Zafarbek Solijonov
26.4K subscribers
4.07K photos
2.19K videos
35 files
4.14K links
Фақат реклама:👉 @Victorbek

😎 Жаннатмакон каналим:👉 @Zafarello
Download Telegram
Ушбу ерлар "BOBOYI DEHQON-2018" фермер хўжалигига тегишли бўлиб, таъсисчиси Миршод Иброгимов Амрулло ўғли ҳисобланади. Фермер хўжалиги 2018 йили ташкил қилинган. Мулк Бухоро вилояти Пешку тумани Варахшо, Туркистон МФЙда жойлашган. Миршод Иброгимов 2017 йилдан бери Пешку туман ҳокими лавозимида ишлаётган Амрилло Назаровнинг ўғли экан. Ҳоким буво сиздан илтимос, уйга борганда ўғлингизга айтсангиз, пахта исроф бўлмасидан тердириб қўйса. Ҳарна пул бўлармиди дейманда. Терганга ҳам, хирмонга ҳам фойда.

Даланинг видеолари ҳам мавжуд

Каналга уланинг:👉@Zafarbek_Solijonov
2016 йил сентябрь-декабрь ойларидаги "важоҳат"дан бизда бошқарув соҳасида реформалар ўтказилиб, суд мустақил, парламент профессионал, ОАВ цензурасиз ишлайди, монополлар йўқ қилиниб, инфратузилма яхшиланиб, коррупцияга қарши ашаддий курашилиб, ижтимоий ҳаёт даражаси кескин яхшиланиб, давлатда ҳақиқий шок-терапия бўлади ва Ўзбекистон етарли ресурслари борлиги учун ҳам бундай вазиятдан чиқиб кета олади деб ўйлагандим. Орадан 4 йил ўтди...

Халқ истаганидек ислоҳотлар ўтказилмади, элитар коррупцияга қарши курашилмаяпти, айрим мансабдорларнинг бизнес империялари кенгайиб кетди, банк тизимимиз қайтарувчанлик, мақсадлилик принципларини унутиб кредит берадиган, исталган мансабдор босим ўтказа оладиган "фохиша"га айланиб қоляпти, соҳаларда локдаун ҳолатлари учраяпти, ижтимоий аҳвол оғирлашяпти, монопол ташкилотлар истаганича ҳаракатланяпти, аммо "янги Ўзбекистон - янгича дунёқараш" шиори остида совуқ шароитда ўтказилаётган тадбирлар куй ва қўшиқларга уланиб кетяпти.

Каналга уланинг:👉@Zafarbek_Solijonov
18+ пост: сиёсий импотентлик ҳақида

Импотентлик бу — жинсий заифлик, эркак олатининг эрекция (таранглашиш) ҳолатига ўтолмаслиги, содда қилиб айтсам - эркак жинсий аъзосининг турмаслиги. Буни сиёсат оламида ҳам ишлатиш мумкин. Мен ўз амалиётимда бундай сиёсий импотентликнинг иккита турини кўрдим. Балки бошқачалари ҳам бордир, билмадим. Биринчиси, ваколатлари бўлади, тизимни ўзгартира олиши мумкин. Бироқ у жим ўтиришни маъқул кўради. Нафақага етиб олиш у учун энг маъқул йўл. Бундайларга фақатгина юқоридан буйруқни кутадиган ва функциянал мажбуриятларини бажармаётган ижро ҳокимияти вакиллари, индамай 5 йилини ўтказадиган айрим депутатларни мисол келтириш мумкин. Шу кабиларни табиий сиёсий импотент деса, менимча тўғри бўлади.

Иккинчи турдаги сунъий сиёсий импотент эса юқоридагидан кўра хавфлироқ деб ҳисоблайман. У аввалига энг юқори лавозимдаги шахс учун барчасини қилади. Унинг кўнглига ёқиш учун барча кучини сарфлайди. Кузатсангиз "катта"нинг сиёсатини танқид қилмайди, қўлидан келса танқид ҳам қилдирмайди. Танқид қилганлар ёки хатога йўл қўйган ташкилотларни жазолаш вақтида эса (у ҳақиқий пихини ёрган бўлади) биринчи ўринбосари ёки ўринбосарларининг қўлини қонга булғайди. Чунки у доим пастдагилар учун қутқарувчи, тепа учун садоқатли образида қолишни хоҳлайди. Агар унга каттароқ лавозим ваъда қилинса, инсонлар ҳаётидан воз кечишдан ҳам қайтмаса керак, ўзининг қўлини кир қилмаган ҳолда албатта. Бундайларга одатда кичикроқ мансабларгина тегади холос, ўлчашиб).

