Zafarbek Solijonov
Ижтимоий тармоқларда лой ботган бозор суратлари тарқатилмоқда. Айтишларича, Самарқанд вилояти Оқдарё туманидаги Марказий бозор экан. Республикамиздаги кўплаб туманлар бозорларида аҳвол шу. Бозорлар коррупция ўчоғига айланган, ислоҳот дейилса, бозорни бузиб…
Бу расмларда энг ачинарлиси нима? Шахсан менга опаларнинг ёнида мижоз йўқ. Мижозлар унинг ёнига келиш учун оёғини лой қилиши керак. Опалар эса оптимист ва шунга мажбур. Амалдорларимиз эса қиммат машиналар сотиб олиш билан банд. Қани энди амалдорлари халқига монанд машина минса, улар нари борса жигулида юрса керак.
Каналга уланинг:👉@Zafarbek_Solijonov
Каналга уланинг:👉@Zafarbek_Solijonov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жорий йил 29 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда Оқдарё тумани бозоридаги ҳолат бўйича турли талқинда ахборотлар тарқатилди. Ушбу масалада шуни маълум қиламизки, тасвирларда кўрсатилган ҳудуд Оқдарё буюм бозори эмас, аксинча янги деҳқон бозори қурилиши учун ажратилган ҳудуд ҳисобланади. Айни вақтда ҳудудда ободонлаштириш ишлари олиб борилди, сув тўпланиб қолган жойларга шағал тош ётқизилиб, кўрсатилган камчиликлар тўлиқ бартараф этилди.
Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати
Каналга уланинг:👉@Zafarbek_Solijonov
Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати
Каналга уланинг:👉@Zafarbek_Solijonov
Яқинда Бухоронинг Пешкусида ҳокимнинг ўзининг фермер ўғлига тегишли ерларда пахтаси ўсиб ётгани ҳақида пост ёзгандим. Бунга туман ҳокимлиги муносабат берибди. Маълум бўлишича, ушбу ер ўғлининг аризасига кўра, январь ойи бошида туман захирасига олинган. Ҳозирги ернинг эгаси “Нур Яхши” фермер хўжалиги экан. Фермер пахта режасини ортиғи билан бажарган. Ҳаво мўтадиллашгач, кўсаклар яна очилган. Постимиздан кейин 4.2 тонна пахта ҳосили териб олинган ва қабул масканига топширилган.
Каналга уланинг:👉@Zafarbek_Solijonov
Каналга уланинг:👉@Zafarbek_Solijonov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дунёнинг қаеридадир дронлар мумкинмас ёки тақиқлар бор. Қаеридадир эса пилотсиз пассажир ташийдиган дронлар синовдан ўтказилмоқда. Энг қизиғи, дрон мумкинмас жойлардаги мансабдорлар дрон мумкин бўлган жойларга бориб дам олиб келиб туради. Ажиб дунё! Эй Худо, уларнинг дилига сол, бундай фаросатсизликка чек қўйишсин.
Каналга уланинг:👉@Zafarbek_Solijonov
Каналга уланинг:👉@Zafarbek_Solijonov
Бу ерда энг биринчи муаммо - бошқарув жойларда тобора сунъий равишда марказлаштирилиб борилмоқда. Эртага одамлар нима муаммоси бўлса, масъул ташкилот қолиб ҳокимликка чопадиган бўлиб қолади. Бу ҳокимликларга юк ва ортиқча машмаша. Усиз ҳам юзлаб бирламчи функциялари бўлган ташкилот нега бошқаларнинг иккиламчи ишини қилиши керак? Учинчи муаммо, нега айнан дуралед ва лед? Бошқачалари қуриб қолибдими? Тавсия экан, нега унда 3 кун муддат бериляпти? Огоҳлантириш хатимиш яна. "Жинсингизни ўзгартиришингиз тавсия этилади. Сизга 3 кун муҳлат" - ёқдими? Ҳали дин тарафдан бир тарафлама стандартларга тўхталмадим.
