Юрист Хизмати | Расмий канал
127K subscribers
1.55K photos
1.3K videos
367 files
10.1K links
Каналимиз № 0005006503 - сонли давлат рўйхатидан ўтган гувоҳнома асосида фаолият юритади.

Саволларингизни каналимиз постларида кўрсатилган мурожаат ботларимиз орқали юборишингиз мумкин.

Реклама бўйича: t.me/Yurist_Xizmati_reklama
Download Telegram
Алимент қарздорлигини камайтириш мумкинми?

@Yurist_Xizmati 4195-савол:

Assalomu alaykum. Men 2 farzandga aliment tulayman. 2022 dekabrda kovid dan kn koksartroz 3 daraja kasalligiga duch keldim wu paytgachan iwlar edim oylikdan 700.000 alimentga őtar edi. Kasalligim sabab 01.01.2023 iwdan buwadim mehnat qiliwga layoqatsiz bb xassaga tayanib qoldim ln  alimentni 700.000 miqdorida wu kungacha tolab keldim. Xozirgi kunda mib ichrochisi menga 9 oylik alimentni qayta xisob kitob qilib oyiga 1.448.000 dan tőlab berasiz deb aytayapti őtgan davrga. Men xozir qiyin axvoldaman 2 chi gurux nogironligini bergan 18.09.2023da. Agar  sudga murojat qilsam mib tarafdan qilingan qayta xisob kitobni meni axvolimga asoslanib men tarafga xal qilib bera oladimi?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Ҳа шундай сизда алимент қарздорлигини камайтириш ҳуқуқи мавжуд.

Алимент боланинг ҳаққи! Шу туфайли ота-она уларни моддий жиҳатдан таъминламаса, давлат қонуний йўл билан улардан вояга етмаган фарзандлари учун алимент ундиради. Оила кодексининг 96-моддасида ҳар бир ота-она ўзининг вояга етмаган фарзанди учун алимент тўлаши шарт эканлиги белгиланган.

☝️Мана шу қоидаларга кўра ота алимент тўлашдан бош торта олмайди. Боланинг манфаатлари учун ота-онадан алимент ундиришда уларнинг иш жойига эгалиги аҳамиятга эга эмас. Ота қаерда ишлашидан қатъий назар ундан алимент белгиланган тартибда ундирилади.

Агар ота расмий даромад манбаига эга бўлмаса унда Оила кодекси 140-моддасига мувофиқ алимент Ўзбекистон Ресбупликасидаги ўртача ойлик иш ҳақидан келиб чиқиб ундирилади. Ҳозирда ўртача ойлик иш ҳақи 4,7 млн сўмни ташкил этади. Шунга кўра сиздаги вазиятда ҳам ишдан бўшаган вақтингиздан бошлаб юқоридаги миқдордан келиб чиқиб алимент ҳисобланган.

Энди қаранг! Ушбу кодекс 141-моддасига асосан агар суд алимент тўлаши шарт бўлган шахс касаллиги ёки бошқа узрли сабабларга кўра алимент тўламаганлигини аниқласа ҳамда унинг моддий ва оилавий аҳволи йиғилган алимент қарзни тўлашга имкон бермайди деб топса, алимент тўловчининг даъвосига биноан уни алимент қарзларини тўлашдан тўла ёки қисман озод этишга ҳақлидир.

Юқоридаги қоидага кўра, сиз ҳам фуқаролик суди орқали алимент қарзини тўлашдан тўлиқ ёки қисман озод бўлишингиз мумкин.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Каналимизга уланинг
                👇👇
👉 @Yurist_Xizmati‌‌
#Биласизми

❗️Ўқитувчига тухмат қилганлик учун жавобгарлик бор

@Yurist_Xizmati 4196-савол:

Ассалому алейкум хурматли юрист бир саволим ва мурожатим бор эди. Мен билан ишлайдиган уктувчида муоммоси бор эди. У мактабда 32 йилдан буён бошлангич синф уктувчиси булиб ишлаб келмокда.Бу йил 4 синф рахбари. Синфида бир укувчисининг онаси билан бувиси хар доим унга халакит беришади. Улар фарзандлари 1 синфлигидан буён тез тез хар хил бахоналар, ёлгон тухматлар билан мактаб директорига ёки туман маориф мудирига норозичилигини билдиради. 3 синф пайтида 24.12.2023 йилда янги йил байрам муносабати билан 100 минг сумнан пул укувчилардан йигди деб туман маорифига ёлгон тухматлар билан мурожат килди. Шунда хам у уктувчи борди маорифга лекин  мурожат килган одам бормади телефонии хам кутармади. Бу хол яна такрорланди худди шу йили бувиси мактаб тугаш арафасида угли яхши укимаса хам бахосини кутариб беришни талаб килиб фахрий ёрлик бермадинг деб жанжал килди. Мана яна бу йил янги укув йили бошланган 3 кун утар утмас жанжал килиб бошлади. Синфдаки 33 та ота оналар рози факат у она норози. Бошка синфга олиб кетинг болангизни деса хам рози булмаяпти. Кеча шу даражага олиб келдики устозимиз ёмон булиб колди давления чикиб юрак хуружи булишига озгина колди. Боласи шу даражага етдики синфда узини худдики хужайин дек хис килиб юрибди. Саволим шундан иборат айтингчи шундай вазиятда биз уктувчилар кайси давлат ташкилотига мурожат килишимиз мумкин ва бу ота онага нисбатан кайси конун фармон оркали чора куриш мумкин.

