Zafarbek Solijonov
26.4K subscribers
4.07K photos
2.19K videos
35 files
4.14K links
Фақат реклама:👉 @Victorbek

😎 Жаннатмакон каналим:👉 @Zafarello
Download Telegram
Ташқи ишлар вазирлиги баёнот бергунча, ҳатто Юлдуз Усмонова ҳам ўз муносабатини бериб қолса керак, "Юҳ сизларга!" деб. Вазирликлар ташкил қилиш вазирлиги очиб олсак, Юлдуз Усмонова вазирлиги ёки агентлигини ташкил қилсак ҳам бўлади.

Каналга уланинг:👉@Zafarbek_Solijonov
📢 «Ўзтрансгаз» аҳолига мурожаат йўллади

«Ҳудудгазтаъминот» тақдим этган маълумотларга кўра, смарт дастурлар орқали баъзи абонентларнинг бир ойда 7 минг куб метргача газ истеъмол қилиши аниқланятпи. Ваҳоланки, ушбу уйларни газлаштириш техник лойиҳаларига кўра, бу кўрсаткич 1000 метр кубдан ошмаслиги керак.

📈 Истеъмолчилар томонидан табиий газнинг ортиқча истеъмол қилиниши билан боғлиқ шу каби айрим ҳолатлар қўшни хонадон, яқин атрофдаги маҳаллалар ва умуман туманларнинг табиий газ билан таъминланишига салбий таъсир қилмоқда.

⚠️ Шунингдек, қатор туманларда якка тартибдаги уй хўжаликлари томонидан паррандачилик хоналари, иссиқхоналарни иситиш, яширин оҳак печларини ёқиш ёки ўша манзиллардаги хонадоннинг газлаштириш лойиҳасига киритилмаган қўшимча газ ускуналаридан фойдаланилиши оқибатида табиий газни меъёрдан ортиқ сарфлаш ҳолатлари аниқланган.

Азиз юртдошлар, табиий бойликлардан оқилона фойдаланайлик!

〰️〰️〰️〰️
АОКАда «Ўзтрансгаз» АЖ ахборот хизмати раҳбари Шаҳноза Равшанова иштирокида ўтган брифингдан.

Каналга уланинг:👉@Zafarbek_Solijonov
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаевга кўра, юк автомобиллари учун Тошкент шаҳрига кириб чиқишда чекловлар ўрнатилиши мумкин экан.

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашига Тошкент шаҳар ИИБ ЙҲХБ томонидан йўлларда тирбандликнинг олдини олиш мақсадида эрталаб соат 7.00-10.00 ва кечки 17.00-20.00 вақтлар оралиғида Тошкент шаҳрига оғир юк ташувчи транспопрт воситаларининг кириб чиқишини чеклаш ҳақида қарор қабул қилиш таклифи киритилган.

Ушбу масала тез кунларда Тошкент шаҳар кенгаши депутатлари томонидан кўриб чиқилиши режалаштирилган.

Агар депутатлар бу қарорни қабул қилишса Тошкентда тирбандликлар бироз бўлса ҳам камаяди, деб умид қиламиз, дейди Кушербаев.

Каналга уланинг:👉@Zafarbek_Solijonov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қайсидир ташкилот раҳбари журналист ва блогерларга ўзини кўрсатиб қўймоқчи бўлганда, деган видео. Айтганча, орқангизни девордан бошқасига ўгирманг, мансабингиз қанча катта бўлса ҳам. Лавозим сиздан аввалгилардан ҳам қолган, сиздан ҳам қолиб кетади.

Каналга уланинг:👉@Zafarbek_Solijonov
Охирги вақтлар Интелектуал мулк агентлиги фаолиятини кузатиб боряпман. Ташкилотда ижобий ўзгаришларга бўлган қадамлар сони ортди. Шу билан бирга, ушбу ўзгаришларни жамоатчиликка етказишда ҳам олдинга силжишларни кўряпман. Ҳар ҳолда, бундай бюджет ташкилоти борлиги ва ишлаётгани жамоатчиликка сезиляпти. Шу вақтгача барча ҳуқуқ тармоқлари ичида ишламаган соҳа муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар соҳаси эди, фикримча. Аммо бу ташкилотнинг "тирилгани" кимларгадир ёқмаяпти, шекилли.