Республики Узбекистон😁
Каналга уланинг:👉@Zafarbek_Solijonov
Республики Узбекистон😁
Каналга уланинг:👉@Zafarbek_Solijonov
Мурожаатчига кўра, 23 ноябрь санасида Сеул-Тошкент йўналишида бир қанча фуқаролар Ўзбекистонга учишган. "Самолётнинг бортидаги 30 нафарчаси ўзбеклар, қолгани мана шундай формадаги хитойликлар эди", дейди обуначим. Қизиқ, улар қаерга ва нимага келишган экан?
Каналга уланинг:👉@Zafarbek_Solijonov
Каналга уланинг:👉@Zafarbek_Solijonov
Маълумотларга кўра, Телеграм компанияси гуруҳдаги аъзолар видео-конференц алоқа орқали гаплашиши учун янги лойиҳа устида ишлашаётган экан. Бу хизмат Andoid учун бўлади дейишмоқда. Энди гуруҳга кириб, zoom'дагидек группадаги дўстлар билан кўришиб гаплашиш мумкин. Энди ҳокимларнинг скринларимас, видеозаписьлари чиқарканда😁
Каналга уланинг:👉@Zafarbek_Solijonov
Каналга уланинг:👉@Zafarbek_Solijonov
Яхшигина ойлик олса-да босар-тусарини билмай қолаётган судьялар
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директор ўринбосари Умида Тўхташева судьялар билан боғлиқ бир нечта мисолларни санаган:
1. 2020 йил май ойида Тошкент вилояти шаҳарларидан бирининг судьялари Л.Н ва Р.О. карантин қоидаларини қўпол равишда бузган ҳолда, жиноий унсурлар вакили, бир неча марта судланган Д.Н.нинг туғилган кунини нишонлаш учун кафеда 100 нафардан ортиқ шахс иштирокида ташкил этилган зиёфатга борган. Эътиборлиси – судьялар Д.Н.нинг ўша вақтда навбатдаги жинояти учун озодликни чеклаш жазосини ўтаётганлигидан хабардор бўлган. Ачинарлиси, мазкур судья маҳкум Д.Н.га нисбатан қўзғатилган жиноят ишини кўриб чиқиб, уни озодликка чиқарган.
2. Суднинг бир нечта судьялари ва уларнинг ёрдамчилари Тошкент шаҳар ички ишлар Бош бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маъмурий амалиёт бўлими ходимлари билан олдиндан жиноий тил бириктирган. Улар йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги юзасидан тузилган маъмурий ишларни кирим қилмасдан, тарафлар иштирокида кўриб чиқмасдан ва айрим маъмурий ишларни қасддан йўқотиб 5 мингга яқин сохта қарор чиқарган. Ушбу жиноят натижасида 8 миллиард сўм давлат маблағи талон-торож қилган.
3. Паркент тумани ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан судьянинг автомашинаси тўхтатиб текширилганда, у маст ҳолатда транспорт воситасини бошқариб келаётганлигини аниқлаган. Ҳолат юзасидан ички ишлар ходими томонидан маъмурий баённома расмийлаштириш жараёнида судья ички ишлар ходимига қаршилик кўрсатиб, унинг хизмат кийимини йиртиб, тан жароҳати етказган.
4. Октябрь ойида Урганч туманлараро суди судьяси пора сифатида келишилган 10 минг долларнинг 1200 долларини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Позитив: Қашқадарё вилоятидан бир қанча қорабайир зотдор отлари Тошкент томон йўл олди. Мақсад отларнинг қандай чидамли экани билиш, бу вақтда йўлдаги аҳоли кайфиятини сал бўлсада кўтаришга эришиш экан. Охирги манзил Тошкентдаги Амир Темур хиёбони экан. Қадимда бизнинг ҳудудлар зотдор отлари билан Чин тарафларда ҳам машҳур бўлган.
