Zafarbek Solijonov
25.6K subscribers
4.09K photos
2.2K videos
35 files
4.17K links
Фақат реклама:👉 @Victorbek

😎 Жаннатмакон каналим:👉 @Zafarello
Download Telegram
Спикер ўринбосари, депутатимиз Одилжон Тожиев ёзмоқда:

"Статистика маълумотларини ўрганиш, таҳлил қилиш ва хулосалар чиқаришда бугунги кундаги очиқлик ва шаффофликдан самарали фойдалансак яхши.

Ҳурматли блогерларимиз давлат статистик маълумотларни қиёслаб таҳлил қилишибди. Менга, масалан, ёндашув ёқди. Аниқланган тафовутлар биз депутатларни ҳам ҳушёр торттиради.

Лекин, агар синчиклаб қаралса, тафовутлар табиий ва ўринли. Чунки, фикримча, саноат статистикасида фақат йирик саноат корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган электр эгергияси, саноат маҳсулотларининг йиғиндиси берилади. ЯИМ статистикасида эса мамлакат бўйлаб жами ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳақида маълумот келтирилади.

Чунки, масалан, саноатдан ташқари қувватлардан келган токдан ҳам ишлатилса бўлади. Енгил автомобилларга келсак, махсус енгил автомобиллар саноат статистикасига қўшилмаган бўлиши мумкин.

Статистика қўмитаси томонидан жамоатчилик ва таҳлилчиларимизда статистика соҳасида тушунчаларни мукаммаллаштиришга қаратилган ўқув семинарлар ташкил этишни таклиф қиламан."

👉 @Zafarbek_Solijonov
Ҳозирги энг катта ўғриларни ишхонасида қувлаб юриб урган Ислом Каримов тирик бўлганида 85 га кирган бўларди. Бугун кимлардир у кишини орқасига еган тепкилари билан эслайди)

👉 @Zafarbek_Solijonov
Биз каби автократия давлатларида аҳоли президентдан биринчи навбатда элитар коррупцияга қарши курашишини кутади. Давлат хизматчиларининг даромад ва харажатлари декларацияси нима бўлди, ўртоқлар? Юраверамизми, судралиб? Триллионларни кимлар ўғирлаётганини наҳот кўрмаяпмиз?

👉 @Zafarbek_Solijonov
Бош вазир Абдулла Арипов ҳаво исиб, музлар эриши муносабати билан селектор ўтказди. Баҳорга тайёргарлик кўриш бошланмоқда. Охирги пайтлар Арипов ўтказаётган селекторлар сони ортди ва бу тўғри.

Ҳокимиятлар бўлиниш принципи ҳақида озгина маълумот ўқиган одам биттада тушунди. Бизга иккита ижро ҳокимияти керакмас. Ҳокимият иккига бўлинса, мажбурият эгасиз қолади, ўз-ўзидан жавобгарлик ҳам. Мавжуд институтлар фаолияти яхшиланиши керак. Фикрим шу ва бу ўзгармайди.

P.S. Ҳозирча бир кишининг узри етарли)

👉 @Zafarbek_Solijonov
AzonTV'нинг мазкур рукнлари менга ёқади. Ҳақиқат эшиги кўп тақиллатилади. Бу сафар империалистлар ҳақида Ўзбекистон халқ артисти гапиради. Эшитинг ва хулоса қилинг.

👉 @Zafarbek_Solijonov
Жамоат фаоллари Британиянинг The Times нашрини жуда яхши билади. 1785 йили асос солинган катта нашрлардан бири ҳисобланади. Нашриёт ўзининг travel рукнида Самарқанд туризм марказига боришни тавсия қилди.

Музлар эришни бошлади. Иссиқ оқим қайтяпти. Инсон катта қадам олдидан албатта ҳордиққа эҳтиёж сезади. Ҳордиқ олганда ҳам маданий ҳордиқ олиши керак. Ушбу марказга бормаган бўлсангиз, 2023 йилги рўйхатингизга албатта қўшинг. Биз ҳам оилавий боришни режа қилиб турибмиз.

Бир вақтлари Буюк ипак йўли савдогарлари ўтган, соҳибқирон даврида ривожланишининг чўққисига чиққан, маҳобатли бинолари билан кўзларни яшнатувчи қадимий ва гўзал Самарқанд руҳингизни енгиллатади, туризм марказида эса аъло даражадаги хизмат ва ширин таомлардан роҳатланишингиз мумкин бўлади.

