Yuristjournal.uz
1.27K subscribers
305 photos
27 videos
109 files
889 links
“Юрист ахборотномаси - Вестник юриста - Lawyer herald” ҳуқуқий, ижтимоий, илмий-амалий электрон журнали

Murojaat uchun:
@yuristjournal2024
☎️ 71-234-53-45
📩 info@yuristjournal.uz
yuristjournal@gmail.com

🌐 www.yuristjournal.uz/
Download Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Байрамингиз муборак бўлсин муҳтарам устозлар ва мураббийлар, қадрли дўстларим, азиз ҳамкасблар!

Илм йўлидаги шижоатингиз, метин иродангиз, тоғдек сабрингиз, билим уммонидаги сабоғингиз доимо сарбаланд бўлсин!

Мамлакат келажаги, ёш авлод таълим-тарбияси йўлидаги шарафли ва масъулиятли фаолиятингизда улкан муваффақиятлар ёр бўлсин!
#in_brief

✍️ Facebook сарҳадларидан.

БЮРОКРАТИЯ ВА ИНСОН

Тушгача катта раҳбар мажлис қилди. “Топшириқларни ёзинглар!” деди, ёздик – нақд 21 та бўлим бўлди. Ҳар бири икки-уч соат, соат нимаси, ҳатто кунларни оладиган топшириқлар.

Тушдан кейин кичик раҳбар мажлис қилди. “Ёзинглар!” деди. Ёздик. Энди 20 та бўлим (модда) бўлди.

Келиб стол устига тирсакларни қўйганча ўй сурдим: қандай қилиб бир ҳафта ичида буларнинг ҳаммасини бажариш мумкин?.. Барча ишимни, ҳатто “нафас олишниям” қўйиб киришсам ҳам буларнинг адосига камида бир ой вақт керак-ку!..

Ортимда дераза, бурчакда эса урна турарди оғизларини очиб. Ўрнимдан турдим. Қоғозларни “шир” этказиб урнага отдим-да, сумкани олиб ташқарига қушдек енгил учиб чиқдим... Йўқса, ўзимни деразадан ташлашим керак эди. У ҳам очиқ турарди, ахир!.. Унда ҳам қушдек учишим мумкин эди-ю, лекин бу парвоз жуда қисқа ва ёқимсиз бўларди-да...

https://t.me/yuristjournal
Радикаллашув_ва_экстремизмга_қарши_курашишнинг_замонавий_технологиялари.pdf
82.5 KB
#cоnferences #Публикуйтесь
📣 Профессор-ўқитувчилар, докторантлар ва мустақил изланувчилар диққатига!!!

⚡️2024 йил 9 ноябрь куни Ўзбекистон халқаро ислом академиясида республикадаги етакчи олим ва мутахассислар иштирокида “Радикаллашув ва экстремизмга қарши курашишнинг замонавий технологиялари” мавзусида илмий-амалий конференция ўтказилиши режалаштирилган.

🕛 Kонференция материаллари чоп этилиши муносабати билан мақола ва тезисларни 23 октябрь кунига қадар +998971309883 телефон рақами орқали юбориши мумкин.

👉 https://t.me/yuristjournal
Дунёқарашлар_мулоқоти_ёшларнинг_жамият_келажагига_муносабати.pdf
5.3 MB
#cоnferences #Публикуйтесь
📣 Профессор-ўқитувчилар, докторантлар ва мустақил изланувчилар диққатига!!!


⚡️2024 йил 15 ноябрь куни Талаба ва
ўқувчиларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш маркази томонидан “Дунёқарашлар мулоқоти: ёшларнинг жамият келажагига муносабати” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция ўтказилиши режалаштирилган.

🕛 Kонференция материаллари чоп этилиши муносабати билан мақола ва тезисларни 25 октябрь кунига қадар +998998550332 телеграм манзили орқали юбориши мумкин.

👉 https://t.me/yuristjournal
#cоnferences #Публикуйтесь

📣 Профессор-ўқитувчилар, докторантлар ва мустақил изланувчилар диққатига!!!


⚡️2024 йил 18 октябрь куни Тошкент давлат юридик университети Бизнес ҳуқуқи кафедраси ташаббуси билан “Ҳуқуқий тизимни рақамлаштириш: янги вазифалар ва имкониятлар” мавзусида республика илмий-амалий конференция ўтказилиши режалаштирилган.

🕛 Kонференция материаллари чоп этилиши муносабати билан мақола ва тезисларни 15 октябрь кунига қадар a.jumagulov@tsul.uz электрон почта манзили орқали юбориши мумкин.

👉 https://t.me/yuristjournal
Yangilangan Konstitutsiya - inson – jamiyat – davlat.pdf
419.6 KB
#cоnferences #Публикуйтесь

📣 Профессор-ўқитувчилар, докторантлар ва мустақил изланувчилар диққатига!!!