Каналга уланинг:👉@Zafarbek_Solijonov
Каналга уланинг:👉@Zafarbek_Solijonov
Собиқ МХХ ва ҳокимлик институти: хулоса қилиш ва самара берган бошқарув тизимига ўтиш зарур
2016 йил сентябрь ойигача абитуриент ёки талабалардан ким бўлмоқчисан деб сўрасангиз, ёки кузатсангиз деярли барчаси МХХ (собиқ миллий хавфсизлик хизмати) ходими бўлмоқчи эканини айтарди. Айниқса, муддатли ҳарбий хизматга борган ва талабалик бахтига муяссар бўлган талабаларнинг деярли барчаси шундай фикрда эди. Бутун бошқарув уларнинг қўлига ўтганди. Эркак киши эса доим куч, ҳокимиятнинг ишқибози бўлган. Аммо бу тизим ўзини оқламагани ҳозирги кун ҳосиласида кўриниб турибди. Назарияда эмас, амалиётда исботлагандик. Биргина инсон ҳуқуқлари бўйича асл ҳолатни куни келиб ҳарбий судда кўрилган собиқ мхх’чилар иши ОАВларда эркин ёритилгач билиб олармиз.
Каримов вафот этиб, тобутини кўтарган (Лениннинг тобутини Сталин, Сталинникини Хрушёв) ва президент бўлиши деярли аниқ бўлган, ижро ҳокимиятидан чиққан Мирзиёев даври келгач эса бу структура нисбатан “кучсизлантирилди”, қайта ташкил этилди, вазифалари аниқ белгилаб берилди. Бироқ вақт ўтгани сайин ижро ҳокимияти, ҳокимлик инстиути кучайиб бораётгандек. Бошқарувимиз демократия эмас (халқ вакиллари орқали бошқаришмас), марказлаштирилаётгандек. Муаммони ечувчи шахс жойларда ягона шахс – ҳоким деб кўрилиши бошланган. Фуқаролар кичик муаммолари ҳал бўлиши учун ҳам масъул идоралар қолиб, ҳокимликка югурадиган бўлиб қоляпти. Лекин шунга яраша бир вақтнинг ўзида маҳаллий кенгаш раиси (депутатларнинг каттаси) бўлган ҳокимлар ҳам муаммони ҳал қилоляпти. Бу вақтинча яхши бўлиши мумкин, аммо тизим нуқтаи назаридан қаралса ғирт хато.
Тепадан тушаётган топшириқлар ижросига асосий масъул ҳам ҳокимлик институти бўлиб қоляпти. Энг ғалатиси, туман ҳокимлари ишдан кетса, қонунда белгиланган функцияларини бажармагани учун эмас, ҳоким кетгани учун бошқа сектор раҳбарлари ҳам ишдан олинмоқда. Бу сунъий равишда амалга оширилаётгани ва узоқни кўзланмаётгани инсоннинг жаҳлини чиқаради. Ҳокимларнинг вазифалари ҳам ҳаддан ташқари ортиб кетган. Тепага эса бир киши орқали ҳудудни бошқариш доим энг осон ва қулай йўл бўлган. Эндиликда ўсиб келаётган авлод ҳоким бўламан деб қолса ҳам ҳайрон бўлмайман. Ҳамма ерда “Фигаро там, Фигаро тут” дегандек ҳоким номи чиқиб келяпти. Сиёсий рперессия ёки шу кабилар йўқдир, лекин куни келиб иқтисодий зарари анча бўлади. Бу тизим хато экани ва бошқарувда самара берган халқ вакиллари орқали бошқариш тизимига ўтиш лозимлигини тушунармикин дейсану, эҳ деб қоласан. Майли, кейинчалик буни ҳам муҳокама, таҳлил қилиб ўтирармиз, қизиқ бўлади - зерикмаймиз Худо хоҳласа.

Ҳакка жуда ақлли қуш тури ҳисобланади. Илтимос, фонга ғалати музикаларни қўйиб тарқатманг, ўзи яхши турибди. Шунчаки унинг ҳаракатларидан роҳатланинг. Мотивация сифатида ҳам фойдаланишингиз мумкин.
Каналга уланинг:👉@Zafarbek_Solijonov
Каналга уланинг:👉@Zafarbek_Solijonov
Учкўприкда қурилиш бўлими бошлиғи, Олтиариқда кадастр ходими пора билан ушланган
Kun.uz'га кўра, вилоят прокурори Улуғбек Қосимов иштирокида коррупцияга қарши курашиш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтган. Йиғилишда вилоятда коррупция ҳолатлари кўп учраётган соҳалар — қурилиш, ер ажратиш, таълим ва соғлиқни сақлаш тизими жиддий танқид қилинган.
