ZAYDIBNSOBIT.UZ
6.93K subscribers
6.54K photos
2.61K videos
11 files
6.99K links
Бағдод тумани #ZAYDIBNSOBIT масжиди расмий канали
ГУВОҲНОМА №1318
Download Telegram
​​ЁЛҒИЗ НАМОЗ ЎҚИЁТГАНГА БОШҚАНИНГ ИҚТИДО ҚИЛИШИ
#намоз

1408-CАВОЛ: Бир киши хуфтон намозини махфий ўқиётганда бошқа одам келиб иқтидо қилса, шу ҳолда давом этадими ёки жаҳрий қиладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сиз айтган ҳолатда, яъни жаҳрий (овоз чиқариб ўқиладиган) намозларда шу иш содир бўлиб қолса, ёлғиз намоз ўқиётган инсон имомга айланиб, қироатни жаҳрий қилиши вожиб бўлади. Жаҳрий қилишда ўқиётган ракатидаги Фотиҳани қайтадан бошлаб жаҳрий ўқийди. Бу масала фиқҳий манбаларимизда қуйидагича ёритилган:
رجل يصلي وحده فجاء رجل واقتدى به بعدما قرأ الفاتحة أو بعضها يقرأ الفاتحة ثانيا ويجهر
“Бир одам ёлғиз ўзи намоз ўқимоқда. Фотиҳани тўлиқ ёки баъзисини ўқиётганда бошқа бир одам келиб унга иқтидо қилса, Фотиҳани жаҳрий қилиб, қайта ўқийди”. (“Баҳрур роиқ” китоби). Шунингдек, имом барча такбир, салом ва шу кабиларни жаҳрий айтади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Расмий ва манфаатли каналга аъзо бўлинг:
👉
@ZAYDIBNSOBIT01
Карам сўзининг маъноси нима?

📗 «Одоблар хазинаси» 1-жуз
Anonymous Quiz
6%
Закот
15%
Садақа
73%
Кўп яхшилик
6%
Энди билиб оламан
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Пайшанба тонгги  муборак бўлсин, Азизлар!

Бугун тонгда ният қилган барча эзгу тилакларингиз Аллоҳ йўлида ижобат бўлсин...

Инсонни инсон қиладиган унинг одоби ва яхши сўздир. Бу чин инсонийлик фазилатлар сизни ҳеч қачон тарк этмасин.

Қадрдоним, эрта тонгда дуо қилсангиз, билингки, ушбу уч ҳолатдан бирида бўласиз:
ё дуоингиз ижобат бўлади,
ё сиздан ёмонлик арийди,
ё сўраганингиз охиратга захира бўлади! Бинобарин, сўраганингиз албатта берилади!

Сизга дуоларингиз ижобатига бой, барокатли кун тилаймиз!
            ​
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Расмий ва манфаатли каналга аъзо бўлинг:
👉
@ZAYDIBNSOBIT01
ЕТИМНИНГ ХАҚҚИ

Бир киши вафот этди, аёли - ёш жувон қўлидаги гўдаги етим қолди. Унинг акаси бу бева аёлни кўмаксиз, болакайни тарбиясиз қолмаслиги учун ҳозир бўлди. Аёл эридан қолган барча мулкни қайнакасига ишониб, унининг тасарруфига топширди. Кўзлари хасаддан қорайган ака жиянининг ҳаққи бўлган ҳамма мол-мулкни сотиб, Америкага қараб жуфтакни ростлади. Унинг омади чопди. У ердан яхши иш топиб, оқ танли аёлга уйланди. Бола - чақали бўлди. Улар автомабиль олди - сотдисида моҳир савдогарларга айланишди. Аёли ҳам эрига пулни кўпайтиришда қарашарди. Кун сайин бойишарди. Укасининг беваси эса, қашшоқлашиб борарди. Аёл боласининг гўзал ахлоқли, ўқимишли бўлиши учун бор кучини сарф этди.
Орадан 15 йил ўтиб, ака ўз юртига қайтди. Катта ер сотиб олиб, ҳашаматли қаср қурди. У ўз савдосини давом эттирди. Укасининг ўғли йигит ёшига етган эди. Амакисининг олдига отасидан қолган меросдан ҳисса талаб қилгани борди.

