💖𝙔𝙐𝙍𝘼𝙂𝙄𝙈𝘿𝘼𝙎𝘼𝙉💖
1.08K subscribers
27.7K photos
21K videos
52 files
47.1K links
Гар ёқмасам мен сенга,
Майли ханжар суқиб кет.
Айтар сўзим шу сенга,
Юрагимдан чиқиб кет.

Kanal raxbari Farxod
Админ
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🍃Жаннат ҳақида жуда гўзал гаплар. Жаннатдаги мусулмонларинг ҳолати, Аллоҳнинг жамолини кўрамиз ин шаа Аллоҳ😢 Эшитиб танам титраб кетди. Кўзларимдан ёш чиқиб кетти😭😭 Аллоҳим барчамизни жаннатийлардан қилсин ин шаа Аллоҳ🤲🏻

🌱Сизҳам эшитинг, кетган мегабайтизга ачинмайсиз ва албатта жаннатда бирга бўлишни истаган яқинларингизга юборинг🔗

🍃🌹🍃АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🍃🌹🍃

𝐘𝐚𝐪𝐢𝐧𝐥𝐚𝐫𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐠𝐚 𝐡𝐚𝐦 𝐮𝐥𝐚𝐬𝐡𝐢𝐧𝐠❤️🌹


@Yuragimdasann
АССАЛОМУ АЛЕЙКУМ ХАЙРЛИ КУН КАДИРЛИЛАРИМ УГИЛ БОЛА АДМИН ОЛАМАН АДМИНЛИНИ ТУШУНГАН

@Yuragimdasann
ШУ НОМЕР ТЕЛГРАММГА ЧИКИНГЛАР

@Yuragimdasann
🌿 Диққат: ҳовли сотилади!😘

• Дарвозалари: саккизта.
• Калити: «Лаа илааҳа иллаллоҳ».
• Олтин ва кумуш ғиштдан қурилган.
• Майдони: Ер ва осмон оралиғича.
• Нархи: Аллоҳга ҳеч нарсани шерик қилмаслик.
• Харид санаси: Қиёмат куни.
• Хусусий эгаси: тақводорлар.
• Манзили: Фирдавс.
• Номи: Жаннат.

Аллоҳ таоло барчамизни ана шу макон аҳлидан қилсин!❤️


@Yuragimdasann
🍯 Асал билан қовоқ жигарни даволайди.

Қовоқ асал билан биргаликда жигарни мукаммал даражада тозалайди ва тиклайди. Қовоқни тепа қисмини кесиб, уруғини тозалаб олишингиз керак.
Тайёр бўлган идишга 300 мл асал солиб, кесилган тепа қисми билан ёпинг.
Хона ҳароратида бир кунга қолдиринг. Бир кундан кейин ошқовоқда ҳосил бўлган асал суюқлигини сузиб олинг. Қовоқ аралашмасини кунига 3 махал оч қоринга ичиш керак. Даволаш курси 3 ҳафта.


@Yuragimdasann
АГАР...

Агар "Деворнинг ҳам қулоғи бор" деган машҳур мақолни "Фаришталарнинг қалами бор" жумласига алмаштирганимизда эди, хозир одамларни эмас фақат Аллоҳнинг риоясини қиладиган авлод етишиб чиққан бўларди.

Шайх Муҳаммад Ротиб Нобулусий


@Yuragimdasann
45. Макр ила ёмонликлар қилганлар, Аллоҳ уларни ерга ютқазиб юборишидан ёки уларга кутмаган томонларидан азоб келиб қолишидан хотиржам бўлдиларми?!

Иймон келтирмай, макр ила ёмонлик қилиб юрганлар нимага ишониб юрибдилар? Иймон келтирганлар Аллоҳга ишониб юрибдилар. Аммо булар-чи? Кимга, нимага ишониб юрибдилар? Улар куфр келтираётган, исён қилаётган зотлари ким эканлигини биладиларми ўзи? Улар Аллоҳ таолога, ҳаммадан қудратли зотга куфр келтирмоқдалар? Қудрати чексиз зотга исён қилаётган экан, агар Аллоҳ хоҳласа, уларни бир зумда ерга ютқазиб юбориши мумкин. Ерга бир амр этса кифоя, уларни ютиб юборади. Ибрат учун баъзи жойларда тез-тез зилзила бўлиб, одамларни ер ютиб туриши бунга мисолдир.
Ёки кутилмаган томондан азобга дучор бўлишлари ҳам жуда осон. Бундай ишлар ҳам тез-тез такрорланиб турибди-ку!


