Yoshlar kundaligi | Rasmiy
32.2K subscribers
11.6K photos
6.77K videos
50 files
15.7K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
#Зангиота
#Мунаввар_оқшомлар

Зангиоталикларга ҳавасимиз келяпти😍

Маззами сизларга маззами😉


"Мунаввар оқшомлар" фестивали доирасида 🎉бугун элимизнинг суюкли гуруҳларидан бири Афруз гуруҳи зангиоталиклар хизматида.

Келинг мароқли ҳордиқ чиқаринг. Концерт дастури мутлақо бепул!

Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/vzU2-94ALUFkYzIy
овғанинг_зўри
#мана_мундоқ_бўлибди
#Зангиота_тумани

Зангиота тумани ҳокимлигига респект💪

Болаларни хурсанд қилиб МУЗҚАЙМОҚ ва ранг-баранг ШАРЛАР бепул тарқатибди. 🍦🍦🍦🍨🍧🍦🍦🧁🧁🍦🍦

Бу ҳали ҳаммаси эмас. Болажонлар учун туман Маданият уйида катта байрам тадбири ҳам ташкил этилаётган экан.🎈🎈🎁🏛

Тадбир бугун соат 18:00да бошланади.

Болажонлар албатта келинг!..
Сизни ҳали янада кўп сюрпризлар кутмоқда.
🎁🎁🎊

📲Ёшларга оид тезкор хабарлар:👇

https://t.me/joinchat/vzU2-94ALUFkYzIy
#Зангиота_тумани
#такрорий_экин

АҲОЛИГА ЕР МАЙДОНЛАРИ АЖРАТИЛМОҚДА

❇️Президентимиз жорий йилнинг 1-2 июнь кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида ғалладан бўшаган майдонларга аҳоли сабзавот, полиз маҳсулотлари етиштириш учун 20 сотихдан 10 йил муддатгача ерни амалдаги қонун талабларига асосан ижарага бериш борасидаги ташаббуси юртдошларимиз учун айни муддао бўлди.

👉Ушбу муҳим сиёсий ташаббус ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент вилояти ҳокимининг ўринбосарлари ғалладан бўшаган майдонларга такрорий экин экиш билан боғлиқ масалалар юзасидан Зангиота тумани аҳолиси ва маҳалла раислари билан учрашув ўтказди.

👉Жорий йилда ушбу 1656 гектар ғалладан бўшаган майдонларга такрорий экин экиш учун биринчи навбатда, «темир дафтар», «аёллар дафтари», «ёшлар дафтари»га киритилган фуқаролар, ишсизлар ҳамда хорижда бўлган мигрантларнинг оила аъзоларига ер ажратилиши белгиланди.

📲Ёшларга оид тезкор хабарлар:👇


https://t.me/joinchat/vzU2-94ALUFkYzIy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#онлайн
#Зангиота_тумани

Зангиота тумани Маданият саройида "Ёшлар дафтари"да турганларнинг бир гуруҳига бир марталик моддий ёрдам кўрсатилмоқда.

📲Ёшларга оид тезкор хабарлар:👇

https://t.me/joinchat/vzU2-94ALUFkYzIy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#онлайн
#зангиота

"Ёшлар дафтарида"га киритилганларга бир марталик нақд пул берилмоқда.
Зангиота тумани масъулларига катта раҳмат.
Ёшлар ишончини қозонаётгани учун👏👏👏

📲Ёшларга оид тезкор хабарлар:👇

https://t.me/joinchat/vzU2-94ALUFkYzIy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#зангиота
#муаммо

"Халқ банки" қачон ҲАЛҚ банки бўлади???

Зангиота филиали масъуллари ёшлар орасида норози кайфият уйғотмоқда...

22-июнь кунига шу мурожаат ижобий ечим топишига вада беришди...
Кутамиз.... Кузатамиз

📲Ёшларга оид тезкор хабарлар:👇
https://t.me/joinchat/vzU2-94ALUFkYzIy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ёш_тадбиркор_орзуси
#Зангиота_тумани

"Ёшлар дафтари" тадбиркорликка йўл очиб берди.

