𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶
5.12K subscribers
2.35K photos
15 videos
2 files
3.26K links
* * *
Ёдингдами, айтчи сен туғилган он,
Барча хандон эди, сен эса гирён.
Шундай яшагилки кетар чоғингда,
Барча гирён қолсин сен боргил хандон.

© Абдураҳмон Жомий
https://t.me/Adabiyot_olami
Download Telegram
Ичида жаннат яширган вайрона қуллар бор...

© Мавлоно Жалолиддин Румий
https://t.me/Adabiyot_olami
Ketmadi Yor
Ohunjon Madaliyev
Сиздан теккан изтироблар ўтмади ёр,
Кўзларимдан кўзларингиз кетмади ёр...

https://t.me/Adabiyot_olami
АФСУС

Шоир деди неча бор: "Келгин!
Юрагимни қўйгин овутиб!"
У келмади, пайсалга солди,
Умид чўғин қўйди совутиб.

Бир кун хабар келди: "Келмадинг,
Сўнгги манзил томон тобути
Йўлга чиқди, қалам-қоғоз ва
Севги эди унинг бор буди.

Кутиб кўзи тўрт бўлди, эвоҳ,
Чорлайвериб толди охири...
Минг излагин фойдасиз, дийдор
Қиёматга қолди охири...

© Амир Худойберди
https://t.me/Adabiyot_olami
Ташлаб кетганларни қачондир кечиришимиз мумкин, аммо қайтиб келганларни ҳеч қачон кечирмаймиз.

© Зигмунд Фрейд
t.me/Adabiyot_olami
* * *
Ярадор бўлгани билан, шер - шерлигича қолади!..

© Абдувохид Сувонов
https://t.me/Adabiyot_olami
*   *   *

Илойим, кечирсин севги бизларни,
Бекорга кўнглимиз бунча ғаш эмас.
Беҳуда ишлатдик муҳим сўзларни,
Муҳаббат чиниқиш учун машқ эмас.

Қанча юрагимни тупроққа боссанг,
Кўксим ураверди равон, босимсиз.
Демак, сен мен учун ҳаёт эмассан,
Демак, яшаш мумкин бемалол сенсиз.

© Носиржон Жўраев
https://t.me/Adabiyot_olami
*  *  *
Мен яхшиман!
Хавотир олма
Ҳали нафас олиб турибман.
Сенинг ширин хотиринг билан,
Бир чеккада яшаб юрибман.

Умидгинанг қолмасин сўниб,
Азоблари кўпдир бу жоннинг.
Сўнг ўрнида юзлаштиражак!
Қиёмати яқин Худонинг…

Унутмайман боқишларингни,
Юз тимсолинг чиқмайди ёддан.
Кимга ҳаддин билдириб ўзим,
Ҳаддан ошиб кетдим, кўп ҳаддан.

Муҳаббат йўқ,
Ишқ қайда билмам
Энди қалбга келмайди баҳор.
Бу оламда менинг Руҳим ва
Ёлғизгина қодир Худо бор!

© Ҳулкар Шерзодова
https://t.me/Adabiyot_olami
Устоз, шоирамиз Зебо Мирзонинг қайси шеърлари сизга кўпроқ ёқади, изоҳда қолдиринг...

https://t.me/Adabiyot_olami
Тунда…
ногоҳ уйғонасизми,
Дилингизга кирган титроқдан?
Турасизми оғир хўрсиниб,
Чиқасизми аста ётоқдан?
Очасизми деразаларни,
Қарайсизми…
Ойга тикилиб?
Кўксингизнинг остида надир
Яшаётган бўлар ўкиниб.
Ёдим ўтса хаёлингиздан,
Тушасизми сиз ҳам ларзага?
Розимисиз ҳаётингиздан,
Менга берган
оний лаҳзага?

Ёлғизликнинг гирдобларида
Чорасизлик бўлганида тош.
Менинг учун юрагингиздан
Тўкасизми бирор томчи ёш?
Кесиб ўтса нигоҳингизни
Муҳаббатнинг қовжироқ лаби,
Сиз ҳам…
қаттиқ соғинасизми?
Севасизми сиз ҳам мен каби?
Чидайсизми,
жимгина мендек-
Қонингизда ёнган оловга?
Ёнингизга бир куни борсам,
Бермайсизми…
Кейин бировга?..

