Zafarbek Solijonov
28.6K subscribers
3.99K photos
2.14K videos
35 files
4.09K links
Фақат реклама:👉 @Victorbek

😎 Жаннатмакон каналим:👉 @Zafarello
Download Telegram
Кеча телеграмдан биттаси ёзибди. Мана шу постни чиқариб беринг, Тошкент вилоят Адлия бошқармасида ишлайман, адолатсизлик бўляпти, коррупция жуда авж олган деб. Постни кўрсангиз, ичи тўла туҳмат, бўҳтон. Тошкент вилоят Адлия бошқармаси бошлиғини (танишмасаканман) қасддан обрўсизлантириш мақсад қилинган. Бирор далил билан асослантирилмаган қуруқ гаплар.

Кейин унга савол бердим. Шу гапларингизга далил борми? У жим. Ҳўп, шу гапларни ўз юзингиз билан, видео орқали гапириб беринг, жиноят ҳақида хабар беряпти, ўрганиб кўринглар деб чиқараман, бу постни далилсиз чиқарсам, ўзим жавобгарликка тортиламан, "биз сиз биланмиз, олға" деб, қамалиб қолсам орқамдан дуо қиладиганларга ишонадиган ёшдан ўтганман дедим. У ёзишмани ўчирдида, йўқ бўлиб қолди.

Ушбу ҳолатда фақат бир нарсани ўйлаб қолдим. Аноним профил, ҳеч қандай маълумот йўқ у ҳақда. Қўрқоқлиги алоҳида мавзу. Лекин Адлияда ишлашини айтяпти. Юридик мутахассислиги бўлган исталган юрист кимгадир айб қўйишда сўзларига далил келтиради. Бўлмаса жавобгарлик бўлишини билади. Бунақа инсон Адлияга қандай кириб қолганикин, гаплари рост бўлса. Шу ҳақда ўйлаб қолдим. Балки нодонлиги учун ишдан ҳайдалаётган бўлса, шу каби энг паст йўлгаям ўтгандир. Бугун журналист ва блогерлар байрами дўстлар, муборак бўлсин! Шу каби ҳолатлардан ўзингизни асрашингизни тилайман.

👉 @Zafarbek_Solijonov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фалсафа доктори Набижон Нарзиев ёзмоқда:

"Қадимда куёв-салом деган урф-одат ҳақиқатдан бўлган. Баъзида ижтимоий тармоқларда бу масала кўтарилса одамларда ғалати кайфият пайдо бўлади. Лекин бу шоу эмас. Мазкур анъана замирида нуроний ёшдаги одамлар ва ота-онага ҳурмат кўрсатиш маъноси яширинган".

Ҳар қандай ҳолатдаям саломлашиш контактга кириш учун биринчи қадам. Ҳаммаси шундан бошланади. Суҳбат давомийлигиям шунга боғлиқ. Қурултойнинг ушбу сонида шу ҳақда суҳбатлашилган.

👉 https://www.youtube.com/watch?v=MyJO0IoogPM

@Zafarbek_Solijonov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
01 347 DAV. Зўр-ку а? Ҳам қарама-қарши ҳаракат, ҳам қизил чироқ, ҳам иккита чизиқ босилган, ҳам пиёда хавф остида қолган. Кимдир автомобилсиз кун деганмиди?) ИИБ чора кўришини сўраймиз.

👉 @Zafarbek_Solijonov
Zafarbek Solijonov
01 347 DAV. Зўр-ку а? Ҳам қарама-қарши ҳаракат, ҳам қизил чироқ, ҳам иккита чизиқ босилган, ҳам пиёда хавф остида қолган. Кимдир автомобилсиз кун деганмиди?) ИИБ чора кўришини сўраймиз. 👉 @Zafarbek_Solijonov
Жавобгарликка тортилибди. Лекин машина ҳайдовчисига унда юрадиган давлат хизматчиси танбеҳ бериши керак эди. Бу биринчиси бўлмаса керак. Чунки бунақа маданиятсизлик бирдан шаклланмайди.

👉 @Zafarbek_Solijonov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
5 йил олдин бир тадбиркор акамиздан ғоя эшитгандим. Ўшанда у "яқин йилларда талабалар кўпайгани сабаб мутахассислар сониям ортади. Иш берувчи ва уларни боғловчи кўприк керак. Буни сайт кўринишида қилса бўлади" деганди. Танишимнинг ўзи бу ғояни амалга оширмади. Бошқа соҳада кетди.

Бугунга келиб анча йиллар олдин ALPHA EDUCATION бизнес мактабини ишга туширган тадбиркорлар таълим бозорида янги "Osnova" лойиҳасини ишга туширди. Бу ерда касбга йўналтириласиз, замонавий касблар бўйича курсларни ўқийсиз ва иш берувчингизни топишингиз мумкин.