- Сенга берадиган бир чақам ҳам йўқ! Йўқол, кўзимга кўринма, яна уйимга қадам боссанг, ўзингдан ўпкала! - деди амаки.
Йигит синиқ ҳолда волидасининг ёнига қайтди.

Амаки ўз қасрини энг янги, сара жиҳозлар билан безатди. Америкадаги оиласини чақирди. Уларни ўзи кутиб олишга қарор қилди. Лекин уйга қайтиш чоғида автоҳалокатга учрашди. Амаки, унинг аёли, фарзандлари; барчалари вафот этишди.

Ажабланарлиси шунда эдики, бу етим йигит амакисининг ёлғиз, расмий меросхўрига айланганди.

У энг қийин, энг машаққатли дамларни яшаётганида 15 йил ўтиб, Аллоҳ унинг амакисини мулкини кўпайтириб беришига сабабчи, ҳақиқий эгасига зиёдаси билан қайтаришни тақдир қилганини билмасди.

Эҳтимол бу шўрлик, мазлума онанинг тўсиқсиз ижобат бўлган дуоларининг самарасидир.


Инсон бировга зулм қилиши, унинг ҳаққини осонгина еб кетиб, унутиши мумкин! Аммо...
💠«Роббингиз унутувчи эмасдир!»
( Марям сураси, 64-оят).
💠«Мазлумнинг дуосидан эҳтиёт бўл! Сабаби, у билан Аллоҳ ўртасида тўсиқ йўқ!»


Бухорий, Муслим, Сунан соҳиблари ва Аҳмад ривояти

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Расмий ва манфаатли каналга аъзо бўлинг:
👉
@ZAYDIBNSOBIT01
МАҲСИНИ ЗАМОКИ БУЗИЛГАНДА МАСҲ ТОРТИШ МУМКИНМИ?
#таҳорат #масҳ

CАВОЛ: Маҳсини замоки бузилиб, тўпиқдан пастгача очиқ турса масҳ тортишга яроқли бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Маҳси оёқнинг тўпиққача бўлган жойини тўлиқ ёпмаса, унга масҳ тортиб бўлмайди. Ҳатто тўпиққача ёпиб турганда ҳам учта кичик оёқ бармоғи кўриниб турадиган тешиги бўлса, унга масҳ тортиб бўлмайди.
Бу мавзуда фақиҳ Алоуддин Самарқандий раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар:
ومن الشرائط - أن يكون لابسا خفا يستر الكعبين فصاعدا وليس به خرق كثير، لان الشرع ورد بالمسح على الخفين
“Оёққа масҳ тортишнинг шартларидан бири – тўпиқни ёки ундан ҳам баландроқни ёпиб турадиган, кўп тешик (йиртиқ)лари бўлмаган маҳси кийишдир. Чунки шариат маҳсига масҳ тортишни жорий қилди” (“Туҳфатул фуқаҳо” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Расмий ва манфаатли каналга аъзо бўлинг:
👉
@ZAYDIBNSOBIT01
Икки киши ўзаро уришиб қолганда неча кундан ортиқ гаплашмай юришлари мумкин эмас?

📗 «Одоблар хазинаси» 1-жуз
Anonymous Quiz
95%
Уч кундан ортиқ
2%
Тўрт кундан ортиқ
1%
Беш кундан ортиқ
1%
Энди билиб оламан
🌙ЖУМАНИНГ ХАЙРИ ВА БАРОКАТИ СИЗГА БУЛСИН🌙

🌙Жумъа кунини кераксиз шеър ва табриклар билан эмас балки бу куннинг суннатлари билан ва Набий Алайхиссаломга саловатлар билан бошланг.

إِنَّ اللَّهَ وَمَلَائِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى النَّبِيِّ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا صَلُّوا عَلَيْهِ وَسَلِّمُوا تَسْلِيمًا سورة الأحزاب56“

🌙Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга саловат айтурлар. Эй, мўъминлар! (сизлар ҳам) унга саловат ва салом айтинг!” (Аҳзоб, 56)

اللهم صلّ على محمد وعلى آل محمد، كما صليت على إبراهيم وعلى آل إبراهيم، وبارك على محمد وعلى آل محمد، كما باركت على إبراهيم وعلى آل إبراهيم، إنك حميد مجيد.

