Zafarbek Solijonov
27.9K subscribers
4.02K photos
2.15K videos
35 files
4.1K links
Фақат реклама:👉 @Victorbek

😎 Жаннатмакон каналим:👉 @Zafarello
Download Telegram
Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов сўнгги вақтдаги ўқитувчилар ойлиги масаласидаги баҳсларга селекторда президент Мирзиёев нуқта қўйганига урғу бермоқда. Хоналарда 35 кишилаб ўқиш муаммосичи?

Телеграм каналим:👇
@Zafarbek_Solijonov
Давлат харидларига оид қонунчилик талабларини бузишда АНДИЖОН, ТОШКЕНТ шаҳри ва САМАРҚАНД етакчи

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги
ахборот хизмати хабарига кўра, Агентлик томонидан давлат харидларига оид (май-июнь ойларидаги) эълонлар бўйича ўтказилган масофавий мониторингда бюджет буюртмачилари томонидан қиймати 101,5 млрд. сўмлик 324 та танловда «Давлат харидлари тўғрисида»ги ва «Рақобат тўғрисида»ги қонунларнинг талаблари бузилишига йўл қўйилганлиги аниқланган.

Шундан, Андижонда 20,0 млрд. сўмлик (51 та), Самарқандда 12,8 млрд. сўмлик (52 та), Жиззахда 8,3 млрд. сўмлик (20 та), Бухорода 7,3 млрд. сўмлик (33 та), Қашқадарёда 7,2 млрд. сўмлик (20 та), Сурхондарёда 7,9 млрд. сўмлик (30 та), Хоразмда 5,3 млрд. сўмлик (18 та), Навоийда 5,2 млрд. сўмлик (16 та), Наманганда 2,6 млрд. сўмлик (11 та), Фарғонада 2,0 млрд. сўмлик (10 та), Қорақалпоғистон Республикасида 3,4 млрд. сўмлик (11 та) ва Тошкент шаҳрида 19,5 млрд. сўмлик (51 та) танловлар бўйича давлат харидларига оид қонунчилик талаблари бузилганлиги маълум бўлди.

Давлат харидларига оид қонунчилик талаблари бузилган танловлардан 72 таси (24,6 млрд.) туман (шаҳар) ҳокимликлари, 71 таси (20,9 млрд.) Халқ таълими вазирлиги, 61 таси (17,9 млрд.) Соғлиқни сақлаш вазирлиги, 33 таси (11,1 млрд.) Мактабгача таълим вазирлиги, 24 таси (7,9 млрд.) Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, 9 таси (3,6 млрд.) Сув хўжалиги вазирлиги ва қолган 54 таси (15,5 млрд.) бошқа вазирлик ва идоралар ҳисобига тўғри келади.

Мониторинг якунлари бўйича бюджет буюртмачилари томонидан эълон қилинган 101,5 млрд. сўмлик 324 та танловни бекор қилиш ҳақида вазирлик ва идораларга 268 та тақдимнома киритилди.

❗️Тақдимномаку киритилибди, аммо унинг натижаларини ҳам эълон қилиш керак, кимлар ижро қилдику, кимлар қилмади. Бизга бир варақ қоғоз керакмас. Зерикдик "ататалардан"!

Телеграм каналим:👇
@Zafarbek_Solijonov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қозоғистонда таэквандо бўйича чемпионат финалига эгизак опа-сингиллар чиқишибди. Улар жанг қилмай, ғолибни "тош, қайчи, қоғоз" ўйинида аниқлашибди. Ўзбекистонда бўлганда, балки, "ланка" тепиб кўришарди. Хуллас позитив ҳолат. Бир-бирини сочини юладиган, тишини синдирадиган эгизакларга юборамиз, Зафарбек Солижоновдан совға😁

Телеграм каналим:👇
@Zafarbek_Solijonov
10 минг қадамга пул тўлаш бошланди дейишмоқда

Юугуриш ва юришни оммалаштириш учун режаланган платформа ишга тушибди. Хуллас 1hls.uz сайтига кирасиз. iOS ва Android учун дастурларни юклаб оласиз. Тегишли устунларни тўлдириб, рўйхатдан ўтасиз.

Ўзбекистон ҳудудида бир сутка давомида ўн минг ва ундан ортиқ қадам юрган 18 ва ундан юқори ёшдаги Ўзбекистон фуқароларининг платформадаги электрон ҳамёнига 3 минг сўмдан ўтказилади. Қарабсизки 5600 сўмнинг ярмидан кўпи "есть уже", камбағалликдан чиқасиз.