Қайд этилишича, “Ермулккадастр” давлат корхонасининг Олтиариқ туман филиали мутахассиси икки нафар фуқарога 5 гектар ер ажратиб беришни ваъда қилиб, 22 минг АҚШ доллари ва 28,5 миллион сўм пулларни пора тариқасида олаётган вақтида ушланган. Суд унга нисбатан қилмишига яраша жазо тайинлаган.
Учкўприк тумани қурилиш бўлими бошлиғи фуқарога тегишли бўлган хусусий шифохона лойиҳа ҳужжатларини тасдиқлаб бериш эвазига 800 минг сўм, яна бир фуқаронинг турар жой биноларига техник лойиҳа ҳужжатларини тасдиқлаб бериш эвазига 250 минг сўм пулларни пора тариқасида олган.

2021 йил бюджетини тасдиқлаш масаласида депутат Кушербаев ва Молия вазирининг ўринбосари Аҳадбек Ҳайдаров ўртасида баҳс бўлган. Кушербаев кўтарган масала жуда асосли. Ўтган вақт давомида жойларда аксар ҳокимлар тепадан буйруқ деб, "снос" бўйича қонунларга тупуриб, компенсацияни қопламасдан қанчадан қанча кўчмас мулкларни бузиб ташлади.
Депутат айтганидек, ажратилган 150 миллиард сўм (Ўзбекистонда 170 атрофида туман, 30 дан ортиқ шаҳар мавжуд) ҳеч нарса бўлмайди. Мулки бузилган ва 2021 йилда компенсация оламан деб ўйлаганлар реал қарайдиган бўлсак, менимча яна бу муддат чўзилади. Ўйланмай қилинган сиёсат доим салбий натижасини берган. Ачинарлиси, ислоҳотларнинг биринчи-иккинчи йили қилинган хатолар 4-5 йилга бориб, биринчи муддатнинг ўзида "мевасини бермоқда". Ҳайдаров депутатнинг ногиронлар масаласидаги саволини очиқ қолдирди. Актам Ҳайитов чиройли усул билан модераторлик қилди, иқтисоддан яхшигина хабари борлигини кўрсатди.

Дўстим Баҳодир Аҳмедов жуда тўғри масалани кўтарган. Бизда аксар депутатлар доимгидек ухлашда давом этяпти десам тўғри бўлса керак. Сукутларидан ўзлари ҳам зерикиб кетишмаганига ҳайронман. "Гапираётганлари", курашаётганлари саноқли. Аслида тепадаги ҳужжатнинг тескариси - "снос" масаласида жабрланувчи тараф бўлган жисмоний ва юридик шахсларни бождан озод қилиш лойиҳаси ташаббусини улар илгари суриши керак эди.
Хоразм ва яна бир-икки вилоятда тадбиркор танишларим бор, объекти бузилган - зарар бир неча миллиардга етади. Судга мурожаат қилай деса, бир неча миллион давлат божи тўлаши керак бўлади. Эринади. Кел дейди. Ҳаракат қилинг, ҳужжатларингиз жойида, судда бемалол ютасиз десам, "шунча пул тўлашни айтинг ва яна камига суддаку ютарман, МИБ ҳокимлик балансига арест солиши ва пулимни қайтариб беришларини тасаввур қилолмайман. Бир зумда ўша ижрочининг тақдирини Тошкентдан ҳал қилишса керак, ҳокимларнинг орқасида турганлар", дейди.
Айнан Тошкент ҳокимлиги бу ташаббус билан чиқишининг ҳам бир нечта сабаблари бўлса керак. Мендаги маълумотларга кўра, аввалги ҳокимлар (биттаси ҳозир Юнусобод туманида ҳоким - Раҳмонбек Усмонов) даврида жуда кўп жойлар ноқонуний тарзда юридик ва жисмоний шахсларга бериб юборилган. Уларни жой-жойига келтириш учун эса албатта суд ҳужжати керак бўлади. Бугун бепул қилинди дейлик, эртага Ортиқхўжаевнинг командаси ўрнига бошқа команда келса, исталган вақтда бу " бепул имкондан" фойдаланмаслигига ким кафолат беради? Асосий масала шу ерда.