👉 @Zafarbek_Solijonov
«Орзулар» лойиҳасидан янги таклиф!

Лойиҳанинг 1-босқичида қурилаётган барча қаватдаги хонадонларни 100% тўловда ҳар бир м² ни 7 750 000 сўмдан харид қилишингиз мумкин.

⚠️ Шошилинг, акция 28 февралга қадар давом этади!

Бот орқали боғланиш

Қўшимча маълумот учун:

☎️ 712007400
☎️ 555017400

Telegram | Instagram | Sayt
Эндиликда маблағ автобуснинг юрган масофаси ва одамлар бу хизматдан розилигига қараб берилади.

Хизмат сифатига – автобусдаги қулайликлар ва санитар ҳолат, кеч қолмасдан бекатга етиб келишига қараб баҳо берадиган тизим бўлади.

Бунда, ташувчи тадбиркор ҳар 1 километр учун 10 фоиз рентабеллик билан кафолатли тўловни олади.

Шу пайтгача бўлган кунлик тушум “плани”ни белгилаш амалиёти бекор қилинади.

Бундан ташқари, аҳолига қулай йўл ҳақи тарифларини (йиллик, чораклик, ойлик, кунлик, соатлик) жорий қилиш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов

👉 @Zafarbek_Solijonov
❗️«Ўзбекистон темир йўллари» Афғонистон темир йўлидан фойдаланиш тўхтатилганини маълум қилди

Ўзбекистон ҳудудида Афғонистон учун мўлжалланган бир неча мингдаб вагонлар «туриб» қолган

Батафсил — bugun.uz/190504

Bugun.uz расмий канали
Афғонистон

Бугунуз нашри "Ўзбекистон темир йўллари" темир йўл орқали Афғонистонга юк юборувчи тадбиркорларга мурожаат билан чиқиб, 1 февралдан Афғонистон темир йўлида ҳаракатлар тўхталишини маълум қилгани ҳақида ёзмоқда. Афғонистондаги Ҳайратон–Мозори Шариф темир йўли 2010 йилда қурилиб, 2011 йилдан бошлаб шу вақтгача Ҳайратон—Мозори Шариф темир йўлининг барча хизматлари Sogdiana trans томонидан амалга оширилган. Энди эса улар тарафидан турли баҳоналар янграмоқда.

Ўзбекистон тараф афғонлар билан ҳар икки ҳукумат даврида ҳам фақатгина яхши қўшничилик сиёсатини юргизган. Улар билан боғлиқ барча сиёсат шунинг устига қуриб келинган. Биргина гуманитар ёрдам масаласини олайлик. Қўшнимизга оҳирги гуманитар ёрдам яқиндагина, декабрнинг сўнгги 10 кунлигида етказилди. Бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари ва кийим-кечаклардан иборат 170 тонналик ёрдам юки Балхга юборилди. Президентнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашевнинг айтишича, бу – 2022 йил ҳисобидан Афғонистонга топширилган ёрдамнинг еттинчи партияси бўлган. Ҳайит арафаси эса 4 минг тонна ун-гуручдан тортиб, коронавирусга қарши вакциналаргача юборганимизни эсласангиз керак.

Шунингдек, Ўзбекистон тараф нафақат ўзидаги, балки хориждан келган гуманитар ёрдамларни ҳам Афғонистонга етказиб берувчи транзит майдон вазифасини ўтаб бераётганди. Бундан ташқари, расмий Тошкент Афғонистоннинг жаҳон ҳамжамияти билан музокаралари учун тайёр платформа бўлиб келмоқда. Бироқ толибларнинг юқоридаги инжиқликлари бир зумда барча сай-ҳаракатларни йўққа чиқариб қўйиши ҳам мумкин. Афғонистон ҳукумати бу ишининг оқибатларини яхшилаб ўйлаб кўриши керак. Бу тўхталишлар камида шундоқ ҳам маҳсулот дефицит бўлган ички бозор нархлари ошишига хизмат қилишини наҳот тушунмаса?

👉 @Zafarbek_Solijonov
Яна Афғонистон

Бу вазиятда толиблар хулоса қилиши керак бўлган жиҳатлар жуда кўп. Улар айни вақтдаги ҳаракатлари кейинчалик ўзлари учун салбий оқибатларга олиб келиши мумкинлигини англаши керак. Ҳозирги вақтда Афғонистонда очарчилик ҳукм сурмоқда ва иқтисодий ҳолат танг бир аҳволда. Бу кетишда ўз-ўзидан ижтимоий-сиёсий инқироз бошланиши ҳам ҳеч гап эмас. Бари бир неча соатда йўққа чиқиши мумкин. Бундан фақат ва фақат афғон миллати ютқазади. Иқтисодий прогнозларни менмас, БМТ экспертлари айтмоқда.

