Zafarbek Solijonov
25.7K subscribers
4.09K photos
2.2K videos
35 files
4.16K links
Фақат реклама:👉 @Victorbek

😎 Жаннатмакон каналим:👉 @Zafarello
Download Telegram
Сенат ялпи мажлисида "Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида"ги ҳужжат ҳам муҳокама қилинмоқда.

Янги Қонун билан қуйидаги ер участкалари ҳамда бино ва иншоотларга нисбатан бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш белгиланмоқда:

🔺фуқаролар томонидан 2018 йил 1 майга қадар якка тартибда уй-жой қуриш орқали ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкасига ҳамда унда қурилган бинолар ва иншоотларга;

🔺2018 йил 1 майга қадар фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари томонидан ҳужжатларда кўрсатилган ер участкаси майдонидан ортиқча эгаллаган ер участкасига ҳамда унда қурилган бинолар ва иншоотларга;

🔺“бир марталик акция” доирасида ҳуқуқларни эътироф этиш охирига етмаган ер участкаси ҳамда унда қурилган бино ва иншоотларга;

🔺2021 йил 8 июнга қадар туман (шаҳар) ҳокимининг қарори билан ажратилган, лекин вилоят ҳокими ёки халқ депутатлари Кенгаши томонидан ўз вақтида тасдиқланмаган ер участкаларига;

🔺фуқароларнинг боғдорчилик ва узумчилик ширкатлари ҳудудидаги турар жойларига ҳамда улар эгаллаган ер участкасига;

🔺2020 йил 9 мартга қадар кичик саноат зоналари ҳудудига жойлаштирилган тадбиркорлик субъектларининг яшаш учун мўлжалланмаган бинолари ва иншоотлари ёки уларнинг қисмлари жойлашган ер участкасига;

🔺хусусийлаштирилган бинолар ва иншоотлар эгаллаган ер участкасига;

🔺фуқароларнинг, тадбиркорлик субъектларининг қонунчиликка мувофиқ мулк (эгалик қилиш) ҳуқуқи эътироф этилган бинолари ва иншоотлари эгаллаган ер участкасига.

Манба бериш эсингиздан чиқмасин, бўлмаса хафа бўлиш йўқ!

👉 @Zafarbek_Solijonov
Танзила Норбоева мен кутган фикрларни урғулади. Ушбу Қонундан асосий мақсад қийналган, мулксиз аҳолини қўллаб-қувватлаш ва бу шахсан Президентнинг иродаси билан бўляпти. Буни фуқаролар ҳам, кадастрчиларам тушуниши керак:

"Бу Қонуннинг қабул қилиниши албатта яхши. Лекин, бу одамлар онгида “исталган ерни эгаллаб олиб, иморат солсам бўлаверади, давлат барибир расмийлаштириб бераверади” деган нотўғри қарашни шакллантириб қўймаслиги керак. Бу борада Қонун устувор бўлиши ижтимоий онг даражасига чиқиши зарур!" — дейди Сенат раиси.

Ширин жойларини айтиб кетай яна. Қонун 6 боб 35 моддадан иборат бўлиб, унинг амал қилиш муддати 2028 йил 1 январига қадар этиб белгиланган.

Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаси бошқа шахсларга ажратилмаган ёки электрон онлайн-аукционга қўйилмаганлиги, ер участкасидан фойдаланишда низо йўқлиги, ер ва мол-мулк солиғи бўйича қарздорлик мавжуд эмаслиги, ширкат аъзоси бўлганлиги, инвестиция ва бошқа мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги каби бир қатор шартлар бор.

👉 @Zafarbek_Solijonov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Инсон вахшийлигининг чегараси йўқ. Пул топиш учун ҳар ишни қилишяпти. Наркотикани реклама қилиш учун мактабларга яқин жойларгаям наркографит чизиб кетишяптикан. Сенатда шу ҳақда гапирилди. Ушбу ҳолатларга санкция оғирлаштирилмоқда. Бироқ Танзила Норбоева аввал ҳам айтганидек, бефарқ яшамаслик керак. Шунақа ҳолатларга дуч келдингизми, ИИБга хабар беринг.

👉 @Zafarbek_Solijonov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хоразмдаги "Thermo Plus" заводига насиб қилса ўзимам бораман. Хона ҳароратини ушлайдиган, мутаҳкам маҳсулотни ишлаб чиқариш жараёни билан танишиш ўзимгаям қизиқ. Айниқса у ердаги ходимларга яратилган шароитни ўз кўзим билан кўриш ниятим бор. Эшитишимча, заводда ишчилар ойлиги яхши.