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

❗️Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига кўра ҳар қандай ҳолатда ҳам шахсни ҳақорат қилиш, унга туҳмат қилиш тақиқланган.

Аввало, шуни айтиш керакки янги таҳрирдаги Конситуциямизнинг 52-моддаси иккинчи қисмида давлат ўқитувчиларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш, уларнинг ижтимоий ва моддий фаровонлиги, касбий жиҳатдан ўсиши тўғрисида ғамхўрлик қилиши мустаҳкамлаб қўйилган.

🙅‍♂ Шунинг учун ўқитувчиларни ҳақорат қилиш, уларнинг устидан кулиш ёки уларга тухмат қилиш кабилар мумкин бўлмайди.

Аксинча мазкур қилмишларни содир этган шахсларга нисбатан маъмурий ва жиноий жавобгарлик чоралари белгиланган.

Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 41-моддасига мувофиқ ҳақорат қилиш, яъни шахснинг шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситиш — базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан қирқ бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Шунингдек, ушбу кодекс 40-моддасида Туҳмат, яъни била туриб ёлғон, бошқа бир шахсни шарманда қилувчи уйдирмаларни тарқатиш — базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан олтмиш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши мустаҳкамлаб қўйилган.

Энди қаранг! агар юқоридаги қилмишлар маъмурий жазо қўлланилгандан кейин 1 йил давомида қайта содир этилса унда бу қилмишларга нисбатан жиноий жавобгарлик чораси қўлланади. (Жиноят кодекси 139-моддаси туҳмат, 140-моддаси ҳақорат)

Маъмурий жавогарлик тўғрисдаги кодекснинг 197-5-моддасига мувофиқ таълим муассасаси педагог ходимининг касбий фаолиятига таълим олувчилар билимини тўғри ва холис баҳолашига таъсир кўрсатиш билан ифодаланган тарзда қонунга хилоф равишда аралашиш ёки таълим муассасаси педагог ходимининг хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш:
👉 фуқароларга — базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан етти бараваригача;
👉 мансабдор шахсларга эса — етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Бу вазиятда ўша ота-оналарнинг ҳаракатлари устидан туман прокуратурасига мурожаат қилишингиз лозим.

❗️Ҳурматли фуқаро ўша ўқитувчи бу вазиятда туман прокуратурасига ҳолат юзасидан ариза билан мурожаат қилиши керак. Ўша ўқувчининг она ва бувисининг тухмат қилаётгани исботланса, уларга юқоридаги нормалар билан жавобгарлик чораси қўлланилади.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Каналимизга уланинг
                👇👇
👉 @Yurist_Xizmati
❗️ИИБ мактабларни текшириши мумкинми?

@Yurist_Xizmati 4197-савол:

Ассалому алейкум. Мактабни вояга  етмаган ишлари буйича инспектор бошчилигида буйюруксиз давомат урганишди, ИИББ тамонидан такдимот чикаришди. Умуман ИИББ мактабга чора чикаришга хаклими. Мактаб фаолиятини бугунги кунда конун доирасида ким текширади ва чора чикаришга ким хакли?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Бу ҳолатда ИИБ мактабни текшириши нотўғри.

Қаранг! Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 апрелдаги 352-сон қарорига 2-иловада тасдиқланган Умумтаълим муассасалари фаолиятини текшириш тартиби тўғрисида низом 6-бандига кўра умумтаълим муассасаси ўқувчилари ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига амал қилинишини ўрганиш, вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, ижтимоий-педагогик реабилитация қилиш масалалари бўйича текшириш:
— Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва унинг вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширувчи махсус бўлинмалари томонидан ўтказилади.

☝️Эътибор берган бўлсангиз, ИИБ мактабни нима мақсадда текшириши мумкинлиги аниқ келтирилган.

Низомнинг 9-бандида умумтаълим муассасаларида режали текширишларни ўтказиш текширишга ваколатли органлар билан тегишлилиги бўйича тизимида умумтаълим муассасаси бўлган вазирликлар ва идоралар ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмалари томонидан қўшма тасдиқланадиган текширишларнинг йиллик режа-жадвалига мувофиқ амалга оширилиши белгиланган.