Афғон ҳукумати эса жаҳон ҳамжамияти кўмаги ва музлатилган халқаро активлари эвазига вазиятни анчайин яхшилаши мумкинлигини билади. Энг қисқа йўлларидан бири шу. Ўзбекистон эса ҳар икки масала толиблар фойдасига ижобий якун топиши учун қўлдан келган ёрдамини аямай келди (ўтган йили июлдаги Тошкент конференциясини эсланг) ва аямай келмоқда. Имкон қадар толиблар фойдасига ўйновчи модератор ролида ва дунё бизнинг фикримизга эътибор қаратади десак муболаға бўлмайди.

Оддийроқ тушунтирсам, ривожланган давлатлар ишончи учун девор қўшни Ўзбекистоннинг бош қимирлатиши ҳам муҳим ҳисобланади. Аммо юз бераётган инжиқликлар, узоқ йиллик келишувдан номаълум сабаблар билан бирдан бош тортиш ўзаро муносабатлар ёмонлашишига, кўзланган мақсадлар амалга ошмай қолишига хизмат қилиши мумкин. "Аср лойиҳаси" дейилаётган трансафғон темирйўлини қуришни режа қилаётган икки давлат учун юқоридаги кичик инжиқлик ҳозир керакмикин? Бундан афғон халқи кўпроқ ютқазишини толиблар тушунармикин?

👉 @Zafarbek_Solijonov
Forwarded from Alimoff
Наманган вилоятидан мурожаатчи ёзяпти:

"Давлат раҳбарини ПФ-220 сонли Фармони асосида ишга туширилган energymarket.uz платформаси орқали 200 литрли қуёш сув иситгич олиш учун 3 йилга муддатли тўлов асосида "Energy production technology" МЧЖ билан 18.11.2022 йил куни 10 кун муддат ичида товарни етказиб бериш шарти билан шартнома туздим, орадан 2 ойдан ортиқ вақт ўтди, МЧЖ ходимлари тез кунда етказиб берилишини айтиб алдаб келишди, охири Бобир деган МЧЖ раҳбари билан 15.12.2022 йилда телефон орқали боғланганимда, мажбуриятни бажара олмаслигини ва хатто бу товари умуман эффект бермаслигини хам айтяпти. Шунинг учун сифатли қуёш иситгичини ўрнатиб берилиши сўрайман."

Оддий темир бачокка сув тўлдириб қўйсез, қуёш чиққанда исипполади, кейин чўмилиноради демапти яхши😁

@nurbekalimov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Президентни кутаётган Наманган

Президент Шавкат Мирзиёев айни вақтда водий вилоятларига хизмат сафарини давом эттирмоқда. Бугун-эрта Наманганга ҳам бориб қолса керак. Боришдан албатта мақсадлар бўлади. Қилинган ишлар ҳисоботи ва вилоят раҳбарларининг келгуси режалари ҳақида эшитилиши ушбу мақсадларнинг энг асосийларидан ҳисобланади. Баҳони халқ ва у сайлаган президент беради. Энг асосий савол Наманган аҳли вилоят ҳокими Абдураззоқовдан розими?

Адашмасам, президент охирги бор ушбу вилоятга икки йил аввал борганди. Ўшанда вилоят раҳбарларига бир қанча вазифалар юклатилган. Шу икки йил ичида Абдураззоқов барча топшириқларни бажара олдими? Масалан, Наманган вилоятида қиймати 1,3 миллиард доллар бўлган 45 та йирик “мега-лойиҳалар” ишга туширилиб, 20 мингта янги иш ўринлари яратилиши ҳақида айтилганди. Мазкур вазифалар ижроси қандай кетмоқда?

Чортоқда 130 та кичик қудуқлар қазилади ва 4 минг хонадон томорқасининг сув таъминоти яхшиланиши таъкидланганди. Ушбу ишлар ҳисоботи ҳақида Абдураззоқов нима дея олади? "Янгиқўрғон, Поп, Чортоқ, Косонсой, Чуст туманларида 10 та узумчилик кластери ташкил этилиб, 15 минг гектарда янги узумзорлар барпо этилади ва ҳар бир туманда 1 тадан қайта ишлаш корхонаси ишга туширилади" дейилганди. Бу борада қандай ишлар амалга оширилди?