© Зебо Мирзо
https://t.me/Adabiyot_olami
Одам учун энг қийин иш — кун сайин одам бӯлиш.

© Чингиз Айтматов
https://t.me/Adabiyot_olami
*  *  *
Кўмилгансан тонгдан кечгача ишга,
Тақдирни ўзгартмоқ бўлган фаришта.

Ҳаётдан зарра ҳам этмайсан гина,
Гарчи кўйлакларинг иккитагина.

Туфлингга ҳеч қачон қўнмайди ғубор,
Уста умрин чўзган унинг неча бор.

Яшашинг – ҳалолдир, меҳнатинг – ҳалол,
Сўзларинг – таъмизли, ўйларинг – зилол.

Қарашинг – меҳрдир, равишинг – рағбат:
Жонда кўтармоққа арзийсан фақат.

– Уйим бўлса эди! –
“Оҳ” урма туйқус!
Фаришта азалдан яшаган уйсиз…

© Усмон Азим
t.me/Adabiyot_olami
* * *
Ҳаётдаги муваффақиятсизлигинг энг муҳим сабаби барчанинг диққат марказидаман, ҳамма мен билан машғул деб ўйлашингдир!
Ишон менга, сен ҳеч кимни қизиқтирмайсан


© Федор Достоевский
https://t.me/Adabiyot_olami
#ТАВАЛЛУД

Муҳаммад Юсуф 1954 йил 26 апрелда Aндижон вилоятининг Марҳамат туманидаги Қовунчи қишлоғида деҳқон оиласида туғилган. Ўрта мактабни тугатгач, Республика Рус тили ва адабиёти институтида ўқиб, уни 1978 йилда битирди. Шоир 1978-1980 йилларда Китобсеварлар республика жамиятида, 1980-1986 йилларда «Тошкент оқшоми» газетасида, 1986-1992 йилларда Ғ. Ғулом номидаги Aдабиёт ва санъат нашриётида, 1992-1995 йилларда «Ўзбекистон овози» газетасида, Ўзбекистон Aхборот агентлигида ишлади, 1995-1996 йилларда Давлат ва жамият қурилиш академиясида ўқиди. 1997 йилдан бошлаб Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмаси раиси ўринбосари лавозимида ишлади.

М. Юсуф Ўзбекистондаги энг ёш халқ шоири (1998) ҳисобланади. Унинг дастлабки шеърлари «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» рўзномасида 1976 йилда чоп этилган эди. Бевақт ўлим шоирни орамиздан олиб кетди.

Китоблари ва шеърлари: «Таниш тераклар» (1985, биринчи тўплами), «Булбулга бир гапим бор» (1987), «Илтижо» (1988), «Уйқудаги қиз» (1989), «Ҳалима энам аллалари» (1989), «Ишқ кемаси» (1990), «Кўнглимда бир ёр» (1990), «Бевафо кўп экан» (1991), «Эрка кийик» (1992), «Осмонимга олиб кетаман», «Кумуш», «Кокилингни ким кесди», «Aлдов», «Туркман қиз», «Юр, Муҳаммад, кетдик бу ердан», «Ёлғончи ёр», «Қора қуёш» (достон) ва бошқ.

Муҳаммад Юсуф «Мен ўз билганимдан қолмадим» шеърида шеър ва шоирликни шундай англайди.

Қувроқ бўл дейишди. Ёлғон ҳам керак,
Жиндак хушомад ҳам, қулоқ солмадим.
Оқни оппоқ кўрдим, қорани - қора
Мен ўз билганимдан қолмадим.

Ҳозирги давр ўзбек миллийъ адабиётининг кўзга кўринган истеъдодли шоирларидан бири Муҳаммад Юсуфдир. У 1954 йил 26 апрелда Aндижон вилоятининг Марҳамат тумани, Қовунчи қишлоғида оддий оилада таваллуд топди. Ўрта мактабни тугатгандан сўнг республика Рус тили ва адабиёти институтини (1978) тамомлади. 1978—1980 йилларда республика Китобсеварлар жамиятида, 1980—1986 йилларда «Тошкент оқшоми» рўзномасида, 1986—1992 йилларда эса Ғафур Ғулом номидаги Aдабиёт ва санъат нашриётида, ҳозир эса «Ўзбекистон овози» рўзномасида ҳам фаолият юритган.