Бундайларни тепадага ўрнашиб олган элитар коррупционерлар умуман хушламайди. Сиёсий ўйинчаларидан зерикишганда. Ҳокимиятдаги сиёсий курашлар ҳеч кимга хуш келмайди. Камига у янада катталашса, нонини бўлиш керак. Нонни яримта қилиш кимга ҳам ёқарди?! Шу сабабли бундайларни ўзларидан узоқлаштиришади. Аниқроғи кичик хатолари сабаб қилиниб, уни сунъий сиёсий импотентга айлантиришади. Лавозимлардан учиришади. Жамоатчилик орасида либерал деган номи олиши мумкин. Аслида у ғирт ҳокимиятга ўч, пул деса томдан сакрайдиган шахс бўлади. У қурғур сунъий сиёсий импотентга айлангач ҳам жим турмайди. Уни кетказганлардан қасос олишни ўйлайди доим. Қўлига қандай қурол тушса ҳам ўша тарафга отаверади. Пастдаги мухлислари учун ҳануз қутқарувчи образида эмасми, уларнинг қўлига тушган "бомба"лардан ҳам ўз манфаати йўлида фойдалана бошлайди. Бу вақтда ҳушёр ва ақлли одам бундай сиёсий курашлардан ўзини четга олиши керак. Бировнинг қўлида қурол бўлиб қолиш ҳеч гап эмас. Жабрни у кўриб қолиши мумкин. Чунки яхши инсон ҳамма яхши яшашини исташи мумкин, аммо у ишонаётган инсон ҳам шуни хоҳлаш-хоҳламаслигини қаердан билади?

Мисол учун, бирор ташкилотда тизимнинг ўзи хато, бир вақтнинг ўзида ўша ташкилотда ҳам рағбатлантирадиган, ҳам жазолайдиган функция мавжуд. Бироқ у айнан тизим хатолиги, энг юқоридаги шахснинг сиёсий хатоларини гапирмайди, нега у тизимни ўзгартирмаётганини халқ олдида сўрамайди, уни танқид қилмайдида, урғуни (айнан шахснинг номини айтиб) шахсга, хато қилган ташкилотнинг тепасида ўтирган инсонга қаратаверади. Тепадагиларга бу гап етиб боришини билган ҳолда "қаранг сиз қўйган одамларни, эплай олишмаяпти, халқингиз норози" демоқчи бўлаверади. Аслида унинг бор фикри-ҳаёли ҳокимият, миллиардлар ва элитный-комфорт (а ла фурше ва бошқалар) ҳаёт. Бошқаси эмас. Сизнинг яхши яшашшингизга тупуриб қўйган. Аслида буларнинг ҳаммаси бир гўр. Давлат ва халқ гуллаб-яшнаши учун буларнинг ҳаммаси кетиши керак. Бу каби сиёсий курашлардан фақат ва фақат миллат жабр кўради. Миллатини ўйлаб, бирдан шок терапия қила оладиган ҳақиқий реформатор келмаса, халқ томошадан ортмайди, ҳаёти умуман яхшиланмайди. Булар менинг шахсий фикрларим эди.

Каналга уланинг:👉@Zafarbek_Solijonov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Россия "империя"сидаги Либерал-демократик партия асосчиси ва раиси Владимир Жириновский Ўзбекистон ички ишларига аралашиб, Қорақалпоғистон ҳақида фикрларини билдирибди. Ташқи сиёсатда ўз позицияси бўлмаган давлат тақдирини истаган одам шу тарзда муҳокама қилаверади. Ортиқча босиқ бўлиш ҳам кўз кетиб, уйқу элтишига сабаб бўлади.

Каналга уланинг:👉@Zafarbek_Solijonov
Давом этамиз...