🌙«Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммадин ва ъалаа али Муҳаммад. Кама соллайта ъалаа Иброҳийма ва али Иброҳийм. Ва барик ъалаа Муҳаммадин ва ъалаа али Муҳаммад. Кама барокта ъалаа Иброҳийма ва ъалаа али Иброҳийм. Иннака ҳамийдум мажид»


🌼Мусулмон аҳлига ЖУМА МУБОРАК!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Расмий ва манфаатли каналга аъзо бўлинг:
👉
@ZAYDIBNSOBIT01
#Бу_суннатдир
Жума кунининг суннатлари:

🔸 Ғусл қилиш;
🔸 Хушбўйланиш;
🔸 Мисвок ишлатиш;
🔸 Энг яхши кийимни кийиш;
🔸 Каҳф сурасини ўқиш;
🔸 Салавот айтиш;
🔸 Масжидга эрта бориш

Бу куннинг барокати сизга бўлсин!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Расмий ва манфаатли каналга аъзо бўлинг:
👉
@ZAYDIBNSOBIT01
БАҒДОД НАМОЗ ВАҚТЛАРИ

18.10.2024

Туман бўйича барча масжидларда намоз вақтлари:

Субх           05:16

Бомдод     05:55

Пешин       12:45

Aср             16:10

Шом           17:36

Хуфтон      19:10

#Намоз_вақтлари
“... Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир”
(Нисо сураси 103-оят).

Бу вақтлар кейинги жума кунигача эканлигини маълум қиламиз.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Расмий ва манфаатли каналга аъзо бўлинг:
👉
@ZAYDIBNSOBIT01
Набий алайҳиссалом: «Кенг маскан, ... ва яхши маркаб мусулмон кишининг саодатидандир», дедилар. Нуқталар ўрнини тўлдиринг.
Anonymous Quiz
36%
Яхши фарзанд
52%
Солиҳ қўшни
8%
Яхши ота
4%
Энди билиб оламан
​​МУЗОРАБАДАГИ ХАРАЖАТЛАР ҚАЙСИ МАБЛАҒДАН ҚОПЛАНАДИ?
#савдо

