Yosin Nuri
108 subscribers
1.11K photos
448 videos
127 files
1.08K links
Тошкент вилояти Зангиота тумани Имоми Аъзам жомеъ масжидининг расмий саҳифаси

Манзилимиз:

https://t.me/imomiazammasjid
☝️
Эслатма: Канал материалларидан фойдаланилганда манба кўрсатилиши шарт!

Савол, таклиф ва мулоҳазалар: @YosinNuriadmin1bot
Download Telegram
#ҲАДИС

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачонки, бирингиз Исломини чиройли қилса, унинг қилган ҳар бир яхши амали ўн мислидан етти юз баробаргача кўпайтириб ёзилади. Қилган ҳар бир ёмон амали эса, ўз мислича ёзилади», дедилар.

Бошқа бир ривоятда:
«Фақат Аллоҳ уни ўтиб юборса (ёзилмайди) », дейилган.

Икки Шайх ривоят қилишган.

Дўстларингизга ҳам улашинг
@Yosinnuri
#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки бир дона хурмо қиймати баробаридаги ҳалол касби орқали топган нарсасини садақа қилса – чунки Аллоҳ фақат ҳалол нарсанигина қабул қилади - албатта, Аллоҳ ўнг томони билан, яъни ниҳоятда хурсандлик ила қабул қилади. Кейин унинг эгасини худди сизлардан бирингиз тойчоғини тарбия этганидек тарбия қилади. Ҳаттоки у тоғ каби бўлади», дедилар.

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

@yosinnuri
#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келиб: «Эй Аллоҳнинг Расули, мен очликдан қийналиб кетдим», деганида, у зот хотинларининг баъзиларидан таом сўраб, одам жўнатдилар. Шунда хотинлари: «Сизни ҳақ билан юборган Зотга қасамки, менинг ҳузуримда сувдан бошқа нарса йўқдир», деди. Кейин бошқа хотинларига одам юбордилар. У ҳам аввалгиси каби сўз айтди. Ҳаттоки барчалари: «Сизни ҳақ билан юборган Зотга қасамки, ҳузуримда сувдан бошқа нарса йўқдир», деб айтишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бу кечада (мана бу кишини) ким меҳмон қилади?» дедилар. Ансорийлардан бир киши: «Мен меҳмон қиламан, эй Аллоҳнинг Расули», деб, уйига бордида хотинига: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам меҳмонларини ҳурмат қил», деди.

Бошқа ривоятда у киши хотинига: «Сенда егулик бирор нарса борми?», деди. Хотини: «Йўқ, фақат болаларимга кифоя қилгудек овқат бор», деди. Шунда у киши: «Болаларни бирор нарса ила юпатиб тур. Агар кечки овқатни хоҳлашса, ухлатиб қўй. Меҳмонимиз уйга кирганида чироғни ўчириб қўй. Меҳмонга биз ҳам еяётгандек бўлиб кўринайлик», деди. Улар овқатга ўлтиришди. Меҳмон овқат еди. Икковлари оч ҳолда ётишди. Қачонки тонг отганида ҳалиги ансорий Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига борганида у зот: «Аллоҳ таоло сиз эр-хотиннинг бу кеча ўз меҳмонларингизга нисбатан қилган ишингиздан мамнун бўлди», дедилар.

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/imomiazammasjid
#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Икки кишига тайёрланган таом уч кишига кифоя қилади. Уч кишига тайёрланган таом тўрт кишига кифоя қилади», дедилар.

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Имом Муслимнинг Жобир розияллоҳу анҳудан қилган ривоятларида:
«Бир кишининг таоми икки кишига, икки кишининг таоми тўрт кишига, тўрт кишининг таоми саккиз кишига кифоя қилади», дедилар», дейилган.

@yosinnuri
#Ҳадис

Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга сафарда эдик. Бир киши уловини минган ҳолда келиб, кўзини ўнг ва чап томонга қарата бошлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимнинг эҳтиёжидан ортиқча маркаби бўлса, уни маркаби йўққа берсин. Кимнинг ортиқча таоми бўлса, таоми йўққа берсин», деб яна бошқа турли молларни ҳам зикр қилдилар. Биз бу айтган гапларини эшитгандан кейин бирор киши ортиқча молига ўзининг ҳаққи йўқ эканда, деган қарорга келдик.

Имом Муслим ривоятлари.

@yosinnuri
#Ҳадис

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизлардан ҳеч бирингиз етган зарар туфайли (бесабрлик қилиб) ўлимни орзу қилмасин. Бордию чорасиз қолиб уни орзу этадиган бўлса: «Аллоҳумма аҳйиний ма канатил ҳаяту хойран лий ва таваффаний иза канатил вафоту хойран лий», (Маъноси: Аллоҳим, агар менинг ҳаётда яшашим яхши бўлса, мени тирик қолдир. Агар вафотим яхши бўлса, мени вафот эттир.), деб айтсин», дедилар.

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

@yosinnuri
#Ҳадис

Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Яқин кунларда мусулмоннинг энг яхши мол-дунёси қўйлар бўладики, мусулмон динини фитналардан сақлаш ниятида тоғ чўққиларида ва ёмғир ёққанда ўсиб чиқувчи майсазорларда қўйларини ўтлатиб, қочиб юради», дедилар.