❗️Мана шу қоидага кўра сизлардаги вазият ИИБ ушбу режага кўра текшириш ўтказмаган бўлса, унда туман прокуратурасига ИИБ ходимларининг ҳаракатлари устидан шикоят қилишингиз лозим.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Каналимизга уланинг
                👇👇
👉 @Yurist_Xizmati‌‌
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сионистлар Султон Абдулҳамиддан "Қуддус"ни сўраганда олган жавоби

👉 @Yurist_Xizmati
#Биласизми

​​⚡️Эндиликда сертификатлар учун 50 фоизлик устама ўриндош ва соатбайларга ҳам берилади

@Yurist_Xizmati 4198-савол:

Men Rus tili o'qituvchisiman. 10 soat soatbay darsim bor. 50 foizlik C1 sertifikatim xam bor. Soatbay ishlaydigan maktabimdan xam soatbay darsim uchun 50 foizlik ololamanmi. Mana shu qarorni topolmayapman internetdan. Qarorni to'liq matni kerak edi. Rostan xam soatbayga to'lanadimi?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Ҳа тўланади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 11.05.2022 йилдаги ПФ-134-сон Фармони 9-бандига кўра халқаро тан олинган сертификатга эга бўлган педагог кадрларга — уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз миқдорида ҳар ойлик қўшимча устама тўланиши белгиланган.

Ушбу фармон ижросини таъминлаш мақсадида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 28 июлда 25-сонли қўшма қарор ишлаб чиқилган ва бу қарор 1-августдан кучга кирди.

Мазкур қарорга кўра соатбайларга ҳам сертификатлар учун ойлигига нисбатан 50 фоизлик устама тўланади.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Каналимизга уланинг
                👇👇
👉 @Yurist_Xizmati
Декретни декретга улаш мумкинми?

@Yurist_Xizmati 4199-савол:

Assalomu alaykum.Men 2020yili mart oyida 1chi farzandimga tug'ish tatiliga chiqdim. Shundan 2022yili yana 2chi farzandimga tug'ish tatili yana davom etdi. Sizdan xozirgi kunda yana xomiladorman, yana tug'ish tatiliga chiqish uchun ishga qaytish kerakmi yoki 3 farzand ga ham tug'ish tatili dekret beriladimi?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Ҳа декретдан декретга чиқиш мумкин.

Янги таҳрирдаги Меҳнат кодексининг 404-моддасига асосан аёлга туғруққача етмиш календарь кун ҳамда туғруқдан кейин эллик олти календарь кун (туғиш қийин кечган ёхуд икки ёки ундан ортиқ бола туғилган тақдирда етмиш календарь кун) ҳомиладорлик ва туғиш таътили берилиб, қонунчиликда белгиланган, лекин ўртача ойлик иш ҳақининг етмиш беш фоизидан кам бўлмаган миқдорда нафақа тўланади.

Демак, сизда ҳомиладорлик ва туғиш таътили олиш ҳуқуқи мавжуд.

Шунингдек, «Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги низом (рўйхат рақами: 1136, 08.05.2002 й.) 46-бандига мувофиқ ходим йиллик (асосий ва қўшимча) таътилда ва болани парваришлаш учун таътилда бўлган вақтда ҳомиладорлик ва туғиш бўйича таътил берилганда, нафақа ҳомиладорлик ва туғиш бўйича таътилнинг вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақасида кўрсатилган барча кунлари учун берилади.

Шу қоидага кўра, деркетни деркетга улаш мумкин.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Каналимизга уланинг
                👇👇
👉 @Yurist_Xizmati‌‌
#Биласизми

Айрим педагоглар мажбурий аттестацияга жалб этилмайди

Қонунчиликка кўра, қуйидаги педагоглар мажбурий аттестацияга жалб этилмаслиги белгиланган:

🔹педагогик фаолият бўйича 25 йил ва ундан кўп иш стажига эга педагог ходимлар;

🔹ёшга доир пенсияга чиқиши учун 5 йилдан кўп бўлмаган муддат қолган педагог ходимлар.

📩 Юристга савол юбориш

Каналимизга уланинг
                👇👇
👉 @Yurist_Xizmati‌‌
Талаба деб камроқ ҳақ тўланиши тўғрими?

@Yurist_Xizmati 4200-савол:

Я учитель в школе,на данный момент я обучаюсь заочно в магистратуре.Администация говорит,что не будет мне оплачивать 100% заработной платы,а только минимум от зарплаты. На какой юридический документ мне нужно опираться?


ЮРИСТ ЖАВОБИ:

❗️Талабага камроқ ҳақ тўлаш керак деган қоида мавжуд эмас. Бўлиши мумкин ҳам эмас.

Чунки, Меҳнат кодексининг 244-моддасида иш берувчининг ўз молиявий аҳволидан қатъи назар, қонунчиликда, меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда, меҳнат шартномасида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартларига мувофиқ ходимлар томонидан бажарилган иш учун ҳақ тўлашни амалга ошириш мажбуриятини мустаҳкамлаб қўйилган.

☝️Мана шу қоидага кўра, талаба ҳам меҳнат шартномаси асосида ишлаётганда унинг ўтган дарслари учун тариф ставкасидан келиб чиқиб ҳақ тўлаш шарт.

🙅‍♂ Бунда унга камроқ ҳақ тўлаш кераклиги белгиланмаган.

Вазирлар Маҳкамасининг 275-сонли қарори билан тасдиқланган “Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисида”ги низом 3-бандига кўра халқ таълими ходимларининг лавозим маошлари:
👉 халқ таълими муассасаларининг педагог ходимлари ва раҳбар ходимларининг ҳар бир лавозими ва малака тоифаси учун белгиланган базавий тариф ставкалари;
👉 ходимларга қонунчиликда белгиланган устамалар ва қўшимча тўловлар асосида шакллантирилади
.