Бир-икки кундан бери хонанда Санжайнинг "ҳайқириқ"лари ижтимоий тармоқларда муҳокама қилиняпти. Нимамиш, халқ аристи Шерали Жўраевнинг фарзандлари Интеллектуал мулк агентлиги орқали унга босим қилишмоқчимиш. Мен ҳолат билан танишиб чиқдим. Жўраев бир вақтлари Усмон Азимнинг шеърларини қўшиқ қилган. Шу вақтгача Усмон Азим ва яқинларининг шикоят қилмаганига қараганда Жўраев уларнинг розилигини олиб, мусиқа басталаб, қўшиғини яратган. Бир муддат аввал Юлдузга сакраб қўйиб, кейин унинг қўлини ўпиб юрган Санжай эса шоир ёки яқинларининг руҳсатини олмаган кўринади. Бекорга ташкилотга чақирилмагандир?

Муаммо нимада, дўстлар? Муаллиф ўз мулкини ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилгани сизларга ёқмаяптими? Муаллифлик ҳуқуқи ҳар қачон ҳимоя қилиниши зарур. Исталган инсон бу соҳада масъул ташкилотга мурожаат қилишга ҳаққи бор. От изи ит изига аралашмаслиги учун ҳам бу каби ташкилотлар тузишга келишилган бир замонлар, сизга айтсам. Иккинчидан, Санжай идорага жазолаш учун эмас, мурожаатнинг иккинчи тарафи сифатида тушунтириш олиш учун чақирилган. Нима энди ташкилот ўзининг фнкционал вазифаларини ҳам бажаролмай томоша қилсинми?

Шунингдек, Санжайда адвокат олиш ва ўзини судда ҳимоя қилиш ҳуқуқи мавжуд. Бу ҳуқуқдан уни ҳеч ким маҳрум қилгани йўқ. Аминманки, Агентликка Шералининг авлодидан ҳам, Санжайни жазолашдан ҳам манфаат йўқ. У бюджет ташкилоти ва 15 йиллар аввал парламент томонидан вазифалари белгиланган. Ва ташкилот замон ўзгариб, секин-аста ҳаммаси изига тушаётгач, бу вазифаларини бажаришга ҳаракат қилмоқда. Сизларга тавсиям, ҳолатни кузатган маъқул. Доно халқимиз айтганидек, подадан олдин чанг чиқариш ярамайди.

P.S. Санжайнинг ҳам, Шералининг ҳам мухлиси эмасман. Раҳматли Оҳунжон Мадалиевимиздан қўймасин!

Каналга уланинг:👉@Zafarbek_Solijonov
Свет ўчган вақти шам ёруғида керак бўлади, зерикмайсиз. Итни ўхшатишни кўпчилик билади. Янги Ўзбекистон - ким кўп ўхшатиш.

Каналга уланинг:👉@Zafarbek_Solijonov
АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Даниэль Розенблум twitter'да Ўзбекистонда мустақил матбуотга нисбатан Ахборот ва Оммавий Коммуникациялар Агентлиги (АОКА) ёндашувини салбий баҳолаган.

"Ўзбекистон юксак мақсадлар йўлида ислоҳотлар бошлаган экан ОАВга босим бу йўналишга асло тўғри келмайди", дея таъкидлаган.

Каналга уланинг:👉@Zafarbek_Solijonov
Ижтимоий тармоқларда лой ботган бозор суратлари тарқатилмоқда. Айтишларича, Самарқанд вилояти Оқдарё туманидаги Марказий бозор экан. Республикамиздаги кўплаб туманлар бозорларида аҳвол шу. Бозорлар коррупция ўчоғига айланган, ислоҳот дейилса, бозорни бузиб, қайта қуришни тушунишади. Ҳар 5-6 йилда бир бозорлардаги савдо дўконлари бузиб ташланиб, қайтадан қурилади ва савдогарларга қайта сотилади. Чамаси, бу бозордагилар учинчи ренессансни лой-балчиқда ўтириб, шундай ўтказишади, тўртинчи ренессансда бу бозорга шағал ётқизилади, бешинчи ренессансда асфальт қилинади, олтинчи ренессансда кейин ёпиқ бино - навес қурилса керак.