Наманган вилоятида олий таълим билан қамраб олиш даражаси 50 фоизга етказилиши, келгуси беш йилда 7та олийгоҳ ташкил этилиши айтилганди. Вилоятдаги таълимга масъул шахслар ушбу вазифалар ижросини қай йўсинда бажармоқда? Янги Наманган шаҳри қурилишнинг нечанчи босқичига етди? Ростан ҳам миллион кишилик шаҳар бўла оладими? Вилоятга ажратилган триллионлар, миллиард субсидиялар тақдири қандай кечмоқда? Улар жойига етиб бормоқдами? Автоҳалокатлар кўпайиши натижасида вилоят йўл ҳаракати хавфсизлиги масъуллари олдинроқ ишдан олинганди? Бу ва тирбандликлар масаласида вилоят амалдорлари қандай ўзгаришлар қилди?

Ваъда олиб қайтиладиган даврлар ўтди. Одамлар ҳам ўзгарди. Улар ҳам ўзгаришларни ўз кўзи билан кўргиси, ҳис келгиси келмоқда. Наманган вилояти "катталари" қилинган ишлари сарҳисобини президент ва халққа қўрқмай кўрсата оладими? Кузатамиз.

👉 @Zafarbek_Solijonov
Ижтимоий тармоқларда Наманган вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов номи ва ҳокимлик мансабига иснод келтирадиган видеолавҳа тарқалмоқда. Унда ҳоким ва бошқа давлат хизматчиси ўртасидаги (фактларсиз) ишқий муносабатлар ҳақида сўз борган. Бироқ шу пайтгача на вилоят ҳокимлиги ва на Абдураззоқовнинг бирор вакили ёки ўзи ушбу ҳолатга раддия, муносабат берди. Менинг кўзим тушмадими ёки? Ушбу ҳолат эса унга нисбатан гумонларни кучайтиради.

Одатда давлат хизматчисининг ишдан ташқари бу каби ҳаракатларига эътибор қаратишдан тийиламан. Шахсий иши дейман. Аммо бу ерда гап икки давлат хизматчиларининг ҳаракатлари, бошқа қўл остидагиларига ўрнак бўлиши, халқ бюджети ва шу кабилар ҳақида ҳам бормоқда. Масъуллар бу ҳаракатга муносабат қилиши, керак бўлса ва бу айбловлар ёлғон бўлса, иш қонуний кўриб чиқилиши учун судга мурожаат қилиши керак. Агар бу айбловлар ёлғон бўлса, видеони тарқатиш ҳам нотўғри бўлади. Шу сабабли биз бу чиқишни каналимизга қўймаймиз, тарқатмаймиз. Аммо сукут президент вакилининг зарарига ишлайди.

Тез орада президент Мирзиёев Наманганга ҳам ташриф буюриб, ҳудудда қилинган ишлар ҳисоботи, келгуси режалар билан танишади. Ўйлашимча, юқоридаги ҳолат ҳақида президентга аллақачон маълумот тақдим этилган бўлса керак. Кузатишда давом этамиз.

👉 @Zafarbek_Solijonov
Тез орада президент бориши керак бўлган Наманганнинг йўлларида нима ишлар қилиняпти? Гул экиляптими?

👉 @Zafarbek_Solijonov
Самарқанд халқаро технология универитети ўз фаолиятини бошлади. Илк 35 нафар талабалар дарсларга қатнамоқда. Ҳозирча талабалар "Тадбиркорлик ва менежмент" ва "Ахборот технологиялари" йўналишларида таҳсил олади. Кузги семестердан нефт-газ, кимё, кончилик, электротехника, геология муҳандислиги каби йўналишларда ҳам талабалар қабули бошланиши режаланган. Университетда асосан хориждан келган илм эгалари дарс беради.

"" охирги вақтлар фаолиятини кенгайтириш билан бирга, айнан ўзининг тизимига керакли бўлган ёш кадрларининг таълим олиши учун ҳам барча имкониятларини ишга соляпти. Компания бошқарув раиси, университет ҳомийлар кенгаши раиси президент Мирзиёевнинг кучли ижтимоий сиёсати ҳақида гапириб, айнан ўзимизнинг ёш мутахассисларимизни етиштириб чиқариш энг асосий сиёсатлардан бири эканини айтган.

