Zamaxshariy.uz
4.6K subscribers
30.6K photos
8.12K videos
13 files
25.8K links
ЎМИ Хоразм вилояти вакиллиги zamaxshariy.uz сайтининг расмий телеграм канали
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ибрат

Бир аёл жонли эфирда бўлаётган "фатво" лойиҳасига қўнғироқ қилиб, Шайхга савол берди:
— Нима учун Ислом бизни ҳалол, ҳаром амалларда эрга итоат этишимизни чегаралаб, унга боғлаб қўйди-ю, лекин, эркакларни бизга итоат этишда боғламади?
— Сизни нечта фарзандингиз бор?
— Учта ўғлим бор.
— Аллоҳ таоло сизни бир эркакка итоат қилишингизга буюриб, учта эркакни эса сизга итоат қилишга буюриб қўйди. Сиз ўша бир эрга итоат этмасангиз, жаннатга кирмайсиз. Учта эркак эса сизга итоат этишмаса, жаннатга киришмайди. Қани айтинг-чи! Ортиқлик ким тарафда?!

Дўстларга ҳам улашинг ↘️
https://t.me/ZamaxshariyUz_official |
https://taplink.cc/zamaxshariy.uz
#ибрат

"Эй ўғлим! Бу хонада Аллоҳга исён қилма. Чунки мен бу хонада ўн икки минг марта Қуръонни хатм қилганман".

Абу Бакр ибн Иёш раҳимаҳуллоҳнинг ўғлига қилган насиҳатидан.

Дўстларга ҳам улашинг ↘️
https://t.me/ZamaxshariyUz_official |
https://taplink.cc/zamaxshariy.uz
#ибрат

Эҳтимол, сафардан қолганинг яхшиликдир.
Эҳтимол, уйлана олмаётганингда ҳам баракот бордир.
Эҳтимол, бир мансабдан четлатилганинг манфаатдир.
Эҳтимол, фарзанд кўрмаётганинг сен учун хайрлидир.
«Эҳтимол, ёқтирмаган нарсангиз сиз учун яхшидир. Аллоҳ билади, сиз эса билмассиз!» (Бақара сураси, 216-оят).

Дўстларга ҳам улашинг ↘️
https://t.me/ZamaxshariyUz_official |
https://taplink.cc/zamaxshariy.uz
#ибрат

Имом Зуфар ибн Ҳузайл роҳимаҳуллоҳ Қуръонни ҳаётининг сўнгги икки йилида ёдлаб битирган эди.

Ўлимидан сўнг уни тушда кўришди ва ундан: "Ҳолинг қандай?!", деб сўрашди.

У киши эса: "Агар шу икки йил бўлмаганида Зуфар ҳалок бўлар эди!", деб жавоб берган эканлар.

Манба: "Шарҳу муснади Аби Ҳанифа", 1/45

Биз қачон Қуръон ёдлаймиз?!

Дўстларга ҳам улашинг ↘️
https://t.me/ZamaxshariyUz_official |
https://taplink.cc/zamaxshariy.uz
#Ибрат

Бир кун Муовиянинг  ҳузурига - Аллоҳ ундан рози бўлсин икки юз ёшли бир одам келди. Муовия ундан сўради:
- “Дунё ҳаёти назарингда қандай кўринди? Келган одамнинг жавоби:
- “Балоли йиллар, фаровон йиллар!.. Кун ўтади, тун ўтади, туққан туғади, ўлган ўлади. Туққан туғмасайди, мавжудот тугарди,  ўлган ўлмасайди, ер юзи ундагиларга тор бўлиб қоларди. Муовия:
- “Тила, мендан нима тиласанг”.
Бояли одам:
- “Ўтган умримни орқага қайтар ва ёки яқинлашиб келаётган ажалимни даф эт”.
Муовия:
- “Менинг бунга қудратим етмайди”. 
Бояги одам:
- “Ундай бўлса менинг сендан тилагим йўқ”.

(Имом Ғаззолий)


Дўстларга ҳам улашинг ↘️
https://t.me/ZamaxshariyUz_official |
https://taplink.cc/zamaxshariy.uz
#ибрат

Мен осий эмасман, гуноҳим йўқ, дейдиган киши одамлар ичидаги энг кўп гуноҳ содир этадиган ва Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан энг узоқда бўлган кимсадир.

Шайх Муҳаммад Саид Рамазон Бутий роҳимаҳуллоҳ.

