Zafarbek Solijonov
26.4K subscribers
4.07K photos
2.19K videos
35 files
4.14K links
Фақат реклама:👉 @Victorbek

😎 Жаннатмакон каналим:👉 @Zafarello
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Адлия вазири Русланбек Давлетовнинг айтишича, яшаш ҳуқуқидан бошқа ҳуқуқларда айрим чегаралар бўлиши керак. Лекин бу чегара демократик жамиятда керак бўладиган таомилда оқилона бўлиши лозим.

Ўзи умуман бугунги Ўзбекистон шароитида чекловлар ҳақида камроқ гапиришимиз керак. Чеклашга жуда устамиз. Шу пайтгача буни яхши уддалаб келганмиз.

Оммавий ахборот воситалари ва қонунчилик ўртасидаги қандайдир муаммоли масала туғилса, судга борилиши керак. Афсуски, бизда судга берибди дейилса, жуда катта воқеликка айланиб кетаяпти. Аслида биз бунга кўникишимиз керак, бу нормал жараён.

Каналга уланинг:👉@Zafarbek_Solijonov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Журналист акам Баҳодир Элибоев анчайин тўпланиб қолган халқ дардларини кўтарибди. Ростан ҳам давлат институти ўз аҳолисининг муаммоларини ечиш, оғирини енгил қилиш билан шуғулланиши керак. Фуқароларимизнинг ҳуқуқий онгги кундан кунга шаклланяпти. Адолатли жамиятни истаяпти.

Бу ҳаёт эса фақат ва фақат яхши яшашга муносиб. Муаммоларни хоҳласак давлатнинг кўмагисиз ўзимиз ҳам пайдо қилиб олаверамиз. Лекин давлат аҳолисига муаммо туғдирмаслиги керак. Инсонларнинг ҳаётини яхшилаш, бу йўлда тинмай ҳаракат қилиши унинг бирламчи функцияси бўлиши даркор.

Каналга уланинг:👉@Zafarbek_Solijonov
⚡️«UzAuto Motors» ва Монополияга қарши курашиш қўмитаси - суд куни аниқ бўлди

Kun.uz'га кўра, жорий йилнинг 11 декабрь куни Тошкент шаҳар маъмурий суди «UzAuto Motors» ишини қайта кўриб чиқади. «UzAuto Motors»нинг Монополияга қарши курашиш қўмитаси махсус комиссияси қарорини ҳақиқий эмас, деб топиш тўғрисидаги шикоят аризаси бўйича шу йилнинг 30 октябрь куни суднинг ҳал қилув қарори қабул қилинганди.

Қўмита вакиллари суднинг қароридан норози бўлиб, юқори инстанцияга мурожаат этишини билдирганди. Монополияга қарши курашиш қўмитаси апелляция шикоятини келтириб, «UzAuto Motors» аризасини қаноатлантиришни рад этиши ва янги ҳал қилув қарори қабул қилишини сўраган.

Каналга уланинг:👉@Zafarbek_Solijonov
❗️Ўтказилган таҳлилга кўра, ҳокимларнинг бошқа давлат органлари функцияларини такрорловчи 70 та функцияси аниқланди. Буларни бекор қилиш таклифи юқори турувчи ташкилотларга тақдим этилди", — Аъзам Мадаминов, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти директори.

АОКА матбуот анжумани

Каналга уланинг:👉@Zafarbek_Solijonov
Сиёсий партия бўлган "Миллий тикланиш" партияси ўз газетасига обуна уюштирилишида амалий ёрдам сўраб, ижро ҳокимияти - Наманган вилоят ҳокими (бошқаларга ҳам шу мазмунда хат юборган бўлиши мумкин) Шавкат Абдураззоқовга хат жўнатибди. Вилоят ҳокими Шавкат ака ва бошқа раҳбарларга очиқ ва қисқа мурожаат:

"Агар маҳсулот зўр бўлса, уни истеъмолчиларнинг ўзи қувлаб юриб сотиб олишади. Юртимизда мажбурий обуна йўқ. Унга қарши давлат раҳбарияти даражасида курашилмоқда. Хат ҳам тавсиявий ҳарактерга эга холос.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, бу каби хатларга шунчаки тавсиявийлик нуқтаи назаридан (ёқса обуна бўл, ёқмаса мажбурий эмас) ёндашишингизни сўраб қолардим".

Каналга уланинг:👉@Zafarbek_Solijonov
Айтганча, журналист-блогер Мадина Баҳодировнадан амалдорларга эслатма:

" -Сўнгги 3 йилда- деган гап бугун расман эскирди. Президентлик сайловларига 4 йил бўлди".