Платформа соат 00:00 дан 23:59 гача ҳисоблайди. Комментларда кимлар ишга тушди, ҳисоблаяпти деди, кимлардир "чота не работает" деяпти. Хуллас ўзингиз синаб кўринг. Менга юбориш шартмас. Ўша ерда изоҳ қолдирсангиз бўлади. Ҳудудлар кесими бўйича энг кўп юрган шахсларга ҳар ойда:

туман (шаҳар)да — 300 минг сўм;
вилоятлар ва Тошкент шаҳрида — 500 минг сўм;
Республика бўйича — 1 миллион сўм қўшимча равишда платформадаги электрон ҳамёнига ўтказилади.

📲 Мана шу ердан бошланг

Телеграм каналим:👇
@Zafarbek_Solijonov
Кеча Президент Андижондаги Бош жоме масжидининг янги биносини шахсан ўзи бориб кўрди. Давлат раҳбари келганида одатга кўра Қуръон тиловат қилиниб, дуо ўқилди. Зиёратлар қабул бўлсин! 🤲

Масжид файзли, айни пайтда жуда салобатли: икки четида 54 метрлик миноралар, асосий бинонинг тепа қисмида диаметри 18 метрли гумбаз қурилган. Илгари 5 минг одам сиғадиган масжидда энди 15 минггача намозхон ибодатларни адо этиши мумкин бўлади.

Айтишларича, бугун Жума намозига бу ерда тумонат одам тўпланган, кўз тегмасин!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янги Хитой - Хитойда компартиянинг юз йиллигига атаб 5200 та дрон учирилди.

Телеграм каналим:👇
@Zafarbek_Solijonov
Яқинда жадидшунос олим Баҳром ака Ирзаев жадидларга елкадош бўлган диний олим, халқ кам биладиган Садриддинхон муфти Шарифхўжаев ҳақида материал эълон қилди. Қисқача тарифласам. Диний олим Садриддинхон муфти аввалига эскича мактабда, кейин мадраса, кейин рус-тузем мактабида ўқиб, Европа илми билан танишади, рус тилини мукаммал ўрганади. Ўзига бу диний, бу дунёвий деб чегара қўймаган инсон бўлган экан.

Кейинроқ жадид тараққийпарварлик ғоялари билан танишади. Мунавварқори Абдурашидхоновнинг яқин дўсти ва ҳаммаслакларидан бири бўлган. Шўрои Исломия тузилганда ҳам биринчилардан бўлиб аъзо бўлган. Туркистондаги илк сиёсий партия – «Турк адам марказияти»нинг дунёга келишида ҳам бош-қош бўлган инсон ҳисобланади.

"Ҳозирги замонамиздаги «потрибител» деганлари очмоқ, ондин фақир оч халойиқға озуқ ва бошқа тириклигиға лозим ашёларни арзон баҳо бирлан беруб турмоқ, фақир ва мискинлар учун қозон қуруб ош улашмоқға ўхшаш ишлар ҳам бир нав ёрдам бўладур", деган эди ўзининг «Дафъи таҳлика» мақоласида. Тушуняпсизми? Бундан 100 йил олдиндан фаолларимиз истеъмол саватчаси зарурлигини айтиб келишган. Мен шундай тушундим.

Мақолада муфтининг Истанбулда Нури пошо, Азизбей орқали Туркиянинг хавфсизлик министри Талъат пошолар билан қандай мунозаралар олиб боргани, Япония ҳукуматига хат юборгани, унда ўрус зулмидан қутулиш учун уларга маблағ ва қурол зарур бўлаётгани, ёрдам сўрагани ва бошқалар ҳикоя қилинган. Бечора буюк диндорларимиз, қалби олов жадидларимиз нажот излашга мажбур бўлишган. Балки, бугунги аҳволимизни ўшандаёқ таҳмин қилишгандир.

Мақола батафсил

Расмда ўртадаги инсон раҳматли Садриддинхон муфти Шарифхўжаев бўлади

Телеграм каналим:👇
@Zafarbek_Solijonov
- Куёв бола нима иш қилар экан?
- Деҳқон эмиш. Бир неча тонна сабзи кўмганмиш.
- Қизим ўшаники! Олиб кетаверсин. Тўйни ўрани очгандан кейин қилиб бераверади.

Сабзининг нархи февралдан бери (1000-4000 минг сўм эди) бир неча баробар ошиб, 11 минг сўмгача кўтарилиб кетди. Баҳона эса тайёр - олдинги йиллари деқҳонлар кўп зарар кўрди ва шу сабабли бу йил кам сабзи экилди.

