz/adliya
📞1008
☎️ 0(371)-207-04-54
📥 info@adliya.uz
📲 www.facebook.com/minjustuz
📲 www.youtube.com/c/Adliya
📲 www.instagram.com/adliyanews

🌐 https://t.me/adliyangiliklari_chat
Download Telegram
#Adliya_hudud

Сирдарё вилоят адлия бошқармаси томонидан вилоят, туман (шаҳар) санитария-эпидемиология осойишталик марказларида иш олиб бораётган ходимларга жами 741 200 400 сўм пул маблағлари тўлаб берилишини таъминлаш тўғрисида вилоят санитария-эпидемиология осойишталик маркази раҳбари номига тақдимнома киритилди.

Кўрилган таъсир чоралари натижасида вилоят, туман-шаҳар санитария-эпидемиология осойишталик марказларида фаолият кўрсатаётган ходимларга жами 632 956 700 сўм пул маблағларини қонунда белгиланган тартибда тўлаб берилди.

Хозирги кунда қолган 108 243 700 сўм пул маблағларини қонунда белгиланган тартибда тўлаб бериш чоралари кўрилмоқда.

👉Батафсил

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

Каналга уланиш: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
#Adliya_xabari

Адлия вазири ТДЮУ битирувчиларини табриклади

Бугун Тошкент давлат юридик университетида ўқитишнинг замонавий модул тизими асосида таълим олган ўзининг юксак иқтидори, салоҳияти ва изланувчанлиги натижасида университетни муввафақиятли тамомлаётган битирувчиларга диплом топшириш маросими бўлиб ўтди.

Маросим Zoom видеодастури орқали битирувчилар ва уларнинг ота-оналари иштирокида ўтказилди. Мазкур ўқув йилида ушбу олий таълим муассасасини 481 нафар бакалавр ҳамда 124 нафар магистратура босқичи талабалари тамомлашди.

“Қонун устуворлиги ва адолатни таъминлаш фаолиятингизнинг бош мезони бўлсин: оқ йўл, Азиз битирувчилар!” мавзуида ўтказилган маърифий тадбирда Адлия вазири Русланбек Давлетов иштирок этди. Шунингдек, унда Олий суд раиси Козимжон Комилов, Бош прокурор ўринбосари Светлана Артикова, фан арбоби, университет Фахрийлар кенгаши раиси Ҳалим Бобоев, Тошкент давлат юридик университети ректори Раҳимжон Хакимов ва битирувчиларнинг ота-оналари, ёшлар қатнашди.

👉Батафсил

@adliyangiliklari
#Adliya_xabari

Энди қўшиқчиларга лицензия олиш талаб этилмаслиги мумкин

Куни кеча Адлия вазирлиги томонидан лицензия ва рухсат бериш тартиб-таомилларини такомиллаштиришга қаратилган Президент Фармони лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. Ушбу лойиҳада бир қатор лицензия ва рухсат берувчи ҳужжатларни бекор қилиш таклиф этилмоқда. Уларнинг орасида концерт-томоша фаолиятини лицензиялаш ҳам бор.

Хўш, концерт-томоша фаолиятини лицензиялаш нима мақсадда жорий этилган эди?

👉Батафсил

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

Каналга уланиш: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
#Адлия_хабари

19 июль куни, соат 14:00да Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳузурида ташкил этилган штабда Адлия вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Севара Уринбаева иштирокида коронавирус билан боғлиқ ҳуқуқий масалаларга бағишланган брифинг бўлиб ўтади.

🖥 Брифинг трансляциясини «UzReportTv» телеканалида ва «Youtube»да томоша қилинг.
_______________________________

#Сообщение_юстиции

19 июля в 14:00 в штабе Агентства информации и массовых коммуникаций состоится брифинг с участием руководителя пресс-службы Министерства юстиции Севары Уринбаевой, посвященный правовым аспектам пандемии коронавируса.

🖥 Брифинг будет транслироваться онлайн на телеканале «UzReportTv» и в «Youtube».

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

@adliyangiliklari
#Инфографика

Результаты кардинального пересмотра лицензионной и разрешительной системы

Для устранения системных проблем и недостатков в сфере лицензионных и разрешительных процедур, а также проведения институциональных реформ путем внедрения информационных технологий Министерством юстиции разработан проект Указа Президента Республики Узбекистан «О мерах по коренному совершенствованию лицензионных и разрешительных процедур».