Энди сизлардан илтимос, сўнгги 4 йилда деб бошланглар гапларингизни.

Каналга уланинг:👉@Zafarbek_Solijonov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳридаги бозор ёни тунда кавлаб ташланяпти экан. Сабабини сўрашса аниқ жавоб йўқмиш. Вилоят масъулларидан изоҳ кутиб қоламиз.

Каналга уланинг:👉@Zafarbek_Solijonov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбек халқи жуда зукко халқ. Миллатимни жуда яхши кўраман. Бечора ҳар қанақасига бўлса ҳам фикрларини етказади. Каналини ёпинг, аноним бўлади, топиб жазоланг, барибир бошқа платформаларда гапираверади. Бу шундай миллат. Ҳақни севадиган ва курашувчан миллат. Ўткан кунлар асарини эсланг. Хонни ҳажвга олиб қандай ҳақиқатни гапиради халқи. Уни фақат севиш ва ҳақиқатни гапирадиганларини эшитиш, ардоқлаш керак. Ҳақиқатни ичкаридан эшитиш ёқимли бўлиши зарур.

Каналга уланинг:👉@Zafarbek_Solijonov
Нега доим курашишимиз керак?

Ижозатингиз билан бугун содда тилда гапираман. Майли узоқ ўтмишга бормайман. Совет босқинидан аввал хорижга ватандошларимизни юбордик. Дунё кўрсин ва келиб, бизни ривожлантиради дедик. Ўзгариб қайтишди. Юксалиб қайтишди. Тобланиб қайтишди. Бизчи? Уларга душман назари ила қарай бошладик. Қўлимизга китоб олайлик, курашайлик деганларни менсимадик. Сотдик, ўлдирдик, ўлдиришларини томоша қилдик. Улар бир-биримизга қарши чиқишимизни мароқ билан кузатишарди. Орада қирғинлар қилиб, минглаб зиёлиларимиздан айиришди. Сибир ўрмонларида совуқда музлаб ўлганлари қанча бўлди экан?! Ғоялари, авлодлари қолди, шукр. Бироқ ўшандан бери ўзимизга ўзимиз қарши курашиб келяпмиз. Ҳозирги кундаги энг катта душманимиз - ЎЗИМИЗ.

Нима бўлган тақдирда ҳам мунтазам курашишни ёқлайман. Агар ҳақ бўлсангиз, сиз ҳар қандай майдонда ютаверасиз. Тўғри баъзан мағлуб бўлишингиз ҳам мумкин. Лекин курашишга нима етсин. Э қўйинге, бўлмайди барибир, адолат йўқ деб умидсизликка берилиш билан ўзингизни ўзингиз тугатасиз. Тугашингиз, курашмаслигингиздан эса адолатни суймайдиганлар ва унга рози бўлмайдиганлар манфаатдор. Ёдингизда бўлса, каналимизда Навоий шаҳрида “Zarafshon Golden Group” МЧЖ борлиги, у Навоий шаҳар давлат солиқ инспекциясини судда ютгани ва МЧЖнинг банк ҳисоб рақамига қўйилган 6 млрд сўмлик инкассо қайтариб олиниши таъминлангани ҳақида пост қўйгандик.

Аниқланишича, курашга тўймаган Навоий шаҳар давлат солиқ инспекцияси юқори судга аппеляция шикояти киритган экан. Навоий шаҳар маъмурий судининг 2020 йил 24 сентябрдаги ҳал қилув қарори Навоий вилоят маъмурий суди апелляция судлов ҳайъатининг қарори билан ўзгаришсиз қолдирилибди. Навоий шаҳар давлат солиқ инспекциясининг апелляция шикояти қаноатлантирилмабди. Тадбиркор курашда унга беғараз ёрдамини берган Бизнес-омбудсман, Адлия бошқармаси ва тегишли Суд органларига алоҳида ташаккурини айтган. Яшасин охиригача курашган тадбиркор, яшасин Бизнес-омбудсман, яшасин Адлия бошқармаси, яшасин тегишли Суд органлари!

Каналга уланинг:
👉@Zafarbek_Solijonov
Инсайдерларга кўра, Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг ўринбосари, ҳокимликнинг Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Зуфаров Дада-Али Нигматович ўз аризасига кўра лавозимидан озод этилибди. Ҳозирча расмий маълумот йўқ.