Қишлоқ хўжалиги вазирлигига алоҳида саволлар бор. Бироқ мени бир нарса қизиқтиряпти: мажбурий аъзолик бадалларига кун кўриб келаётган Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (Актам Ҳайитов) ҳам юқоридаги ҳолатни келиб чиқишини наҳот ҳисобга олмаган бўлса? ПҚ-3680 бўйича уларга берилган преференция, имтиёз, миллиардлар ва ўз ўрнида юклатилган ҳуқуқ (уйма-уй юриш орқали деган жойлари ҳам бор эди), мажбуриятлар унутилдимикин ёки?

Телеграм каналим:👇
@Zafarbek_Solijonov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Очиқ гап, менда нафрат пайдо қиладиган нарса — кўзбўямачилик. [Бу ишлар] кимга керак? Мен деворнинг орқасида нима борлигини, Ўзбекистонда қайси кўча супурилган, қайси дарахт йиқилиб ётганини жуда яхши биламан. Мен юрадиган йўлдаги нарсаларни бўяб қўйганингиз билан одамлар раҳмат демайди", деган эди президент Шавкат Мирзиёев 2018 йилларнинг бошида.

Менда яхши таклиф бор. Бу ҳаммага, айниқса тепадаги кўзбўямачиларга маъқул тушса керак. Келинглар, битта агентлик ёки, онасини эмсин паст кетамизми, вазирлик тузворайлик. Бу вазирлик президент қаерга борса, ўша ерни шунақа вақтинча "ободон" қилиб турсин. Ҳамма хурсанд, халқдан ташқари.

Телеграм каналим:👇
@Zafarbek_Solijonov
Андижон вилоят ҳокимлиги муносабат берибди:

"Тасвирда акс эттирилган ҳолат шаҳар ободонлаштириш бўлими томонидан ҳудудда ободонлаштириш ишлари олиб борилаётган вақтга тасвирга туширилган.

Ободонлаштириш ишлари олиб бориш жараёнида гулларга шикаст етмаслиги учун улар тасвирда акс этган автомашина ёрдамида соя-салқин жойга бир оз муддатга кўчириб турилган.

Йўлнинг 50 метр узунликдаги қисмида олиб борилган бу тадбир давомида, экологлар тавсиясига кўра, қайта ўтқазилган кўчатларнинг янада ўсиб ривожланиши учун зарур агротехник шарт-шароит яратилган.

Айни пайтда бу манзарали буталар яна ўз жойига қайта ўтқазилган".

❗️Ўзбекистонда айрим муносабатлар муносабатни пайдо қилади. Яхши журналистнинг холис журналистик суриштируви керак. Солиқлар ҳисобига ўтқазилган гуллар вақтинча кўчирилиши учун қайси экологлар, қандай хулоса берган? Яна ўша атрофдаги ҳамма камерани кўтариш керак. Қачон экилди, қачон салқинга олинди ва яна ўрнига қайтарилди? Камига машинада кетаётган арча масаласига ҳам изоҳ берилмаган. Ушбу муносабат саволларни кўпайтирмоқда холос.

Телеграм каналим:👇
@Zafarbek_Solijonov
Январда хурсанд бўлгандим - Бувайда туманида темир панжаралар олиб ташланяпти деб. Гапимни қайтариб олдим. Панжаралар ўз ўрнига қайтибди. Олиш ҳам, қўйиш ҳам амалдорларнинг чўнтагидан қилинмагани аниқ. Гапиришга гап ҳам қолмаскан баъзан. Товуқ, қўй кириб, экинни пайҳон қилмаслиги учун панжара қўйгансизлар а менимча?

Телеграм каналим:👇
@Zafarbek_Solijonov
"Ўзга юртда шоҳ бўлгунча, ўз юртингда гадо бўл" деган жумлани Бобур ёзганди шекилли. Бу гапни айтган Бобур бўлса, Бобур шу гапидан кейин ҳам бир неча йил Ҳиндистон тахтида қолган. Авлодлари бир неча юз йил. Шуларни ҳам ҳисобга ол, холис бўлсанг, камига ҳозир йигирма биринчи аср. Лекин Бобурга ҳам осон тутмайман. Ўрни беқиёс.

Агар сен ўзингни қаерда комфорт ҳис қилсанг, ўзинг истагандек яшасанг, гапира олсанг, рози бўлсанг, ўша ер сенинг уйинг. Овқатларини соғинсанг "доставка" бор, ўзини соғинсанг, келиб-кетавер. Эшаклар орасида яшаш қийин. Асабинг тугаб, ўлиб кетгандан кўра, кўпроқ ўзинг ва яқинларингни ўйла. Ўзингни ривожлантир. Авлодингни қур. Бирор нарса қолдир.