Зангиоталик Шаҳло Турсуматова Президентимиз олиб бораётган ислоҳотларидан миннатдор эканлиги, яратиб бераётган шароитларни ҳеч бирини қўлдан чиқармай унумли фойдаланаётганлиги ҳақида сўзлаб берди.

Шаҳлонинг келажакдаги орзуси Ўзбекистон қаҳрамони, фермер аёл Лола Муродова каби бўлишдир. Биз Шаҳлога мақсадларига эришишини тилаб қоламиз.

👉Батафсил видеолавҳада

📲Ёшларга оид тезкор хабарлар:👇

https://t.me/joinchat/vzU2-94ALUFkYzIy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#онлайн
#Зангиота

Ёшлар ишлари агентлигининг мониторинг гуруҳи Зангиота туманида амалга оширилган ишларни ўрганди.

Шу ўринда мониторинг гуруҳи томонидан аниқланган камчиликлар туман ҳокимлиги томонидан тезкорлик билан бартараф этилаётгани мақтовга лойиқ.

Саъй-ҳаракатларни қадрлаган, ёшлар муаммо ва масалаларини беэътибор қолдирмаган туман мутасаддиларига оддуший респект🤝💪

Жумладан, бугун туман мутасаддиларидан Умиджон ҳам миннатдор. Унга ноутбук совға қилинди.

📲Ёшларга оид тезкор хабарлар:👇
https://t.me/joinchat/vzU2-94ALUFkYzIy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Зангиота

✔️"Ёшлар дафтари"га киритилганлар кейинчалик ўз йўлини топиб кетаяптими? Ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган бу лойиҳанинг илк самаралари бўй кўрсата бошлади.

📌Маълумот учун, туманда 113 нафар ёш йигит-қизга керакли асбоб-анжомлар "Ёшлар дафтари" кампанияси доирасида олиб берилган.

📲Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг:

Facebook |Telegram| YouТube | Tik Tok| Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Зангиота

Жамоат хавфсизлиги университети томонидан янги дастур ишлаб чиқилди. "Виар камончи", у қандай дастур?

🎥Лавҳани кўринг.

Yoshlar kundaligi
Каналга уланиш:
https://t.me/joinchat/XL-gB-7fK7s2Mjdi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қорбобога_мактуб #Зангиота

ЭРТАККА ИШОНИНГ, МЎЪЖИЗАЛАР БОР!

✍️Аввалроқ Зангиота туманида яшовчи болажонлар Қорбобога хат ёзиб, ўзлари яхши кўрган ўйинчоқларни сўрашган эди.

🎅Бугун Қорбобо кутилмаганда уларнинг уйига борди. Қолганини видеода кўринг. Шу муносабат билан икки оғиз ўз фикримни билдирмоқчи эдим.

👶Болалар бу оламда мўъжиза борлигига ишонишади. Боланинг нийати тоза, у доим катталардан эътибор кутади. Мен тушунганим ва сезганим шуки, бугун, айни шу пайтда, болажон Қорбобо тимсолидаги давлатнинг меҳр-оқибатини, эътиборини ҳис қилаяпти.

🎯Бу лойиҳадан бизнинг кўзлаган мақсадимиз мана шу. Энг эътиборга муҳтож ва камхарж оилаларнинг фарзандларига бугун кун давомида минглаб совғалар тарқатилади.

✍️Миразиз Мирсултонов,
Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси раҳбари.

Lotin yozuvida oʻqish📲

Каналга уланиш:
https://t.me/+tcc8Accr_k80OGNi
#Зангиота

📃Тумани ҳокими Абдуваҳоб Тамикаев ҳинд инвестори билан ҳудудда тиббиёт кластерини ташкил этиш борасида музокара ўтказди.