Каналга уланинг:👉@Zafarbek_Solijonov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
4 декабрь куни Президент Шавкат Мирзиёев саноат каннабиси (наша) етиштириш ва қайта ишлаш учун лицензия олишда давлат божи ставкаларини тасдиқловчи қонунни имзолабди. Лицензия Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан берилади. Бож миқдори:

🔹етиштириш учун — БҲМнинг 3000 баравари (669 миллион сўм);
🔹импорт, қайта ишлаш, сақлаш, сотиш, сотиб олиш, ташиш учун 200 баравари (44,6 миллион сўм) миқдорида белгиланган.

Шу билан бирга, нашанинг рухсат берилган навлари, уларни етиштириш ва айланиши учун шартлар, лицензиялаш тартиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланиши керакмиш.

Каналга уланинг:👉@Zafarbek_Solijonov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Чилим чекаётган боғча опалар

Мазкур видео Қашқадарё вилоятининг Миришкор туманидаги 8-сонли мактабгача таълим ташкилотида олингани айтилмоқда.

Daryo.uz ўқувчисининг маълумот беришича, видео 2020-йил декабр ойи бошида тасвирга олинган. Видеодаги чилим чекаётган аёллар боғча тарбиячилари, ошпазлари дейилмоқда.

Каналга уланинг:👉@Zafarbek_Solijonov
Ички ишлар вазири Пўлат Бобожоновга: бу йил конституция байрамини нишонламанглар, илтимос

Маълумотларга кўра, кеча (6 декабрь) куни соат 10:00 да Самарқанд вилоят ИИБ ЖТСБ мажлислар залида вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари полковник Ашрапов ва вилоят прокуратурасининг масъул ходимлари иштирокида йиғилиш ўтказиш режалаштирилган. Вилоят матбуот хизматига кўра, уларга хизмат текшируви тайинланганмиш. ИИВ ташаббуси билан хизмат текшируви ўтказилаётгани яхши, аммо бу иш биринчиси эмас. Бундай ҳолатлар ИИВ тизимида охирги вақтлар кўпаймоқда. Айрим ҳолларда марказий аппаратнинг ўзида ҳам бу каби вазиятлар учраб турибди экан.

Инсайдерларга кўра, 30 ноябрь (ўтган якшанба) куни Ички ишлар вазирлигининг Ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бош бошқармаси ўз ходимлари учун мажлис ўтказган. Эрка-аёл ходимлар сўкина-сўкина йиғилишда қатнашган. Улар ўз-ўзидан йиғилган деб ўйлайсизми? Асло ундай эмас. Мендаги маълумотларга қарасак, улар вазир ўринбосари Азизбек Икрамов кўрсатмаси асосида йиғилишганмиш. Хўш, бу ҳолатда вазир ўринбосари Икрамовга нисбатан ҳам хизмат текшируви ўтказиладими? Қонун ҳаммага тенгми ёки истисно ҳолатлар мавжудми? Вазир Бобожонов бу қонун бузилишига қандай муносабат билдиради?

Ундан кўра келинглар, эртага Конституция байрамини ҳам ўтказмаймиз. Шундай йиғилишиларни давом эттираверамиз. Ахир унинг 38 моддасида ёзилган дам олиш ҳуқуқларини бузяпмизку. Ҳам унинг моддаларини бузиб, ҳам байрам қилиб нишонлашимиз жуда кулгули, сизга айтсам. Меҳнат кодексида белгиланган иш вақти режимигаку амал қилмасдик. Кечалари ишда қолиб, ҳам энергия ресурсларини исроф қилаётганимиз, ҳам ходимларимизни қийнаётганимиз, бунинг натижасида уларнинг оилавий ҳаётида муаммолар пайдо бўлаётганига эса кўз юмиб келяпмиз. Буюк келажак қандай қурилади, билмайман. Бироқ у қонунларга риоя қилиш руҳида қурилишини яхши биламан.

Каналга уланинг:👉@Zafarbek_Solijonov
Актуаллигини ҳеч қачон йўқотмайдиган карикатура

Каналга уланинг:👉@Zafarbek_Solijonov
Сиёсатнинг халқ орасидаги эффектлари

Кеча қизиқ воқеа бўлди. Бир жойга боришим керак эди. Кўчага чиқдим. Такси тўхтатдим. Ҳайдовчи билан суҳбатлашиб кетяпмиз. Даромадига нисбатан нархларнинг бир неча баробарга ошиб кеттганидан нолиди. Диққат билан тингладим. Жарималардан бошлади, бензинда тўхтади. Кейин ошаётган нархслар ҳақида бирор жойга мурожаат қилдингизми, ҳеч бўлмаса, жамоатчилик фикри дея бирор платформада ўз муносабатингизни билдирдингизми, дея сўрадим. У йўқ деди. Кейин нега бундай деганини тушунтирди.