@Yuragimdasann
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Инсонлар хам китобга ўхшайдилар. Кимдир сирти-муқоваси билан бизни алдаса, кимдир ичидаги хикматлари билан ҳайратга солади".

@Yuragimdasann
j2v0riz3bo7le0k7p9yi
<unknown>
○ Аллоҳ бир ишни кечиктирса, фақат яхшилик учундир.
○ Бир ишдан сени маҳрум қилса, фақат яхшилик учундир.
○ Устингга бало-офат туширса, фақат яхшилик учундир.
○ Ўкинма! Аллоҳ фақат яхшиликни раво кўради!
Манба
@Mehrob.uz official

@Yuragimdasann
Она васияти.

🔘 Эй қизалоғим!
Мендан ўн васиятни ёдлаб олинг, улар сизга озуқа ҳам обрў бўлади:

1⃣ Қаноатли бўлинг, қаноат қалбнинг роҳатидир.

2⃣ Эрингизга чиройли қулоқ солиб, чиройли итоат қилинг, Аллоҳнинг ризоси чиройли ҳаётдадир.

3⃣ Унинг кўзлари тушадиган ерга эътибор беринг, сиздан ҳеч қачон ҳунук нарсани кўрмасин. (Аёл киши ўзида бор зийнатини турмуш ўртоғигагина кўрсатсин) зийнатнинг гўзали сурмадир.

4⃣ Димоғи сиздан фақат ширин ҳидларни топсин, ҳушбўйликнинг афзали сувдадир.

5⃣ Овқатни вақтида тайёрланг, унинг овқатланиш вақтини билиб олинг. Чунки очлик инсонни тез жахлини чиқаради.

6⃣ Таомланиш ва дам олиш вақтига бепарво бўлманг, очлик инсон ичидаги аланга, чарчоқ эса ғам-ғуссадир.

7⃣ Унинг ота-она, қариндошларини ҳурмат қилинг, бу гўзал тадбирдир.

8⃣ Унинг молу-мулкини сақланг, бу тартиб интизомдир.

9⃣ Унинг сирини сақлашга ўрганинг, йўкса уни ўзингизга душманга айлантириб оласиз.

🔟 Буйруқларига итоатли бўлинг, йўкса, қалбини гинага тўлдириб қўясиз.

🔴 Ва яна унинг ғамгин ҳолида шодланишдан, шодлигида ғамгин бўлиб қолишдан сақланинг, чунки унинг ғамлигида шодланишингиз ақлингиз қосирлигига далолат қилади, шодлигида ғамгин бўлиб олишингиз тотув хаётингизни булғайди.

🔴 Унга қанчалар ҳурматда бўлсангиз сизга шунчалар иззатда бўлади, унга қанчалар келишимли бўлсангиз ҳаётингиз шунчалар тотув давом этади.


@Yuragimdasann
Audio
🎙Она ризоси

Ризосин кўзингга айла тўтиё,
Меҳрли уммондир она ризоси.
Дуосин бошингга айлагил зиё,
Сеҳрли осмондир она ризоси.

Ёғдирса гоҳ фалак жонга жафосин,
Топмассан онангдан ўзга вафосин.
Излама табибдан қалбинг шифосин,
Ҳар дардга дармондир она ризоси.

Алданиб дунёнинг шум бозорида
Қолдирма онани ҳасрат, зорида,
Қадрига ет бироз, эй, дўст, борида,
Кимгадир армондир она ризоси.

Истама нолишу, ночор низосин,
Ожизлик чоғида етказ ғизосин.
Не қилиб бўлса ҳам олгил ризосин,
Ғанимат, меҳмондир она ризоси.

Чин бахт бу - волиданг севинган соат,
Пойига чўкмоқдир сен учун тоат,
Мард бўлсанг, онангга айла итоат,
Илоҳий фармондир она ризоси.

✍🏻Хамиджон Насруллаев
🎤Махбубахон


@Yuragimdasann
Ona
Gulsanam Mamazoitova
Аел бу она.

Она бу бизлар.


@Yuragimdasann