Кундан кун яхши дегани шу бўлади. Ислоҳотлар эволюцион йўл билан тадрижий равишда босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Энг муҳими, дастурга киритилган, йўл хариталари тузилган, чора-тадбирлар кўрилмоқда, сектор раҳбарлари назоратга олган.

Абдуқаҳҳор Иминоҳунов

Каналга уланинг:👉@Zafarbek_Solijonov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Банкир кундалиги каналига кўра, ушбу ҳолат Савдогарбанк Шайхонтохур филиалида, 2020 йил 24 ноябр соат 13:40 да содир бўлган. Кредит олган банк мижози Миллий Гвардия Тошкент шаҳар Қўриқлаш бошқармаси 1-алоҳида батальон 3-отряд сафдор ходими И.С.С. 24.11.2020 йил соат 13:35 ларда банк биносида, кредит тўловлари ва пластик картаси блоклангани юзасидан жанжал кўтарган.

Мижоз банк ходимини сенсираб дўқ-пўписа қилиб, банк ходимини обрўсизлантиради. Сўнгра банк ходимини ташқарига олиб чиқади ва банкнинг кириш қисмида тортишувни давом эттиради ва муштларини ишга солади ва банк ходимини иш жойида калтаклайди. Тажовузкор мижозни банк қўриқчилари тўхтатиб қолади.

Ҳолат юзасидан холис суриштирув керак. Миллий гвардия кучсизларни ҳимоя қилиш учун ташкил қилинган, уларни калтаклаш учунмас. Ушбу ходимга зудлик билан чора кўрилиши керак.

Каналга уланинг:👉@Zafarbek_Solijonov
Zafarbek Solijonov
Ижтимоий тармоқларда лой ботган бозор суратлари тарқатилмоқда. Айтишларича, Самарқанд вилояти Оқдарё туманидаги Марказий бозор экан. Республикамиздаги кўплаб туманлар бозорларида аҳвол шу. Бозорлар коррупция ўчоғига айланган, ислоҳот дейилса, бозорни бузиб…
Бу расмларда энг ачинарлиси нима? Шахсан менга опаларнинг ёнида мижоз йўқ. Мижозлар унинг ёнига келиш учун оёғини лой қилиши керак. Опалар эса оптимист ва шунга мажбур. Амалдорларимиз эса қиммат машиналар сотиб олиш билан банд. Қани энди амалдорлари халқига монанд машина минса, улар нари борса жигулида юрса керак.

Каналга уланинг:👉@Zafarbek_Solijonov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жорий йил 29 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда Оқдарё тумани бозоридаги ҳолат бўйича турли талқинда ахборотлар тарқатилди. Ушбу масалада шуни маълум қиламизки, тасвирларда кўрсатилган ҳудуд Оқдарё буюм бозори эмас, аксинча янги деҳқон бозори қурилиши учун ажратилган ҳудуд ҳисобланади. Айни вақтда ҳудудда ободонлаштириш ишлари олиб борилди, сув тўпланиб қолган жойларга шағал тош ётқизилиб, кўрсатилган камчиликлар тўлиқ бартараф этилди.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланинг:
👉@Zafarbek_Solijonov
Яқинда Бухоронинг Пешкусида ҳокимнинг ўзининг фермер ўғлига тегишли ерларда пахтаси ўсиб ётгани ҳақида пост ёзгандим. Бунга туман ҳокимлиги муносабат берибди. Маълум бўлишича, ушбу ер ўғлининг аризасига кўра, январь ойи бошида туман захирасига олинган. Ҳозирги ернинг эгаси “Нур Яхши” фермер хўжалиги экан. Фермер пахта режасини ортиғи билан бажарган. Ҳаво мўтадиллашгач, кўсаклар яна очилган. Постимиздан кейин 4.2 тонна пахта ҳосили териб олинган ва қабул масканига топширилган.

Каналга уланинг:👉@Zafarbek_Solijonov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дунёнинг қаеридадир дронлар мумкинмас ёки тақиқлар бор. Қаеридадир эса пилотсиз пассажир ташийдиган дронлар синовдан ўтказилмоқда. Энг қизиғи, дрон мумкинмас жойлардаги мансабдорлар дрон мумкин бўлган жойларга бориб дам олиб келиб туради. Ажиб дунё! Эй Худо, уларнинг дилига сол, бундай фаросатсизликка чек қўйишсин.