Компания асосчиларидан бири Камила Узақовага кўра, лойиҳанинг асосий мақсади иш тажриба бериб, иш берувчи билан учраштириб қўйиш. Сал кам ўн йиллик меҳнат тажрибаси асосида иш берувчи ва иш излаётган ёшларнинг малакаси ўртасида катта тафовут кўрилган. Айнан шу ушбу платформани ишга туширишга мотив бўлган. Кўп гапирмай, сайтга кириб кўринг. Карьерага илк қадам курсига бепул эшик очилган. Тақиллатманг кираверинглар.

Шу ердан👉 https://osnovaedu.uz/

@Zafarbek_Solijonov
Бу каби мотиваторларга қарши жамоатчиликда яхшигина имунитет пайдо бўлди. Яна давом этишимиз керак. Ҳамманинг кўзи очилиши учун. Биздаги мотиваторларнинг бошқалардан асосий фарқи аксари ривожланган давлатлардаги мотиваторларнинг ғоялари, фикрларини тўғридан-тўғри ўғирлайди. Манба ҳам бермайди. Ўзиникидек кўрсатади. Ўзлари янгилик яратолмайди. Қизиғи, энг муҳим деталлариниям айтишмайди. Эринади. Охирига мусиқа қўйишига ўласанда. Нега?

Чунки янгилик яратиш, инсонларга асл ғоя бериш учунам кўпроқ китоб ўқиш керак. Айнан бизнес соҳасида катта тажриба олиш лозим. Ўз устида кўпроқ ишлашини талаб қилади. Бу эса биздаги мотиваторлар учун улкан азоб. Абу Солиҳ, кейинги сафар ўзинг ғоя ўйлаб топ. "Тулкилик қилма, думинг катта, билиб қоляпмиз". Майкл Роучдан ўғирлама. Айтганча, Роуч миллиардер Баффет сотиб олган заргарлик буюмлари компаниясига асос солганлардан бири. Ундан катта бизнес тажрибаси, улкан тажриба олиш мумкин. Унга ишонсангиз бўлади.

👉 @Zafarbek_Solijonov
Александр Ивановичнинг театр ҳақида зўр гапи бор. Театр — ҳаётий саволларга жавоб топиш мумкин бўлган олий инстнация. Ҳар хил мотиваторларга вақт ажратмай, болангизни театрга олиб боринг. Катта сабоқлар олади. Беҳбудийнинг руҳиям шод бўлади.

Мактабгача таълим вазирлиги "Мустақиллик" майдонида театр ташкил қилди. Ёшлар байрами муносабати билан "Турон" театрчилари ўз саҳна кўринишлари, спектакллариниям намойиш қилмоқда. Оилавий боринглар. Мактаб театрлари 29 июнгача давом этади.

👉 @Zafarbek_Solijonov
Бир дўстим бор. Тамаки истеъмол қилади. Бир куни иккита бир хил сигарет қутисини кўрсатди. Фарқла деди. Фарқлолмадим. Кейин у нархи арзон бўлишидан бошлаб, қолган деталларигача кўрсатиб берди. Кеча шу мавзу атрофида мана бу мақолани ўқиб қолдим. Тамаки ва алкогол маҳсулотлари дунёдаги топ-3 бизнеслар тоифасига кираркан. Соққа катта экан. Шу сабаб ноқонуний ишлаб чиқиш даражасиям юқори бўларкан.

Масалан йилига таҳминан 5 триллионга яқин сигарет маҳсулотлари, 42.3 миллион гектолитр соф спирт истеъмол қилинади. Биргина ноқонуний алкоголли ичимликлар ҳажми умумий миқдорнинг 25.8 фоизини ташкил қилади. Тасаввур қиляпсизми? Тамаки ва алкогол ишлаб чиқариш билан боғлиқ қонунбузилишлари кўп. Божхона янгиликларидаям доим шу ҳақда гапиришади.

Яхшики бизникилар соҳани тартибга солишда ташаббуслар кўрсатяпти. Ташаббус билан чиққанда ҳам ҳамманинг манйаатини ҳисобга олишяпти. Масалан яқинда мажбурий рақамли маркировкалаш бўйича президент ҳужжати қабул қилинди. Эндиликда тадбиркорлар учун маркировкани ўқиш қурилмаларидан мажбурий фойдаланиш талаби қўйилди. Қурилмадан фойдаланмасангиз, лицензиянгиз бекор қилинади. Яхши тарафи, шу йил 1 июндан 2027 йил 1 июнигача маркировкалаш ускуналарини импорт қилишингизда сиздан бож ундирилмайди, имтиёзли давр.