Масалан фаррошлар 4.5 миллиондан бошлаб ойлик оларкан. Ишиям унчалик оғирмас. Ишлаб чиқариш жараёнидаги ватандошларимиз эса камида 5 миллион соққа топади. Бўлмаса видеода айтилганидек бошқа вилоятдан бориб ишлашармиди? Камига ишчиларнинг иш ҳақи билан боғлиқ бирор муаммо қилиб кўрингчи ҳозирги замонда, меҳнат инспекторлари шартта жарима ёпиштиришади.

Маҳсулот ҳақида батафсил маълумот:
📞 +998 55 516 01 01
📞 +998 90 150 00 00

👉 @Zafarbek_Solijonov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🏢 90 йиллардаги ноқонуний хусусийлаштириш ишлари қайта кўриб чиқилади

Катталаримиз 90 йиллардаги ноқонуний хусусийлаштиришларни яхши эсласа керак. Қачондир давлат адолат ўрнатиб, давлатлигини кўрсатиши керагиди. Қўшни давлатларда бу жараёнлар аллақачон бошлангани ҳақида сал аввал ёзгандим. Бизда ҳам бошланиш арафасида. Янги қонун бунга рухсат беради. Шу ҳақда видео тайёрладик. Ҳаммасини ўша даврдаги бозор тамойилларидан келиб чиқиб, қонуний қилган бўлсангиз, сизга эътироз йўқ.

👉 @Zafarbek_Solijonov
Сенат 53 ялпи мажлиси бугунам давом этяпти. Депутат ва сенаторнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш асослари 4 тага кўпаймоқда:

🔺депутат, Сенатда доимий асосда ишловчи сенатор ҳақ тўланадиган тегишли турдаги фаолият билан шуғулланишга йўл қўйилмаслиги тўғрисида огоҳлантириш олганидан кейин ҳақ тўланадиган бошқа турдаги фаолият (илмий, ижодий ва педагогик фаолиятдан ташқари) билан шуғулланган тақдирда;

🔺тегишли палата, сиёсий партия фракцияси, ўзи таркибига сайланган қўмита, комиссия фаолиятида бир календарь йил ичида ўттиз ёки ундан ортиқ иш куни узрли сабабларсиз иштирок этмаган тақдирда;

🔺чет давлатнинг доимий яшаш гувоҳномасини ёки чет давлат ҳудудида доимий яшаш ҳуқуқини тасдиқловчи бошқа ҳужжатни олган тақдирда;

🔺партия рўйхати асосида сайланган депутат ўзини депутатликка номзод этиб кўрсатган сиёсий партия аъзолигидан чиққан тақдирда депутат ёки сенаторнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш учун асос бўлиши белгиланмоқда.

Онлайн кузатинг

👉 @Zafarbek_Solijonov
Қорақалпоғистонда 2024 йил апрель ҳолатига 12 867 та тадбиркорлик субъектлари 30,1 млрд сўм солиқ имтиёзидан фойдаланган — Сенат.

👉 @Zafarbek_Solijonov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍋🌱🍹 Ҳар бир банкада ёзнинг салқин ҳарорати! 🌴

🍋😍 "Очаково"дан ҳақиқий "Мохито" — иссиқ кунлар учун махсус яратилган ичимлик.

🌱🌞 Табиий ингредиентлар: янги узилган лайм, ялпиз ва тоза сув — мукаммал тетиклик учун керак барча маҳсулотни ўзида жамлаган.

😋 Чанқоқни бир зумда қондиради
🧊 Ҳар бир қултумда салқинлик лаззати

‼️ Такрорлашга уринманг — профессионаллар томонидан ижро этилган!

“Очаково”дан ҳақиқий “Мохито” билан ёзингиз янада ёрқинроқ ва мазали бўлади.

Расмий Instagram саҳифамизга обуна бўлинг: https://www.instagram.com/moxito_uzbekistan/

Реклама
Бакироо ёзяпти. Бюджетда ойлик ва пенсия оширишга пул йўқ, лекин Микрокредитбанк акцияларининг бозор нархидан 12% қиммат нархда сотиб олишга 2 трлн.сўм пул топилади

Бюджетдаги оғир вазият туфайли охирги 4 йилда биринчи марта бюджет ходимлари ойлиги, пенсия ва нафақалар жорий йилнинг биринчи ярмида индексация қилинмади, яъни оширилмади (инфляция потираб ўсаётганига қарамай), сентябргача оширилмасаям керак. Бир қарашда тушунарлидек, тўғри тушуниш, қабул қилиш керакдек вазият.