Дўстларга ҳам улашинг ↘️
https://t.me/ZamaxshariyUz_official |
https://taplink.cc/zamaxshariy.uz
#Ибрат

- Масжидга шошиб кетаётган болакайнинг қўлидан ушлаган ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу:
– Ҳали кичкинасан-ку, намунча шошмасанг?! – дедилар.
– Кеча жанозаси ўқилган бола, мендан ҳам кичкина эди, – деди болакай ва йўлида давом этди...

Дўстларга ҳам улашинг ↘️
https://t.me/ZamaxshariyUz_official |
https://taplink.cc/zamaxshariy.uz
#ибрат

• Ҳаром — ҳаромдир! Маданиятга айланса ҳам.
• Ҳалол — ҳалолдир! Масхара қилинса ҳам.
• Фарз — фарздир! Ишингиз тўғри келмаса ҳам.
• Хато — хатодир! Ҳамма қилаётган бўлса ҳам.
• Тўғри — тўғридир! Ҳеч ким қилмаса ҳам.

Дўстларга ҳам улашинг ↘️
https://t.me/ZamaxshariyUz_official |
https://taplink.cc/zamaxshariy.uz
#ибрат

- Дадаси, тахоратингизга сув тайёрлаб қўйдим.
- Дадаси, нонушта тайёр, турақолинг.
- Дадаси, ташқарида совуқ бўляпти, қалин курткангизни кияқолинг.
- Дадаси, йўлларда эҳтиёт бўлинг.
- Дадаси, тушлик қилиб олинг.
- Дадаси, кеч қолмай келинг.
- Дадаси, келяпсизми, таом тайёр бўлди.
- Дадаси, чарчамадингизми.

Булар аёлнинг эрига “Дадаси, мен сизни яхши кўраман” деган гапининг турли услубдаги изҳорлари.

- Онаси, яхши ўтиринглар, Ўзига омонат.
- Онаси, рўзғорда нима кам, келишимда нима олиб келай?
- Онаси, болаларимиз сени қийнамадими?
- Онаси, кун бўйи чарчамадингми?
- Онаси, пиширган таоминг жуда мазали бўпти.
- Онаси, кийининглар, кўчани айланиб келамиз.
- Онаси, узр, кел ярашайлик.
- Онаси, қанақа кўйлак оберай?
- Онаси, мени дуо қил.

Булар эрнинг аёлига “Онаси, сени яхши кўраман” деган гапининг турлича изхорлари.

Яратган Эгам ҳамма оилаларни тотув, саодатли қилсин, жанжалдан асрасин. Оила неъматига эришмаганларга солиҳ-солиҳа жуфтлар ато этсин...

Улашинг ↘️
https://t.me/ZamaxshariyUz_official
#ибрат

Аллоҳдан бошқа ҳеч кимдан бир нарсани икки марта сўрама.

Дўстларга ҳам улашинг ↘️
https://t.me/ZamaxshariyUz_official |
https://taplink.cc/zamaxshariy.uz
#ибрат

Кучсиз ҳолатингни икки тоифа одамларга кўрсатма:
1) душманларга;
2) дўстларга.

Душманларинг кўрса, қувонишига имкон берасан.

Дўстларинг кўрса, азобга қўясан.

Дўстларга ҳам улашинг ↘️
https://t.me/ZamaxshariyUz_official |
https://taplink.cc/zamaxshariy.uz
#Ибрат
Имом Термизий Амр ибн Оснинг ўғилларидан қилган ривоятда Набий алайҳиссалом:

«Раҳмлиларга Аллоҳ таоло раҳм қилади. Ердагиларга раҳм қилинг. Сизга осмондаги Зот раҳм қилади», 
деганлар.

Расмда оёқларида бироз нуқсон билан дунёга келган жонзотнинг қийналмай юриши учун қилинган чора акс этган.

Дўстларга ҳам улашинг ↘️
https://t.me/ZamaxshariyUz_official |
https://taplink.cc/zamaxshariy.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ибрат

Иншааллоҳ, рўза яқинлашиб келяпти. Имконингиз бўлса, албатта, рўза тутинг!

Япон олими очлик (рўза тутиш) инсонни ёшартиришини исботлаб Нобель мукофотини олганидан хабарингиз борми?