Бунда педагог ходимларининг базавий тариф ставкалари:
👉 ходимнинг лавозимига;
👉 ходимнинг малака тоифасига;
👉 халқ таълими муассасасининг типига боғлиқ равишда табақалаштирилади.


Юқоридаги қоидага кўра, сизнинг иш ҳақингиз тоифангизга, дарс соатларингизга ва белгиланган устамага ва қўшимча тўловга қараб шакллантирилади.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Каналимизга уланинг
                👇👇
👉 @Yurist_Xizmati‌‌
Мактаб ошхонасини очиш тартиби қандай?

@Yurist_Xizmati 4201-савол:

Assaloumu alaykum! Men maktab oshxonasini ochish niyatida edim! Maktab oshxonasini ochish tartibi qanday? Oshxonani kim jihozlashi kerak? Ijaraga oluvchimi yoki maktab?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Вазирлар Маҳкамасининг 08.04.2009-yildagi “ Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 102 – сон қарорига кўра, ижарага берувчи давлат мулкини ижарага бериш мақсадида:
— ижарага берилаётган давлат мулкини хатловдан ўтказади;
— ижарага берилаётган давлат мулкига юклатилган мажбуриятларни аниқлайди ва улар ҳақида маълумот тайёрлайди;
— ижарага берилаётган давлат мулки рўйхатини тузади;
— ижара шартномаси лойиҳасини, давлат мулкини ижарага бериш шартларини, ижара объекти, шу жумладан ундан фойдаланиш шартлари тўғрисидаги маълумотларни ва бошқа зарур ахборотни тайёрлайди;
— ижарага берилаётган давлат мулки рўйхатини эълон қилади;
—давлат мулки ижарасига буюртманомаларни қабул қилади ва уларнинг рўйхатдан ўтказилишини, махфийлигини ва сақланишини таъминлайди.


Давлат мулкини ижарага олиш истагида бўлган талабгорлар икки ва ундан ортиқ талабгор бўлса, махсус танлов(аукцион) орқали ижара шартномаси тузилади ва бунда энг юқори ижара ҳақи тўлашга қодир талабгорга давлат мулки ижарага берилиши мумкин.

Аммо талабгорлар бир кишини ташкил этса, Ижара шартномаси ижарага берувчи, ижарага олувчи ва балансда сақловчи ўртасида тузилади.

Ушбу қарорнинг 22 – бандига кўра Ижара тўлови бўйича ҳисоб-китоблар қуйидагиларни ўз ичига олади:
-- ижара тўлови;
-- коммунал ва фойдаланиш тўловлари шу жумладан амортизация ажратмалари.


Агар ижарачи ижара мулкида мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борган тақдирда, ушбу ишлар натижаси ижара ҳақидан чегириб қолиниши мумкин.

Ижара шартномасини тузишда иситиш, совутиш, электр энергияси билан таъминлаш, совуқ ва иссиқ сув таъминоти, ёнғин хавфсизлиги ва қўриқлаш, тортиш вентиляторлари, насослар, трансформатор ва тақсимлаш кичик станциялари, ёнғин хавфсизлиги ва қўриқлаш тизимлари, кўтариш механизмлари (шу жумладан лифтлар ва бошқалар) зинапоя панжаралари, зинапоялар, лифт шахталари ва бошқа шахталар, шунингдек балансида сақловчи ва ижарага олувчиларнинг ходимлари ва ўқувчилари ошхоналар ва буфетларда овқатланиши учун фойдаланадиган майдончалар бўйича муҳандислик тармоқлари ва коммуникациялар, механик, электр, санитария-техник асбоб-ускуналар ва бошқа асбоб-ускуналар ва қурилмалар бўйича ижара тўлови белгиланмайди.

☝️Бундан келиб чиқадики, мактаб ошхонасида ушбу жиҳозлар бўлган тақдирда ушбу жиҳозлар учун ижара ҳақини ҳисобланмайди.

Ошхона жиҳозлари юзасидан ижара шартномасида келишиб олиш мумкин, агар сиз ошхонани жиҳозлаш ниятида бўлсангиз, унда ижара ҳақидан тегишли миқдорда чегириб қолинади.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Каналимизга уланинг
                👇👇
👉 @Yurist_Xizmati‌‌
❗️Телеграмда ҳақорат қилганлик учун салкам 20 млн жарима бор

Ўзбекистон Республикаси  қонунчилигига кўра ҳар қандай ҳолатда ҳам шахсни ҳақорат қилиш, унга туҳмат қилиш тақиқланган. Бу ҳуқуқ ҳеч кимга берилмаган.

❗️Аксинча мазкур қилмишларни содир этган шахсларга нисбатан маъмурий ва жиноий жавобгарлик чоралари белгиланган.

Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 41-моддасига мувофиқ ҳақорат қилиш, яъни шахснинг шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситиш — базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 бараваридан 40 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Шунингдек, ушбу кодекс 40-моддасида Туҳмат, яъни била туриб ёлғон, бошқа бир шахсни шарманда қилувчи уйдирмаларни тарқатиш — базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 бараваридан 60 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши мустаҳкамлаб қўйилган.