⚡️2024 йил 6 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети томонидан “Янгиланган Конституция - инсон – жамият – давлат муносабатларини тартибга солувчи асосий қонун: илмий таҳлил ва амалий ечимлар” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция якуни бўйича тўплам нашр этилиши режалаштирилган.

🗓 Конференция материаллари чоп этилиши муносабати билан мақола ва тезисларни 2024 йил 15 ноябрь кунига қадар bahriddingiyasov01@gmail.com электрон почта манзили орқали юборишингиз мумкин.

👉 https://t.me/yuristjournal
#PhD/DSc_2024

📣Mustaqil izlanuvchilikka(PhD, DSc) 2025-yil 1-chorak qabuli ochildi.

⚡️ Мустақил изланувчиликка ҳужжат топширмоқчи бўлган
талабгорлар диққатига!

Ariza.
Qisqacha biografik maʼlumot (obʼektivka - namuna 3.5 shakl boʼyicha oʼzbekcha va ruscha shaklda).
Mehnat daftarchasining belgilangan tartibda tasdiqlangan nusxasi (ishlayotgan talabgorlar uchun).
Oliy taʼlim muassasasi magistraturasi diplomi yoki klinik ordinaturani tugatganligi (tibbiyot fanlari uchun), oliy maʼlumot (mutaxasislik dasturlari boʼyicha) toʼgʼrisida diplom nusxasi.
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Davlat stipendiyasi hujjat nusxasi (mavjud boʻlsa)
Nashr etilgan ilmiy ishlar roʻyxati, shuningdek ularning nusxalari (kamida 1 ta maqola va 2 ta tezis).
Ish joyidan tavsifnoma
Pasport nusxasi.

Hujjatlar 2024-yil 10-noyabrga qadar Yagona elektron tizim orqali qabul qilinadi.

https://t.me/yuristjournal
Yuristjournal.uz
XKKqNj.pdf
Konferensiya-toplami-I.B.Zokirov 11.09.2024.pdf
6.7 MB
Ушбу конференция материаллари нашр этилди.
#cоnferences #Публикуйтесь

⚡️⚡️⚡️ESCAS 2025 Regional Conference
“Moving Central Asian Studies ever further: Orthodox vs Unorthodox approaches”

📆5-8 June 2025: Tashkent and Samarkand (Uzbekistan)

📈CALL FOR PAPERS

How to apply📌
Please submit your abstracts and 2-3 lines of biographical statement to escastudies@protonmail.com by 15 November 2024.

🔗http://www.escas.org/next-conference/2025-samarkand-conference/

👉 https://t.me/yuristjournal
#in_brief

✍️ Интернет сарҳадларидан.

* * *
Чидамак мумкинмас, мумкинмас сира,
Ҳамоқат ҳайқирса, боқилса ўғри;
Фаҳш юрса менман, деб, тоза, бокира,
Тўғрилиги учун қийналса тўғри.

Ҳали жуда кўпдир каламушният —
Дунёни кемириб сотиб юрганлар.
Умрида ўтқазмай бирорта дарахт,
Занчалиш кўксига муштин урганлар.

©Шавкат Раҳмон
#in_brief

✍️ Facebook сарҳадларидан.

Сиз буни биласизми ... Суқротнинг безовта қилувчи одамлар билан муомала қилиш усули бор эди.

Сиз билан жанжал пайтида бошқа одам ўзининг ҳақлигини исботлаш учун бақиргани содир бўлганми? Бундан чидаб бўлмас нарса йўқ, тўғрими?

Бир куни Суқротга бир киши ҳужум қилди. У қўпол ва маданиятсиз одам бўлиб, ўзининг ёмон баҳсларида шапалоқ уришгача борган. Бугунги кунда ҳам бундай одамлар кўп, афсуски. Улар ўз фикрини қандай тақдим этишни билмаса, тажовузкор бўлиб қолади.

Аммо Суқрот қандай муносабатда бўлди? У ҳеч нарса қилмади! У қичқирмади, зўравонлик билан жавоб бермади, ҳеч нарса қилмади.

Шогирдларидан бири Суқротнинг хатти-ҳаракатидан ҳайрон бўлиб, савол берганида, улуғ файласуф: “Эшак тепса, уни судга бераманми?” деб жавоб беради. Суқрот бизга нимани ўргатади? Ақлли одам ҳеч қачон аҳмоқ даражасига тушмаслиги керак.

Баъзида жимлик энг оқланган жавобдир. Бу нима дегани? Бу шуни англатадики, нафис одам бренд кийим кийган ёки қимматбаҳо нарсаларга эга бўлган одам эмас, балки ўзини қандай тутишни, қачон гапиришни ва қачон жим туришни биладиган одамдир ...

https://t.me/yuristjournal
📌#elon

“Parlament tadqiqotlari axborotnomasi” ijtimoiy va huquqiy, ilmiy-amaliy jurnalining 2024-yil 4-soni uchun maqolalar qabuli boshlandi


Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Qonunchilik palatasi huzuridagi Parlament tadqiqotlari instituti OAK Rayosatining 2023-yil 30-oktabrdagi qarori bilan dissertatsiya asosiy natijalarini chop etish tavsiya etilgan “Parlament tadqiqotlari axborotnomasi - “Бюллетень парламентских исследований - Bulletin of parliamentary research” ijtimoiy va huquqiy, ilmiy-amaliy jurnalining 2024-yil 4-soni uchun maqolalar qabul qilinmoqda.

