Zafarbek Solijonov
26.9K subscribers
3.8K photos
2K videos
34 files
3.95K links
Фақат реклама:👉 @Victorbek

😎 Жаннатмакон каналим:👉 @Zafarello
Download Telegram
“Янги Ренессанс”: Ўзбекистон ушбу мақсадларга эришиш учун тажриба алмашишга тайёр” — Euronews

Хорижнинг етакчи нашрлари бўлган Euronews ва CNN Ўзбекистон ҳақида қатор мақолалар чиқарибди. Уларда Ўзбекистондаги ўзгаришлар, ислоҳотлар ва яқиндагина ўтказилган «Янги Ўзбекистон: тараққиёт, инновациялар ва маърифат» Халқаро шериклик ташаббуслари ҳафталиги ҳақида сўз боради.

Учрашувларда мамлакатда болалар сони кўпайганлиги сабабли таълим тизимини ислоҳ қилиш айниқса ҳал қилувчи аҳамият касб этмоқда. Шу ўринда анжуман иштирокчилари халқаро стандартларга жавоб берадиган замонавий мактаблар ва таълим дастурларини яратиш зарурлигини таъкидлаганлар. Мақолаларда шу ва бошқа мавзуларда экспертлар фикри эшитилгани ҳақида ёзилган.

👉 @Zafarbek_Solijonov
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан давлат бошқарув органлари ва давлат иштирокидаги хўжалик юритувчи субъектларда коррупцияга қарши курашиш ишларининг ҳолати ўрганилганда 6 нафар раҳбар мансабдор шахс  (3 нафар туман-шаҳар ҳокими, 1 нафар агентлик, 1 нафар унитар корхона ва 1 нафар қўмита раҳбари) тадбиркорлик субъектларининг таъсисчилари эканлиги маълум бўлди. Хусусан:

▫️Миллий антидопинг агентлиги директори А.Садиков “Total Oil” МЧЖ;

“Ахборотлаштириш Бош маркази” ДУК раҳбари Д.Сариходжаев “Мусаммо” МЧЖ;

Андижон вилояти Бўстон тумани ҳокими С.Носирова “Сабина Иссиқ Нонлари 777” ва “Кўмир Саноати” МЧЖлар;

Навоий вилояти Қизилтепа тумани ҳокими У.Файзиев “Zarafshan Golden Group” ва "Zarafshon Grand Invest"  МЧЖлар, “Ғани Бобо Чорваси” фермер хўжалиги;

Тошкент шаҳар Яккасарой тумани ҳокими А.Сайфутдинов“Sanico Group” ва “Uv-Maks” МЧЖлар;

 Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси раҳбари Б.Шарипов “Каромат Ойижон-Сурхон” фермер хўжалигида таъсисчи сифатида фаолият юритиб келаётганлиги аниқланди.

Антикоррупция агентлиги

P.S. Яккасарой ҳокими аллақачон биринчилар қаторида таъсисчилар рўйхатидан чиқибди.

👉 @Zafarbek_Solijonov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шаҳарда сайр қилиб, шундай рекламани кўриб қолдим. Шаҳримизга янгилик келаётганга ўхшайди. Кўрдиларингизми?

👉 @Zafarbek_Solijonov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Экология мавзусининг долзарблиги кундан-кун ошиб бормоқда. Қумли шамоллар, аномал совуқ ёки иссиқлар, қурғоқчилик ҳолатлари, ҳайвонларнинг қирилиб кетиши...  Хуллас, санасак охири йўқ.

Ренессанс “РТВ” телеканали ижодкорлаи айнан экология мавзусига бағишланган “Диққат, табиат!” номли зўр лойиҳа бошлашибди. Анча самимий ва креатив ёндашилган. Барчага кўришни тавсия қиламан.

👉 @Zafarbek_Solijonov
Айни вақтда бизнинг парламент вакилларимиз демократия, либерализм ватани Парижда бўлиб турибди. Франция парламенти дунёга ўрнак бўладиган халқ вакиллари ўтирган маскан ҳисобланади. Биз ҳам институционал ривожланган бу каби ривожланган давлатлар тажрибасидан кўпроқ ўрганишимиз керак. Бу борада ҳар қандай ҳамкорлик фақат ижобий натижа беради. Шунингдек, Франциядек давлатни бошқараётган парламент "катта"лари биз тўғримизда ижобий хулосага эга экани бизни қувонтиради.