🌐Ҳокимлик ахборот хизматининг хабар беришича, ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича дастлабки келишувга эришилган. Режага кўра, кластер ишга тушса, у юрак-қон томири касалликларини жарроҳлик йўли билан даволашга ихтисослашади.

ℹ️Маълумот учун, Ҳиндистон айни пайтда тиббиёт соҳаси ривожланган мамлакатлардан бири ҳисобланади. Шунингдек, ҳар йили Ҳиндистонга кўплаб ўзбекистонликлар ноёб жарроҳлик амалиёти учун боришади.

Lotin yozuvida o‘qish📲

Каналга уланиш:
https://t.me/+tcc8Accr_k80OGNi
#Зангиота #ёшлар

⚡️Зангиота ҳокими ва бир қатор Республика ишчи гуруҳи бошчилигида «Боғзор» маҳалласи ҳудудидаги «Садоқат боғи» да ёшлар учун ташкиллаштирилган кутубхона, шахмат-шашка хоналари, сартарошлик, тикувчилик йўналишлари бўйича бир қанча ўқув курслари иш бошлади.

Lotin yozuvida o‘qish📲

Каналга уланиш:
https://t.me/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Зангиота
#Тарғибот

⚡️Зангиота туманида жойлашган Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш институтида диний-маърифий мавзуда суҳбат ўтказилди.

♻️Унда ёшлар экстремизм, терроризм ва мутаассиб гуруҳлар таъсирига тушиб қолишдан қандай сақланиш борасида фикр алмашдилар.

Каналга уланиш:
https://t.me/+tcc8Accr_k80OGNi
#Зангиота #Ҳайитлик

ЗАНГИОТАДА ИҚТИДОРЛИ ЁШЛАРГА ҲАЙИТЛИК БЕРИШГА ОРИГИНАЛ ЁНДАШУВ

Зангиота тумани сектор раҳбарлари айни дамда «Заковат»да ёшлар даврасида беллашаяпти.

Халқимизда ҳайитда ёшларга ҳайитлик беришдек гўзал одат бор. Ҳайит арафасида бугун Зангиотанинг энг иқтидорли ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари жам бўлиб, дўстона даврада ақл-заковат беллашувида иштирок этишмоқда.

Ғолиблар ва ўйин иштирокчилари ҳомийлар томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланади. Ҳайитликми? Ҳа.

Аммо, тан олинг, оригинал ёндашув бўлган-а? Шунчаки нимадир бериш эмас, завқлантириб, шодлантириб совға бериш, ўз устида ишлашга ундаш – ёқимли ва ўзига хос.

Каналга уланиш:
https://t.me/+tcc8Accr_k80OGNi
#Зангиота

Зангиотада "Юртим мунаввар оқшомлари" маданий-маърифий тадбири бўлиб ўтмоқда.

⚪️Ушбу лойиҳадан асосий мақсад оқшом маҳалида аҳоли сайилга борадиган жой ташкил этиш, сайилга келадиганларга турли савдо ва маиший, кўнгилочар хизматлар кўрсатиш эди. Зангиотада бу ваниҳоят яхши йўлга қўйилибди.

‼️Эслатиб ўтамиз, ушбу тадбирлар вилоят ҳокими топшириғига кўра 31-декабргача давом этади.

Каналга уланиш:
https://t.me/+tcc8Accr_k80OGNi
#Зангиота

📚Китоб инсонни зиёга етаклайди. Спорт эса уни чиниқтириб, ғалаба сари дадил одимлашга ўргатади.

❇️ Ана шу мақсадда Зангиота тумани 4-сектор раҳбари томонидан ёшлар етакчилари фаолияти бўйича "қизил" ҳудудга киритилган "Аччисой" маҳалласи ёшларига теннис столи ва қизиқарли китоблар тўплами туҳфа қилинди.

Каналга уланиш:
https://t.me/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ёшлар_куни_олдидан #Зангиота_тумани

🎉 Туман марказидаги майдонда 30 июнь - Ёшлар куни муносабати билан маданий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.