💁‍♂ Энди қаранг! агар юқоридаги қилмишлар маъмурий жазо қўлланилгандан кейин 1 йил давомида қайта содир этилса унда бу қилмишларга нисбатан жиноий жавобгар чораси қўлланади. (Жиноят кодекси 139-моддаси туҳмат, 140-моддаси ҳақорат)

❗️Бундай вазиятларда туман прокуратурасига ҳолат юзасидан ариза билан мурожаат қилиш мумкин.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Каналимизга уланинг
                👇👇
👉 @Yurist_Xizmati
Бухгалтер ишдан бўшаётган ходимга ё "отпускной" ёки "расчетной", фақат биттаси тўланади дейиши тўғрими?

@Yurist_Xizmati 4202-савол:

Assalomu aleykum. men ta'lim sifati past (qizil maktab) da 2 yil ishladim. Endi bu maktabdan ishdan chiqmoqchiman. Menga raschotnoy to'lanadimi otpusnoy bilan birga.buxgalter yoki otpusnoy yoki raschotnoy to'lanadi deydi. Shu to'g'rimi?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Бухгалтернинг гаплари асоссиз.

💁‍♂ Буни қуйидагича тушунтирамиз. Янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси 172-моддаси биринчи қисмига кўра меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходим билан ҳисоб-китоб қилиниши керак.

Энди қаранг! Мазкур норманинг ўзида ҳисоб-китоб ичига нималар кириши белгиланмоқда. Унга кўра ҳисоб-китоб ходимга:
👉  охиригача олинмаган иш ҳақини;
👉  ходим томонидан фойдаланилмаган барча асосий ва қўшимча таътиллар учун компенсацияларни;
👉 агар меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда ёки меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда ёхуд меҳнат шартномасида бошқа тўловларни тўлаш назарда тутилган бўлса, ушбу тўловларни тўлашни ўз ичига олади.


Шуни ҳам айтиш керакки, иш берувчи томонидан ходимга тегишли бўлган барча суммаларни тўлаш ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинган кунда амалга оширилади.

❗️Шундай экан, бухгалтернинг гаплари асоссиз. Бу ҳолатда сиз туман адлия бўлимига мурожаат қилишингиз лозим.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Каналимизга уланинг
                👇👇
👉 @Yurist_Xizmati
ЯККА ТАРТИБДА ЎТИЛГАН ДАРС УЧУН ҚАНДАЙ ҲАҚ ТЎЛАНАДИ?

@Yurist_Xizmati 4203-савол:

Саволим: Менга уй таълими хафтасига 1 соат дарс беришди. Умуман уй талимига қандай тулашади. Уларга алохида режа тузиш керакми? Кундалик комга қандай ёзиш керак?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:


Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 12-октябрьдаги 638-сон қарорига 2-иловада тасдиқланган Жисмоний, ақлий, сенсор ёки руҳий нуқсонлари бўлган болалар учун давлат ихтисослаштирилган таълим муассасалари тўғрисида Низомнинг 18-бандига кўра Ўқув режасидаги ҳафталик соатлар миқдори:

1 — 4-синфлар учун 8 соат,
5 — 9-синфлар учун 10 соатни,
10-11-синфлар учун 12 соатни ташкил қилади.

☝️Бунда дарс жадвали ҳафтасига камида уч кунга мослаб тузилади.

Шунингдек, дарс машғулотларида ўқувчининг олган баҳолари ушбу Низомга 4-иловада келтирилган шаклга мувофиқ ҳар бир фан бўйича алоҳида юритиладиган баҳолаш дафтарига қайд этиб борилади.
Ўқувчининг баҳолаш дафтарига қўйилган баҳолар ўқувчи рўйхатда турган мактабнинг синф журналига ёки ўқувчиларнинг давомати ва ўзлаштиришини ҳисобга олиш электрон тизимига киритиб борилади.

Мазкур низом ҳамда “Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида”ги низом (рўйхат рақами № 3271)га мувофиқ, якка тартибда ўтиладиган дарслар ўқитувчига тариф асосида бириктирилади.

💁‍♂ Шу билан бирга низом (ВМ 638-сон қарор) 33-бандига кўра ўқувчига таълим бераётган ўқитувчиларга белгиланган тартибда қўшимча ҳақ ва йўл ҳақи компенсацияси тўланади.

Энди қаранг! Уйда ижтимоий ёрдам хизмати ходимлари ҳамда ногирон болаларни уйида ўқитганлик учун умумтаълим мактабларининг ўқитувчиларига йўл ҳақи компенсацияси тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомга (рўйхат рақами 2435) асосан мактаб ўқитувчиларига – мактабдан ўқитилаётган ўқувчининг яшаш жойигача камида 1,5 километр масофа бўлганда уйда ўқитилаётган бир нафар ўқувчи учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 фоизи миқдорида компенсация тайинланади.

Ҳозирги кунда базавий ҳисоблаш миқдори – 330 000 сўмни ташкил этади.