"Эй иймон келтирганлар! Сизлардан аввалгиларга фарз қилинганидек, сизларга ҳам рўза фарз қилинди. Шоядки, тақводор бўлсаларингиз"
(Бақара сураси 183-оят)

Дўстларга ҳам улашинг ↘️
https://t.me/ZamaxshariyUz_official |
https://taplink.cc/zamaxshariy.uz
#ибрат

• Ибн Абу Дунё "Рамазон фазилати" номли китобда Зуҳрийдан қуйидагиларни ривоят қилдилар:

"Рамазондаги битта тасбеҳ — бошқа ойдаги мингта тасбеҳдан афзалдир!"

•••••

• Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ айтади:

«Рўзадорларнинг афзали — рўза ҳолида Аллоҳни кўп зикр қиладиган кишидир».

Бутун мамлакатимиз бўйлаб  “Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки” шиори остида ўтказилаётган умумхалқ ҳашари вилоятимиздаги масжид ва қабристонларда ҳам уюшқоқлик билан давом этмоқда. Шу муносабат билан Ҳазорасп туманидаги масжид ҳудудларида ҳам ҳашар ўтказилди. Ҳашарда тумандаги барча имом-хатиблар ва ноиб имомлар ҳамда маҳалла фуқаролари фаол иштирок этиб, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларига ўз ҳиссаларини қўшдилар.

Дўстларга ҳам улашинг ↘️
https://t.me/ZamaxshariyUz_official |
https://taplink.cc/zamaxshariy.uz
#ибрат

​Онангчи, онанг ҳеч қачон
хиёнат қилдими сенга! Бирон марта, ақалли бир марта хиёнат қилдими? Ҳар ким ҳар кимнинг кўзига чўп солиши мумкин, ҳар ким ҳар кимга хиёнат қилиши мумкин. Фақат она ўз боласига ҳеч қачон хиёнат қилмайди. Эҳтимол, инсон ҳаётининг шунча йиллардан буён давом этиб келаётгани шундандир.

Ўткир Ҳошимов


Дўстларга ҳам улашинг ↘️
https://t.me/ZamaxshariyUz_official |
https://taplink.cc/zamaxshariy.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ибрат

Ҳар доим ўзингиздан кучлилар орасида бўлинг! Қийналасиз, аммо ривожланасиз.

Дўстларга ҳам улашинг ↘️
https://t.me/ZamaxshariyUz_official |
https://taplink.cc/zamaxshariy.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ибрат

• Ё жим бўл фаришталар каби.
• Ё ўткир сўзли бўл худди шамс каби.
• Лекин асло писмиқ бўлма худди шайтон каби!

Дўстларга ҳам улашинг ↘️
https://t.me/ZamaxshariyUz_official |
https://taplink.cc/zamaxshariy.uz
#ибрат

Бугун дўстим билан таксига ўтиргандик, мана шу инсонга дуч келдик. У олдига Қуръоннинг мана бу саҳифасини ёпиштириб олганди. Ундан суратга олишни сўрагандим, риё бўлиб қолмасин, деб бошида кўнмади. Бошқа инсонларга ҳам ибрат бўлиши учун, деб кўндирдим. У рози бўлди.
Мен унга:
— Шунча ишдан ортиб, Қуръон ўқишга қандай вақт топасиз?! — дедим.
У шундай жавоб қилди:
— Йўқ, мен ўқимайман, ёдлайман. Ҳатто, светафорни қизил чироғига тўҳтаганимда ҳам такрор қилиб оламан. Шундай қилиб, кун бўйи бўш вақтларимда Қуръон ёдлайман. Шунақа...

"Бир кишиларки, уларни тижорат ҳам, олди-сотди ҳам Аллоҳнинг зикридан, намозни тўкис адо этишдан ва закот беришдан машғул қила олмас. Улар қалблар ва кўзлар изтиробга тушадиган кундан қўрқарлар" (Нур сураси 37-оят).

Дўстларга ҳам улашинг ↘️
https://t.me/ZamaxshariyUz_official |
https://taplink.cc/zamaxshariy.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ибрат

Кўзи ожиз, лекин қалб кўзи равшан инсонлар…

Кўзимиз кўриб турса-да, турли хил баҳона қилаётганларимиз, кўзингизни очинглар. Қиёмат куни Аллоҳдан албатта сўраламиз. «Кўриш неъматини бермаган бандам ҳам ўқишни ўрганди. Сенга кўриш неъматини берган эдим, нимага ўқишни ўрганмадинг?!» деса, нима деб жавоб берамиз?

Дўстларга ҳам улашинг ↘️
https://t.me/ZamaxshariyUz_official |
https://taplink.cc/zamaxshariy.uz