Телеграм каналим:👇
@Zafarbek_Solijonov
2020 йил 25 декабрда Президент Шавкат Мирзиёев ёшлар форумида халқаро имтиҳон тизимларида юқори натижага эришган ёшларнинг харажатларини давлат томонидан тўлаб бериш тизими йўлга қўйилишини айтганди.

Жорий йилнинг 1 майидан бошлаб ушбу тизим йўлга қўйилган ва бугунга қадар IELTS, SAT, TOEFL, GMAT, GRE каби халқаро имтиҳон тизимларида юқори натижага эришган 290 нафар ёшларнинг имтиҳон харажатлари Ёшлар ишлари агентлиги томонидан тўлаб берилган. Бу қарийб 523,5 млн сўмни ташкил этмоқда. Бу ҳақида ёшлар лидери Алишер Саъдуллаев ўзининг Телеграм каналида маълум қилди.

Телеграм каналим:👇
@Zafarbek_Solijonov
Биз бақирмаймиз, биз фактларни санаймиз - Грузиядаги биргина ИИВ тизимида бўлган ислоҳот

Грузияда собиқ президент Саакашвили ислоҳотларигача Ички ишлар вазирлиги тизимига ишонч йўқ эди. Улар бир тарафдан криминал авторитетлар билан ишласа, иккинчи тарафдан юқори коррупционер мансабдорларга хизмат қиларди. ГАИ тизими эса аҳолини ҳам, транзит йўлдан фойдаланувчи халқаро ҳайдовчиларнинг ҳам жонига текканди. Парламент сўров ўтказганда Тбилиси-Батуми маршрутида ҳаракатланаётган ҳайдовчини ГАИ ходимлари ҳар 3 кмда тўхтатишган, шунчаки йўлдан фойдалангани учун пора олиш мақсадида.

Тизим оддий бўлган: топган порасининг 80 фоизини юқорига узатиб, 20 фоизини ўзида қолдирган. Ўша вақтни ИИВ вазири Вано Мерабишвили шундай эслайди: "Биз Европанинг "ислоҳотларни секин ва босиқлик билан амалга ошириш керак" деган гапига қулоқ солмадик. Бир кунда 15 минг ИИВ ходимларини ишдан бўшатдик". Энг қизиғини айтайми? Бўшатилган ходимлар эътироз ҳам билдиришмаган. Чунки янги ҳокимият янги ўйин қоидалари билан ишлаётганини тушуниб етишган. 2004 йили ГАИ тизими йўқ қилинди. Янги патрул полицияси ташкил этилди. Ойликлар эса 10 баробар оширилган.

Шунингдек, давлат ИИВ ходимлари тушуниб етиши учун уларга қарши ўзи рейдлар ўтказган. Телеканалларда қўлга тушган порахўр патруллар видеоси бошида тўлиб-тошган. Бу ҳақиқий ислоҳотлигини тушунгач, ходимлар пора олиш фоизи кескин камайиб кетган. Аҳоли энди полиция тизимини ўз ҳимоячиси сифатида билади. Авваллари ҳуқуқи бузилган фуқаро "вор в законе"ларга борган. Энди эса полиция идорасига боради. Ишонч сабаб мурожаатлар сони ҳам 15-20 марта ошган.

2010 йил октябрда Республикадаги Халқаро институт аҳолининг полицияга бўлган ишончини 84 фоизга баҳолади. 2003 йилда бу кўрсаткич 5 фоиз бўлган. Грузиянинг замонавий ИИВси 2004 йилнинг бошида Давлат хавфсизлик вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар департаменти, Нефть қувурларини муҳофаза қилиш департаменти ва Чегара департаментини ўзига қўшиб олди. Ходимлар сони 75 мингдан 27 минг нафарга қисқарди. Тизимда ўртача ойлик иш ҳақи эса 2003 йили 56 доллар нисбатида бўлган бўлса, 2007 йили 443 долларгача ошди.

"Грузия муваффақиятга қандай эришди?" деб номланган китобни сотиб олинг ва ўқиб кўринг. Мен биргина ИИВ тизимидаги ўзгаришни санадим холос.