Шунга кўра сизга ҳам ҳар ой қўшимча 330 минг миқдорда компенсация тўланади, агар якка тартибдаги ўқувчининг уйи мактабдан 1.5 км ва ундан кўп узоқликда жойлашган бўлса.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Каналимизга уланинг
               👇👇
👉 @Yurist_Xizmati
Ўқувчини бир синфдан бошқа синфга кўчирилганда, синф раҳбарининг розилиги керакми?

@Yurist_Xizmati 4204-савол:

Ассалоума алайкум. Таълим қорақалпоқ тилида олиб бориладиган 2-синф ўқувчисининг онаси фарзандининг таълим рус тилида олиб бориладиган синфига кўчиришни илтимос этиб мурожат этган. Мурожат бўйича комиссия гуруҳи тузилди. Комиссия қарори бўйича ўқувчи таълим рус тилида олиб бориладиган синфга кўчирилди. Ўқувчи кетган синфнинг синф раҳбари норозилик билдирмоқда. Шу вазиятга ҳуқуқий асосланган жавоб беришингизни илтимос этиб қоламиз.

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Ўқитувчи (синф раҳбари) қаршилик кўрсатишга ҳақли эмас.

1⃣ Биринчидан, Таълим тўғрисидаги қонун бу масалада ота-оналарнинг ҳуқуқини қўллаб-қувватлайди.

2⃣ Иккинчидан, Вазирлар Маҳкамасининг 2017-йил 15-мартдаги 140-сон қарорига 1-иловада тасдиқланган Умумий ўрта таълим тўғрисида Низом 49-бандига кўра ота-оналар фарзандларини ўқув йили давомида ёки у тугаганидан кейин бир синфдан бошқа синфга ёки бир умумтаълим муассасасидан бошқасига ўтказиш ҳуқуқига эга.

3⃣ Учинчидан, Халқ таълими вазирининг 2015 йил 2 июндаги 13-мҳ-сон буйруғига илова билан тасдиқланган “Ўқувчиларни синфдан синфга ва бир умумий ўрта таълим муассасасидан бошқасига ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом (рўйхат рақами № 2684) 8-бандига кўра ота-оналар фарзандини синфдан синфга ўтказиш учун унинг сабабларини кўрсатган ҳолда мактаб директори номига ариза билан мурожаат қилади.

Бунда мактаб директори аризани қабул қилиб олган кундан бошлаб бир иш куни ичида кўриб чиқади ва ўқувчини синфдан синфга ўтказиш тўғрисида буйруқ қабул қилади.

Шундан сўнг, ўқувчи бошқа синфда ўқишни давом эттириши мумкин.

❗️Юқоридаги ҳужжатларда синф раҳбарининг розилиги олиниши кераклиги қайд этилмаган. Шунга кўра, сизлардаги вазиятда синф раҳбарнинг қаршилик кўрсатиш ҳқуқуи мавжуд эмас.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Каналимизга уланинг
                👇👇
👉 @Yurist_Xizmati‌‌
ММИБДЎ лавозимида ишлашга ҳаққим борми?

@Yurist_Xizmati 4205-савол:

Assalomu alaykum men 2019 yildan buyon maktabda ona tili va adabiyot fani o'qituvchisi bo'lib ishlayman shi bilan birgalikda Yoshlar yetakchisi  shtati qisqargach  Targibotchi vazifasida 2 yil ishladim bu shtat tugatildi meni shu maktabga 0.5 stafka MMIBDO vazifasida ishlashga haqqim bormi?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 16.08.2023 йилдаги 247-сонли буйруғига кўра умумий ўрта таълим мактаби (мактаб-интернат) директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимининг малака тавсифлари қуйидагича белгиланган:

👉 Маълумот: Олий, бакалавр дипломига эга бўлиши (магистратура, илмий даражага эгалик афзаллик беради);

👉 Мутахассислик: Педагогика йўналиши;

👉 Меҳнат стажи: Камида 5 йилдан кам бўлмаган педагогик стаж.

Агар сиз шу талабларга жавоб берсангиз, унда ММИБДЎ лавозмида ишлашингиз мумкин.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Каналимизга уланинг
                👇👇
👉 @Yurist_Xizmati‌‌
Ердан ҳужжатларда кўрсатилганидан каттароқ ҳажмда фойдаланилганда жарима борми?

@Yurist_Xizmati 4206-савол:

Assalomu alaykum. Oilam nomida 17,5 sotix foydalanuvchi sifatida yer maydoni bor. Shunga eng kam hisoblangan ish haqining 3 barobari miqdorida soliq tulanmasi chiqgan. Qurilish yo'q. Shu tug'rimi. Avval 3 barobar miqdorida soliq tulash to'xtatilmaganmidi.

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Солиқ кодексининг 437-моддаси биринчи қисмида республика ҳудудлари кесимида базавий солиқ ставкалари 1 кв.м учун мутлақ ўлчамдаги миқдорларда белгиланиши ва Республика ҳудуди кесимида турли ставкаларда ўрнатилади.

Энди қаранг, ушбу модданинг 10-қисмига кўра ер участкаларидан ҳужжатларсиз ёхуд ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатларда кўрсатилганидан каттароқ ҳажмда фойдаланилганда, солиқ ставкаси белгиланган солиқ ставкаларининг уч баравари миқдорида белгиланади.