1413-CАВОЛ: Бир киши пул тикиб, бошқаси шу пулга тижорат қилиш кўпайган. Харажатлар учун сармоя пулидан сарфланадими ёки иш юритувчи ўзининг ёнидан сарфлайдими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Тижорат билан боғлиқ ҳар қандай харажатлар сармоядан олинади. Харажатдаги асосий нарса бу борада тижоратчилар орасида жорий бўлган урфга қараб белгиланади.
Дўконнинг ижара ҳақи, ишчи ёлласа, унинг ҳақи, электр тўлови, юк олиб келиш учун техника ёлласа, унинг ҳақи каби тижоратни ривожлантириш учун сарф-харажатлар музораба молидан олинади. Лекин шахсий мақсадларда фойдаланса, бу иш юритувчининг ўзидан кетади.
Масалан, ўзи ишламай бошқа ишчини ёллаб, ўзи шахсий ишлари билан юрса, мазкур ишчининг пулини ўртадаги пулдан эмас, ёнидан тўлайди. Чунки бу ҳолатда зиммасидаги ишни бажармаяпти.
Тижорат учун сафарга чиқса, у ердаги еб-ичиш, турар жой харажати ҳам сармоядан кетади. Фақат мазкур ҳаражатлар маъруф тарзда, яъни савдогарлар савдо учун борганда қилинган миқдорда харажат қилади. Саёҳат, дам олиш учун қилинадиган харажатлар қилинмайди.
Шунингдек, тижоратни ривожлантириш учун қилинадиган харажатлар учун ҳам ўртадаги сармоядан ишлатилади. Масалан, манфаатли ҳамкорлар билан алоқани мустаҳкамлаш учун зиёфат қилиб бериш каби ишлар.
Ўз шаҳрида еб-ичиш, кийим-кечак, турар-жой, машинанинг бензини каби шахсий мақсадлар учун бу маблағдан ишлатмайди. Олган бўлса, тўлаб беради. Бу ҳақда “Ҳидоя” ва унинг шарҳи “Иноя” китобида қуйидагилар айтилган:
وإذا عمل المضارب في المصر فليست نفقته في المال وإن سافر فطعامه وشرابه وكسوته وركوبه فيه ... لِأَنَّ خُرُوجَهُ إذْ ذَاكَ لَهَا وَالنَّفَقَةُ مَا تُصْرَفُ إلَى الْحَاجَةِ الرَّاتِبَةِ كَالطَّعَامِ وَالشَّرَابِ وَكِسْوَتِهِ وَرُكُوبِهِ شِرَاءً أَوْ كِرَاءً كُلُّ ذَلِكَ بِالْمَعْرُوفِ . وَأُلْحِقَ بِذَلِكَ مَا كَانَ مِنْ مُعَدَّاتٍ تُكْثِرُ تَثْمِيرَ الْمَالِ كَغَسْلِ الثِّيَابِ وَأُجْرَةِ الْحَمَّامِ وَالْخَادِمِ وَالْحَلَّاقِ وَعَلَفِ الدَّابَّةِ وَالدُّهْنِ فِي مَوْضِعٍ يَحْتَاجُ فِيهِ إلَيْهِ كَالْحِجَازِ ، فَإِنَّ الشَّخْصَ إذَا كَانَ طَوِيلَ الشَّعْرِ وَسِخَ الثِّيَابِ مَاشِيًا فِي حَوَائِجِهِ يُعَدُّ مِنْ الصَّعَالِيكِ وَيَقِلُّ مُعَامِلُوهُ فَصَارَ مَا بِهِ تَكْثُرُ الرَّغَبَاتُ فِي الْمُعَامَلَةِ مَعَهُ مِنْ جُمْلَةِ النَّفَقَةِ ،
Музориб шаҳарда иш юритса, унинг сарф-харажатлари сармоя молидан бўлмайди. Агар тижорат учун сафарга чиқса, еб-ичиши, кийими, улови каби харажатлар сармоя молидан бўлади. Чунки иш юритувчи (музориб) тижорат учун сафарга чиқмоқда. Нафақа таом, ичимлик, кийим, сотиб ёки ижарага олинадиган улов каби доимий эҳтиёжларга сарфланадиган маблағдир. Буларнинг барчаси маъруф (тижоратчилар одатда қилган) тарзда ишлатилади. Сармоя сарф этиладиган харажатларга тижоратнинг ривожланишига ҳисса қўшадиган кийимини ювиш, ҳаммом, хизматчи, сартарош, уловининг озуқаси каби нарсалар ҳам қўшилади. Чунки сочи узун, кийими кир-чир, пиёда юрадиган киши камбағал саналиб, у билан ҳамкорлик қилувчилар кам бўлади. Демак, ҳамкорларни ўзига жалб қиладиган сарф-харажатлар ҳам нафақага киради”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Расмий ва манфаатли каналга аъзо бўлинг:
👉
@ZAYDIBNSOBIT01
Forwarded from Muslim.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🗣"БУ ЮРТНИНГ ҲАР БИР ҚАРИЧ ЕРИДА ОЛИМНИНГ ИЗИ БОР..."

Муҳаддис аллома Муҳаммад Аввоманинг "Ислом – тинчлик ва эзгулик дини" мавзусида ўтказилган халқаро анжуманда сўзлаган нутқидан. Тошкент. 2024 йил 15-октябрь

#Islom_tinchlik_va_ezgulik_dini #anjuman

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Барчамизга яна бир тонгдан бахраманд бўлиш насиб этибди,

            Алҳамдулиллаҳ!

Ҳаёт такрорланмас.. умр қисқа.. ҳар бир онимиз эса ғанимат.. 
Зеро шундай экан, доимо бир-биримизга меҳрли, эътиборли бўлайлик..

Аллоҳ барчамизнинг муродимизни хосил, мушкулларимизни осон қилсин, қилган яхши ниятларимизни ижобат айлаб, ҳайру - барокатларини зиёдаси билан тухфа этсин..

Ота-онамиз,  фарзандларимиз,  оиламиз ва яқинларимизни Ўз паноҳида асрасин..!!