2020 йилнинг январь ойида Бош прокуратура "UzAuto Motors"дан 2. 823. 878. 534 сўмлик 25 та LACETTI сотиб олган экан. Апрель ойида эса 2. 349. 286. 000 сўмлик 14 та LACETTI, 1 та EQUINOX (349 миллион сўм) ва 1 та TRAILBLAZER (398 миллион сўм) машиналарини сотиб олган.

Шу йилнинг февраль ойида Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг Хўжалик фаолияти бошқармаси автохўжалик давлат муассасаси февраль ойида 1 миллиард 38 миллион сўмлик Toyota LC200 русумли машинасини сотиб олган. Ноябрда 278 миллион сўмлик MALIBU-2 ҳам сотиб олган. Шу йилнинг март ойида эса 1. 945. 633. 000 сўмлик 17 та LACETTI сотиб олган экан. Август, ноябрда эса яна 4 та LACETTI сотиб олибди.

Шу йилнинг августь ойида эса Ташқи ишлар вазирлиги 324 миллион сўмдан 4 та MALIBU-2 машинасини харид қилган.

Каналга уланинг:👉@Zafarbek_Solijonov
Солиқ кодексига ўзгартиш, қўшимчалар киритиш бўйича қонун лойиҳаси тақдим этилибди. Бир нечта маҳсулотларнинг солиқ ставкаларида ўзгариш бўлиши кутиляпти.

Нефт маҳсулотлари ва бошқа акциз тўланадиган товарлар
ва хизматларга қуйидаги солиқ ставкалари:

Аи-80 бензин — 2021 йил 1 январдан 200 000 сўм/ тонна, 2021 йил 1 февралдан 240 000 сўм/ тонна.

Аи-90 ва ундан юқори бензин тури — 2021 йил 1 январдан 250 000 сўм/ тонна, 2021 йил 1 февралдан 275 000 сўм/ тонна.

суюлтирилган газ — 1 литр учун 285 сўм/ 1
тонна учун 540 645 сўм, 1 литр учун 350 сўм/
1 тонна учун 665 493 сўм белгиланяпти.

Каналга уланинг:👉@Zafarbek_Solijonov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Наманганда вилоят газ раҳбарлари билан журналист ва блогерлар учрашуви бўлибди. Унда бир фуқаро (айтишларича ЎзАнинг фотомухбири Мамадалиев Хотам ака экан) яхшигина саволлар ташлаган. Айниқса янги газ ҳисоблагичлар бўйича саволга жим қолинган.

Каналга уланинг:👉@Zafarbek_Solijonov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги ҳам сентябрда 1 та MALIBU, 3 та LACETTI сотиб олибди. Ташкилот В.М.нинг 781 сонли қарори билан ташкил этилганди. Унга 4 та енгил, шу жумладан 1 та навбатчи хизмат автомобилини сақлашга лимит белгилаган ҳолда, машиналар харид қилиш ҳуқуқи берилганди. Ҳали ҳеч нарса қилмаган ташкилот ўз фаолиятини бундай катта дабдабадан бошлаши қанчалик тўғри?

Янги тузилган ташкилот ўзининг офис биноси ва машиналари бўлишини истайди. Бу жуда ҳам нотўғри. Халқнинг ижтимоий аҳволи яхшимас. Яқинда эълон қилинган ойликлар, камбағаллик статистикаси, четга кетаётган мигрантлар сони ва бошқалардан билиш мумкин. В.М.нинг 154 сонли қарори билан 1999 йил 1 апрелдан бошлаб вазирлик, идора ва давлат бюджетидан маблағ билан таъминланадиган ташкилотлар бўйича хизмат енгил автотранспорти сони 55 фоизга қисқартирилиб, бириктириладиган енгил автотранспортнинг умумий чекланган сони 2067 та қилиб белгиланганди. Шу қарорни ё бекор ёки кўринмайдиган қилинглар.