“Ўзбекистон минтақада энг аҳолиси кўп бўлган кучли давлат – Марказий Осиёнинг уриб турган юрагидир. Айниқса, жаҳонда бугунги кунда кузатилаётган мавҳумлик ва нотинчлик шароитида давлатингизни минтақадаги хавфсизлик ва тинчлик маркази деб биламиз” дейди Франция Сенати Раиси Жерар Ларше Танзила Норбоева билан бўлган учрашувда.

👉 @Zafarbek_Solijonov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔎 Махсус фильм: “Қора олтинни излаб”

Нефть ҳақида нималарни биламиз? Катта урушларга сабаб бўлган ушбу маҳсулот нега бунчалар қадрли? Техноплов жамоаси тамонидан суратга олинган “Қора олтинни излаб” махсус филмини кўриб, нефть ҳақида умуман хеч нарса билмас эканман, деб уйлаб қоляпман. Ҳакикатдан хам нефть каердан пайдо бўлганини, нефть конларини қандай топиш, кандай бурғулаш ва кайта ишлаш жараёнлари ҳақида фильмни куриб биляпман. Сизларга ҳам тавсия қиламан. Техноплов жамоаси томонидан яратилган “Қора олтинни излаб” махсус филмини куринг ва ўз фикрларингизни билдиринг, марҳамат.

🎥👉 https://youtu.be/Do8aMqH-3Rg

@Zafarbek_Solijonov
Forwarded from Rasul Kusherbayev
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Қирғизистонда давлат хизматчиларини қирғиз тилида иш юритиш мажбуриятини юкловчи қонунини демократияга зид, деб атади.

Россия томони Қирғизистонни қонун қабул қилишдан олдин огохлантирган экан. Лекин Қирғизистон бунга қулоқ солмабди.

Маълумот учун: Қирғизистон ҳам Ўзбекистон каби мустақил суверен давлат ва Россия Федерацияси таркибига кирмайди.

👉 @r_kusherbayev
Дониёр Ғаниев менинг депутатим ва фахрим.

👉 @Zafarbek_Solijonov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Япония — "сенко чусен"

👉 @Zafarbek_Solijonov
Тўлаган солиқларим қачонки жойига ишлатилса рози бўламан. Айниқса давлат бу маблағни таълимга кўпроқ ажратса, жуда хурсанд бўламан. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги республикадаги ҳамма мактабларнинг синфхоналарини хатловдан ўтказмоқда. Тошкентдаги мактабларнинг компютер хоналари хатловдан ўтказилганда, 335 та мактабдан 258 тасида комютер жиҳозларига эҳтиёж мавжудлиги аниқланган.

Ушбу эҳтиёжларни қоплаш учун 304 дона компютер синфхоналари тўплами жўнатилмоқда. Ҳар бир тўплам ўз ичига 16 та компютер, 1 дона принтер, конлиционер, интерактив доска ва сервердан ташкил топган. Болалар, ўқитувчиларга шароит қилмай туриб, уларга катта талаблар қўйишимиз мутлақо нотўғри. Вазирлик эса тўғри йўлда давом этяпти. Go, go, go!

👉 @Zafarbek_Solijonov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кучли давлатни фақат кучли ёшлар барпо эта олади. Ўзбекистон ёшлари орасида мана шундай кучли салоҳиятга эга ва билимдон йигит-қизлар кўплигига ишонаман.

“Стратегик куч” ҳужжатли фильмида эса жамиятимизнинг фаол ва муҳим қатлами бўлган ёшлар учун яратилган имкониятлар ва ундан фойдаланишни уддалаётган эртамиз эгалари ҳақида сўз боради.

Фильмни 24 июль куни соат 18:00да “Менинг юртим” телеканалида томоша қилинг.