⚠️ Министерство юстиции призывает специалистов, экспертов, предпринимателей и граждан принять активное участие в обсуждении, направить предложения и мнения по проекту Указа:
https://regulation.gov.uz/uz/document/19957.
_______

👉Ўзбек тилида ўқиш

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

Подписаться на канал: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
#Инфографика

Лицензионные и разрешительные процедуры цифровизируются и будут совершенствоваться на постоянной основе

⚠️
Министерство юстиции призывает специалистов, экспертов, предпринимателей и граждан принять активное участие в обсуждении, направить предложения и мнения по проекту Указа Президента Республики Узбекистан «О мерах по коренному совершенствованию лицензионных и разрешительных процедур»:
https://regulation.gov.uz/uz/document/19957.
________________

👉Ўзбек тилида ўқиш

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

Подписаться на канал: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
#Biz_birgamiz

“Салом, Сардоба, биз биргамиз!” акцияси доирасида 30 оилага моддий ёрдам кўрсатилди, 90дан зиёд оилага мебель жиҳозлари топширилди

👉Батафсил
_____________________

#Мы_вместе

В рамках акции «Здравствуй, Сардоба, мы вместе!» более 30 семьям оказана материальная помощь, свыше 90 семьям переданы предметы домашней мебели

👉Подробнее

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

Каналга уланиш/Подписаться на канал: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
#Сообщение_юстиции

Отныне исполнителям не потребуется лицензия

На днях Министерством юстиции на общественное обсуждение вынесен проект Указа Президента Республики Узбекистан, направленный на совершенствование лицензионных и разрешительных процедур. В данном проекте предлагается отменить ряд лицензионных и разрешительных процедур. Лицензирование концертно-зрелищной деятельности – из их числа.

В каких целях было внедрено лицензирование концертно-зрелищной деятельности?

👉
Подробнее
______________________

👉Ўзбек тилида ўқиш

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

Подписаться на канал: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
Forwarded from 67 studio
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева иштирокида брифинг
1-савол. Ёшим 53 да коллежни ётоқхонасида навбатчи вазифасида ишлайман. Карантин бошлангандан буён иш ҳаққимдан ушлаб қолишади сўрасам ишга келмаганим учун экан. Шу тўғрими? Шунингдек иш берувчи коллеж ёпилиши муносабати билан ўзингизга бошқа иш топинг деган огоҳлантириш хати ҳам берди ваҳоланки коллежни номи ўзгарди ҳалос. Шу ёшимда нафақага бир йил қолган қаердан иш топаман?
© UzReport

Каналга уланиш https://t.me/studio_67
Forwarded from 67 studio
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева иштирокида брифинг

2-савол. Пандемия даврида ишдан бўшатиш қанчалик тўғри?
© UzReport

Каналга уланиш https://t.me/studio_67
#Сўраган_эдингиз

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳузурида ташкил этилган штабда Адлия вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Севара Уринбаева иштирокида коронавирус билан боғлиқ ҳуқуқий масалаларга бағишланган брифинг бўлиб ўтди.

Кўчада ниқобни тушуриб юрганлиги учун нечи сўм жаримага тортилиши керак? Ва қанча муддат берилади жаримани тўлаш учун?

👉 Амалдаги қонунчиликка кўра карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши шароитида ваколатли органнинг махсус талабларига зид равишда жамоат жойларида ниқобсиз бўлиш базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваригача (1 115 000 сўм) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга кўра жарима ҳуқуқбузар томонидан унга жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб ўттиз кундан кечиктирмай, бундай қарор хусусида шикоят берилган ёки протест билдирилган тақдирда — шикоят ёки протест қаноатлантирилмаганлиги тўғрисида хабар берилган кундан бошлаб ўн беш кундан кечиктирмай тўланиши лозим.

Ўн олти ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган шахсларнинг мустақил иш ҳақи бўлмаган тақдирда, жарима уларнинг ота-оналари ёки улар ўрнини босувчи шахслардан ундириб олинади.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун солинган жарима ҳуқуқбузар томонидан тегишли банк муассасасига тўланади, ҳуқуқбузарлик содир этилган жойнинг ўзида ундириб олинадиган жарима бундан мустасно.

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

@adliyangiliklari
#Сўраган_эдингиз

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳузурида ташкил этилган штабда Адлия вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Севара Уринбаева иштирокида коронавирус билан боғлиқ ҳуқуқий масалаларга бағишланган брифинг бўлиб ўтди.

Менинг автомобилимда махсус рухсатнома (стикер) бор, аёлим соғлиқни сақлаш тизимида ҳамшира, кечки пайт шанба ва якшанба кунлари, аёлимни ишдан қайтаётганимда ўзим билан олиб келишим мумкинми? Мисол учун, махсус комиссия қарори билан шанба ва якшанба кунлари фақатгина стикери бор мошиналар ҳаракатланиши мумкинлиги белгилаб қўйилган, медицина ходимларига эса ишлаш белгиланди, мен аёлим билан мошинамда ушлашса муаммо бўлмайдими?

👉 Республика махсус комиссия қарорига кўра, автотранспорт воситалари ҳаракатланиши учун Адлия вазирлиги Давлат хизматлари марказлари томонидан илгари берилган махсус рухсатнома (стикер)лар карантин чекловлари амал қилиш даврида қўлланилади.
Шунингдек, шанба ва якшанба кунлари (18-19 июль ва 25-26 июль) республика миқёсида автотранспорт воситалари, шу жумладан, йўналишсиз таксиларнинг ҳаракати тўлиқ тўхтатилиши белгиланган.