Maqolalar
journal@pri.oliymajlis.uz elektron pochta manzili orqali qabul qilinadi.

➡️
Batafsil ... pri.oliymajlis.uz
_____

📌#эълон

“Парламент тадқиқотлари ахборотномаси” ижтимоий ва ҳуқуқий, илмий-амалий журналининг 2024 йил 4-сони учун мақолалар қабули бошланди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институти ОАК Раёсатининг 2023 йил 30 октябрдаги қарори билан диссертация асосий натижаларини чоп этиш тавсия этилган “Парламент тадқиқотлари ахборотномаси - “Бюллетень парламентских исследований - Bulletin of parliamentary research” ижтимоий ва ҳуқуқий, илмий-амалий журналининг 2024 йил 4-сони учун мақолалар қабул қилинмоқда.

Мақолалар journal@pri.oliymajlis.uz электрон почта манзили орқали қабул қилинади.

➡️
Батафсил... pri.oliymajlis.uz

Web|Facebook|Telegram|Instagram|Youtube|Linkedin
Forwarded from Huquqiy axborot
#Диққат_танлов

⚡️ Совринларнинг умумий қиймати 40 млн сўмлик танлов❗️

🇺🇿 "Ҳуқуқ билимдонлари - Умуммиллий Конституция имтиҳони" ўтказилади

📝 Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 32 йиллиги муносабати билан Адлия вазирлиги ва ТДЮУнинг Мақсадли капитал (Endowment fund) жамоат фонди ҳамкорлигида Ҳуқуқ билимдонлари - Умуммиллий Конституция имтиҳони ўтказилади.

📌 Танлов шартлари билан батафсил бу ерда танишинг.

❗️Танловда иштирок этиш учун @huquqbilimdonibot телеграм ботини ишга туширишингиз лозим.

🔰 Ғолиблар қуйидаги миқдорда рағбатлантирилади:
3️⃣-ўрин 8 млн сўм;
2️⃣-ўрин 12 млн сўм;
1️⃣-ўрин 20 млн сўм.

Имтиҳонда қатнашиб билимингизни синовдан ўтказинг ва ғолиб бўлинг!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
​​Муаллифларни табриклаймиз!!!

📋 “Юрист ахборотномаси - Вестник юриста - Lawyer herald” ҳуқуқий, ижтимоий, илмий-амалий журналининг 2024 йил 5-СОНИ нашр этилди!
➡️ Журналдаги мақолалардан энди Google scholar да очиқ фойдаланиш мумкин.


📋 Опубликован общественно-правовой и научно-практический журнал “Юрист ахборотномаси - Вестник юриста - Lawyer herald” (№5/2024 год).
➡️Статьи журнала теперь общедоступны в Google Scholar

🌐 Sayt | Telegram | Google scholar
#Recommend

Special Program in Japanese and Eurasian Studies (SPJES), Master’s Program in International Public Policy (IPP)

Application period (2025 Fall admission): Nov. 8, 2024 ~ Jan. 15, 2025, 23:59 (JST)
* Any submission received outside of the application period will be disqualified.

The program consists of a 1.5-year Master’s Program.

To download the application form and application guidelines, please visit this site from the link below.
https://centralasia.jinsha.tsukuba.ac.jp/info/2290
#in_brief

✍️ Facebook сарҳадларидан

🍁Букун деразамни очдиму саҳар,
Юзимга урилди салқин шабода.
Хаёлчан шивирлаб қизғимтир барглар
Кузак ҳикоясин сўйларди боғда.

Ажаб, бир кечада ўзгармиш олам,
Бир кечада борлиқ олмиш ўзга тус.
Инсон умри каби тездир фасл ҳам,
Кеча ёз эди-ку, букун қаранг, куз...🍂

Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов, "Дўстларга мактубдан", 1974 йил
#cоnferences #Публикуйтесь

📣 Профессор-ўқитувчилар, докторантлар ва мустақил изланувчилар диққатига!!!

⚡️ Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида “Ўзбекистонда гендер тенглигини таъминлашнинг долзарб масалалари: жорий ҳолат ва истиқболдаги вазифалар” халқаро - илмий-амалий конференцияга тўплам учун мақолалар қабули бошланди.

🕛 Конференция материаллари чоп этилиши муносабати билан мақола ва тезисларни visolka1202@gmail.com электрон почтаси ёки +998909018668 телеграм манзили орқали юборишингиз мумкин.

👉 https://t.me/yuristjournal