Яна алкогол ва тамаки маҳсулотлари бозорини тартибга солиш бўйича бошқа президент ҳужжатиям эълон қилинди. Униям мақола ёки видеодан билиб олсангиз бўлади. Ўзи лицензияли маҳсулотни истеъмол қилишдаги энг муҳим жойларидан бири бу — эртага сиз қайсидир сигарет ёки алкогол маҳсулотидан кутилмаган зарар кўрсангиз, уни судга бериб, моддий зарарам ундира оласиз.

🎥 Батафсил видеода

👉 @Zafarbek_Solijonov
Емаган сомсага пул тўлаш ҳақида

Кеча ижтимоий тармоқларда бир видео тарқалди. Унда 347 DAV рақамли Малибу ҳайдовчиси йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузиб ҳаракатлангани акс этган. Ҳолат бўйича тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, жазо чоралари қўлланилган.

Машина Ёшлар ишлари агентлиги балансидаги автоулов бўлган. Айримлар буни агентлик директорининг биринчи ўринбосари Дилнозахон Каттахановага бириктирилган машина, деб ёлғон маълумот тарқатди. Аслида бундай эмаслиги ҳақида расмий муносабат ҳам билдирилибди. Хабарни тарқатаётганда доим текшириш керак, битта ёлғон гап билан кимгадир зиён бериб қўйиш ҳеч гапмас.

Д.Каттаханова 2020 йилдан бери Ёшлар ишлари агентлиги директорининг ўринбосари лавозимида ишлаган. Унга 345 DAV рақамли Малибу бириктирилган, 347 DAV эмас. 2023 йил декабрда эса у агентлик директорининг биринчи ўринбосари этиб тайинланади ва ўзига бириктирилган машина – 345 DAV’дан фойдаланишда давом этади, 347 DAV’га эса унинг ҳеч қандай алоқаси бўлмайди.

👉 @Zafarbek_Solijonov
Тошкентда “Made in Pakistan“ кўргазмаси бошланди

УзЭкспомарказда кечадан Покистон ишлаб чиқарувчиларининг йирик кўргазмаси бошланди. Кўргазмада ушбу мамлакатнинг 80 дан ортиқ экспортчи компаниялари иштирок этмоқда.

Бундан ташқари, бугун кўргазма доирасида Тошкент Халқаро меҳмонхонасида Логистика форуми ўтказилиши ҳам режалаштирган. Форумда икки мамлакат ўртасида логистика соҳасидаги муаммо ва истиқболдаги режалар муҳокама қилинади.

Бундай йирик ҳажмдаги кўргазма ва форумларнинг ўтказилиши мамлакатимиз учун жуда фойдали бўлади, деб ўйлайман. Маълумки, Покистон Ўзбекистоннинг асосий стратегик ва иқтисодий ҳамкорларидан бири ҳисобланади. Ушбу мамлакат билан тўқимачилик, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика, IT ва бошқа бир қатор соҳалардаги ҳамкорлик учун катта потенциал мавжуд. “Made in Pakistan” кўргазмаси икки давлат ўртасидаги ана шундай ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш мақсадида ташкил этилди. Қизиқувчилар бўлса, экспомарказга ташриф буюриб, Покистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар билан танишишингиз мумкин. Кўргазма эртага якунланади.

Батафсил маълумот учун:
Телефон: +998 99 277 0008; +998 99 610 1222
E-Mail: pakistanembassytashkent@gmail.com
Рўйхатдан ўтиш: https://lnks.uz/https:tdapglobal.comregister-now

Telegram | Instagram | Facebook | LinkedIn
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Сусамбилнинг мазкур видеосида “Узуклар ҳукмдори” оламининг энг қудратли афсунгарлари ва табиийки Гендалф Куранг ҳақида батафсил маълумот берилган. Бу видеода орқали Ўртадунёга сеҳргарлар қаердан ва ким томонидан юборилганлиги, Гендалф қаҳармон ўлароқ қандай пайдо бўлганлиги ва ўзи умуман бошқа кўплаб қизиқарли саволларга жавоб беришга топса бўлади. Профессор Толкин ижодига бефарқ бўлмаганларга кўришни тавсия қиламан.

👉 https://youtu.be/y9x8RmhnHVc

@Zafarbek_Solijonov
"Thermo plus" лойиҳаси ҳақида анчадан бери гапириб келамиз. Маълумотлар улашиб боряпмиз. Мақсадимиз сифатли маҳсулот ҳақида халқни хабардор қилиш. Компания яқинда журналист ва блогерларни Хоразмдаги ушбу компанияга олиб борди. Пресс-тур жараёнида улар ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишган. Менам бормоқчидим, сабаб билан боролмай қолдим. Лекин кейингиларига бораман насиб. Видеоларни кўринг, бу сафар мақтамай😁

👉 @Zafarbek_Solijonov