Жорий йилнинг май ойида (айни қизиган пандемия даврида) Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги 398 миллион сўмга TRAILBLAZER сотиб олган экан. Агентлик ундан кўра, узум плантацияларида томчилатиб суғориш технологиясини кенгроқ жорий қилса, жамиятга иқтисодий жиҳатдан анча фойдаси тегарди. Айнан узумчилик бўйича президентнинг бир нечта алоҳида топшириқлари ҳам бисёр.
2020 йилнинг февралида эса Олий ва ўрта-махсус 311 миллион сўмдан 2 та MALIBU сотиб олганмиш. 2017 йилнинг августь ойида Олий ва ўрта-махсус таълим вазири Ином Мажидов "Ўзбекистонда абитуриентлар сони ўсганига қарамай, ОТМга қабул квоталари ўзгармаган" деганди. Ўтган вақтда ҳам бу эҳтиёж деярли ўзгармади. Ўшанда ҳам бир жойга ўнталаб абитуриент даъвогар эди, ҳозир ҳам аҳвол шу. Бунақа қиммат машиналар минаверсангиз ҳеч нарса ўзгармайди.
Ўзи бирор соҳада марказий ташкилотни тузишдан мақсад ўша соҳани ҳар томонлама (айниқса иқтисодий) қўллаб-қувватлаш ҳисобланади. Бизда эса айрим вазирликларнинг моддий-техник тарафларини кўрсанг аъло, соҳа вакиллари қуйи вакилларига қарасак расвода. Яна "нега ривожланмаяпмизикин" деб ўйланиб юреришади. Сизлар ортиқча юксиз, шунга.

Бугун Халқаро пресс-клубда нима бўлди? (1-қисм)
Бугун Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сонида “Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунчилигида сўз ҳамда матбуот эркинлиги ва Ўзбекистонда ОАВни ривожлантириш жараёнлари” мавзусида суҳбатлашилди. Учрашувга ҳуқуқшунос-блогер сифатида таклиф қилиндим. Учрашувнинг асосий вақти қилиниши керак бўлган ишлар эмас, қилинган ишлар ҳисоботини тинглаш билан ўтди. Охирроғида ҳамкасбим ва УзА директори ўринбосари Хушнуд Худойбердиев сўз олиб, журналист-блогерларда бир нечта саволлар борлиги ва муҳокамага озроқ вақт қолаётганига нутқи давомида алоҳида урғу бериб кетди.
Кейинроқ залдаги журналист ва блогерларга сўз навбати келгач, эфирни узиб қўйишганидан хабар топдик. Бу ўзаро муҳокама қилина бошлади. Залда чет эл ваколатхоналари вакиллари ҳам бор эди. Улар кузатиб туришганди. Халқаро пресс-клуб раҳбари Шерзод Қудратхўжаев журналист, блогерлардан ҳиссиётга берилмаслигини сўради, эфир учун 2 соат вақт ажратилгани ва бошқа кўрсатувларга ҳам ҳалал бермаслик лозимлигини айтди. Бироқ кўрсатув YOUTUBE'дан ҳам не сабабдан узиб қўйилганига ҳозирча изоҳ бермади. Ҳамкасбимга ҳам осон тутмаган ҳолда давом этаман.
Кейин журналист ва блогерлар саволларини бера бошлади. Мен ҳам ҳозирги ҳокимият аввалги зулм даврининг ҳосиласини қабул қилиб олгани, ислоҳотлар ижросини осон бўлмаётганини айтиб, журналистларга босим ўтказганлик учун жиноий жавобгарлик масаласи киритилаётган қонун лойиҳасини тайёрлаш кечикаётгани ва хусусий ОАВларга нега давлат тарафидан иқтисодий қўллов (солиқ имтиёзи ва бошқалар) бўлмаётгани юзасидан саволлар ташладим. Саволимга АОКА раҳбари Ходжаев ва Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев жавоб беришга ҳаракат қилди. Аммо мен умумий - яъни ҳаммаси назоратда тарзидаги жавоблар билан кифояландим холос.