Каналга уланинг:👉@Zafarbek_Solijonov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Юқори лавозимларга бефарқларнинг келиши ҳеч қачон яхшиликка олиб келмайди. Улар куни ўтиши, мавжуд ваколатлар орқали чўнтаги тўлиши, доим обрўда юришни ўйлайди холос. Бундай инсонлар жамиятни емиради. Қилиши керак бўлган ишлар қолиб, вақтини ўз манфаати йўлида ўтказади. Юқорига пул, мансаб ва шу кабиларни севадиганлар эмас миллатига, ривожланишга хизмат қиладиган "қуллар" керак. Улар умрини тизимнинг мукаммаллашишига сарфлаши зарур. Бизда мен эмас, биз бўлиши лозим. Бўлмаса яхши яшаётган бошқа миллатларга узоқдан ҳавас қилиб яшашда давом этамиз.

Каналга уланинг:👉@Zafarbek_Solijonov
Сўнгги воқеаларга шахсий фикрларим...

Президент Администрацияси ҳузуридаги АОКАдан
турли ОАВ сайтларига ижтимоий муаммоларни ёритгани учун бир нечта огоҳлантириш хатлари юборилди. Бундай хатлар ОАВ вакилларига доим юбориб турилган. Бир вақтлари АОКАнинг раҳбари Комил Алламжонов бўлган даврда ҳам бу каби хатлар юбориб турилган. Аммо нега бу сафар ОАВ вакиллари бирдан "портлади"? Ўшанда нима сабабдан қонунда белгиланган функциясини бажараётган ташкилотга бу даражада кучли норозилик бўлмаган?

Унча ёқтирмасамда тан олишим керак, Алламжонов мансабдалигида яхши технократ эди. Керакли таклиф ва ғояларни юқоридаги "катта стул"га етказа оларди. Юқорининг хоҳишларини эса пастдагиларга осонликча ва тинч йўл билан тушунтирарди. Афсус тизимимиз шундайда, айни вақтда тепанинг ҳам, пастнинг ҳам кўнглига қарайдиган олтин кўприк зарур. Бу эса осонмас. Ҳар ҳолда, ОАВ ва блогерлар ҳаминқадар жипслашаётганди. Холис маълумотлар тарқатиш томири кенгаяётганди. Аммо Асаджон Ходжаев АОКАга раҳбар бўлиб келишини эшитибоқ ОАВ ва жамоат фаоллари унча хурсанд бўлмади. Чунки у ҳақда бир "нималар" эшитиб, ҳамма ўзига яраша хулоса қилганди. ОАВ вакиллари билан биринчи учрашувнинг ўзидаёқ буни сездим. Қайси ОАВ ва фаоллар келмаслигини олдиндан башорат ҳам қилгандим. Ростан улар учрашувга келмади. Суймаган ёки ишонмагандирда, ўзлари билади асл сабабини. Ўлчашиб, учрашув ҳам "галочка" учун бўлгандек, шахсан ўзим билдирган таклифлар ҳам шундайлигича қолиб кетди, афсус.

Аммо Ходжаев ОАВ сиёсатида вазият бутунлай ўзгаргани, сўз эркинлиги анча авж олгани, инсонларнинг ҳам фикрлаши бир мунча ривожланганини етарлича баҳолай олмади. Мендаги маълумотларга кўра, АОКАнинг ўзида ҳам сезилмас даражада ички бўлиниш мавжуд. Бўлинганлар нисбатан кенгроқ фикрлайдиган ва хотиржам либераллар, сўз эркинлиги ижобий тарафга ўзгаришини истайдиганлар. Буни улар очиқча ифодаламайди. Бироқ аввалги вазифаларини чин дилдан қилмаётгани ва ишидан кўнгли тўлмаётганлигидан ҳам билиш мумкин. Тортинмайсан, фикрлайсан, ғоянгни айтасан, у ҳаммага маъқул келади ва у ижрога қаратилади. Бундан ёқимли нарса борми оламда. Бунинг учун нима керак? Бунинг учун эркинлик керак. Бошлиқ ходимлари билан дўст бўлиши керак. Ўртадаги қўрқув ёки субординация йўқолиши керак, айниқса бу каби ташкилотларда. Жамиятда сўз эркинлигини таъминлашга ҳиссасини қўшмоқчиларни қўллаш керак.