Каналга уланинг:👉@Zafarbek_Solijonov
Бу ерда энг биринчи муаммо - бошқарув жойларда тобора сунъий равишда марказлаштирилиб борилмоқда. Эртага одамлар нима муаммоси бўлса, масъул ташкилот қолиб ҳокимликка чопадиган бўлиб қолади. Бу ҳокимликларга юк ва ортиқча машмаша. Усиз ҳам юзлаб бирламчи функциялари бўлган ташкилот нега бошқаларнинг иккиламчи ишини қилиши керак? Учинчи муаммо, нега айнан дуралед ва лед? Бошқачалари қуриб қолибдими? Тавсия экан, нега унда 3 кун муддат бериляпти? Огоҳлантириш хатимиш яна. "Жинсингизни ўзгартиришингиз тавсия этилади. Сизга 3 кун муҳлат" - ёқдими? Ҳали дин тарафдан бир тарафлама стандартларга тўхталмадим.

Республики Узбекистон😁

Каналга уланинг:👉@Zafarbek_Solijonov
Мурожаатчига кўра, 23 ноябрь санасида Сеул-Тошкент йўналишида бир қанча фуқаролар Ўзбекистонга учишган. "Самолётнинг бортидаги 30 нафарчаси ўзбеклар, қолгани мана шундай формадаги хитойликлар эди", дейди обуначим. Қизиқ, улар қаерга ва нимага келишган экан?

Каналга уланинг:👉@Zafarbek_Solijonov
Маълумотларга кўра, Телеграм компанияси гуруҳдаги аъзолар видео-конференц алоқа орқали гаплашиши учун янги лойиҳа устида ишлашаётган экан. Бу хизмат Andoid учун бўлади дейишмоқда. Энди гуруҳга кириб, zoom'дагидек группадаги дўстлар билан кўришиб гаплашиш мумкин. Энди ҳокимларнинг скринларимас, видеозаписьлари чиқарканда😁

Каналга уланинг:👉@Zafarbek_Solijonov
Яхшигина ойлик олса-да босар-тусарини билмай қолаётган судьялар

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директор ўринбосари Умида Тўхташева судьялар билан боғлиқ бир нечта мисолларни санаган:

1. 2020 йил май ойида Тошкент вилояти шаҳарларидан бирининг судьялари Л.Н ва Р.О. карантин қоидаларини қўпол равишда бузган ҳолда, жиноий унсурлар вакили, бир неча марта судланган Д.Н.нинг туғилган кунини нишонлаш учун кафеда 100 нафардан ортиқ шахс иштирокида ташкил этилган зиёфатга борган. Эътиборлиси – судьялар Д.Н.нинг ўша вақтда навбатдаги жинояти учун озодликни чеклаш жазосини ўтаётганлигидан хабардор бўлган. Ачинарлиси, мазкур судья маҳкум Д.Н.га нисбатан қўзғатилган жиноят ишини кўриб чиқиб, уни озодликка чиқарган.

2. Суднинг бир нечта судьялари ва уларнинг ёрдамчилари Тошкент шаҳар ички ишлар Бош бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маъмурий амалиёт бўлими ходимлари билан олдиндан жиноий тил бириктирган. Улар йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги юзасидан тузилган маъмурий ишларни кирим қилмасдан, тарафлар иштирокида кўриб чиқмасдан ва айрим маъмурий ишларни қасддан йўқотиб 5 мингга яқин сохта қарор чиқарган. Ушбу жиноят натижасида 8 миллиард сўм давлат маблағи талон-торож қилган.

3. Паркент тумани ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан судьянинг автомашинаси тўхтатиб текширилганда, у маст ҳолатда транспорт воситасини бошқариб келаётганлигини аниқлаган. Ҳолат юзасидан ички ишлар ходими томонидан маъмурий баённома расмийлаштириш жараёнида судья ички ишлар ходимига қаршилик кўрсатиб, унинг хизмат кийимини йиртиб, тан жароҳати етказган.

4. Октябрь ойида Урганч туманлараро суди судьяси пора сифатида келишилган 10 минг долларнинг 1200 долларини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Каналга уланинг:👉@Zafarbek_Solijonov