Шу куни кириш имтиҳонларида энг яхши натижага эришган ва ижтимоий кўмакка муҳтож 3 нафар талабага грант ажратилган. Компаниянинг давлат сиёсати бўлган ҳам таълим, ҳам бандлик, ҳам ижтимоий ҳимоя йўналишларига ёрдамчи бўлаётгани унинг бошқа лойиҳалардан кескин фарқи борлигини кўрсатади. Ўзимиздан чиққан тадбиркорларимизни қўллашда давом этаверайлик.

👉 @Zafarbek_Solijonov
Наманганда инсон қадри

Ижтимоий тармоқларда Наманган вилояти Уйчи тумани Жийдакапа МФЙдаги ҳолат акс этган расмлар тарқамоқда. Маълум бўлишича, кўчага икки ой аввал сув тортиш ишлари бошланган бўлган. Аммо иш бажарилмай шу ҳолда ташлаб кетилган. Маҳаллага форс-мажор ҳолатлари юз берган тақдирда тез ёрдам, фавқулодда вазиятлар ходимлари ва бошқалар кира олмай қолиши айтилмоқда. Мен бу ҳолатга қизиқиб кўрдим.

Ҳужжатга кўра, 1 022 711 973,10 сўм нарх таклиф этган "YANGI AVLOD QURILISH INVEST" МЧЖ ғолиб ҳисобланади. МЧЖ лойиҳани 27 кунда бажариш мажбуриятини олган. Аммо ҳолатни кўзингиз билан кўриб турибсиз. Масъуллар ушбу ҳолатга диққатини қаратиши шарт. Ушбу компания ҳақида маълумотларни ўргана туриб қуйидаги хабарга ҳам кўзим тушиб қолди.

Ушбу компания томонидан юқори манзилга бир вақтлари тортилган "янги тармоқ 1000 миллиметрли катта қувурга улангунга қадар 8 гектарлик ер майдонининг ўртасидан 1,2 метр чуқурликда олиб ўтилган. Тармоқнинг босимни кўтара олмаётгани боис оқова сувлар ушбу дала майдони юзасига ҳам сизиб чиқиб, кўл ҳосил қилган. Ернинг шу қисмида деҳқончилик ҳам қилиб бўлмаяпти" дейилган. Президент ушбу ҳудудларга бориб қолсая? Кортежи маҳаллага кира олмай қолса керак.

👉 @Zafarbek_Solijonov
Zafarbek Solijonov
​Наманганда инсон қадри Ижтимоий тармоқларда Наманган вилояти Уйчи тумани Жийдакапа МФЙдаги ҳолат акс этган расмлар тарқамоқда. Маълум бўлишича, кўчага икки ой аввал сув тортиш ишлари бошланган бўлган. Аммо иш бажарилмай шу ҳолда ташлаб кетилган. Маҳаллага…
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги ПҚ-408-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида  Жийдакапа МФЙда пудратчи "Янги авлод қурилиш инвест" МЧЖ томонидан тоза ичимлик суви тармоғи  тортиш ишлари амалга оширилмоқда.   Аномал совуқ даврида иш тўхтаб қолган. Айни вақтда мурожаатда келтирилган муаммолар бартараф этилган.

"Наманган сув таъминот" МЧЖ Уйчи туман бўлими

👉 @Zafarbek_Solijonov
United Cement Group компанияси S&P Global Ratings томонидан B+ позитив кредит рейтингига лойиқ кўрилди

Ўзбекистон ва Қирғизистондаги бир нечта цемент корхоналарини ўзида жамлаган United Cement Group (UCG) компанияси S&P Global Ratings агентлигининг B+ ижобий рейтингига эга бўлди. Таъкидлаш керакки, UCG Марказий Осиёда ушбу эътирофга сазовор бўлган илк нодавлат компаниядир.

UCG компанияси гуруҳи “Қизилқумцемент” АЖ, “Қувасойцемент” АЖ, “Бекободцемент” АЖ, “Янгийўл” цементни янчиш станцияси, “Кант Цемент Заводи” ОАЖ ва “Технолин” МЧЖ каби корхоналардан ташкил топган. Маълумот беришларича, корхонанинг ўзбек цемент бозоридаги улуши 2022 йилда 35%ни ташкил этди. 2023 йилда эса компания йиллик цемент ишлаб чиқариш ҳажмини 10 миллион тоннага етказишни режалаштирган.

Манба

👉 @Zafarbek_Solijonov