Имом Бухорий ривоятлар.
@yosinnuri
#Ҳадис

Абу Рифўа Тамим ибн Усайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига борсам, хутба айтаётган эканлар. Шунда мен: «ғариб киши келиб, дини ҳақида сўрамоқда, чунки динидаги нарсаларни билмайди», десам, у зот менга юзланиб, хутбаларини тўхтатиб, мен томонга юриб келдилар. Кейин курси келтирилди. Унга ўтириб, Аллоҳ ўргатган нарсаларни менга ўргатдилар. Сўнгра яна хутбаларини давом эттириб, унга якун ясадилар.

Имом Муслим ривоятлари.

Фойда: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўта камтарликлари ва кишиларга дин ишларини таълим беришга ҳарисликлари маълум бўлади.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/imomiazammasjid
#Ҳадис

Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Қиёмат куни мўмин банданинг тарозусида ҳусну хулқидан кўра оғирроқ нарса йўқдир. Албатта, Аллоҳ таоло уятсиз сўзларни айтувчи оғзи шалоқ кишиларга ғазаб қилади», дедилар.

Имом Термизий ривоятлари.

@yosinnuri
#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳдан соллаллоҳу алайҳи васаллам «Инсонларни жаннатга кўп киргизадиган амал қайси?» деб сўралганида, у зот: «Аллоҳга қилинган тақво ва ҳусну хулқ», дедилар. Ва яна у зотдан: «Инсонларни дўзахга кўп киргизадиган амал қайси?» деб сўралганида, у зот: « Оғиз ва жинсий аъзолар орқали қилинган гуноҳ», деб айтдилар.

Имом Термизий ривоятлари.

Фойда: Тақволи ва чиройли хулқли бўлишга тарғиб бор. Ҳамда куфр, ёлғон ва зинодан огоҳлантириш ҳам бор. Бу ҳадисда тақво билан чиройли хулқнинг ораси жамланди. Чунки тақво, инсон билан Раббиси орасини ислоҳ қилади. Чиройли хулқ эса, инсон билан бошқа инсонлар орасини ислоҳ қилади. Ва яна оғиз билан жинсий аъзолар ораси жамланди. Чунки, оғиздан куфр калимаси, ғийбат ва чақимчилик каби фаҳш сўзлар содир бўлади. Жинсий аъзодан эса, зино содир бўлади. Бу икки аъзо сақланмаса, ҳар турли балоларга сабаб бўлиб, дўзах томон олиб бориши мумкин.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Ҳадис

Оиша розияллоҳу анҳoдан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Мўмин киши яхши хулқи билан (кундузлари) рўзадор, (кечалари) бедор бўлганларнинг даражасига етади», дедилар.

Абу Довуд ривоятлари.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/imomiazammasjid
#Ҳадис

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон овқат есалар, уч бармоқларини ялардилар. Ва: «Агар сизлардан бирортангизнинг луқмаси тушиб кетса, уни тозаласинда, шайтонга насиба қолдирмасдан, ўзи есин», дедилар. Ҳамда бизни лаганни ялашга буюриб: «Чунки сизлар таомингизнинг баракаси қаэрида эканини билмайсизларку», дедилар.

Имом Муслим ривоятлари.

@yosinnuri
#Ҳадис

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қуръонни моҳирлик билан ўқийдиган киши мукаррам, олийжаноб элчи фаришталар билан биргадир», дедилар.

Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.

@fitratuz
#Ҳадис

Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Сизлардан бирингиз яхши туш кўрса, албатта, у Аллоҳ томонидандир. Бунинг учун Аллоҳга ҳамд айтсин. Ва уни (бошқаларга) айтаверсин. (Бошқа ривоятда: «Яхши кўрган кишисига сўзлайверсин»). Агар бундан бошқаси, яъни ёмон туш кўрса, у ҳақиқатда шайтон томонидандир. У шайтоннинг ёмонлигидан паноҳ тилаб, тушини ҳеч кимга гапирмасин. Ана шунда у зарар қилмайди», дедилар.

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Ҳадис

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Ким касал кўргани борганида, агар ажали етмаган бўлса, унинг ҳузурида етти марта:
«Асъалуллоҳал ъазийм Раббал ъаршил ъазийм ан яшфияка», деса, Аллоҳ таоло уни касалидан халос қилади», дедилар.

Маъноси:
Улуғ Аллоҳдан, буюк арш Раббидан сенга шифо беришини сўрайман.

Абу Довуд ва Термизий ривоятлари

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки жаноза ўқиб тугатилгунча ўша ерда ҳозир бўлса, бир қийрот миқдорича савобга эга бўлади. Кимки дафн этилгунча ҳозир бўлса, икки қийрот миқдорича савобга эга бўлади», деганларида, саҳобалар: «Икки қийрот деганингиз нима ўзи?» деб сўрашди. Шунда у зот: «Иккита улкан тоғ миқдорича», дедилар.

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.


Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Ҳадис

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Бир куни Жаброил алайҳиссалом Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларида ўтирган эдилар, устларида янграётган бир овозни эшитдилар. Ва бошларини кўтариб, бу осмондаги бир эшик бўлиб, бугун шу эшик очилди. Фақат бугун очилди, холос. Ҳамда у ердаги бир фаришта тушди. Шу фаришта ер юзига бугун тушди, холос. Бундан олдин тушмаган эди.

Фаришта салом бериб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга икки нур башоратини берди. Ва: «Бундан олдин бирор пайғамбарга берилмаган, деди. У Фотиҳа сураси ва Бақара сурасининг охиридир. Ундан бирор ҳарф ўқисангиз, унинг савоби берилади», деди.


Имом Муслим ривоятлари.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@Yosinnuri