𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶
5.14K subscribers
2.36K photos
15 videos
2 files
3.26K links
* * *
Ёдингдами, айтчи сен туғилган он,
Барча хандон эди, сен эса гирён.
Шундай яшагилки кетар чоғингда,
Барча гирён қолсин сен боргил хандон.

© Абдураҳмон Жомий
https://t.me/Adabiyot_olami
Download Telegram
Одамлар чиндан кўра ёлғонга тезроқ ишонади. Бу дунёнинг ўзида ростдан кўра ёлғон кўпроқ бўлса, нима қилсин...

© Ўткир Ҳошимов
https://t.me/Adabiyot_olami
ЭШИГИНГДАН ЎТАМАН…

Куз ёйса ҳам йўлларга хазон,
Қор кўмса ҳам борлиқни бутун,
Кўклам келиб, урса ҳам хандон,
Эшигингдан ўтаман бир кун.

Сочларингга тушса ҳамки оқ,
Пешонангни босса ҳам ажин,
Кирганда ҳам гавдангга титроқ,
Эшигингдан ўтаман бир кун.

Майли, шунда танимасанг ҳам,
Ёки десанг кўрмайин турқин,
Ёшим ютиб, бошим қилиб хам,
Эшигингдан ўтаман бир кун.

Мени демай юмсанг ҳам кўзинг,
Хонанг қолса зулматга тутқун,
Хотирангга шам бўлиб ўзим,
Эшигингдан ўтаман бир кун.

Вақтим ўтиб чиқса бу жоним,
Дардларимга ясалса якун,
Бу дунёни тарк этар оним
Эшигингдан ўтаман бир кун.

© Омон Матжон
https://t.me/Adabiyot_olami
МУҲАББАТ

Муҳаббат – чиройли капалак,
Қўрқаман шўрликни тутгани.
Капалак қувганим ёдимда,
Ёдимда йўқ аммо етганим.

Юрагим ранжиган боладай,
На эрмак, таскинга кўнади.
Муҳаббат – чиройли капалак,
Ҳали ҳам гулларга қўнади.

Ортидан ҳаллослаб чопаман,
Хижолат бўламан, ғўрликдан.
Қанчалик югурмай барибир,
Орқада қолардим шўрликдан...

© Шавкат Раҳмон
https://t.me/Adabiyot_olami
ОДАМЛАР НИМА ДЕРКИН?

Қўлдан кетмиш ихтиёр,
Бу дунёда ким эркин?
Қарғиш урган бир гап бор:
“Одамлар нима деркин?”

Онам ўшандан қўрқар,
Отам ухлолмай чиқар,
Менинг кўнглимни сиқар:
“Одамлар нима деркин?”

Гап-сўзларга йўқ мажол,
Юролмайман бемалол,
Йўлим тўсар бир савол:
“Одамлар нима деркин?”

Андуҳлардан дил тилим,
Боққа кетдик, юр, Гулим.
Жовдирайди севгилим:
“Одамлар нима деркин?”

Қўшним тўй деб тўймайди,
Янги кий, деб қўймайди,
Ўзгармасам бўлмайди,
Одамлар нима деркин?

Камбағални бой қилган,
Қўлларини лой қилган,
Ҳолимизни вой қилган –
“Одамлар нима деркин?”

2008
© Беҳзод Фазлиддин
https://t.me/Adabiyot_olami
​Ҳар биримиз жуда яхши биламизки, биз ўз яқин кишиларимизга нисбатан бегона кишиларга хушмуомала муносабатда бўламиз.

©️ Дейл Карнеги
https://t.me/Adabiyot_olami
​Ёлғизликнинг яхши томони шундаки, сени ташлаб кетиши мумкин бўлган одамнинг ўзи бўлмайди.

©️ Эрих Мария Ремарк
https://t.me/Adabiyot_olami
ҲИРГОЙИ

Ҳаммамиз қуёшда куйган жиззамиз,
қачон тиз чўкувдик, ҳамон иззамиз,
сирқираб оғрийди шишган тиззамиз,
ўриндан озгина турсак майлиму?

Ўтганлар бари бек, қолган жавдирар,
гардинда кўринмас ғуллар шалдирар,
меҳнатдан ёрилган қўллар қалтирар,
ўз беким ерида юрсак майлиму?

Насимлар гулламиш озод тоғларда,
озодлик муждаси сўлу соғларда,
боболар қийналиб тиккан боғларда
ағанаб бир хаёл сурсак майлиму?

Неча минг аллома, жўмардлар ўлган,
тафаккур сасиган, руҳлари сўлган,
уруғлар айниган тап-тақир чўлда
ўз беким давлатин қурсак майлиму?

Юз эллик йилдирки мана шу ҳолат,
ҳануз давом этар маккор тижорат,
билмадим, қаердан ушбу жаҳолат,
нега сиз бўлмайсиз сира хижолат?..

Нега мен сўрайман сиздан ижозат?!

© Шавкат Раҳмон
https://t.me/Adabiyot_olami
​​Хотира шундай туйғуки сукут билан ҳам кўзингни ёшлатади...