❗️Юқоридаги қоиданинг мазмунига кўра, сиздаги вазиятда ер участкасига нисбатан ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлар (мерос гувоҳномаси, ҳоким қарори, олди-сотди шартномаси ёки бошқа ҳужжат) бўлмаса, сизга ҳам юқоридаги миқдордан келиб чиқиб солиқ ҳисобланади.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Каналимизга уланинг
                👇👇
👉 @Yurist_Xizmati‌‌
«Халқ таълими аълочиси» кўкрак нишони учун қандай имтиёз ва пул мукофотлар бор?

@Yurist_Xizmati 4207-савол:

Assalomu Aleykum, Xalq ta'limi a'lochisining qanday imtiyozlari yoki pul mukofotlari mavjud?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Ҳурматли фуқаро амалдаги қонунчиликка мувофиқ, Халқ таълими аълочиси кўкрак нишони учун алоҳида мукофотлаш тартиби белгиланмаган. Шунинг учун сизга айнан кўкрак нишони учун махсус мукофот берилмайди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 823-сон қарори билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида”низомда белгиланган баҳолаш мезонлари қаторида Халқ таълими аълочиси кўкрак нишонини олганлик ҳақида қоида мавжуд эмас.

Шунинг учун «Халқ таълими аълочиси» кўкрак нишони учун устама берилмайди.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Каналимизга уланинг
                👇👇
👉 @Yurist_Xizmati‌‌
#Биласизми

❗️Шахсга доир маълумотларни тарқатганлик учун 49.5 млн жарима бор!

Шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунчиликни бузиш фуқароларга БҲМнинг 7 баравари (2 млн 310 минг сўм), мансабдор шахсларга эса –  БҲМнинг 50 баравари (16 млн 500 минг сўм) миқдорида маъмурий жарима солишга сабаб бўлади.

Ушбу ҳаракатлар маъмурий жаримадан кейин содир этилса БҲМнинг 100 бараваридан 150 бараваригача (33 млн сўмдан 49 млн 500 минг сўмгача) жарима ёки 3 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

Каналимизга уланинг
                👇👇
👉 @Yurist_Xizmati‌‌
Ҳарбий хизматчиларни обунага мажбурлаш тўғрими?

@Yurist_Xizmati 4208-савол:

Ассалому алайкум ман ҳарбий хизматчиман 2024 йил учун октябр ойидан обуна бошланди. Ҳарбий қисмша ватанпарвар газетаси учун 532 минг сўм тўланиб обуна бўлиш керак Тўланмаса уйга кетмайсан деган оғзаки буйруқлар бўлди  ва мен ўзбекистон республикасида жойлашган худудаги почтадан обуна бўлдим ўз уйимга ва квитанцяни олиб келиб торўирсам бу ўтмайди сан ўзимизга келган нашретга обуна бўлишинг керак деди ман нима қилишим керак?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Меҳнат кодексининг 11-моддасига мувофиқ контракт бўйича ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга, шунингдек ички ишлар ва давлат божхона хизмати органларида, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматида, Миллий гвардиясида хизмат ўтаётган ҳарбий хизматчиларга (ходимларга) ва уларга тенглаштирилган бошқа шахсларга нисбатан меҳнат тўғрисидаги қонунчиликнинг махсус қонунчиликка зид бўлмаган қисми татбиқ этилади.

Шунга кўра интизом низомларида ёки ички тартиб қоидаларда мазкур масала тартибга солинмаган бўлса, унда Меҳнат кодекси қоидалари қўлланилади.

❗️Обуна масаласида Меҳнат кодексининг 22-моддасида ходимнинг мажбуриятлари орасида бундай мажбурият қайд этилмаган.

🚫 Ундан ташқари МК 269-моддасида ходимнинг иш ҳақидан ушлаб қолиш асослари қайд этилган, лекин улар орасида ходимнинг иш ҳақидан обуна учун ушлаб қолиш белгиланмаган.

Шунга кўра, сизлардаги вазиятда обунага мажбурлаш мумкин эмас.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Каналимизга уланинг
                👇👇
👉 @Yurist_Xizmati‌‌
Мактабдаги хоналардан бирида тўгарак очиш учун "0" балансда ижарага олиш мумкинми?

@Yurist_Xizmati 4209-савол:

Assalomu alaykum Men maktabda o'qituvchi bo'lib ishlayman. Maktab xonalaridan birini 0 balansda ijaraga olib to'garaklar tashkil qilsam bo'ladimi bo'lsa aynan qaysi qaror bo'yicha

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

0 балансда ижага бериш мумкин эмас.

Бу вазиятда сиз 2 хил йўл тутишингиз мумкин. Ё репититор сифатида шартнома имзолайсиз ёки шу курсни мактаб ташкил этадиган усулни танлайсиз.

1⃣ Биринчи ҳолатда 3 томонлама ижара шартномасини имзолайсиз. Вазирлар Маҳкамасининг 2009-йил 8-апрелдаги 102-сон қарорига иловада тасдиқланган Давлат мулкини ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низом 17-бандига кўра Ижара шартномаси ижарага берувчи, ижарага олувчи ва балансда сақловчи ўртасида тузилади.