👉 @Zafarbek_Solijonov
Forwarded from davletovuz
Сурхондарё вилоятида туманлар орасида яна ЙПХ постлари пайдо бўлган. Kun.uz мухбири вилоят ҳудуди бўйлаб бундай постларнинг камида еттитаси ишлаётганини тасдиқлаган.

Ҳудудлар, айниқса, туманлар ўртасидаги назорат постларининг тугатилиши президентнинг сиёсий қарори эди. Бу эскича ишлашга, одамларни кучишлатарлар бўлар-бўлмасга қийнашига, бир давлат ичида халқнинг эмин-эркин ҳаракатланишига тўсиқларни бартараф этишга қаратилган сиёсий ирода эди. Ҳатто бу янгиланган конституция руҳига ҳам зиддир.

Европага ўхшаган минтақаларда ҳатто давлатлар ўртасида чегараларни ҳеч қанақа тўсиқсиз кесиб ўтиш мумкин бўлган бир шароитда Сурхондарё беклиги назорат пунктларини ҳаётга қайтараётгани президентнинг сиёсий қарорига қарши қадам ташлаши, деб баҳоланиши керак.

На ғалла, на пахта бунга асос бўла олади. Минбарларда айтилаётганидек пахта, ғалла аллақачон ҳокимиятлар қарамоғидан чиқарилган. Кун иссиқлиги, авариялар кўпайгани ҳақидаги важлар ҳам асоссиз, ўзбошимча ва феодалча ёндашувдан бошқа нарса эмас.
Zafarbek Solijonov
Сурхондарё вилоятида туманлар орасида яна ЙПХ постлари пайдо бўлган. Kun.uz мухбири вилоят ҳудуди бўйлаб бундай постларнинг камида еттитаси ишлаётганини тасдиқлаган. Ҳудудлар, айниқса, туманлар ўртасидаги назорат постларининг тугатилиши президентнинг сиёсий…
Университетда бир сиёсатшунос домлам шундай дерди: автократияда очилиш жуда қийин жараён. Сиёсий иродагина бу жараённи амалга оширолади. Бироқ очилишдан сўнг ёпилиш жараёни тезроқ кечадиганлари ҳам. Чунки очиқликни эплаш ҳаммагаяммас. Унинг масъулияти катта бўлади. Бир бошқарув муддати давомида ҳам очилиб, ҳам ёпилишдан кўра шармандалиси бўлмаса керак. Очиб, мақтаниб, кейин аввалгидек ёпиш — бу жуда кулгули ҳолат.
Фойдали ва илм оладиган подкастларни тавсия қилишда давом этаман. Буниси бошқачароқ ва қизиқроқ. Ҳозир ҳам кўряпман. 35-минутига келдим. Сизларгаям илиняпман. Ёш академиклардан бири, биология фанлари доктори Комилжон Тожибоев фанкастда ўз билимларини текинга улашяпти.

Фарғона тоғларида ўсимликларни томоша қилиб юрганим, ёшлигимда гербарий дафтар қилганим, Комилжон ака айтган "Қизил китоб"нинг илк нусҳасидаги расмларни томоша қилганим ва бошқалар эсга тушяпти. Кўринглар, бўпти, кеттим, тугатиб қўяй. Видео комментида "Зафарбек шеттамиз" дейиш эсдан чиқмасин, зиё тарқалишига хизмат қилган бўласиз.

🎥👉 https://youtu.be/YI1aVXBpHKc

@Zafarbek_Solijonov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Спортчилар қолиб, тилло, кумуш медалларни ўз ҳисобига ёзиб қўяётган фан олимпиадачиларимиз кўпаймоқда. Швейцарияда ўтган нуфузли кимё олимпиадасида ўқувчиларимиз 2 та олтин ва 1 тадан кумуш, бронзаларни қўлга киритишди.

Обрўдан ташқари, мисол учун, олтин олган ўқувчига давлатимиз 165 миллион сўм беради. Устози 148,5 миллионга эга чиқади. Қолган ўриндагиларам шу суммадан сал камроқдан олади, устозлариям. Зўр ўқувчилар отасигаям, устозигаям нормал пул олиб келяпти. Бекорга илмга инвестиция киритавериш керак демаймизда.

👉 @Zafarbek_Solijonov