Лекин ҳукумат бир қўли билан тежамкорлик қила туриб, шу пайтнинг ўзида иккинчи қўли билан самарасиз каналлар орқали пул сочаётган бўлса-чи?

Демак, назорати ҳукумат қўли остидаги Микрокредитбанк устав капиталини ошириш учун жами 2 трлн.сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилади. Шунинг 790 млрд.сўми Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, 1 233 млрд.сўми активлари бюджет билан қўшилиб чайилаётган ФРРУ орқали. Акциялар ёпиқ обуна орқали, битта акция учун 1 068 сўм тўлов нисобида жойлаштирилади.

2 трлн.сўм қанчалигини тасаввур қилишингиз учун, масалан, ҳукумат бу йил суюнчи пули тўлашни кескин камайтириб 400 млрд.сўмдан сал кўпроқ тежаб қолмоқчи. Яъни биргина Микрокредитбанк учун суюнчи пулидан тежалаётган пулларнинг 5 баробари кетаяпти.

Энди эътибор қаратинг, июнь ойи давомида Микрокредитбанк акциялари биржада 941 сўмдан сотилган. Ўзим жума куни синамоққа акция олиб кўрдим. 960 сўмдан. Ўзи бу нархлар ҳам акциялар ликвидлиги ўта пастлигидан ва спекулятив омил туфайли шаклланган (эркин бозор шароитида реал нархи номиналининг ярмига бормайди). Бошқача айтганда, ҳукумат бюджет тешилиб ётган бир вақтда ҳеч бўлмаганда, майли активлари сифати қақачи чиқиб ётган банкнинг акцияларини сотиб олишига ҳам кўз юмайлик, лекин ҳеч қурса, шу пулларга биржа ўртача нархида сотиб олса ва камида 250 млрд.сўм тежаса бўлармиди?

250 млрд.сўм. Бу энг замонавий 10та мактаб дегани.

Тубнинг тубидаги ва аллақачон тугатилиши лозим бўлган банк бирон марта дивиденд тўлагандаям, қачондир дивиденд тўлашга имкони бўлсаям (капитал рентабеллиги 0,5%) майлийди.

Аввалроқ шу каби зараркунанда схема орқали Микрокредитбанк учун пойтахт қоқ марказидан бино сотиб олиб берилган эди.
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Жорий йилнинг 22 июнь куни соат 08:30 ларда фуқаро М.Э ўзига олдиндан таниш бўлган Қарши давлат университети талабаси фуқаро С.Т. билан университет ҳудудида ўзаро жанжаллашиб, С.Т.нинг танасини турли соҳаларига ўзи билан олиб келган пичоқни 8 маротаба санчиб, оғир тан жароҳати етказган.

Шундан сўнг фуқаро М.Э. ўзининг қорин бўшлиғига пичоқ санчиб, ўзига-ўзи тан жароҳати етказган.

Ҳолат юзасидан 22.06.2024 йилда  Қарши шаҳар прокуратураси томонидан фуқаро М.Э.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25, 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Жабрланувчи ҳозирда шифохонада тиббиёт ходимлари назорати остида даволанмоқда.

Гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган.

Жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари шаҳар прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.

👉 @Zafarbek_Solijonov
Daryo.uz журналисти Отабек Қўлдошев "Кўча иши" суд жараёнларини ёритаётгани доирасида ИИБга чақирилган. Журналист билан мулоқот қилган ходим очиқ судда янграган маълумотни сайтда ёритгани учун гумонланувчи саналаётганини билдирган. Шу сабаб ЖИБ Шайхонтоҳур туман суди раиси Толибжон Обидов томонидан тақдимнома киритилганини айтган. Аммо журналист шикоят нусхаси билан таништирилмаган.

Маълумот учун журналист ёритган охирги материаллардан бирида "Бахти Ташкентский" қамоқдан чиққанидан сўнг, давлат ташкилоти вакиллари унга алоқага чиқиб, мамлакатда ёшлар, спортчилар орасида пичоқбозлик кўпайиб кетаётгани учун "кўча"ни тартибга солишни сўраганини айтганини ёзган. Таҳририят бу гапларнинг исботи сифатида суд жараёнида тасвирга олинган видеони ҳам эълон қилган.