Давоми бор...

Бугун Халқаро пресс-клубда нима бўлди? (2-қисм)
Мажлисда Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ раҳбари Акмал Саидов ҳам қатнашди. Унга вақт берилганда бир гапи пичоққа илинди. Яъни Саидов давлат ОАВлари хусусий ОАВларда ортда қолаётганини алоҳида таъкидлади. Қолган вақтини у ҳам сўз эркинлигини таъминлаш бўйича қилинган ишлар ҳисоботини санаш билан ўтказди.
ЎзА журналисти Анора Содиқова халқаро амалиётдан хабардор Саидовга "хориж тажрибасида ҳам биздагидек ОАВни назорат қилувчи АОКАдек ташкилотлар бор-йўқлиги"ни сўради. Акмал Саидов умумий гаплар билан олиб қочишга ҳаракат қилди. Регулятор вазифасини ўтайдиган ташкилотлар учрашини айтди. Анора босиқлик билан саволга аниқлик киритиб қайси давлатларда АОКАдек ташкилотлар бор-йўқлигини айтишини қайта сўради.
Бироқ Саидов овозини баландлатиб, норози оҳангда "менга четда бунақа ташкилот йўқ деманг" деб жавоб қайтарди. Бу билан Саидов чет эл дипломатлари олдида доим ўзи байроқ қиладиган ва кўп ҳолларда амал қилмайдиган журналист билан муомала маданиятидан бироз четга чиққандек туюлди менга. Журналистни ёқтирмаслик унинг иши, аммо жамоатчилик олдида ўзини бундай тутиши камида кулгули туюлди. Акмал ака анча "меҳнат қилди", Жаслиқ мавжуд вақтларида ҳам озми-кўпми "катта"ларига хизмат қилди, энди у Шоҳимардон каби дам олиш жойларига бориб қирғиз хотинларнинг қурутидан баҳраманд бўлгани, тоза ҳавода қарилик гаштини сургани ва бирор ким ўқиса, тажрибалари акс этган китобларни ёзиб қолдиргани дуруст, фикримча.

Бугун Халқаро пресс-клубда нима бўлди? (3-қисм)
Мажлисда яна "Адабиёт" газетаси бош муҳаррири Бахтиёр Карим шу йилнинг июль ойида газетанинг сохта нусхалари чоп этилгани ва бу ҳолат етарлича ўрганилмагани масаласини кўтарди. Унга кўра, икки нафар (номлари ёдимда қолмади) шахс, унинг номидан сохта газета сонини чиқаришган.
Яна газета ходимлари АОКА биносига олиб борилиб қўрқитилган, улардан газета билан ҳамкорлик қилмаслиги ҳақида тушунтириш хатлари олинган. Бу ҳолатни Сенат раиси биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев диққат билан тинглади ва Бахтиёр Карим эса Сафоевдан ҳолатга алоҳида эътибор қаратишини сўради. Шу ўринда ҳамкасбимнинг бу ҳолатига аввал унчалик жиддий қарамаганим учун узр сўрайман ва бу ишни шахсан президент Мирзиёев назоратига олишини истаб қоламан.
Тамом
P.S. Конференция сўнггида масъуллар кўрсатув форматини кейинги гал қизиқроқ қилишга ваъда берди

Адлия вазири Русланбек Давлетовнинг айтишича, яшаш ҳуқуқидан бошқа ҳуқуқларда айрим чегаралар бўлиши керак. Лекин бу чегара демократик жамиятда керак бўладиган таомилда оқилона бўлиши лозим.
Ўзи умуман бугунги Ўзбекистон шароитида чекловлар ҳақида камроқ гапиришимиз керак. Чеклашга жуда устамиз. Шу пайтгача буни яхши уддалаб келганмиз.
Оммавий ахборот воситалари ва қонунчилик ўртасидаги қандайдир муаммоли масала туғилса, судга борилиши керак. Афсуски, бизда судга берибди дейилса, жуда катта воқеликка айланиб кетаяпти. Аслида биз бунга кўникишимиз керак, бу нормал жараён.