У ўнга яқин шеърий тўпламларнинг, ўнлаб қўшиқларнинг муаллифи сифатида кенг китобхонлар қалб кириб улгурган. Унинг дастлабки шеърлари биринчи бор «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» рўзномасида 1976 йилда чоп этилган. Шундан сўнг «Таниш тераклар” (1985), «Булбулга бир гапим бор» (1987), «Илтижо” (1988), «Уйқудаги қиз» (1989) «Ҳалима энам аллалари” (1989), «Ишқ кемаси» (1990), «Кўнглимда бир ёр” (1990), «Бевафо кўп экан» (1991), «Эрка кийик» (1992) каби жозибали шеърий тўпламлари нашр этилди. 1989 йилда эса «Уйқудаги қиз» номли шеърий тўплами учун унга республика Ёшлар мукофоти берилди.

У ростгўй шоир, ҳалол ва покиза қалб эгаси. Шунинг учун ҳам унинг шеърияти бутун маънавиятга тўла, муҳаббат ҳақида куйлайдими, бевафо ёр ҳақида қўшиқ тўқийдими ёки тарихимиз, тақдиримиз ҳақида куйлайдими ҳамиша ҳаётга, ҳақиқатга ҳамнафаслик сезилиб туради. Унинг шеърлари оддий, равон, соддалиги билан халқ оғзаки ижодига ҳамоҳанг кўринади. Шоирниг «Меҳр қолур» шеърини эсланг-а:

Ўтар инсон яхши-ёмони,
Меҳр қолур, муҳаббат қолур.

Шоир шеърияти ҳам шундай. Меҳрингизда, қалбингизда қўшиқ бўлиб қолади.

https://t.me/Adabiyot_olami
ЛОЛАҚИЗҒАЛДОҚ

Шавкат Раҳмон хотирасига

Мендан нима қолар:
Икки мисра шеър,
Икки сандиқ китоб,
Бир уюм тупроқ.
Одамлар ортимдан
Нима деса дер,
Мен сени ўйлайман
Ўзимдан кўпроқ –
Лола, лолажоним,
Лолақизғалдоқ!

Мен кетсам, ёмондан
Йироқ бўл, оҳу,
Чунки сен чиройли,
Кўркли бир жувон.
Ёмон кунлар бир кун
Яхши бўлар-у,
Ёмон одам яхши
Бўлмас ҳеч қачон…
Яша чегарада
Тургандек огоҳ,
Лола, лолажоним,
Лолақизғалдоқ!

Уйда ётибман-у,
Сезиб турибман,
Кўкда кетаётир
Қушлар қайтишиб.
Хайрлар ёғдириб
Қанотларидан,
Хаста шоирига
Видо айтишиб.
Бор, менинг учун ҳам
Уларга қўл қоқ,
Лола, лолажоним,
Лолақизғалдоқ!

Уларни мен яна
Кўрарманми-а,
Айвондан одамдек
Кузатолмадим.
Куз. Тўйлар бошланди.
Юрагим пора –
Битта қизимни ҳам
Узатолмадим…
Демак, тақдир экан
Тўй кўрмай ўлмоқ,
Лола, лолажоним,
Лолақизғалдоқ!

Бироқ, кўнглим сезар,
Мендан кейин ҳам,
Бир кун бу ҳовлига
Одам тўлади.
Ҳали тўйлар қилиб
Чарчайсан, эркам,
Менинг қизларим энг
Бахтли бўлади!
Келинлар кўйлаги
Руҳимдай оппоқ,
Лола, лолажоним,
Лолақизғалдоқ!

Гулим, яқинроқ кел,
Қара, не савдо,
Бу ажиб ишларни
Дил лавҳига ёз:
Кимга қаср етмас,
Кимга мол-дунё,
Менга эса ҳаво
Етмайди, холос.
Тириклар мудроқда,
Ўликлар уйғоқ,
Лола, лолажоним,
Лолақизғалдоқ!

Кўксим куйиб борар,
Кўкрак ёнмоқда,
Айтинг дўхтирларга,
Ёришса ёрсин!
Жисм ўз улфати –
Жондан тонмоқда.
Бечора жон энди
Қаерга борсин.
Энди осмон йироқ,
Энди ер юмшоқ,
Лола, лолажоним,
Лолақизғалдоқ!