Бугунги  Шанба  кунингиз   файзли ва барокатли ўтсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Расмий ва манфаатли каналга аъзо бўлинг:
👉
@ZAYDIBNSOBIT01
​​СУБҲАНАЛЛОҲ  ВА БИҲАМДИҲИ
  
Бир одам жаннатда сайр қилиб юрса юқоридан бир томчи сув томибди. У томчини ифори шунчалар ёқимлилигидан бутун борлиқ ажиб ифорга бурканди... Таажубда қолган одам ҳайратдан юқорига боқди.
   Шу пайт у фариштага савол берди.
"Бу қандай  ифор бўлди. Мен жаннатда бўлсамда бундай ғаройиб ифорни ҳидламагандим?"
    Фаришта аста жаннатий одамни қўлларидан тутиб биргаликда томчи томган томонга кўтарилади. Юқорида бояги одамни жаннатий  ховлисидан минг баробар гўзал ва хушбўй ифорли жаннат турарди...
     Унда бир одам ўтирар эди.
Шунда фаришта деди:..
    "Сени жаннат ҳовлингга томган томчи ушбу мўминни пешона тери эди"...
       Таажубда қолган одам яна сўради: "Мен ҳам шу мўмин одам каби тириклигимда Аллоҳни буюруқларини бажарганман:
    Айтчи, уни мендан фарқи нимада? Нега унинг Жаннати олий?
    Шунда фаришта:  "Аллоҳ ҳузурида ҳар иккингизни даражангиз бир. Аммо бу мўмин "СУБҲАНАЛЛОҲ"ни сендан бир неча марта кўп айтган"



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Расмий ва манфаатли каналга аъзо бўлинг:
👉
@ZAYDIBNSOBIT01
Қўшниларга ҳадя беришни қайсинисидан бошлаш керак?

📗 «Одоблар хазинаси» 1-жуз
Anonymous Quiz
9%
Хоҳлаганидан
36%
Эшиги яқинидан
52%
Ўнг тарафдагисидан
3%
Энди билиб оламан
​​СУПЕРМАРКЕТЛАРДАГИ САВДО
#савдо

1414-CАВОЛ: Ҳозирги кунда кўплаб супермаркетларда сотувдаги маҳсулот остига унинг нархи ҳам ёзиб қўйилган. Харидорлар улардан керагини олиб, охирида кассага келиб тўлов қилади. Шу ҳолатда олинган маҳсулотни кассага келишдан олдин ичиб ёки ейишнинг зарари йўқми? Чунки ҳали сотувчи билан олди-сотди бўлмаган бўлади-ку.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Тагида нархлари ёзиб қўйилган маҳсулотни олишнинг ўзи ҳам савдо бўлаверади. Буни “Таотий” (олиш-бериш) савдоси дейилади. Яъни нархи ёзиб қўйилган ёки аввалдан маълум бўлган маҳсулотни ҳеч нима демасдан нархини тўлаб олиб кетиш ҳам савдонинг бир туридир. Бу савдода “сотдим” ва “сотиб олдим” дейиш шарт бўлмайди. Сотувчи томоннинг маҳсулот остига нархни ёзиб қўйиши “Бу маҳсулотни шу нархга сотамиз”, дегани, харидор пештахтадан ўша маҳсулотни сотиб олиш мақсадида қўлга олиши “Шуни сотиб олдим”, дегани бўлади. Яъни мижоз кўрсатилган нархга рози бўлиб нарсани олиши сотиб олишга ўтаверади.
“Ҳидоя” китобида бундай дейилади:
وَلِهَذَا يَنْعَقِدُ بِالتَّعَاطِي فِي النَّفِيسِ وَالْخَسِيسِ هُوَ الصَّحِيحُ لِتَحَقُّقِ الْمُرَاضَاةِ
“Қимматбаҳо ва арзон маҳсулотларда икки томоннинг розилиги топилгани учун “таотий” билан қилинган савдо боғланаверади”.
Сиз айтган ҳолатда харидор маҳсулотни қўлга олиши, уни ейиши ёки ичиши шу нархга рози бўлганидан дарак беради. Фақат уни еб ёки ичиб қўйгандан кейин “буни сотиб олмайман”, деб ортга қайта олмайди. Пулини тўлайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Расмий ва манфаатли каналга аъзо бўлинг:
👉
@ZAYDIBNSOBIT01
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: «...дан кўра ҳибсда туришга ҳожатлироқ нарса йўқ», деганлар. У нима?

📗 «Одоблар хазинаси» 1-жуз
Anonymous Quiz
23%
Ёмон ишлар
11%
Қўл
62%
Тил
5%
Энди билиб оламан