Ушбу ҳолат ривожланган ёки ривожланаётган давлатда юз берганда судя судланувчига ушбу ходимларнинг шахсига аниқлик киритиш учун саволлар ташларди. Қизиғи, журналист ва блогерларга шу вақтгача бўлган ҳар хил кейсларда уларда айб бўлган ва буни айрим юқоридагилар (халқ учун сўз эркинлиги ҳимоячисидек кўринган, бироқ ичидан унга қаршилар) ҳаммага дарс бўлиши учун бўрттиришганди холос. Мазкур ишда эса журналистдан "йўқ жойдан айб қидириш" — эски давр фишкаси илк бор ва яна ишга тушаётганини кўряпмиз. Эски даврни танқид қилганлар ўша даврга қайтаётгани ўзлари учун аламли бўлиши керак.

Аслида мазкур жараёнлар кенг ёритилишидан жамият ҳам, давлат ҳам ютади. Чунки охирги вақтлар айнан кўпчиликни ташкил қиладиган ёшларда криминал авторитетларга қизиқиш ортиб кетганди. Буни тепадагилар англаб етмагани ғалати.

👉 @Zafarbek_Solijonov
Бир вақтлар АОКА деган ташкилот бўларди. Қайта ташкил қилишаётганда журналист ва блогерлар манфаатини ҳимоя қиламиз деб ваъда беришганди. Орада ОАВни қонуний жазолаш функциясини ҳам ишга тушириб турадиган ушбу давлат ташкилоти Daryo.uz журналисти иши бўйича ҳам муносабат бериши керак. Жим турмаслиги лозим.

👉 @Zafarbek_Solijonov
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги оддий бир клиник шифохонани ўрганадиган даражага тушгани алоҳида масала бўлса, қанча ўғирлагани ва айнан кимлиги ҳақидаги маълумотни ошкор қилмаслиги унинг тузумга қанчалик мослашиб қолган кичик ташкилотга айланганини кўрсатади. Машнақа ишлаб юриш ўзларингизга ёқяптими?)

👉 @Zafarbek_Solijonov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
II Халқаро мақом санъати анжумани Зоминда ўтказилади

Жиззахнинг Зомин туманида 27–30-июнь кунлари ЮНЕСКО ва АЙСЕСКО шафелиги остида “II Халқаро мақом санъати анжумани” ўтказилади. Ўзбекистонда иккинчи маротаба ўтказилаётган анжуманда 80 га яқин давлатдан 400 нафардан ортиқ иштирокчилар қатнашиши кутилмоқда.

Бундан аввал 2018-йил 6 сентябр куни Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳрида Халқаро мақом санъати анжуманининг тантанали очилиш маросими бўлган. Унда Шавкат Мирзиёев ҳам нутқ сўзлаганди.

Халқаро анжуманлар ўтказилиши туризм учун жуда фойда. Шу каби тадбирларни янада кўпайтириш керак. Зоминга борсангиз, Шоҳимардондек табиати сизни лол қолдириши аниқ.

👉 @Zafarbek_Solijonov
Москвада "Крокус сити"да теракт бўлгани эсингиздами? Терактдан жабрланган рус оилалари Тошкентга келди. Бўстонлиқда дам олишаркан.

👉 @Zafarbek_Solijonov
II Халқаро экологик оромгоҳида Марказий Осиё, Венгрия, Туркия ва Озарбайжон ёшлар қатнашмоқда

II Халқаро экологик оромгоҳи тадбирлари 23-30 июнь кунлари Халқаро ёшлар фестивали доирасида ўтказилмоқда. Бу йил оромгоҳ дастури икки босқичга бўлинган: 23-26 июнь кунлари Самарқанд шаҳрида ва 27-30 июнь кунлари Тошкентда давом этади.

Мазкур тадбирда Марказий Осиё, Венгрия, Туркия ва Озарбайжондан иштирокчилар қатнашмоқда. Унда экологик кун тартибини тарғиб қилишда фаол иштирок этаётган, ушбу мавзуни тенгдошлари орасида тарғиб қилувчи ёшлар жамланган.

Тадбир Ёшлар агентлиги, Мактабгача ва мактаб таълими, Атроф-муҳит ва иқлим ўзгариши вазирликлари, “Замин” халқаро жамоат фонди, ЮНИСЕФ, БМТТД ҳамда БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти ФАО ҳамкорлигида ташкил этилган.

👉 @Zafarbek_Solijonov