☺️ Юқори нотада ўтаётган ушбу байрамларда таниқли зиёлилар, санъат усталари иштирок этаяпти.

🎞 Видео: Зангиота осмонида мушакбозлик.

Каналга уланиш:
https://t.me/+tcc8Accr_k80OGNi
#Қишлоқларимиз_тарихидан #Зангиота

ВИЛОЯТДАГИ САНДИҚЧИ МАҲАЛЛАНИ БИЛАСИЗМИ?

‼️Ўзбекистонда "Қиргузар" номли маҳалла кўп. Шулардан бири вилоятимизнинг Зангиота туманида жойлашган.

Қадимда ҳали аҳоли истиқомат қилмаган бир пайтда бу ерда катта-катта тепаликлар, қирлар бўлган дейишади. Шу боис бу ерни Қиргузар деб аташган. Кейинчалик аҳоли гавжумлаша бошлагач, Пушкин номи берилади.

🔘Тарих фанлари доктори Инобат Иброҳимова келтирган маълумотларда шундай дейилади: Қадимда Пушкин деб аталган "Қиргузар" маҳалласи 1980 йилда Назарбек қишлоғида содир бўлган қаттиқ ер силкиниши оқибатида бир неча хонадонлар авария ҳолатига келиб қолган ва ўша йили Шароф Рашидов Назарбек посёлка советининг собиқ раиси Ҳожия она Юсупованинг хонадонида бўлиб, бу ерда кўркам "Навбаҳор" маҳалласини ташкил этишини айтади.

📁"Навбаҳор" номи берилгандан сўнг бу ерда катта ишлар амалга оширилади, болалар боғчаси, мактаб, қишлоқ врачлик пункти, савдо дўконлари қурилади, бироқ маҳалла ҳудудида қир-адирлар, тепаликлар қолиб кетади. Ҳар йили апрель, май ойларида тепаликларда лолақизғалдоқлар қийғос гуллайди ва ажойиб манзара кишининг кўзини қувнатади. Маҳаллий аҳолининг ташаббуси билан 3 йил олдин маҳаллага яна "Қиргузар" номи берилади.

🔘Қиргузарликлар азалдан ҳунармандчилик ва қандолатчилик билан машғул бўлган. Балки биларсиз, "Сладки дар" машҳур ширинликлари асосчиси Даврон Каримов шу маҳаллада туғилиб ўсган. Тумандаги энг йирик ишлаб чиқариш корхонаси ҳам айнан шу маҳаллада!

🔺Шунингдек, маҳалла аҳли ҳунармандчиликнинг сандиқчилик йўналишида жуда машҳур, Тошкент шаҳридаги "Чорсу" бозорини миллий сандиқлар билан таъминлаб туришади.

🔍 Тарих фанлари доктори Инобат Иброҳимова, фан номзоди Раъно Ғаниева айнан шу ерда вояга етган.

🔺 Мустақиллик йилларидан кейин "Қиргузар"даги кўчаларга аҳолининг ҳақиқатпарварлиги, садоқатлилиги ва ҳамжиҳатлилиги инобатга олиниб, "Ҳақиқат", "Садоқат", "Ҳамжиҳат", "Ҳуррият" ва шунга ўхшаш ўхшатишлар билан ном берилган.

👨‍👩‍👧‍👦Айни пайтда “Қиргузар” маҳалласида 2980 нафар аҳоли яшайди. Уларнинг 1270 нафарини 0-30 ёшгача бўлганлар ташкил этади.

🔍Қишлоқ ер майдони - 28,88 гекта
р.

Ҳозирда:

🔹 Маҳалла раиси – Дилмурод Иброҳимов

🔹 Ҳоким ёрдамчиси – Асия Кудайбергенова

🔹 Ёшлар етакчиси – Зафар Муртозев

🔹 Хотин-қизлар фаоли – Наима Султонова

Муаллиф: Асия Кудайбергенова.

Каналга уланиш:
https://t.me/+tcc8Accr_k80OGNi