"Сўз эркинлиги дейсизми ука? Яқинда билдик бу ислоҳотлар натижасини. Ёзда Гулжаҳон деган шифокор ўзининг тизимидаги камчиликларни қўрқмасдан санаб ташлади. Кейин нима бўлди? Қамалди. Суди бўлаётганмиш. Ҳақиқатни айтганига мукофотми бу? Бола-чақам бор, эртага ҳақиқатни гапириб қамалиб қолсам, уларга ким қарайди? Энг қизиғи, кечаги куни телефонимга смс келди. "Сизни экстремизм ва терроризмни тарғиб қилувчи материалларни тайёрлаш, сақлаш ва тарқатиш жавобгарликка тортилишга асос бўлиши ҳақида огоҳлантирамиз" деб ёзилган экан. Ўқибоқ қўрқиб кетдим. Нима бало, Каримов давридаги репрессиялар ҳиди келяптими, дея ўйланиб қолдим. Давлатнинг қурби шунақа смслар жўнатишга етаркан, нега бизнинг асосий ҳуқуқларимиз (масалан меҳнат ҳуқуқларимиз) ёзилган смслар жўнатмайди? Чунки шунақа смслар юборишдан манфаатдорда а? Қўрқса ҳурмат қилади, бошқариш осон! Ҳаққимизни талаб қилмасак, уларга мазза! Шулар сабаб гапиргим келмай қолади ука", деди ҳайдовчи.

Гап-сўзларидан ўрта маълумотли, ўзимизнинг чапани ўзбек акамиз экани кўриниб турибди. Чойхоналарда ҳам бу фикрлар айланиши аниқ. Демак Халқимизнинг асосий қисми бу каби воқеалардан қўрқув туйғусини туйяпти. Агар масъуллар мана шуларни кўзлаган бўлса, улар ўз ниятига эришмоқда. Гапирганнинг айбини топиш ва юқоридагидек смслар инсонларнинг табиий ҳуқуқи - сўзлаш ҳуқуқидан тияди. Мен сиз юборган смс ва Гулжаҳоннинг қамалиши жамиятга қанчалик таъсир қилаётганини тушунтиришга ҳаракат қилдим холос. Энг қизиғи, уйга кирганда бўлди. Телевизорни ёқсам, бир каналдан Америка киноси кетяпти. Актёр роли вақти асаби бузилиб: "бизда сўз эркинлиги йўқ, ҳақиқатни гапириш тепадагиларга ёқмайди" деди. Овоз чиқариб шунақанги кулдим, бу аламли кулгу эди...

Каналга уланинг:👉@Zafarbek_Solijonov
Расмда Хитойдаги 10 йиллик эволюция кўрсатилган. Унда банк ва суғурта компаниялари савдо ва техника компанияларига жойини бўшатиб бермоқда. Бу вақт ичида газимиз уларга сотиб келинган. Ана энди печкага ўтинни ташланг, уй совимасин, ҳали олдинда тун бор ва кўча совуқ.

Каналга уланинг:👉@Zafarbek_Solijonov
⚡️Мигрантларга ҳушхабар

Пандемия шароитида хорижда оғир аҳволга тушиб қолган меҳнат мигрантлари учун #BIRGAMIZ лойиҳаси ишга туширилибди.

Кўмакка муҳтожларга 32 АҚШ доллари миқдорида бир марталик моддий ёрдам ажратилади.

Батафсил:👉http://www.birgamiz.com/

Каналга уланинг:👉@Zafarbek_Solijonov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида (АОКА) электр ўчиб қолиши натижасида "Агробанк" фаолияти юзасидан ўтказилиши керак бўлган тадбир маълум муддатга қолдирилибдимиш.

Яқинда айнан шу ташкилот - АОКА газ ва электр таъминотидаги муаммоларни очиқ кўтариб чиққани учун ОАВ сайтларини нохолисликда айблаб, "огоҳлантириш хати" юбориши баробарида бунинг "жиддий ҳуқуқий оқибатлари"дан огоҳлантирганди)))

Каналга уланинг:👉@Zafarbek_Solijonov
Ҳазил пост: телевизорда кўрсангиз, амалдорлар доим блокнотга тинмай бир нималарни ёзаётган бўлади. Улар нима ёзишини билиб қолдим😁

Каналга уланинг:👉@Zafarbek_Solijonov