Охирги воқеалар шуни кўрсатяптики, Ходжаев фронтларда ютқазишда давом этяпти. Бу ер нозик жой эканини тушуниши керак эди. Ҳам жазолаш, ҳам қўллаб-қувватлаш функцияси бор ташкилотда ишлаш осон эмас. Қайси бирини кўпроқ ишлатиш билан унинг ишига баҳо берилаверади. Аслида Ходжаев ижрочи, буни шахсан ташаббуси билан қилмаётганлик эҳтимоли ҳам бор. Аммо ОАВлар у орқали тепадаги қайсидир "манфаатдор"га ўз норозилигини билдириб қўймоқчидек гўё. Улар ҳам бир нарсани тушуниши керак: ОАВ ўз функциясини бажаряпти - ойна тутяпти. Муаммони кенгроқ платформада қайта айтяпти. Вазият оғирлашмаслиги учун қайғуряпти. Уларга шароит яратиш етади ёки энг камида ҳалал бермаслик зарур. Бор муаммога ечим излаш бошқаларнинг муаммоси, уларнинг эмас. Президент Мирзиёев 2019 йили ўзи айтганидек, юз қийшиқ бўлса, ойнадан ўпкаламаслик керак.

Каналга уланинг:👉@Zafarbek_Solijonov
🇩🇪Германиянинг Тошкентдаги элчихонаси ҳам фикр билдирибди. Масъуллар тезроқ муносабат бермаса, Ходжаев ва ундан тепадагилар қолиб, нишон шахсан Мирзиёевга бурилаверади.

Каналга уланинг:👉@Zafarbek_Solijonov
Forwarded from Shahnoza Soatova blogi
Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов:

"Биз очиқ сиёсат тарафдоримиз, Ўзбекистон ҳар доим оммавий ахборот воситаларини ривожлантиришга ва барча журналистларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр"

@shahnozxon
Ташқи ишлар вазирлиги баёнот бергунча, ҳатто Юлдуз Усмонова ҳам ўз муносабатини бериб қолса керак, "Юҳ сизларга!" деб. Вазирликлар ташкил қилиш вазирлиги очиб олсак, Юлдуз Усмонова вазирлиги ёки агентлигини ташкил қилсак ҳам бўлади.

Каналга уланинг:👉@Zafarbek_Solijonov
📢 «Ўзтрансгаз» аҳолига мурожаат йўллади

«Ҳудудгазтаъминот» тақдим этган маълумотларга кўра, смарт дастурлар орқали баъзи абонентларнинг бир ойда 7 минг куб метргача газ истеъмол қилиши аниқланятпи. Ваҳоланки, ушбу уйларни газлаштириш техник лойиҳаларига кўра, бу кўрсаткич 1000 метр кубдан ошмаслиги керак.

📈 Истеъмолчилар томонидан табиий газнинг ортиқча истеъмол қилиниши билан боғлиқ шу каби айрим ҳолатлар қўшни хонадон, яқин атрофдаги маҳаллалар ва умуман туманларнинг табиий газ билан таъминланишига салбий таъсир қилмоқда.

⚠️ Шунингдек, қатор туманларда якка тартибдаги уй хўжаликлари томонидан паррандачилик хоналари, иссиқхоналарни иситиш, яширин оҳак печларини ёқиш ёки ўша манзиллардаги хонадоннинг газлаштириш лойиҳасига киритилмаган қўшимча газ ускуналаридан фойдаланилиши оқибатида табиий газни меъёрдан ортиқ сарфлаш ҳолатлари аниқланган.

Азиз юртдошлар, табиий бойликлардан оқилона фойдаланайлик!

〰️〰️〰️〰️
АОКАда «Ўзтрансгаз» АЖ ахборот хизмати раҳбари Шаҳноза Равшанова иштирокида ўтган брифингдан.

Каналга уланинг:👉@Zafarbek_Solijonov
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаевга кўра, юк автомобиллари учун Тошкент шаҳрига кириб чиқишда чекловлар ўрнатилиши мумкин экан.

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашига Тошкент шаҳар ИИБ ЙҲХБ томонидан йўлларда тирбандликнинг олдини олиш мақсадида эрталаб соат 7.00-10.00 ва кечки 17.00-20.00 вақтлар оралиғида Тошкент шаҳрига оғир юк ташувчи транспопрт воситаларининг кириб чиқишини чеклаш ҳақида қарор қабул қилиш таклифи киритилган.