Буни ҳаёт дерлар,
Унутма асло,
Бир кун очиласан,
Бир кун сўласан.
Қалбимда-ку, фақат
Сен эдинг танҳо,
Қабрим устида ҳам
Ўзинг бўласан.
Сен бизнинг севгидан
Хотира – байроқ,
Лола, лолажоним,
Лолақизғалдоқ!

Аёл қалбинг билан
Сув кеч, олов кеч,
Ғам келса бошингдан
Ҳушинг учмасин.
Худодан сўрадим:
Мендан кейин ҳеч
Номард кимсаларга
Ишинг тушмасин.
Уларнинг қўлида
Ҳамиша тузоқ,
Лола, лолажоним,
Лолақизғалдоқ!

Ишинг тушса, иним
Муҳаммадга бор,
Шоирлар ичида
Ишонганим шу.
Бироз ичишини
Айтмаса агар,
Кўкси тиниқ бола,
Ҳалол бола у.
Фақат сал соддароқ,
Фақат сал ёшроқ,
Лола, лолажоним,
Лолақизғалдоқ!

Жон сўнгги бошпана
Топаркан онгда,
У юрак остида
Дердим мен бўлсам.
Ажабланма агар
Эртага тонгда
Сени ўпиб, Ўшни
Қучоқлаб ўлсам!..
Ўтинчим – тепамда,
Йиғлама узоқ,
Лола, лолажоним,
Лолақизғалдоқ!

© Муҳаммад Юсуф
https://t.me/Adabiyot_olami
СОДДА МУҲАММАД

Содда Муҳаммадман,
Содда Муҳаммад.
Туркман қизни мақтаб балога қолдим.
Кўйлагига ҳавас қилгандим фақат,
Тоабад туганмас ғавғога қолдим…

Недан ранжидингиз, жон сингилларим,
Қабоқлар уюлди, чимрилди қошлар.
Туркман тушунмай тош отса, чидадим,
Аммо ёмон ботди сиз отган тошлар.

Ёруғ дунёда-ку бари қиз гўзал,
Миллат танламас-ку ҳусн дегани,
Нигоҳим Жайҳундан сакраб ўтса сал,
Қайдан билай сизга малол келганин.

Юртим сулувлари, сизга йўқ таъриф,
Қошингизда ўсма юрса сирғалиб,
Узун сочингизни ўрсангиз тараб,
Боқса деган эдим ой ҳам суқланиб.

Асли туркман қиз бир баҳона, холос,
Излаганим эди сизлар кабилар,
Қўмсаганим ҳаё – момомларга хос,
Соғинганим эди Кумушбибилар…

Ёнсам, ҳажрингизда менинг ёнишим,
Куйсам, сиз туфайли кўнглимдаги чўғ,
Туркман қизларда йўқ менинг танишим,
Қалинга туям ҳам тушиб қолган йўқ!

© Муҳаммад Юсуф
https://t.me/Adabiyot_olami
АЛДАГАН ...

Гулдай умринг кулдай тўзиб кетмоқда,
Кимни кутиб ёшинг қирқдан ўтмоқда,
Ёлғизмисан энди сен бу чорбоқда,
Энди йўқлаб келмасму у алдаган?..

Ўт ҳам ўсар бир-бирига суйкалиб,
Сен на ёрсан, сен на тулсан, эй ғариб,
Ҳеч бўлмаса кўнгил учун ахтариб,
Бир бор келса бўлмасму у алдаган?..

Очил гулим, айт ўзимга дардингни,
Гулфурушлар қайдан билсин қадрингни.
Ёмғирман деб юзинг силаб, баргингни
Тўкиб кетган дўлмасму у алдаган?..

Не мунчоқ, у тенги йўқдир, тизимсиз,
Не олчоқ, у, руҳи жонсиз — жисмсиз,
Йиллар билан ич-ичингга исмсиз
Чўкиб кетган кўлмасму у алдаган...

Гулдай умринг кулдай тўзиб кетмоқда,
Кимни кутиб ёшинг қиркдан ўтмоқда.
Елкангдаги етти қатор сиртмоқда
Осилибгина ўлмасму у алдаган...

Юзларингни кўргандайман қайдадир,
Қўл ушлашиб юргандайман қайдадир,
Неки қилсанг, ахир бир кун қайтадир,
Айт, мабодо менмасму у алдаган?!