©️ Стефан Свейг
https://t.me/Adabiyot_olami
14-aprel kuni tug‘ilgan ijodkorlar:

Kibriyo Qahhorova – taniqli tarjimon, adabiyotshunos;

Abdulla Madiyev – uyushma a’zosi, shoir;

Sirdaryoxon O‘tanova – uyushma a’zosi, adabiyotshunos;

Abduvohid Suvonov – uyushma a’zosi, shoir.
ТАБРИКНОМА

Қўнғироқлар бўлди, таваллуд кунда,
Мактублар ёзибон, хуш этди кимлар.
Ғариб кулбамизга меҳмонлар келди,
Бир - биридан юксак илиқ табриклар.

Юз одам, хат ёзиб қўйди чамамда,
Қирқ етти кишидан бўлди қўнғироқ.
Ўттиз беш қардошим йўқлаб келганда,
Битта сен йўқламай - куйдирдинг, бироқ.

Негадир менда бир интиқлик фақат,
Ҳар сония қўнғироқ қиларсан дея.
Нотаниш рақамдан севиндим ғоят,
Оқибатсиз чиқдинг...
                                    Аллоҳ кифоя!

Ортиқча совғага муҳтожлигим йўқ,
Битта гул, бир китоб, биргина соат.
Наҳот мен шуларга арзимас эдим?
Қандай меҳрсизлик, шуми муҳаббат?!

Илгари ҳам табриклар ёғиларди хўп,
Парвойим фаллакка бўзламасди кеч.
У пайтлар йўқ эдинг, хаёлимда ҳам,
Бу - исён!
Бу ҳислар бўлмаганди ҳеч!

Тун яримлаб қолган, кетиб меҳмонлар,
Бир қўнғироқ бўлди, бермадим жавоб.
Ўн тўққиз соатга муштоқ кутганинг,
Сўнгги соатларда қилмас деб, савоб.

Туйғулар боши берк кўчада санғир,
Мендан йироқ кет эй,
Кетгин тош бағир...

© Абдувоҳид Сувонов
2025
https://t.me/Adabiyot_olami
© Абдувоҳид Сувонов шеъри
🎤 Нилуфар Ботирбоевна
https://t.me/Adabiyot_olami
БОРГАН САРИ

Бизга баҳор бегонадур борган сари,
Кўнглимиз ҳам вайронадур борган сари.

Шодон елиб юрар эдик авваллари
Энди умр ғамхонадур борган сари.

Толиқдими яшамоқдан жисму-жоним,
Тан ичра дард пинҳонадур борган сари.

Шифо истаб чиқсам манзил-маконлара
Топар жойим хилхонадур борган сари.

Дўсту-ёр ҳам йироқлашиб секин-секин,
Адоватлар хуфёнадур борган сари.

Изланаман, йиғланаман, руҳим туяр,
Ёлғиз худо ҳамхонадур борган сари.

Шошдан кетар бўлса Чоршамъ борар ери,
Бухоро-ю, Фарғонадур борган сари.

© Чоршам Рўзиев
https://t.me/Adabiyot_olami
Мана сиз бекатда ўтирибсиз, қандайдир поездни кутаяпсиз. У сизни бу ерда қаергадир ола кетиши керак, поезднинг қандайлигини, қайси томондан келишини, қай томонга кетишини ҳам билмайсиз. Бироқ, бекатда ўтириб кутишга маҳкумсиз. Одамзотнинг бор-йўқ умри ана шу кутишдан, кутиш пайтидаги орзу-ю хомхаёллардан ўзга нарса эмас…

© Назар Эшонқул
https://t.me/Adabiyot_olami
Агар одамлар биз ҳақимизда қанчалар кам ўйлашларини билганимизда эди, уларнинг нима деб ўйлашларига ортиқ аҳамият бермай қўйган бўлардик.

© Гёте
https://t.me/Adabiyot_olami
АПРЕЛ-МАЙ

Шамол юлиб отар сўлган гулларни,
Куйиб, паймонаси тўлган гулларни.
Гулбарглар тўкилар оҳиста, сассиз —
Хазонлар тупроққа кўмилар, эссиз.

Тонгда яна чиқар аршига қуёш,
Яна янги ғунча гул очар – наққош.
Қувончга тўладир табиат такрор,
Аммо менинг учун тугади баҳор.

Дарахтлар бир оппоқ гулга бурканди,
Аммо мен майсани босарман қордай —
Менга Апрел ажиб севги берганди,
Аммо айрилиқни олиб келди Май…

© Сара Тисдэйл, Америка шоираси.
© Карим Баҳриев таржимаси.
https://t.me/Adabiyot_olami
* * *
Фақатгина олар дўстмас,
берар дўстинг бўлса ҳам,
Ўзинг тик кет, омонатдир,
бир устунин ушлама.

Қабргача,
ўлимгача борар дўстинг бўлса ҳам
Ўлимгача ўзинг тик кет,
йўлларда ер тишлама.

Адл яша!
Билган ҳолда,
кўзларингда мотам йўқ
Йиқилмагин, йиқилганни суяйдиган одам йўқ!

© Ҳалима Худойбердиева
https://t.me/Adabiyot_olami