Бунда ижарага берувчи — Қорақалпоғистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитасининг вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги Давлат мулкини ижарага бериш марказлари;

Ижарга олувчи – репититор яъни сиз.

Балансда сақловчи – мактаб ҳисобланади. Мактаб ўзига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида берилган бинодан фақат белгиланган мақсадлардагина фойдаланишга ҳақли. Агар у бинони ёки унинг бир қисмини ижарага берса, унда албатта ҳудудий ижара марказлари билан 3 томонлама шартнома имзолаши шарт.

Биринчи усулда фаолият юритиш учун ЯТТ очишингиз ёки ўзини ўзи банд қилган фуқаро сифатида рўйхатдан ўтишингиз мумкин. Бунда албатта ижара шартномасига асосан ижара ҳақи тўланади.

2-усул. Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 22-апрелдаги 343-сон қарорига иловада тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларида пуллик таълим хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисида”ги низомга мактабларда ташкил этиладиган қўшимча таълим беришга қаратилган пуллик таълим хизматлари мактабларнинг ўқув дастурларида назарда тутилмаган (давлат таълим стандартларидан ташқари) машғулотлар бўйича мактаб директори ва ўқувчиларнинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ўртасида тузиладиган шартнома асосида кўрсатилади.

Шунингдек, низомнинг 8-бандига кўра буюртмачилар томонидан келиб тушадиган маблағлар (лекин 50 фоизидан кам бўлмаган миқдори) ўқитувчиларга ҳақ тўлашга йўналтирилиши мумкин. Бунда қонунчиликда белгиланган солиқлар ва йиғимлар мазкур суммадан чегириб олинади.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Каналимизга уланинг
                👇👇
👉 @Yurist_Xizmati‌‌
Малака оширишга борган ходимларга қандай тўловлар амалга оширилади?

@Yurist_Xizmati 4210-савол:

Навоий вилояти Иктисодиёт ва молия бошкармасида ишлайман  Куплаб туман Шахар тиббиёт бирлашмаларининг ходимлари вилоят марказига малака оширишга келиб кетади. Энди мурожаатлар шундай буляпти Вазирлар махкамасининг 174 сонли карори 2017 йилда чиккан тиббиёт ходимлари малака ошириш тугрисида хамда 2022 йил хизмат сафари харажатлар тулаш тартиби 424 сонли карорнинг 19 бандига турар жойдан маьлумот булмаса базавий хисоблаш микдорини 20 фоиз туланиши белгиланган биз уларга малака ошириш Билан хизмат сафари бошка иккаласи Икки хил тушунча деб тушунтирсакда фойдаси булмаяпти  малака оширишга Борган ходимга кандай туловлар амалга оширилади. Бу маьлумотлар фукароларга этарли булмаяпти

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

❗️Малака ошириш хизмат сафари ҳисобланмайди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 августдаги 424-сон қарорига иловада тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хизмат сафарлари тўғрисида”ги низом 2-бандига кўра ташкилот раҳбарининг буйруғига (қарори, фармойишига) асосан ходимнинг ўзининг доимий иш жойидан бошқа жойга хизмат топшириғини бажариш учун маълум бир муддатга юборилиши хизмат сафари ҳисобланади.

☝️Эътибор берган бўлсангиз, хизмат сафари бу иш берувчининг топшириғи билан ходимнинг бошқа ҳудудда муайян топшириқни бажариши ҳисобланади.

💁‍♂ Малака ошириш эса хизмат сафари ҳисобланмайди. Шунга кўра сиз айтаётган “камандрошни” тўланмайди.

Бироқ янги таҳрирдаги Меҳнат кодексининг 280-моддасига эътибор беринг! Унга кўра иш берувчи, ходим хизмат сафарида бўлган давр ва ходим ишдан ажралган ҳолда ўзи ва иш берувчи учун мажбурий бўлган қайта тайёрлашдан ёки мажбурий малака оширишдан ўтган давр ҳамда бошқа ҳолатларда кафолатли тўловларни амалга ошириши шарт.

МК 286-моддасига кўра, иш берувчи қуйидаги ҳолларда ходимга унинг ўз меҳнат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ харажатларни компенсация қилиши шарт. Хизмат сафарларида бўлганда, иш берувчининг йўлланмаси билан касбий тайёргарликдан, қайта тайёрлаш, малака ошириш ва стажировкадан ўтганда.

☝️Эътибор берган бўлсангиз, МК 280, 286 ва бошқа моддаларда малака ошириш ва хизмат сафари алоҳида-алоҳида кўрсатиляпти. Хизмат сафари ва малака ошириш даврида ходимнинг ўртача иш ҳақи сақлаб қолинади.

Шунингдек, МК 290-моддасига кўра, малака ошириш бошқа жойга кўчишни талаб қилса, ходимга ўқиш жойига бориш ва қайтиб келиш, шунингдек уй-жойни ижарага олиш харажатларининг ўрни қопланади.

Хулоса қиладиган бўлсак, сизга ҳам малака ошириш вақтидаги харажатларингиз қоплаб берилади.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Каналимизга уланинг
                👇👇
👉 @Yurist_Xizmati‌‌