📕 Буюртма қилинг👉 https://asaxiy.uz/product/knigi/badiy-adabiyot/zha%D2%B3on-adabiyoti/larisa-burakova-gruziya-muvaffaqiyatga

Телеграм каналим:👇
@Zafarbek_Solijonov
Бу гаплар юз фоиз Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий раҳимаҳуллоҳга тегишли деб айта олмайман. Балки бу инсон айтмагандир бу гапни. Аммо жумлалар нақадар тўғри, шундай эмасми?

Телеграм каналим:👇
@Zafarbek_Solijonov
🇬🇪 Грузия. Давом этамиз...

"Эшакизация" жараёни кетаётган бир даврда оммавий эшаклашиш эпидемиясининг олдини олиш мақсадида қолган жойидан давом этамиз.

Хуллас ҳақиқий ислоҳот осон бўлмаслиги ҳақида икки оғиз сўз. Грузияда авваллари мулк ҳуқуқини рўйхатга олиш, хусусийлаштириш билан президентга бўйсунадиган Ер тузилмаси департаменти шуғулланган. Янги ҳукумат келгач, ушбу "соққакаш" ташкилот тугатилган. Функцияларининг бир қисми Иқстисодиёт вазирлигига, яна бир қисми эса Адлия таркибидаги Оммавий рўйхатга олиш бўйича агентлик (ОРОМА) ихтиёрига ўтказилган. 2006 йил июнида ОРОМАга Жаба Эбаноидзе бошлиқ бўлган.

У командаси билан икки ой ичида ерни рўйхатга олишнинг коррупциясиз бўлган электрон тизимини ишлаб чиқади. Аввлги шаффоф бўлмаган жараёндан манфаат топаётган ходимлар раҳбариятни алмаштириш талаби билан Тбилиси реестрида қўзғолон қилишади. Улар бир неча соатга реестрни ёпиб ҳам қўйишади. Ишни тўхтатиб қўйишади. Қўзғолончилар катта зарар етказмаслиги учун Эбаноидзе ажойиб юришни амалга оширади. Бир ҳафта ичида барча ҳужжатлар ва маълумотлардан нусха олдиради. Шундай қилиб базани сақлаб қолади.

Кейинроқ ўша 65 коррупционер ходим ишдан бўшатилади. Реестрда бу каби тўхталишлар бошқа бўлмайди. Иш тартиби ва жараён янада соддалаштирилади. Рўйхатга олиш бир ойдан ўн кун, тўрт кун, уч кун ва ниҳоят бир кунга туширилади. Кейинроқ тизим қонуний жиҳатдан яна ҳам соддалаштирилади.

Телеграм каналим:👇
@Zafarbek_Solijonov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АҚШ, Россия ва Хитойнинг бошқа давлатларга турли соҳалардаги таъсирининг йиллар давомидаги нисбати - биқинимиздаги аждар - Хитой дунёни эгалламоқда.

Телеграм каналим:👇
@Zafarbek_Solijonov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Яқин инсонимнинг бир лаҳзалик хурсанд бўлишига дунёни алишмайман. Ҳадисда ҳам яхшиликларни энг аввало яқинларга қилиш буюрилган. Бунинг мазаси бошқача, сен билан фахрланишлари ўзгача ва ёқимли.

Японияда невара бир умр ҳайдовчилик билан шуғулланган 93 ёшли бобосига рулда бошқариладиган шунақа "игровой комплект" совға қилибди. Бобосининг машина ҳайдашини шу тарзда бўлсада қайтарган неваранинг қувончларини ҳис қиляпман.

Телеграм каналим:👇
@Zafarbek_Solijonov
Ўзбекистонда тадбиркорлар сони 460 мингтага етди

Бугун Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси томонидан тадбиркорлик мавзусида очиқ мулоқот ташкил этилди. Ташкил этилган очиқ мулоқотда, мамлакатимизда сўнги йилларда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш борасидаги ислоҳотлар, уларнинг натижадорлиги, хусусан, Савдо-саноат палатаси томонидан бу борада 2017-2021 йилларда амалга оширилган ишлар тўғрисида ахборот берилди.

Палата маълумотларига кўра, сўнги 4 йил мобайнида 311 мингдан ортиқ янги кичик бизнес субъектлари ташкил этилиб, тадбиркорлар сони 460 мингтага етибди.

Шунингдек, Очиқ мулоқотда масъуллар жойларда ишбилармонлик муҳити ҳолатининг ўзгариши ва тадбиркорлик фаолиятида юзага келаётган муаммоларни аниқлаш мақсадида 60 мингдан ортиқ сўровномалар ўтказилганини маълум қилишди.

Бундан ташқари, тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида судларга 400 мингга яқин даъво аризалар киритилган.

Телеграм каналим:👇
@Zafarbek_Solijonov