Республика махсус комиссияси қарорига биноан, шанба ва якшанба кунлари қуйидаги 2 тоифа автомашиналарга ҳаракатланиш учун рухсат берилади:
▫️махсус рухсатнома (стикер)лари бор машиналар;
▫️махсус рухсатнома (стикер)сиз юриш ҳуқуқига эга бўлган автомашналар.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, махсус рухсатнома (стикер) олган транспорт воситаси эгаси стикер йўналиши ва мақсади бўйича фойдаланилиши лозим. Агар белгиланган мақсад ва йўналишда стикердан фойдаланилмаганда, унинг бекор бўлишига олиб келади.

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

@adliyangiliklari
#Сўраган_эдингиз

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳузурида ташкил этилган штабда Адлия вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Севара Уринбаева иштирокида коронавирус билан боғлиқ ҳуқуқий масалаларга бағишланган брифинг бўлиб ўтди.

Мен чет элда истиқомат қиламан. Ҳозирги пандемия сабаб Ўзбекистонга бориб, вояга етган фарзандимни никоҳдан ўтказиш учун олиб боролмаяпман. Сабаби ёшларни бири Ўзбекистонда истиқомат қилади. Шу сабаб Ўзбекистонда ташкил этилган онлайн никоҳ тизими орқали расмийлаштиришим мумкинми?

👉 Давлат хизматлари агентлиги томонидан давлат хизматларидан масофадан туриб фойдаланиш имконияти яратилмоқда. Жумладан, никоҳни қайд этиш учун ФҲДЁга электрон аризани my.gov.uz портали орқали юбориш имкони яратилган.

Бунинг учун иккала томон (келин ва куёв) ҳам электрон рақамли имзо олиши шарт. Ариза тўлдирилганидан сўнг иккала томон ҳам аризасини ўз электрон рақамли имзоси билан тасдиқлаши шарт. Сўнг ариза белгиланган ФҲДЁ бўлимига келиб тушади. ФҲДЁ бўлими аризани 1 иш кунида қабул қилиб олади.

Ҳозирда мамлакатимизда карантин чоралари қўлланилаётгани боис, фақатгина аризалар қабул қилинмоқда. Карантин тадбирлари ниҳоясига етганидан сўнг, никоҳланувчилар ФҲДЁ бўлимига чақиртирилади ва уларга тиббий кўрикдан ўтиш учун йўлланма топширилади.
Яъни жорий этилган ушбу хизмат фақатгина электрон ариза топшириш имконини беради ва эндиликда никоҳни ФҲДЁ бўлимига бормасдан туриб ҳам расмийлаштириш мумкин дегани эмас.

Оила кодексининг 13-моддасида никоҳ фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларида тузилиши, шунингдек никоҳ тузиш никоҳланувчиларнинг фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларига ариза берганларидан кейин, шахсан уларнинг иштирокида амалга оширилиши белгилаб қўйилган.

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

@adliyangiliklari
#Сўраган_эдингиз

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳузурида ташкил этилган штабда Адлия вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Севара Уринбаева иштирокида коронавирус билан боғлиқ ҳуқуқий масалаларга бағишланган брифинг бўлиб ўтди.

Карантин вақтида коронавирусга чалинганлар учун айрим дорилардан фойдаланиш бўйича тавсиялар беришмоқда. Ижтимоий тармоқларда эса ушбу дориларнинг қалбакилари ҳам чиқаётганлиги ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Сифатсиз ва қалбаки дори воситаларини сотганлик учун жавобгарлик белгиланганми?

👉 Амалдаги қонунчиликка кўра, сифатсиз, қалбакилаштирилган, Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказилмаган дори воситаларини ва тиббий буюмларни, шунингдек Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини харид қилиш, чакана реализация қилиш ҳамда улардан фойдаланиш тақиқланади.

Дорихоналар дори воситаларининг қўлланилиши чоғида ножўя реакциялар аниқланган барча ҳолатлар тўғрисида Соғлиқни сақлаш вазирлигини белгиланган тартибда ёзма шаклда хабардор қилиши шарт.

Сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш, шунингдек дори воситаларини дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик кўзда тутилган.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга кўра сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш, шунингдек дори воситаларини дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланган. Бунда мазкур ҳуқуқбузарликларни содир этиш қуроллари ва ашёларини мусодара қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Шунингдек, Жиноят кодексига кўра, ушбу жиноят учун жиноятнинг оғирлик даражасига қараб 22 млн 300 минг сўм жаримадан бошлаб 15 йилгача озодликдан маҳрум қилишгача бўлган жазо белгиланиши мумкин.

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

@adliyangiliklari