Ушбу масала тез кунларда Тошкент шаҳар кенгаши депутатлари томонидан кўриб чиқилиши режалаштирилган.

Агар депутатлар бу қарорни қабул қилишса Тошкентда тирбандликлар бироз бўлса ҳам камаяди, деб умид қиламиз, дейди Кушербаев.

Каналга уланинг:👉@Zafarbek_Solijonov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қайсидир ташкилот раҳбари журналист ва блогерларга ўзини кўрсатиб қўймоқчи бўлганда, деган видео. Айтганча, орқангизни девордан бошқасига ўгирманг, мансабингиз қанча катта бўлса ҳам. Лавозим сиздан аввалгилардан ҳам қолган, сиздан ҳам қолиб кетади.

Каналга уланинг:👉@Zafarbek_Solijonov
Охирги вақтлар Интелектуал мулк агентлиги фаолиятини кузатиб боряпман. Ташкилотда ижобий ўзгаришларга бўлган қадамлар сони ортди. Шу билан бирга, ушбу ўзгаришларни жамоатчиликка етказишда ҳам олдинга силжишларни кўряпман. Ҳар ҳолда, бундай бюджет ташкилоти борлиги ва ишлаётгани жамоатчиликка сезиляпти. Шу вақтгача барча ҳуқуқ тармоқлари ичида ишламаган соҳа муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар соҳаси эди, фикримча. Аммо бу ташкилотнинг "тирилгани" кимларгадир ёқмаяпти, шекилли.

Бир-икки кундан бери хонанда Санжайнинг "ҳайқириқ"лари ижтимоий тармоқларда муҳокама қилиняпти. Нимамиш, халқ аристи Шерали Жўраевнинг фарзандлари Интеллектуал мулк агентлиги орқали унга босим қилишмоқчимиш. Мен ҳолат билан танишиб чиқдим. Жўраев бир вақтлари Усмон Азимнинг шеърларини қўшиқ қилган. Шу вақтгача Усмон Азим ва яқинларининг шикоят қилмаганига қараганда Жўраев уларнинг розилигини олиб, мусиқа басталаб, қўшиғини яратган. Бир муддат аввал Юлдузга сакраб қўйиб, кейин унинг қўлини ўпиб юрган Санжай эса шоир ёки яқинларининг руҳсатини олмаган кўринади. Бекорга ташкилотга чақирилмагандир?

Муаммо нимада, дўстлар? Муаллиф ўз мулкини ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилгани сизларга ёқмаяптими? Муаллифлик ҳуқуқи ҳар қачон ҳимоя қилиниши зарур. Исталган инсон бу соҳада масъул ташкилотга мурожаат қилишга ҳаққи бор. От изи ит изига аралашмаслиги учун ҳам бу каби ташкилотлар тузишга келишилган бир замонлар, сизга айтсам. Иккинчидан, Санжай идорага жазолаш учун эмас, мурожаатнинг иккинчи тарафи сифатида тушунтириш олиш учун чақирилган. Нима энди ташкилот ўзининг фнкционал вазифаларини ҳам бажаролмай томоша қилсинми?

Шунингдек, Санжайда адвокат олиш ва ўзини судда ҳимоя қилиш ҳуқуқи мавжуд. Бу ҳуқуқдан уни ҳеч ким маҳрум қилгани йўқ. Аминманки, Агентликка Шералининг авлодидан ҳам, Санжайни жазолашдан ҳам манфаат йўқ. У бюджет ташкилоти ва 15 йиллар аввал парламент томонидан вазифалари белгиланган. Ва ташкилот замон ўзгариб, секин-аста ҳаммаси изига тушаётгач, бу вазифаларини бажаришга ҳаракат қилмоқда. Сизларга тавсиям, ҳолатни кузатган маъқул. Доно халқимиз айтганидек, подадан олдин чанг чиқариш ярамайди.

P.S. Санжайнинг ҳам, Шералининг ҳам мухлиси эмасман. Раҳматли Оҳунжон Мадалиевимиздан қўймасин!

Каналга уланинг:👉@Zafarbek_Solijonov