©Муҳаммад Юсуф
https://t.me/Adabiyot_olami
ОҚИБАТ

Меҳр юракларда қотса ичикиб,
Оқибат ҳам бўлгай анқо уруғи.
Элнинг кичигини ғажир кичиги,
Улуғини эса улуғи...

Полвони полвонин чалмоққа маҳтал,
Дорбози дорбозин кўролмай яшар.
Ҳофизлари қўшиқ айтишдан аввал,
Бир-бирларин қарғаб овоз созлашар.

Зиёлиларига керакмас майдон:
Тинчитар бир-бирин сал ғойибона,
Олими олимин олимлик билан,
Шоири шоирин ҳам шоирона!...

Меҳр юракларда қотса ичикиб,
Оқибат ҳам бўлғай анқо уруғи,
Элнинг кичигини ғажир кичиги,
Улуғини эса чайнар улуғи.

Андиша деган бир боғ бўлар вайрон,
Гўё бу чамандан ялмоғиз ўтган.
Оналар қизларин танимай ҳайрон,
Қизлар оналарин исмин унутган.

Бир умр елкада кўтариб ўзи,
Ўзи боласининг раҳмига муштоқ.
Ўғиллар муштидан кўкариб юзи,
Оталар йиғлагай сочлари оппоқ...

Бўлди. Шеърим тамом. Ахир  сиз чидаб
Юрибсиз-ку, нима қипти мен юрсам.
Томоғимда жоним турибди йиғлаб,
Жондан айриламан энди гапирсам!..

© Муҳаммад Юсуф
https://t.me/Adabiyot_olami
МУДДАО

Кузда гўзал бизнинг Фарғона,
Қиёси йўқ жаннат маскандур.
Уйимизни соғиндим она,
Боғимизда беҳи пишгандур…

Елар елдек, қирда беармон,
Туёқлари чақноқ қулунлар.
Сойда танга сочардур ҳамон,
Ўғил сўраб сулув келинлар.

Сизчи, юрибсизми, ғимирлаб,
Кўнглингизда ғаройиб ҳислар.
Олдингиздан ўтса қиқирлаб,
Сочига қўл тегмаган қизлар.

Мен ҳам ўша ўшаман, нодон,
Гоҳ панд бериб, гоҳида панд еб.
Машҳур қил деб сўраб Худодан,
Сўрамабман бахтли бўлай деб.

Кузда гўзал бизнинг Фарғона,
Қиёси йўқ жаннат Ватандир.
Хатим тамом. Айтгандек, она,
Зеби эрга тегиб кетгандир?!

© Муҳаммад Юсуф
https://t.me/Adabiyot_olami
*  *  *
Салом. Омонмисан...
Жонгинанг соғми,
Мен учун, юракдан айтар сўз, борми?

Балки эсламадинг, ўйламай бир бор,
Менсиз ҳам ҳаётинг гўзалдир нигор.

Нафрат кўзи кўрдир, исёндир, фироқ,
Меҳрингсиз яшашдан, ўлим, яхшироқ!

Йўқ дейсан биламан, соғингандирсан?
Қай ҳолда экан деб, оғрингандирсан?

Йўллар чизгисида, бош эгмас тақдир,
Йиллар ўтган сайин муҳаббат, бахтдир.

Чўлнинг саҳросида, бир дарахт толган,
Соғинч ҳижронидан, ёнгани-ёнган.

Ўтмишга айланди, энг бахтли онлар,
Ўлсам ҳам барибир...
Отаркан тонглар!

Умр кемасида, тўфондир ҳар он,
Қирғоқлар чорлови гоҳ қилди сарсон.

Бугун сен хуш кўрган - ёмғир тинмади,
Сен ёдимга тушдинг, юрак ингради...

Мактуб юбормоқлик, истайман...
Кечда!
Ёзилган мактублар, ёқилур печда...

© Абдувоҳид Сувонов
https://t.me/Adabiyot_olami
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Онасиз уй - ойсиз тун
Экан энди ўйласам,
Қалбни ўртар дардларим,
Қай бирини сўйласам?
Сизсиз кўчам бефайз,
Ҳаловат йўк уйда ҳам,
Фариштаси тарк этган
Остонаман, онажон!

© Муҳаммад Юсуф
🎤 Муҳаммад Юсуф ўқиган
https://t.me/Adabiyot_olami